OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЪТИРОФ” ЭТИЛГАНЛАР! “ЭЪТИРОФ-2014” ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН БАТАФСИЛ! 2-ҚИСМ! 27.12.2014 22:26

 

Репортажнинг 1 қисмига ўтиш!

ХАЛҚ “ЭЪТИРОФИ”! “ЭЪТИРОФ-2014” ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН БАТАФСИЛ! 1-ҚИСМ!

 

E'tirof_2014 (59) Спорт йўналишидаги илк номинация ғолибини аниқлаш ва мукофотни топшириш учун “Замин” студияси раҳбари, режиссёр Саъдулла Абдуллаев саҳнага таклиф этилди. Мукофотни топшириш олдидан, режиссёр Саъдулла Абдуллаев “Сomedy Uz” резидентларидан бирига, янги кимёвий элемент топилганлигини ва унинг номи “Аёл” эканлигини айтиб, аёлларга алоҳида ҳазил таърифлар ҳам бериб ўтди.  

E'tirof_2014 (60)

 “Йилнинг спорт маликаси” номинациясида  Жамила Раҳматова ғолиб, деб топилди!

 “Йилнинг энг яхши спортчиси” номинациясида ғолибликни Бекзод Абдураҳмонов қўлга киритди. Мукофотни Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси раиси Эркин Искандаров ва Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ойбек Қосимов топширишди.  

E'tirof_2014 (62)

 “Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” номинациясида ғолибликка Александр Ким муносиб топилди. Мукофотни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, ҳамда Халқаро тоифадаги рефери, Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматов топширишди.

E'tirof_2014 (61)

Равшан Эрматов барчага ўз самимий тилакларини ҳам билдириб ўтди.

E'tirof_2014 (64)

Сўнг, бошловчилар томонидан Паралимпиячи спортчиларимизнинг бу йилги ютуқлари тилга олиб ўтилди ва “Йилнинг энг матонатли спортчиси” номинациясида Миран Сахатов тақдирланди. Мукофотни унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ва Паралимпия қўмитаси бош котиби Умид Аҳмаджонов топширишди.

E'tirof_2014 (65)

Навбат яна куй-қўшиққа берилиб, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура, ҳамда ёш хонанда Бунёд Саидов “Дастингдан” дуэтини куйлашди.

E'tirof_2014 (67)

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ва хонанда Ўлмас Оллоберганов “Мавриги” қўшиғини,

E'tirof_2014 (68)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон ва Ҳожиакбар Ҳайдаров марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаровнинг “Юлдузимсан” қўшиғини куйлашди.

E'tirof_2014 (69)

“Эътироф-хотира” номинациясида “Хизматлари учун” марҳум Ўзбекистон Телевидениеси сухандони Ўзбекистон Халқ артисти Мирзоҳид Раҳимов тақдирланиб, мукофотни унинг рафиқасига сухандонлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Галина Мельникова ҳамда, Ўзбекистон Халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров топширишди. Галина Мельникова Мирзоҳид Раҳимов билан боғлиқ хотираларни эслаб ўтди.

Тақдимотнинг Телевидение ва радио йўналиши бўйича совриндорлар тақдирланиши бошланди. Бу йўналишда, сухандонлар Ўзбекистон Халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров ҳамда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамовалар бошловчилик қилишди.E'tirof_2014 (70)

“Йилнинг энг яхши теле-радиожурналисти” номинациясида Дилдора Мардиева ғолиб бўлди. Мукофотни Санъатшунослик фанлари доктори, “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳибаси Ирода Абдулъазиз топширди.

E'tirof_2014 (71)

“Йилнинг энг яхши телерадиобошловчиси” номинациясида Шунқор Чориев ғолиб деб, топилди. Унга мукофотни Ўзбек телевидениеси сухандонлари “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндорлари, “Шуҳрат” медали соҳибаси Насибахон Мақсудова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслим Йўлдошев топширишди.

E'tirof_2014 (72)

“Йилнинг энг яхши телелойиҳаси” номинациясида “Имкон шоу” кўрсатуви ғолиб бўлди ва кўрсатув бошловчиси “мен бу мукофотни кутгандим” деб, ўз онасига миннатдорчилик билдириб ўтди. Мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева ва сўз устаси Зокир Очилдиевлар топширишди.

E'tirof_2014 (73)

“Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси” номинациясида “Кун тафсилоти” (“Итоги дня”) ЎзЭОАВМА радиолойиҳаси ғолиб бўлди. Мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Фатҳулла Масъудов ва актриса Гулчеҳра Эшонқулова топширишди.

E'tirof_2014 (74)

Сўнг, Элмурод Исломовнинг шогирдлари “Бек” доирачилар ансамбли ўз чиқиши билан иштирок этишди.

E'tirof_2014 (75)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов Сурхонча қўшиқ куйлади.

E'tirof_2014 (76)

“Эътироф-эъзоз” номинациясига устоз санъаткор Камолиддин Раҳимов муносиб топилиб, мукофотни набираси қабул қилиб олди. Мукофотни Ўзбекистон Халқ артистлари Эркин Комилов ва Замира Суюнова топширишди.

E'tirof_2014 (77)

Сўнг, яна мусиқий чиқишларга навбат берилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев

E'tirof_2014 (78)

ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Зиёда Қобулова ижросида “Хабаринг йўқ” таронаси дуэт тарзида янгради.

E'tirof_2014 (79)

Хонандалар Муниса Ризаева ва Шохруххон биргаликда “Сен мени керагим” дуэтини куйлашди.

E'tirof_2014 (80)

Сўнг, хонанда Нилуфар сокин “Соғинч” таронасини куйлади.

E'tirof_2014 (81)

Тарона ижроси вақтида монитор экранлар орқали ёмғир “ёғдирилди” ва бу жуда табиий кўринди.  

E'tirof_2014 (82)

Рақс йўналиши бўйича “Ориат доно” радиосидан журналист Акмал Мирзо, ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Зиёда Қобулова бошловчилик қилишиб, номинация ғолибларини эълон қилишди.

E'tirof_2014 (83)

“Йилнинг энг яхши балетмейстри” номинациясида Рушана Султонова мукофотга муносиб, деб топилди. Мукофотни Тошкент Давлат Миллий рақс ва хореография Олий мактаби ректори вазифасини бажарувчиси Шуҳрат Тўхтасинов, ҳамда журналист Нилуфар Сотиболдиева топширишди.

E'tirof_2014 (84)

“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” номинациясида Шодиёра Омонова ғолиб бўлди. Унга мукофотни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Ғуломова ва актёр Толиб Мўминов топширишди.

E'tirof_2014 (85)

Мусиқа йўналишидаги бошловчиликни эса, журналистлар Зайнаббегим Юнусова ва Музаффар Мирзабеков амалга оширишди. “Йилнинг энг яхши бастакори” номинациясида бастакор ва хонанда Мусахон Нурматов ғолиб бўлди! Мукофотни Бастакор, Ўзбекистон санъат арбоби, профессор Дилором Омонуллаева ва бастакор Дони Илёсов топширишди.

E'tirof_2014 (86)

“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар ижрочиси” номинациясида Илёс Аралов ғолиб бўлди. Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева ва Ўзбекистон Халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов топширишди.

E'tirof_2014 (87)

“Йилнинг энг фаол гуруҳи, ансамбли, оркестри” номинациясида “Шарқ” гуруҳи ғолиб бўлди. Мукофотни “Сўғдиёна” камер оркестри дрижёри, Ўзбекистон санъат арбоби, профессор Феруза Абдураҳимова  топширди.

E'tirof_2014 (88)

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясида Муниса Ризаева ғолиб бўлди! Мукофотни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Фотиҳ Жалолов топширди.

(Фақат, Муниса Риазева саҳнадан чиқиб кетаётганда, статуэтканинг юқори қисми тушиб кетиб қолди.Саҳна ортида ҳам, яна 2 та ғолибда шундай ҳолат кузатилди)

E'tirof_2014 (89)

“Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” номинациясида ғолибни эълон қилиш ва Мукофотни топшириш учун саҳнага Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова таклиф этилдилар.

E'tirof_2014 (90)

E'tirof_2014 (91)

Номзодлар эълон қилинганида, бутун зал Улуғбек Раҳматуллаевни номзодини қўллаб-қувватлади. Чиндан ҳам, бу номинациясида Улуғбек Раҳматуллаев ғолиб бўлди! Улуғбек Раҳматуллаев қувонч билан мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековдан қабул қилиб олди!

E'tirof_2014 (96)

E'tirof_2014 (93)

Ҳамма иштирокчилар ижросидаги кўтаринки руҳдаги, Ватанимизни тараннум этувчи қўшиқ барча томошабинларни янада руҳлантириб юборди!

Қўшиқ давомида Муҳтарам Президентимизнинг сўзлари ҳам янграб ўтди!

E'tirof_2014 (92)

Бир неча соат давом этган “Эътироф” тақдирлаш маросими кутилган ва кутилмаган онларни тақдим этди!

E'tirof_2014 (98)

E'tirof_2014 (99)

E'tirof_2014 (100)

E'tirof_2014 (103)

Ҳаяжон, қувонч ва табриклар саҳна ортида ҳам бир қанча муддат давом этди!

E'tirof_2014 (101)

Улуғбек Раҳматуллаевни юксак мукофот билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков яна бир бор самимий табриклади.

E'tirof_2014 (102)

Саҳна ортида Улуғбек Раҳматуллаевни кўтаринки руҳда кутиб олишди.

E'tirof_2014 (105)

Хонанда билан кўришиш, табриклаш ва суратга тушиш учун ҳаттоки Самарқанддан мухлислари келганликлари кутилмаган бўлди.

E'tirof_2014 (66)

E'tirof_2014 (46)

Тақдирлаш маросимида, “Тумор”, “Санам”, “Паризод” ансамбллари раққосалари, қўшиқларга мос рақслар ижро қилишди. Қўшиқлар давомида унга мос кадрлар, ҳамда ғолибларнинг ҳолатлари мониторлар орқали бериб борилди.

Тақдирлаш маросими дид билан ташкиллаштирилган бўлиб, фақат Тақдирлаш давомида мукофотни топширганлар ва ғолибларнинг дил сўзлари кўпроқ вақт олганлиги туфайли, маросим режалаштирилганидан кўра, кўпроқ вақт давом этди. Балки, кейинги сафар, мукофот топширувчилар ва ғолибларнинг миннатдорчилик сўзлари учун маълум бир дақиқа белгилаш керакмикан? Одатда, айнан шу сабаб туфайли хорижда ҳам, тақдирлаш маросимлари белгиланган вақтидан ошиб кетиши одатий ҳол ҳисобланади. Чунки, қувонч чегара билмайди. Қолаверса, тақдирлашда номинациялар сони ҳам 26 та бўлиб, шунча номинация бўйича ғолибларни тақдирлаш ҳам, анча вақт талаб қилиши табиий эди.

E'tirof_2014 (94)

Энг муҳими, Тақдирлашнинг кўтаринки руҳда ўтганлиги, Халқ эътирофи ва ғолиблар қувончи, ижодкорларнинг меҳнатлари эътироф этилганлигидир!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Foto_1_33

Фотолар учун Жамолиддин Равшановга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Тақдирлаш маросимидан видеолар инстаграм тармоғида:

Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида!

E'tirof_2014 (97)

E'tirof_2014 (104)

E'tirof_2014 (106)

E'tirof_2014 (95)