OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ ВОҚЕАЛАРИ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 30.12.2014 01:05

 

11_23

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ САМАНДАР ҲАМРОҚУЛОВ

 

Ҳаётимиз давом этяпти, албатта унда ҳар хил ўзгаришлар бўлиши табиий. Ўтган 2014 йил давомида янги қўшиқлар ёздик, қолаверса, “Гумроҳлар” фильмида суратга тушдим. Янги бастакорлар билан танишиб, ижодий ҳамкорликни йўлга қўйдим. 2015 йилдан ҳам ниятлар катта, аммо режалар ҳақида гапирмай, уларни амалда кўрсатган маъқул, деб ўйлайман!

Янги йилда бундан 10 йил аввал, 2004 йил Қорбобо бўлганман! Бир газетанинг лойиҳаси учун Манзура ва Райҳон Қорқиз бўлишган, мен эса Қорбобо бўлиб, суратга тушганман! Янги йил оилавий байрам, доим оиламиз билан биргаликда кутамиз! Доим шу анъанага риоя қиламан! Ҳаммамиз оилавий йиғилганимизда, ҳеч қачон зерикмаймиз! Ҳаммамиз бир-биримизни хурсанд қилиб, яхши кайфиятда ўтказамиз!

foto_(4)_191

 

“НИҲОЛ” МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ДИЛСЎЗ

 

2014 йил мен учун омадли йил бўлди! Албатта, ўзига яраша қийинчиликлари ҳам бўлди. Ўзи қийинчиликсиз бир нарсага эришиш қийин, деб ўйлайман. Лекин, 2014 йилда анча  ўзим орзу қилган нарсаларга эришдим. Энг катта ютуқларимдан бири, Ички ишлар вазирлигининг Ашула ва рақс ансамблига ишга қабул қилинганлигим бўлди. Бундан ташқари, илк мусиқий альбомимни чиқардим. Мухлислар яхши кутиб олишди. Бундан ташқари, 3 та видеоклип ҳам суратга олдирдик, 5-6 та янги қўшиқ чиқардим. Бундан ташқари, Давлат тадбирларида иштирок этдим. Мен учун жуда ҳам жўшқин йил бўлди, бир кун ҳам тиним билмадим, деб айта оламан! Йил тугалланаётгандаги яна бир қувончли янгилик эса, “Эътироф” мукофотида “Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясига номзодим қўйилганлиги бўлди. Бу мен учун ҳам, катта муваффақият бўлди! Чунки, шундай мукофотга номзодликка қўйилганликнинг ўзи бахт! Камтарона меҳнатимизни шунчалик қадрлаганликларининг ўзи, шунча зўр-зўр хонандалар бор, шунча хонандалар орасидан мени ҳам номзодликка танлаганликларининг ўзиёқ мени қувонтириб руҳлантирди!

Янги йилда ҳеч Қорқиз бўлмаганман! Лекин, Қорқиз жуда ҳам ёқади, чиройли қизча! Қорқизга ҳавасим келади, албатта. Шундай роль бўлганда ўйнардим! Ўзим болаликда Янги йил байрамларида кўпинча оқ кўйлакчалар кийиб, қор парчаси бўлиб чиқардим, қўшиқ ҳам айтардим. (кулади) Янги йилни доим оила даврасида кутиб оламан! Янги йил олди оливье салатини тайёрлашни яхши кўраман. Болалигимда кўпроқ Қорбобога ишонардим. Унда боғча ёшида эдим. Кейин мактабга чиққач, Қорбобони аслида бизнинг ўқитувчимиз эканлигини билганман! (кулади)

foto__(12)__18

 

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ АБДУРАШИД ЙЎЛДОШЕВ

 

2014 йил жуда ҳам баракали йил бўлди! Беҳисоб шукур, ютуқлар жуда ҳам кўп бўлди! Ўзи 2013 йил ҳам қувончли бўлган, бутун умрга татийдиган хурсандчилик воқеалар бўлганди! 2014 йил ҳам ундан қолишмади. Айнан, 2014 йил илк яккахон концертимни ўтказдим! Мухлисларнинг эътиборига, концертимиз шунчалик ўйлаганимиздан ҳам аъло даражада ўтганлиги учун жуда қувондим! 2015 йил бундан ҳам баракали ва ютуқларга бой йил бўлсин! 2015 йил янада чиройли ижод қилишга ҳаракат қиламиз! Тўғрисини айтсам, 2014 йилда яккахон концерт қўйганлигим менга жуда ҳам манзур бўлди, ўйлайманки, яккахон концерт қўйиш инсонни яна ҳам, ижод қилишга ундар экан! Бу концертдан сўнг, 2015 йил яна яккахон концерт қўямиз, деб ҳаракат қилинмоқда! Бу концерт учун эса, ҳаракат ҳозирдан бошланган! Бир нечта янги қўшиқлар тайёрлаяпмиз!

Янги йилни Қорбобосиз тасаввур қилиб бўлмайди, албатта. Мен ҳам Қорбобо бўлганман, аммо болаликда! 3 синф ўқувчиси эдим, 1 синфдагиларнинг “Алифбе” байрамида, аълочи бўлганлигим учун, Қорбобо бўлишни ўқитувчиларимиз мендан илтимос қилишган! Ўшанда бир марта Қорбобо бўлганман. Ўзига яраша завқли бўлган. Одатда, менда Янги йил ҳар йили ҳар хил бўлади. Баъзида тадбирларда ҳам ўтиб кетиб қолади. Айниқса, санъаткорларда бундай ҳолат кўп бўлади. Ёшликда эса, (кулиб) ҳаттоки, Янги йилни ухла ўтказиб юборганм пайтларим ҳам бўлган. Эртаси эрталаб туриб, афсусланган вақтлар ҳам бўлган. Энди эса, ёшимиз ҳам улғайди, Янги йилни иложи борича, оила даврасида кутишга ҳаракат қиламиз! Оила даврасида кутиш ҳам ўзига хос масъулият! Оила бошлиғи бўлгандан кейин, фарзандларим билан йиғилиб, чиройли кутиб олишга ҳаракат қиламиз!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

"Тасвир" газетасида чоп этилган