OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, ЖУРНАЛИСТ ВА РАДИОБОШЛОВЧИ АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИНИНГ 2014 ЙИЛ ЯКУНИДАГИ МЕҲМОНИ ШУКУРИЛЛО ИСРОИЛОВ! “ХАСИС” ҚОРБОБО! 03.01.2015 03:07

photo (17)

31 декабрь куни “Ориат доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг 2014 йил якунидаги меҳмони сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов бўлди!

Дастур ҳар доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди!

photo (2)

Тингловчилар билан саломлашгач, Акмал Мирзо сўз навбатини Шукурилло Исроиловга берди.

Акмал Мирзо: -Эфир соатда 09.00 бўлади, деб ваъда берган эдик. Лекин, Қорбобо ва Қорқизлар ухлаб қолишди-ёв...

photo (1)

Шукурилло Исроилов: -Мен шахсан узр сўрайман мухлислардан, кўчани қаранг яхмалак!)))) (Ўша куни қуёш чарақлаб турганди, ҳақиқий баҳор ҳавоси эди!) Буни устига машинамнинг балони айланмасдан, ўзим машинадан тушиб, сирпаниб йиқилиб тушсам бўладими?))))) Қорни гупиллатиб ёғишини кўрмайсанми?))))) Совуқ қотиб кетдим! Қишчилик-да!))))

Акмал Мирзо: - (ҳазилни давом эттириб) 1 декабрь куни бошлаган қор ҳали ҳам тинмаяпти!

Шукурилло Исроилов: -Тинмаяпти! Кўчада болалар машинага осилиб олишган! “Сирпантиринг Шукур ака” дейишади. “Ҳой, “Ориат донога боришим керак” десам, “илтимос, сирпантиринг, кейин ўзингиз шу ердан сирпанасиз” дейишди”! Кейин секин сирпаниб келдим.)))))

Акмал Мирзо: -Арча йўқ!

Шукурилло Исроилов: Арча бор, қор йўқ!

(кулги)

photo (4)

Акмал Мирзо: -Ҳурматли тингловчилар бугун “Ориат доно” радиосида Шукурилло Исроилов ва “Fattohhon.com” қизлари! Соат 12.00 га қадар дастур бўлиб ўтади!

Шукурилло Исроилов: -Соат 12.00 гача нима деймиз?

Акмал Мирзо: -Гап топилар, бу ёғига қор ёғиб турган бўлса? (кулади) Fattohhon.com қизлари ҳам шу ерда бўлса!

photo (3)

Шукурилло Исроилов: -Fattohhon.com қизлари жуда яхши саломлашишди, сездингизми? Жуда бир салом-аликли қизлар, эфирдан ташқарида киришим билан саломлашилди. Эфирда ҳам салом беринглар, Қорқизлар!

Fattohhon.com Феруза Фаттохова: -Авваламбор, Ассалому алайкум ҳаммага, сиз билан эфирга кираверишда сўрашиб олдик.  

Шукурилло Исроилов: -Демак, мен Қорбобо, булар Қорқиз!

Акмал Мирзо: -Ҳа, энди шу гавдага 2 та Қорқиз бўлмаса, бўлмайди ҳам.

photo (5)

Шукурилло Исроилов: -Бир жойга бордим, “Қорбобо” дейишса, Қорбобо кириб келяпти, Қорбобонинг кўринишини сен қандай тасаввур қиласан?

Акмал Мирзо: -Албатта, Шукурилло Исроиловга ўхшаган кўркам!

Шукурилло Исроилов: -Ёшлигимизда ҳам Қорбобо деганда, катта Қорбобо кириб келарди. Энди бир жойда хизматдамиз, Қорбобо кириб келди, Валижон Шамсиев унинг ёнида хижолат! Сил касалига учраганми дейман ўша Қорбобо)))) Ҳассаси ҳам калта ва ингичка! Яна камига, калишда кириб келди, ўша Қорбобо! “Янги йиллар муборак бўлсин!” дейди. “Ўзингизга муборак бўлсин янги калишлар Қорбобожон!” дедим.” Қорбобонинг аҳволини қара!  

photo (5)

Акмал Мирзо: -Энди дастуримиз давомида ундай Қорбобо эмасу, аммо хасис Қорбобо ролини ўйнаб берсангиз! Қандай хасис? Шунчаки совғани бериб юборавермайдиган Қорбобо! Элга таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, тингловчилар билан боғланамиз. Ҳоҳлашса, шеър айтиб беришсин, ҳоҳлашса қўшиқ! Энг оригиналини танлайсиз!

Шукурилло Исроилов: -Жуда хасис деб юбординг, жуда бир паст Қорбобо экан, дейишмасин!

Акмал Мирзо: -Хасис бу Шукурилло Исроилов эмас, хасис бу Қорбобо!

Шукурилло Исроилов: -Мен Қорбобо бўлсам ҳам, сахий Қорбобо бўламан!

Акмал Мирзо: -Лекин, барибир ғолиб аниқланади ва “Доля” садо белгисидан бир машина кир ювиш воситалари эгаси бўлади!

photo (14)

Шукурилло Исроилов: -Унда роса ифлос одам ғолиб бўлар экан-да!)))

Акмал Мирзо: -Энг муҳими сизга ҳам совға берилади!

Шукурилло Исроилов Қорбобо ва Қорқиз мавзусида ҳазиллашиб ўтди. Сўнг, Акмал Мирзодан қиш, Қорбобо ва Янги йил ҳақида шеър сўради.

Акмал Мирзо: -Катта қизим, бир шеърни ўзгартирган. Шеърнинг аҳволини қаранг! Ҳозирги мавзуга роса тўғри келади. Янги йил куни Қорбобо келди ва тўхтамай тили энди чиққан қиздан шеър сўраб ётибди. Энди совғани ҳам тезроқ бера қолмаяпти-да. (кулиб) Қизим ҳам, “Қорбобомиз оппоқ, пешонаси ялпоқ, Ҳозир совға бермаса, калтак ейди Қорбобо!” дейди!

Шукурилло Исроилов: -Энди Акмал Мирзонинг қизи, бу ёғини тўқиб юборибди-да!

photo (13)

Акмал Мирзо: -Энди ўша Қорбобонинг хасислиги сиздан ҳам ўтиб тушади-да!

Шукурилло Исроилов: -Ўзи шу “Қорбобомиз оппоқ, пешонаси ялпоқ” шу шеърни эшитсам, аллергия тошадиган бўлиб қолди! Бутун ер юзи шу шеърни айтади.

Акмал Мирзо: - (кулиб) Энди зўри, ёзнинг чилласида тўйга борсангиз куёвнинг жиянлари ҳам шу шеърни ўқийди!

Шукурилло Исроилов: -Ўзи жуда оммабоп ва ҳаммабоп шеър бўлган! Мана бошқа шеърлар ҳам бору, масалан, Алишер Файзнинг қўшиғи бор! (Хиргойи қилади) “Ҳовлимизга қорлар ёғди паға-паға, Қорбоболар ясаб беринг менга катта тоға!” Қанақа қилиб, тоғаси Қорбобо ясаб беради? Тоғаси неччи ёшда ўзи?

Акмал Мирзо: -Буни устига қор йўқ бўлса!

photo (8)

Телефон қўнғироқларини қабул қилиш бошланди!

Қорақамишдан Дилдорахон исмли мухлиса қўнғироқ қилиб боғланди ва аввалига Алла айтиб бермоқчи бўлди! Ундан Янги йил ҳақида шеър ўқиб бериш сўралгач, у яхши 2 та шеърни ёддан ўқиб берди.

Сўнг актёр Абдураим Абдуваҳобов билан телефон орқали суҳбат бўлди.

Шукурилло Исроилов атайлаб овозини ўзгартириб гапирди:-Ака, мен Райгаздан Абдусатторман! Янги йилда биз ҳисоб-китобларни тўғрилаб ёпаётгандик, газдан озгина қарзингиз бор экан!  

Абдураим Абдуваҳобов ҳам бўш келмай: -Мен йиллигини аввалдан тўлаб қўяман Шукурбоой!, - деб ким билан гаплашаётганлигини топиб қўйди!

Шукурилло Исроилов: -Радио эшитаётган эканлар! деб, Абдураим Абдуваҳобов билан саломлашиб, уни Янги йил билан табриклади ва ижодий ютуқлари ҳақида ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, “Дўстлик” орденига сазовор бўлгани билан ҳам табриклади.

Суҳбат давомида Акмал Мирзо Абдураим Абдуваҳобовни “машинада кетяпман” дегани учун унинг уйи жойлашган туманни билиб олгач, Шукурилло Исроилов  гўёки ДАН ходими билан гаплашиб, Абдураим Абдуваҳобовни тўхтатмоқчидек, ҳазил ҳаракат амалга оширилди.

Шундан сўнг, Шахзода исмли ёш мухлис эфирда боғланиб, чиройли шеърлар ўқиб берди!

Навбатдаги тингловчи Умиджон Қорбобо билан гаплашиб, қўшиқ куйлаб берди. Қорбобо унга ҳазиллашиб, овозини созлашни маслаҳат берди. Сўнг, Қорақамишдан Бурҳонжон ҳам, ўз шеърини ўқиб берди. Шеър Қорбобога роса маъқул келди!

photo (20)

Сўз устаси ва актёр Валижон Шамсиев ҳам, эфирга уланди. Шукурилло Исроилов ҳам, Валижон Шамсиев билан қизғин суҳбатга киришди. Ҳазил билан ўзини хасис, “ўта паст” Қорбобо эканлигини ҳам айтиб, “ўзи аслида шундай Қорбобо сен бўлишинг керак эди”, деб Валижонга ҳазиллашиб ҳам ўтди. Ўз навбатда Валижон Шамсиев ҳам “муносиб” жавоб қайтарди! Ҳазиллардан сўнг, Валижон Шамсиев марҳум устоз санъаткор Муҳриддин Холиқовни ҳам эслаб ўтди ва унинг “Эй гўзал, сўзларинг асал, сенсиз менга ўлим афзал” қўшиғининг сўзларини ўзгартирган ҳолатда, тақдим этди.

Яъни, “Эй гўзал, кўп ема асал, кўп есанг асал, бўласан касал...”

Унга жавобан Шукурилло Исроилов ҳам ҳазил жавоб қайтарди. Ҳамда Янги йил билан табриклади.

Шундан сўнг, мухлислардан Эркинжон ака эфирда Шукурилло Исроилов билан аския айтишди. Эркинжон ака ёш болаларни овозини ўхшатиб, шеър ҳам ўқиб берди. У кишининг оиласи ҳам жуда қувноқ ва хушчақчақ бўлиб, эфирда янада кўтаринки кайфият улашдилар.

photo (26)

Мухлислардан Шаҳлохон ҳам, ўқувчилик йилларида ёзган шеърини болалар тилидан ўқиб берди. Буни эшитиб, Шукурилло Исроилов “эриб кетдим” деб ҳазиллашди.

Севара исмли мухлиса эса, қўшиқ айтиб берди. 

Акмал Мирзо: -Шукурилло Исроиловнинг ўзида энг оригинал Янги йил кутиб олиш эсида борми?

Шукурилло Исроилов: -Энг оригиналини билмадим. Лекин, уч-тўрт санъаткорлар оилавий бўлиб, Янги йилни дўстларимизникида, биргаликда кутиб олганмиз. эсимда қолгани, болаларим кичкина вақти, Қорбобонинг кийимини олиб, кийиб, болаларимни табриклаётсам, қизим соқолимдан тортиб, кимлигимни билиб қолган! “Адам экану, адажоним экану” деган! (кулади) Ёшлигимизда Қорбобога ишонардик, “ҳозир Қорбобо кириб келади” деса, ғалати бўлардик. Ҳозирги болаларга “Қорбобо кириб келади” десанг, “олдин совғаси кириб келсин, совғаси борми?” дейди.

photo (10)

Шундан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова турмуш ўртоғи Санжарбек ва фарзандлари билан телефонда эфир меҳмони бўлишди. Шукурилло Исроилов Гулсанам Мамазоитова билан ҳол-аҳвол сўрашгач, санъат аҳлини вақтли турганлигидан ҳайратда эканлигини билдирди!

Шукурилло Исроилов: -Қандай қилиб вақтли туриш мумкин? Қойилман, Санжар-чи?

Гулсанам Мамазоитова: -У киши мендан анча олдин туриб, ҳаммани табриклаб, Қорбобо бўлиб юрибдилар.

Шукурилло Исроилов: -Хуллас, мен Қорбобоман, мендан совға олиш учун, шунақа бир шеър ўқиш керак! Фарзандингиз ҳам ўқиса бўлади, Санжар ҳам ўқиса бўлади. Фақат мен ўша шеърни эшитиб, маза қилиб юборишим керак!

Акмал Мирзо: -Совға, бу “Доня” савдо белгисидан бир машина кир ювиш воситалари!

Гулсанам Мамазоитова: - (кулиб) Бергингиз келмаяпти, энди а?

Акмал Мирзо: -Сиздан аввалги иштирокчиларнинг иштирокларини эшитганингида ўҳ-ҳў...

Гулсанам Мамазоитова: -Мана ҳозир қизим Моҳижаҳонбегим шеър ўқиб беради. (қизига) Қорбобо совға бермаётган экан қизим, бир чиройли шеър ўқиб бергин!

Лекин, Моҳижаҳонбегим уялиб кириб кетди.

photo (11)

Акмал Мирзо: -Бастакорлик қобилияти, кўпроқ Гулсанам Мамазоитованинг акаларига берилгану, лекин бу қобилият Гулсанам Мамазоитовада ҳам бор! “Қорбобомиз оппоқ” шеъри қандай қўшиқ бўлиши мумкин?

Гулсанам Мамазоитова эса, бироз ўйланиб тургач, шеърни қўшиққа солиб, куйлаб берди. Шукурилло Исроилов ҳам, жўр бўлди.

Сўнг, Гулсанам Мамазоитова давом эттирди: -Хасисликда тенги йўқ, Қорбобожон, Қорбобо!

Акмал Мирзо: -Ҳозир Янги йилга ҳаракатлар қандай кечмоқда? Кўпчилик, санъаткорлар ўзлари тайёргарлик қилмайди, деб ўйлашади ҳам?

Шукурилло Исроилов: -Мен ҳам шунга айтмоқчи эдим. Гулсанам, нарсаларни тайёрини олиб келишяптими, ёки ўзинглар тайёрлаяпсизларми? Мендан ҳамма сўраяпти, халқ қизиқяпти! Гулсанам Мамазоитова шахсан ўзи ўз қўли билан оливье, ёки винегрет қиляптими?

Гулсанам Мамазоитова: -Ўзимиз ҳам, аёл хонандамизу, уйда таом пиширамиз, барибир.

Шукурилло Исроилов: -Балки пиширмаслигингиз ҳам мумкин?

Гулсанам Мамазоитова: -Йўқ, пиширамиз! Барибир ўз қўлингиз билан пиширилгани бошқача бўлади!

Шукурилло Исроилов: -Гулсанам ҳеч ўзингиз ҳам бозорга тушасизми?

Гулсанам Мамазоитова: -Тушиб тураман! 

Шукурилло Исроилов:-Сиз кўпроқ кийим бозорига тушасиз-да.

Акмал Мирзо: -Йўқ, сиз бозорга тушасизми, ёки бозор келадими уйга?

Шукурилло Исроилов: -Келади! Келади! Бозор ўзи келади!

Акмал Мирзо: -Гулсанам Янги йил муборак бўлсин! Оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилайман, Санжарбек билан қўша қариб, фарзандларингизнинг роҳатини кўринглар!

photo (9)

Шукурилло Исроилов: -Гулсанам, бахтли бўлинг, қўша қаринг! Саломат бўлинг! Сизни ҳурмат қиламиз, яхши қиз, яхши санъаткорсиз! Санжарбек билан қўша қаринглар!

Акмал Мирзо: -Энди Гулсанам Мамазоитованинг оиласини ҳам яқиндан билганимиз учун, энг қойил қоларли жиҳати, фарзандлари дунёга келгач, 3-4 кундан кейин катта саҳнада кўрганмиз! Ўйлаймизки, охиригача Гулсанам Мамазоитова оила ва санъатни параллел, зўр олиб борадилар.

Шукурилло Исроилов: -Чунки, Гулсанам санъатни яхши кўради! Ҳеч қачон қўшиқни ташламайди! Янги йиллар билан!

Гулсанам Мамазоитова: -Раҳмат, Янги йиллар билан! Соғ бўлинглар!

Шундан сўнг, Гулсанам Мамазоитовадан Янги йил қўшиғи янграб ўтди.

photo (16)

Қўшиқдан сўнг, Акмал Мирзо Шукурилло Исроиловга “ажойиб укаси” оператор Илҳомжоннинг туғилган куни эканлигини эслатиб ўтди. “31 декабрь, ҳамма ўзи билан ўзи овора вақти-я” деб, кулиб, Шукурилло Исроилов Илҳомжонни эфир орқали табриклади.

Табрикдан сўнг, Афзалбек исмли 7 ёшли мухлис телефон қилиб, қиш ҳақида шеър ва бир қўшиқ ҳам айтиб берди.

photo (28)

Шундан сўнг, Шукурилло Исроиловнинг “Ҳалимахон келдилар” қўшиғининг премьераси бўлиб ўтди.

Шукурилло Исроилов: - Раҳматли марҳум санъаткоримиз Охунжон Мадалиевнинг ўғли Қиличбек Мадалиев “Шаҳнозахон келдилар”, деб жуда чиройли қўшиқ ижро қилибди. Шу қўшиқ ёқиб қолиб, Қиличбек укамиздан рухсат олиб, сўзларини озгина ўзгартириб, “Ҳалимахон келдилар”, деб шу қўшиқни яратдик.

Акмал Мирзо: -Шукурилло Исроилов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси.

Қўшиқ премьерасидан сўнг, “Дизайн” жамоасидан Дилшод Мусабеков телефон қилиб, ҳол-аҳвол сўрагач, бугун Шукурилло Исроиловни табриклаш учун, норин ва оливье олиб, унинг уйига борганлигини айтиб ўтди.

Шукурилло Исроилов (хавотир билан): -Норин билан оливьени қайтариб олиб кетдингми?

Дилшод Мусабеков: -Йўқ, ташлаб кетдим.

Шукурилло Исроилов: -Яхши қилибсан, уйда ейдиганлар борми? Ёки кириб, “едириб” кетдингми?

Дилшод Мусабеков: -Йўқ, ўзи бир Янги йил куни сизга едирай, деб боргандим...

Шукурилло Исроилов: -Мени “едира” олмайсан!

Дилшод Мусабеков: -Яна бир марта сизни “едириб” бўлмаслигини исбот қилдингиз ака!

photo (29)

“Дизайн”ни концерти ҳақида фикрлашиб ўтилгач, Шукурилло Исроилов ҳам, Янги 2015 йилда, ўзининг “Бўғирсоқ шоу”сини ўтказмоқчилигини айтиб ўтди!

Шундан сўнг, Шукурилло Исроилов янги 2015 йил қўй йили бўлганлиги учун, қўй сотиб олиш борасида бир латифани айтиб берди.

Дилшод Мусабеков эса “Қорбобо”га хат ёзганлигини, Шукурилло Исроилов эса, “хатинг келмади, йўлда қолиб кетди”, деб уни олмаганини билдирди.

Шундан сўнг, Дилшод Мусабеков эса, хатга жавоб келганини айтиб, “эсингиздан чиқиб қолдими Қорбобо?” деб, хатни телефон орқали эфирда “ўқиб” берди: - Қорбобожон, биз ака-укага каттагина вилла, машина, 100 миллиондан пул, деб ёзсам, сиз ҳам, “шунча нарсам бўлса, ўзим ўрмонда яшармидим?” деб жавоб ёзиб юборибсизу!

Шукурилло Исроилов: - Сен Қорбобога эмас, анови чол Хаттобичга ёзган бўлсанг керак)))))

Дилшод Мусабеков ҳам, Қорбобо ҳақидаги шеърни ўзгартириб айтиб берди.

photo (14)

photo (6)

Эфир давомида кўпгина ҳазиллар бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, эфирга хонанда Достон Убайдуллаев уланди. Аммо, аввалига Акмал Мирзо уни самимий ҳазил билан жиддий равишда “Сардор Мамадалиев”, деб таништирди.

Достон Убайдуллаев ҳам, Сардор Мадалиевнинг овозини ўхшатиб бера олди. Аммо, Акмал Мирзо уни Достон Убайдуллаевлигини эфирда эълон қилиб юборди.

Ҳол-аҳвол сўраш ва табриклардан сўнг, самимий ҳазил тилаклар ҳам айтиб ўтилди.

photo (7)

Акмал Мирзо яна бир бор Шукурилло Исроиловнинг Қорбоболигини ва ундан совға олиш сирини айтиб берди.

Акмал Мирзо: -Совға “Доня” савдо белгисидан бир машина кир ювиш воситалари!

Достон Убайдуллаев: -Машинани ҳам қанақалигига боғлиқ-да!

Акмал Мирзо: - (кулиб) Бир машина, кир машина-да!

photo (30)

Шукурилло Исроилов: -Бошқа машинада бўлса, ўша савдо белгиси касодга учрайдию! Сен учун порошоклар Камазда келмайди!

Акмал Мирзо: -Иштирок ростдан ҳам бўлса, ғолиб бўлиш аниқ!

Шукурилло Исроилов: -Энди Достон, бу Достону!

Достон Убайдуллаев: -Энди, Қорбобо ака!

Шукурилло Исроилов: -Қорбобонинг ҳам акаси бўларканми?

Достон Убайдуллаев: -Энди жуда қўлимдан келмаса ҳам...

Акмал Мирзо: -Қўлингиздан келмаса ҳам, тилингиздан келсин!

Достон Убайдуллаев: -Энди битта гапни сўрасам бўладими сизлардан?

Шукурилло Исроилов: -Майли, фақат пул сўрамасанг бўлди!

Шундан сўнг, Достон Убайдуллаев ростдан ҳам шеър ўқиш учун фарзандларини “ёрдам”га чақирмоқчи бўлди.

photo (2)

Акмал Мирзо эса, унга “Қорбобойим оппоқ” деб бошланувчи шеърни қўшиқ қилиб айтишни таклиф этди!))))

Шундан сўнг, Достон Убайдуллаев ҳам, бу шеърни “Соғиниб ўтадим умрим” қўшиғининг мусиқасига солиб, куйлаб берди!

Акмал Мирзо: -Сарвар Раҳматхўжаев мусиқаси, Достон Убайдуллаев талқинида!

Шукурилло Исроилов: -Болаларинг ҳам бир айтиб беришсин-чи!

Шундан сўнг, Достон Убайдуллаевнинг фарзандлари ҳам шеър ўқиб беришди.

photo (3)

Шукурилло Исроилов: -Энди қўшнингни ҳам чақир, шеър ўқиб берсин!)))

Акмал Мирзо: -Достон байрам муборак бўлсин! Янги йил қут-баракали келсин!

Достон Убайдуллаев: -Сизларга ҳам! Раҳмат катта!

Шундан сўнг, эфирга боғча тарбиячиси бўлиб ишлаган 40 йиллик стажга эга тарихий “Қорбобо” Мўхтабар опа уланиб, ўзларининг самимий тилакларини шеър қилиб ўқиб бердилар.

Шундан сўнг, ғолиб аниқланди. Яъни, биринчи ғолиб Қорақамишлик бола бўлди! Иккинчиси эса, Эркин аканинг оиласи бўлди!

Эфир жуда юқори кўтаринки руҳда ўтди!

photo (31)

Эфир якунида Акмал Мирзо ўзининг самимий  тилакларини билдирди.

Акмал Мирзо: -Янги йил қут-баракали бўлсин Шукур ака! Сизни Янги йилда кутаётган яхши кунларингиз мана шу 2015 йилда юз берсин! Янги яккахон концерт дастури! Fattohhon.com сайти қизларига ҳам чуқур миннатдорчилик билдирамиз! Янги йил муборак бўлсин!

photo (12)

Шукурилло Исроилов: -Барча юртдошларимизни ҳаммаларини янги 2015 йил билан чин қалбимдан табриклайман! Гўзал юртимизга кўз тегмасин! Ҳар доим ҳамма соғ-саломат бўлишсин! Шу гўзал юртнинг фарзанди бўлганимиздан ҳар биримиз хурсандмиз! Хонадонларимиз ҳамиша тинч бўлсин! Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин! Мана шу юртимиз тинчлигини ҳар доим авайлаб-асрашимиз керак! “Ориат доно” радиосига кўз тегмасин! Ҳамма ходимларини ҳам Янги йил билан чин дилдан табриклаймиз! Юртбошимизнинг умрлари узоқ бўлсин! Юртимизда бизни тинглаётган барча мухлисларимизнинг хонадонларида чиройли тўйлар, яхши кунлар бўлсин! Яхши кунларга шерик бўлиш ҳаммамизга насиб қилсин! Гўзал Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнайверсин! Мен нечун севаман Ўзбекистонни? Чунки, Ўзбекистон менинг Ватаним! Саломат бўлинглар!

photo (16)

Акмал Мирзо: -Ҳурматли тингловчилар 2015 йил эфирларида кўришгунча! дея, “Чой устида” дастурининг 2014 йилдаги якуний сонини якунлади.

2015 йил “Чой устида” дастурининг Янги сонларида кўришгунча!  

photo (18)

“Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Жараёндан:

photo (15)

photo (13)

photo (10)

photo (8)

photo (4)

photo (1)

photo (34)

photo (35)

photo (33)

photo (23)

photo (21)

photo (17)

photo (12)

photo (11)

photo (7)

photo (38)

photo (37)

Энди буниси бошқа мавзу...

photo (43)

photo (42)

photo (41)

photo (40)

photo (39)