FATTOHHON.COM« Все новости
MY5 ТЕЛЕКАНАЛИДА «ХИЗМАТ ДОИРАСИДА»! 03.01.2015 03:05
MY5 ТЕЛЕКАНАЛИ ижодкорлари янгидан янги кўрсатувларни тақдим қилиш билан бандлар. Бахтиёр Тўрахоновнинг “Хизмат доирасида” ток-шоуси ҳам шулар жумласидандир. 2 январь куни мазкур ток-шоунинг суратга олиш ишлари бўлиб ўтди. Ток-шоу меҳмонлари Ўзбек телевидениеси сухандони “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Насибахон Мақсудова, сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Отабек Муталхўжаев, Мадина Мумтоз, шунингдек, хонандалар Сарвар ва Комил, Гули Асалхўжаева турмуш ўртоғи билан, хонанда Рухшона турмуш ўртоғи клипмейкер режиссёр Санжар Маткаримов билан, хонанда Жасур Ғойиповлар меҳмон бўлишди! Ток-шоу давомида ижодкорлар Янги йилни қандай кутиб олганликларидан бошлаб, турли қизиқарли латифалар ва ҳамда ҳаётда юз берган қизиқарли воқеаларгача сўзлаб беришди. Шунингдек, Рухшона келинсалом қилди! Насиба Мақсудова эса, Янги йилга набираси ўзи чизиб совға қилган суратларни намойиш қилди. Шукурилло Исроиловнинг латифалари барчанинг кайфиятини янада кўтарди. Шунингдек, шу куни Шукурилло Исроиловнинг “Ҳалимахоним келдилар” қўшиғига суратга олинган видеоклип ҳам намойиш этилди ва барчага манзур бўлди! Клипда бош ролни актриса Ҳалима Ибрагимова ижро қилган! «ХИЗМАТ ДОИРАСИДА» ток-шоусини 3 январь куни телеканалнинг кечки дастурларида кўришингиз мумкин. |