OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 05.01.2015 21:04

 004A8202_новый размер

“НИҲОЛ” ва "ЭЪТИРОФ" МУКОФОТЛАРИ СОВРИНДОРИ УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ

Ўтган 2014 йил ҳаётимда ҳам, ижодимда ҳам жуда зўр йил бўлди! Сафарлар йили, деб ҳам айтсам бўлади. Кўп йиллар аввал қилган орзуларимизнинг кўпларига оилавий етдик. Масалан, ота-онамиз яхши сафарда бўлдилар. Ўзим ҳам кўп мамлакатлар бўйлаб, ижодий сафарларда бўлдим. Бу ҳам қувонтирди. Қолаверса, 2014 йилда ўтказган Янги концерт дастурим ҳам бошқа концерт дастурларимга қараганда умуман бошқача бўлди! Қўшиқларим оммалашди, янги мусиқий альбомим мухлисларга тақдим этилди! Ундан ташқари, мени хурсанд қилган нарса, бу тезлик, прогресс бўлди! Чунки, концертим диски, бу гал концертдан сўнг бир ойда мухлисларга ҳавола этилди. Илгари, бу жараён ярим йилга қолиб кетарди. Бу гал эса, бир ойда мухлисларим янги қўшиқларимдан хабардор бўлишди! Ижодимда, ҳаётимда, оиламда кўп ўзгаришлар бўлди. Юртимизда ҳам кўп ўзгаришлар бўлди, янги концертлар ўтказилди. Кўплаб кўркам жойлар барпо этилди. Ўша кўркам жойлар очилишида ва юртимнинг кўплаб байрамларида, масалан, Мустақиллик айёми, ҳамда Конституция тадбирларида иштирок этдим. Бир санъаткор орзу қилиши мумкин бўлган, бахтлиман, деб айтишига сабаб бўла оладиган жуда ҳам кўп нарсалар бўлди, деб ўйлайман. Албатта, яна бир қувончли ҳодиса, “Эътироф 2014” тақдимотида, “Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси” сифатида тақдирланганим бўлди! 2015 йил ҳаётда, ижодда ҳам, юртимизда ҳам, оилада ҳам, шундай сермаҳсул ўзгаришларни Оллоҳдан сўраб қоламан!

Янги йил жуда завқли байрам. Ўзим ҳам жуда кўп Қорбобо бўлганман! Энг эсдан чиқмайдигани бир гал мени таниб қолишган!  Яқинларни табриклаш учун Қорбобо қиёфасида борган эдим. Мўйловим тушиб кетиб қолиб, мени таниб қолишган!

004A7927_новый размер

 “ЭЪТИРОФ” МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ЗИЁДА

Ўтган 2014 йил мен учун жуда қувончли бўлди! Бироз танаффусдан сўнг, яккахон концерт дастуримни ўтказдим! Янги қўшиқларимни мухлисларга тақдим қилдим, улар оммалашди! Янги 2015 йил ҳам, ҳаммамизга ҳар томонлама қувончли бўлсин! Болаликдаги арча байрамлари ёдимда, ҳеч Қорқиз бўлмаганман! Лекин, доим “Қизил шапкача” ролини ўйнардим.

Энг ўзгача кутилган Янги йил бундан 5 йил аввал Янги йилни Москвада кутиб олганим бўлган, чунки бегона жой, мен эса Янги йилни оила даврасида кутишни яхши кўраман! Ҳар доим оила даврасида кутганим учун ҳам, ўша Янги йил менга умуман ёқмаган! Чунки, Янги йилни оила даврасида кутиб олишнинг завқи ўзгача!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова