OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 07.01.2015 08:34

photo (1)

ХОНАНДА ШОХРУХХОН

2014 йил давомида ижодимда ўзгаришлар кўп бўлди! Масалан, яккахон концерт дастуримни ўтказдим. Концертда биз ҳоҳлаган нарсалар ҳам бўлдию, лекин биз кутмаган нарсалар ҳам бўлди. Яъни, биз ҳоҳлаган нарсамиздан ҳам кўпроқ нарсалар олдик! Концертда бизни яхши кутиб олишгани қувонтирди! Мухлисларнинг бизни яхши кутиб олишгани ва қўллаб-қувватлашгани, концертни янада завқли ва яхши ўтишига сабаб бўлди! 

Янги йилда эса, янги яккахон концерт дастурим февраль ойида бўлиб ўтади! Бу концерт учун мен алоҳида тайёргарлик кўряпман. Масалан, устоз санъаткорларнинг  бир неча ўзимга ёққан қўшиқларини қайта куйлаб, мухлисларга тақдим қилмоқчиман! Буни анчадан буён кўнглимга тугиб келаётган эдим. Шу нарсани бу йил амалга оширяпман. Қолаверса, режалаштирган ва йил давомида бироз вақт етишмаган янги қўшиқларим устида ишлаяпман.

Янги йил жуда ҳам завқли байрам, ўтган йили Янги йилда уйда оила аъзоларим учун Қорбобо бўлдим! Янги йилдан ҳар йили зўр бўлмоқда, бу йил аввалгиларидан ҳам зўр бўлди!

photo (4) «ЭЪТИРОФ» МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ХОНАНДА МУНИСА РИЗАЕВА

Ўтган 2014 йилда 3 кун давомида илк яккахон концерт дастуримни ўтказдим! Ўзим яхши кўрган, ота-онамга бағишлаган “Отаю онам” қўшиғимни, клипи билан мухлисларга ҳавола этдим. Бу қўшиқ мен учун катта нарса бўлди! Янги йилга Янги мусиқий альбомимни тақдим қилмоқчиман! Энди, албатта ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлди, администраторим билан кутилмаган ҳодиса бўлди. Жуда ҳам қийин йил бўлди, дейишим мумкин, аммо илк яккахон концертимни ўтказганим учун, унда мухлисларимни кўрганим, уларнинг қўллаб-қувватлаганликларидан жуда хурсанд бўлдим! Бу йил менга қийинчилик билан бирга яхшиликлар ҳам олиб келди! “Эътироф-2014” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” номинациясида ғолиб бўлдим! Янги 2015 йил ҳаммага соғлик, омад олиб келсин! Юртимиз тинч бўлсин!

Янги йилда ҳеч Қорқиз бўлмаганман! Аммо, бу йил бир газета лойиҳасида Қорқиз бўлиб чиқдим. Бир Янги йил ёдимдан чиқмайди, 8 ёшлигимда бир ўртоғимни бир киши урган, мен эса ўша ўртоғимни ҳимоя қилиб, бошим ёрилган! (кулади) Натижада касалхонага тушиб қолганман! Айни Янги йил арафасида бўлгани учун, хафа бўлганман, албатта! Янги йилни касалхонада кутганман, “мандарин ейман” деб инжиқлик қилганимда, уйдагилар касалхонага менга 10 кило мандарин олиб келиб беришганди! Янги йилда ҳамма соғ-саломат бўлсин!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова