OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕК КИНОСИ ТАРИХИГА НАЗАР... 09.01.2015 00:35

Мазкур лойиҳада, ўзбек киносида ҳали-ҳамон томошабинлар эътиборидан тушмай кўриб келинаётган фильмлар ҳақида маълумотлар бериб борамиз.

Tohir_Zuhra (2)

“Тоҳир ва Зуҳра” фильми.

Ҳақиқий ўзбек классикаси бўлган бу фильм 1945 йил суратга олинган. Фильм тарихий мелодрама жанрида бўлиб, уни режиссёр  Наби Ғаниев суратга олган.

Tohir_Zuhra (8)

Фильмда бош ролларни Юлдуз Ризаева  (Зуҳра),

Tohir_Zuhra (10)

Ғулом Тожиаълоев (Тоҳир),

Tohir_Zuhra (4)

Асосий ролларни эса,  Асад Исматов (Бобохон),

Tohir_Zuhra (7)

Шукур Бурҳонов (Қоработир),

Tohir_Zuhra (3)

Раззоқ Ҳамроев (Нозим тарихчи),

Tohir_Zuhra (12)

Аброр Ҳидоятов (Сардор),

Tohir_Zuhra (6)

Обид Жалилов (вазир),

Tohir_Zuhra (5)

Соат Толипов (Боҳир),

Tohir_Zuhra (9)

Ҳайла Ғаниева (Юлдуз),

 Tohir_Zuhra (11)

Зебо Ғаниева (Хоразм маликаси)каби ўз даврининг етук актёр ва актрисалари ижро этишган.

Фильм ўзбек халқ афсонаси асосида суратга олинган муҳаббат қиссасидир.

Хон қизи Зуҳра ва оддий жангчининг ўғли Тоҳир ўртасидаги  соф муҳаббат, жаҳолат  қурбони бўлиб, уларнинг фожеасига сабаб бўлади.

* * * * * * * * * *

 

Alisher_Navoiy (1)

“Алишер Навоий” фильми.

1947 йилда суратга олинган бу фильмда буюк шоир Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди акс эттирилган.  

Фильм режиссёри Комил Ёрматов

Alisher_Navoiy (6)

Фильмда бош ролларни Раззоқ Ҳамроев (Алишер Навоий),

Alisher_Navoiy (2)

Асад Исматов (Ҳусайн Бойқаро),

Alisher_Navoiy (3)

ҳамда Обид Жалилов (Мажиддин)

Alisher_Navoiy (7)

ва Тамара Назарова (Гули)лар ижро этишган.

 Alisher_Navoiy (5)

Шунингдек, Соат Толипов (Ёдгор),

 Alisher_Navoiy (9)

Раҳим Пирмуҳамедов (Абул Малик ошпаз),

 Alisher_Navoiy (4)

С.Юнусов (Мажиддиннинг ўғли),

 Alisher_Navoiy (8)

Ш. Азимов (Мўмин Мирзо)каби актёрлар турли характердаги образларни яратишган.

Фильмда Алишер Навоийнинг дўсти Ҳусайн Бойқаро билан муносабатлари, саройдаги ноҳақликлару фожеалар ишончли тасвирланган.

 Tohir_Zuhra (1)

Бу фильмлар ижодкорларидан кўплари ҳозирда ҳаёт эмаслар, аммо уларнинг ёрқин ижод намуналари, ундаги образлар томошабинлар қалбида, хотирасида яшаб келмоқда.

Саида Вахобова