OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 10.01.2015 18:16

 photo (1)

АКТРИСА ШАХЗОДА МАТЧОНОВА

Ўтган 2014 йил мен учун омадли бўлди! Бу йил мени биринчи марта кино оламига олиб кирган режиссёр Зулфиқор Мусоқов билан бирга ишладим, унинг “Новда” деб номланган комедиясида суратга тушдим. Бундан ташқари, ижодкор сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам жуда ҳурмат қилган актёрим Алишер Узоқовнинг режиссёр сифатида суратга олган янги фильмида ҳам суратга тушдим. Фильмнинг номи ҳозирча сир, у ҳам Янги йилда катта экранларга чиқади. Йил якунида эса, “Эътироф” мукофотига номзодим қўйилиши ҳам мен учун жуда ҳам кутилмаган қувончли ҳодиса бўлди! Мазкур мукофотга номзод бўлишнинг ўзи катта бахт, назаримда. Шахсий ҳаётимда саёҳатга ҳам чиқдим, ҳаммаси аъло даражада бўлди! Барчага бахт ва омад тилайман!

Янги йил жуда чиройли байрам, байрамни албатта, оила аъзоларингиз даврасида кутиб олиш мароқли ва завқли! Болалигимда, 9-10 ёшларимда Янги йил байрамида Қорқиз бўлганман. Жуда ҳам тортинчоқ қиз бўлганлигим учун, Қорқиз бўлишим осон бўлмаган! 

photo (4)

ХОНАНДА ДИНЕЙРА

2014 йил мен учун ўзгача бўлди, ундан жуда ҳам миннатдорман. Баъзи бир ошкор қила олмайдиган сирларим бор, аммо фақат шуни айтишим мумкин, йил мен учун жуда бир ўзгача бўлди! Ижод томонлама эса, бир неча янги қўшиқлар ёздик, учинчи мусиқий альбомимни тайёрлаяпман, “Ёлғончи ёрим” қўшиғига клип суратга олдирдим. Қолаверса, Янги йил ҳақида қўшиқ куйладим! Бу қўшиқнинг сўзи ҳам, мусиқаси ва аранжеровкаси ҳам ўзимга тегишли! Биринчи марта, муаллиф сифатида ўзим қўшиқ яратдим! Биринчи тажриба! Бу қўшиқни Янги йил олди мухлисларга тақдим қилдим! Янги йилда ҳам амалга оширмоқчи бўлган ижодий режаларим бисёр, янги фильмларда қизиқарли роллар ижро қилиш ниятим бор.

Янги йилни оила ёки дўстлар даврасида кутиб олиш ажойиб! Болалигимда, боғчадаги арча байрамлари ёдимда, мен қорпарча бўлардим. Ҳозир эса, Янги йилда шаҳардан ташқарига чиқишни ёқтираман. Энг ўзига хос янги йил эса, тоғда кутиб олган Янги йилим бўлган. Шаҳарда Янги йилда унча кўп қор ёғмайди, тоғда эса, қор кўп бўлади. Ҳаммаёқ қор, атроф арчаларга тўла, яқинлар, қариндошлар ва дўстлар даврасида Янги йил кутишнинг завқи жуда ҳам ўзгача бўлган! Мен учун идеал Янги йил, ўша муҳитда кутиб олган Янги йилим! 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

"Тасвир" газетасида чоп этилган