OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 10.01.2015 18:40

 photo (6)

ХОНАНДА АЛИШЕР РЎЗМЕТОВ

Ўтган 2014 йил давомида мен кўпроқ, ҳамкасбларни, ёшларни қандай ижод қилаётганликларини кузатдим.. Йил давомида шунингдек, тадбирларда иштирок этдим. Йил давомида кўплаб янги қўшиқлар яратдик. Энди 2015 йилда уларга клиплар суратга оламиз!

Янги йил жуда завқли байрам, бу байрамда айниқса, яқинлар учун Қорбобо бўлишнинг гашти ўзгача! (кулиб) Масалан, ўтган йили Қорбобо қиёфасига кириб, дўстимиз Озодбек Назарбековникига бордим! Ҳамма ҳайрон, кутилмаган бўлди, мени танишмади! У ерда бошқа Қорбобо бор экан, уни ҳайдаб юбориб, ўрнига ўзим кирдим! (самимий кулади) Ҳамма ҳайрон қолди! Қариндошларникига ҳам бориб, Қорбобо бўлиб табрикладим! 

photo (3)

“НИҲОЛ” МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ

Ўтган 2014 мен учун зўр йил келди, десам ҳеч муболаға бўлмайди! Чунки, шунча йилдан буён ижод қилиб келаётган бўлсам, илк яккахон концертим мана шу 2014 йилда бўлди! Бундан жуда ҳам хурсандман! 2014 йил мен учун жуда ҳам унумли келди!

Янги йилда Қорбобо бўлиб болаларни табрикламаганману, лекин Қорбобо бўлганман! Яъни, газета ва журналлар учун Қорбобо кийимини кийиб суратга тушганман! 2-3 йил аввал бир сафар Нилуфар Усмонова Қорқиз бўлган, мен эса Қорбобо бўлганман! Янги йил бу оилавий байрам! Шунинг учун ҳам, мен Янги йилни ҳар доим уйда кутаман ва бу анъанадан ҳеч қачон четлашмаганман! Чунки, ота-онам ёшлигимдан ўргатишган, ҳар доим ака-укалар билан биргаликда, бир хонадонда, яъни, ё акам, ёки меникида Янги йилни кутиб оламиз! Янги 2015 йил барчага унумли ва омадли бўлсин!

photo (5)

МАНЗУРА

Ўтган 2014 йил самарали бўлди, кўплаб янги қўшиқларни мухлислар эътиборига ҳавола этдик. Шунингдек, хорижий сафарда бўлдим. Янги мусиқий альбом чиқардим.

2015 йилда ҳам режалар кўп, яна янги қўшиқлар, шунингдек, илк Яккахон концерт дастурим бўлиб ўтади!

Янги йилда мен “Қор маликаси” бўлганман! Ўтган йили ҳам, ундан аввалги йил ҳам, болажонлар учун ўтказиладиган “Президент арчаси”да иштирок этдим. Ажойиб ва завқли бўлган! Ҳар бир сеансдан кейин, Шукурилло Исроилов, Афзал Рафиқов, Валижон Шамсиевлар билан бирга муҳокама қилиб, таассуротлар билан бўлишардик. Улар билан ишлаш қизиқарли бўлган. Янги йилда 12 га бонг урганда, ҳамма вақт ҳам уйда бўлавермаймиз. Баъзида байрамларда бўлиб қолишимиз мумкин, лекин имкон қадар, келиб, уйда кутиб, кейин яна байрамга боришга ҳаракат қиламан. Баъзида эса, (самимий кулиб) уйқум ҳам келади, аммо ухламайман, чунки Янги йилни кутиб олишнинг завқи барибир ўзгача!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

"Тасвир" газетасида чоп этилган