OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЙИЛ! ШОУ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАЁТИДА... 13.01.2015 01:13

 photo (3)

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ

Ўтган 2014 йил шахсан мени ҳаётимда ҳам, ижодимда ҳам, катта ютуқларга бой, қувончли катта-катта муваффақиятларга бой йил бўлди! Сабаби, 2014 йилда Муҳтарам Президентимиз томонларидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландим. Бу жуда ҳам юксак мукофот! Бу мен учун 2014 йилдан энг ёрқин совға бўлди! Қолаверса, оилавий ҳаётимда тўнғич қизимни турмушга бердим. Бу ҳам ҳар қандай отанинг бахти, орзу-ҳаваси, деб айтиш мумкин. Қолаверса, энг муҳими, ижодий ҳаётимда 2014 йил давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига куй басталаб, ижро қилинган мусиқий альбом тайёр бўлди! Мазкур мусиқий альбомни 2015 йил Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни 14 февралга халқимизга тақдим қиламиз!

Мен ҳеч Қорбобо бўлмаганман, лекин, болалигимда Янги йилни жуда ҳам яхши кўрардим. Кутиб олинган Янги йиллар ичида, шахсан менинг ўзимда энг ўзгача ёдда қолгани, мактаб давримизда биз Киев шаҳрида ўқитувчилар ва синфдошлар даврасида Янги йил кутганмиз! Ўшанда 15 ёшда эдим. Ўша даврада, янги танишлар, кўплаб Республикалардан келган бошқа миллатлар вакиллари, 15 кун давомида яшаб, Киев шаҳрини айланиб, тамоша қилганмиз. Янги йил деганда, кўпинча ўша арча, ўша ерда ижро қилинган қўшиқлар, рақслар, ўша муҳит, мен дўстлашган янги танишларим кўз олдимга келади.

photo (2)

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА

Ўтган 2014 йил мен учун жуда ҳам самарали бўлди! Тадбирлар, халқимизнинг яхши кунларида хизматда бўлдик. Янги қўшиқлар яратдик, янги клиплар суратга олдик.

Янги йил албатта, ажойиб байрам! Мен Янги йилда Қорқиз эмас, Қорбобо бўлганман! (самимий кулади) Ўтган йили ўзимизнинг санъаткорлар байрамида Қорбобо бўлгандим. Қорбобонинг кимлигини, лекин ҳеч ким билмаган! Ҳеч Қорқиз бўлмаганман, насиб қилса, балки кейинроқ бўларман! Буни вақт кўрсатади. Янги йил оилавий байрам, шунинг учунми, ҳеч ноанъанавий кутиб олмаганман! Янги йилни ҳали турмушга чиқмаган вақтларимда доим оила аъзоларимиз билан кутиб олардик, ўзим оилали бўлгач, ўз оилам даврасида кутиб оламан! Ҳаммани доим Янги йилни оиласи билан кутиб олишларини ҳоҳлайман ва тилайман! Мухлисларга, ҳаммага 2015 йилда фақат энг яхши тилакларни тилаб қоламан!

photo (1)

"ШУҲРАТ" МЕДАЛИ СОҲИБАСИ ХОНАНДА ШАХЗОДА

Ўтган 2014 йил жуда ҳам самарали, сермаҳсул ва турли янгиликларга бой бўлди! Тўғриси, йил давомида дам олишга деярли вақт бўлмади! Бутун йил бўйи мен доим иш билан банд бўлдим. Гастроллар, янги қўшиқлар ёзиш, суратга олиш ишлари, янги мусиқий альбом ёзиш ишлари, концерт, қолаверса, булардан ҳам муҳимроғи ўғлим Холиднинг тарбияси, хуллас, ўтган йил мен учун жуда қизғин руҳда ўтди! (самимий кулиб) Бунинг учун шукур қиламан! Янги йилда ҳам, янги режалар кўп! Янги йил жуда ҳам завқли, чиройли байрам! Уни жуда яхши кўраман! Бир гал Қорқиз бўлганман, лекин қачон ва қайси лойиҳада эканлигини эслолмайман. Болалигимда эса, ҳеч байрамда Қорқиз бўлмаганман, мен доим малика бўлардим! (кулади) Ойимлар менга доим оппоқ Малика кийимларини тикиб берардилар, “сен мени Маликамсан, ҳаммадан чиройлисан” дердилар, шу тарзда, байрамда мен доим Малика бўлардим! Барчага кириб келган 2015 йилда бахт, омад, энг чиройли тилаклар тилайман!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

"Тасвир" газетасида чоп этилган