OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИНИНГ НАВБАТДАГИ МЕҲМОНЛАРИ ДАВРОН ФАЙЗИЕВ ВА БОТИР ЭРГАШЕВ! 2015 ЙИЛДАГИ БИРИНЧИ СОН ВА БИРИНЧИ МАВЗУ ФУТБОЛ! 14.01.2015 04:16

oriat_dono (30)

“Орият доно” радиосида радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг янги 2015 йилдаги илк сони бутунлай футбол мавзусига бағишланди!

oriat_dono (28)

Дастурнинг футбол мавзусига бағишланган сонида спорт шарҳловчиси, “Спорт” телеканали журналисти Даврон Файзиев, ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, ашаддий футбол мухлиси Ботир Эргашев ва биз ҳам иштирок этдик.

oriat_dono (4)

Дастур аввалида Акмал Мирзо дастурни “Олтин тўп” тақдирлаш маросими ҳақида фикрлар билан бошлашни таклиф этди.

oriat_dono (5)

Акмал Мирзо: - Бу йилги тақдимот маросимини телеэкран орқали шарҳлаб бордингиз. Ҳар йилгидан сезиларли даражадаги фарқли жиҳати, нимада деб ўйлайсиз?

oriat_dono (6)

Даврон Файзиев тақдимот маросими аввалги йилгисидан деярли фарқ қилмаганлигини, жуда чиройли ўтганлигини, бир неча муносиб инсонлар, FIFA томонидан тақдирланганлигини, қолаверса, бу йил яхши анъанага асос солиниб, узоқ йиллар давомида футбол мусобақаларини ёритиб келган, кўплаб жаҳон чемпионатларида, ўша жойга бориб бевосита иштирок ҳам этиб келаётган, 90 ёшли Япониялик спорт журналисти ҳам тақдирланганлигини, бу FIFA томонидан спорт журналистикасига бўлган эътибор эканлигини, шу жиҳатлари маъқул бўлганлигини айтиб ўтди.

Акмал Мирзо ўз навбатида тақдимот маросимини Германиялик мураббий шогирди ғалаба қозонгандаги эмоцияларини айтмаганда, “телевизор қаршисида ўтирган инсонни ўрнидан турғазиб юборадиган” эмоционал воқеаларсиз кечганлиги ҳақида ўз фикрларини айтиб, Ботир Эргашевга сўз берди.

oriat_dono (7)

Ботир Эргашев ҳам бу йилги тақдимот маросими аввалги йилларга қараганда “сокин” ўтганлигини, бу бир тарафдан яхши эканлигини, агар санъатга тегишли бўлганда балки, шундай эмоциялар бўлишини, лекин спорт бўлгани учун ҳам, балки “сокин” ўтганлигини, лекин шахсий фикрига кўра, агар “Олтин тўп” Ноэлга берилганда, балки кучли эмоционал ҳолатлар бўлиши мумкинлигини, чунки 90 фоиз мухлислар Рональдони совринни қўлга киритишини билиб турганликларини, шунинг учун ҳам ҳайратланарли ҳолат бўлмаганлигини айтиб ўтди.

Даврон Файзиев ҳам, Ноэль олишига асослар етарли эканлигини, у биринчи ўринда Жаҳон чемпиони эканини, Рональдонинг совринни олишига ҳам анчагина сабаблар борлигини, балки Месси совринга эга бўлганда ҳам, ҳеч ким эътироз билдиришга ҳаққи бўлмаслигини, чунки у ҳам Жаҳон Чемпионатининг “энг яхши футболчиси” деб тан олинганлигини, шунинг учун ҳам, 3 та даъвогардан қайси бири олганида ҳам хотиржамлик сақланишини, фақат фарқи Роналду бу мавсумни ўз фаолиятидаги энг муваффақиятли мавсумлардан бири сифатида ўтказганлигини, бу мавсумда кўплаб рекордлар ва унвонларни қўлга киритганлигини, Ноэль Жаҳон Чемпиони бўлса, Роналду эса, Испания кубоги, Европа Чемпионлар лигаси, Супер Кубок, шунингдек бир қатор шахсий унвонлар, яъни “Европанинг энг яхши футболчиси”, Европа Чемпионлар Лигасининг Рекордчи тўпурари, хуллас, шундай рақамлар ва рекордлар кўп бўлганини, Ноэль олганда ҳам эътироз бўлмаслигини, аммо Месси жамоавий унвон юта олмагани, аммо “Олтин тўп” индивидуал соврин ҳисобланишини, шу тарафлама “Месси лойиқ эмас” деган сўз ишлатилиши нотўғри эканлигини, лекин Роналдунинг “энг зўр” деб топилиши нотўғри эмаслиги, қолаверса унга кўпчилик овоз берганлигини айтиб ўтди.

Ботир Эргашев ҳам, “Барселона”, Мессининг мухлиси бўлса ҳам, Роналдунинг эришган ютуқларини билганлиги учун ҳам, унинг ғолиблигидан ғаши келмаганини билдирди.

Шундан сўнг, Акмал Мирзо “Йил голи” ҳақида ўз фикрларини билдириб, иштирокчиларга мурожаат этди.

Ботир Эргашев “Йил голи”га эътирози йўқлигини, аммо бир аёл ўйинчи томонидан киритилган гол ҳам, мазкур совринга муносиблигини айтиб ўтди.

oriat_dono (15)

Даврон Файзиев ҳам, ўша голни энг чиройли гол бўлганини тан олиб, лекин Жаҳон Чемпионати голларига рақобат туғдира олмаганлигини шарҳлаб берди.

Акмал Мирзо “Йилнинг энг яхши рамзий терма жамоаси”, ҳамда “Эркаклар футболидаги энг яхши мураббийси” номинациялари ғолибларига тўхталиб ўтишни таклиф этди.

Даврон Файзиев ҳам, “Энг яхши мураббий” номинациясида шубҳа бўлиши мумкинмаслигини айтиб, ғолиб бўлган мураббийнинг ижобий жиҳатларини шарҳлаб ўтди. Шунингдек, футболда битта аниқ фикр йўқлигини, ҳамма ўзича фикр юритишини, шахсий фикрига кўра, “Йил терма жамоаси”ни бошқачароқ тасаввур қилганлигини, айниқса ҳимоячи ҳақида фикрларини билдириб, ўз клуби учун жон куйдирган бошқа ҳимоячилар ҳам борлигини айтиб ўтди.

Ботир Эргашев ҳам қисқача ўз фикрларини билдирди.

oriat_dono (27)

Шундан сўнг, Акмал Мирзо Австралияда ўтказилаётган Осиё кубоги мавзусига ўтди.

oriat_dono (19)

Даврон Файзиев: - Биринчи тур қизиқарли ўтди. Бу Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи тугади ва деярли ҳамма фаворитлар ғалаба қозонди. Япония, Австралия, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон, хуллас кўриниб турибдики, бу чемпионатда сюрпризлар кўп бўлмади!

Акмал Мирзо Даврон Файзиевнинг Эрон ҳақидаги фикрларини сўради.

Даврон Файзиев: - Эрон терма жамоаси секин-аста очилиб борса керак, чунки бу терма жамоага хос одат! - дея, Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларида ҳам, Ўзбекистон билан Эронни бир гуруҳда ўйнаганлигини эслатиб, бошидаги ҳолатни, кейин эса, охирида Эрон йўлланмани биринчи ўрин билан қўлга киритганлигини айтиб ўтди, ҳамда Эроннинг кучли ўйин кўрсатишига умид билдирди.

oriat_dono (25)

Ботир Эргашев ҳам ўз навбатида, мухлис сифатида ҳар битта ўйинни кузатиб бораётганлигини, бошқа терма жамоалар ўйинларига қизиқмаётганлигини, фақат Ўзбекистон терма жамоасининг ғолиб бўлишини орзу қилаётганлигини, чунки Ўзбекистон ҳозир ҳар жабҳада илгарилаб кетаётганлигини, футболда ҳам шундай бўлишини истаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ғолиблар муҳокама қилинмаса ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 эмас, балки 4:0, 5:0 ҳисобига ютиши мумкин бўлган ҳолатларда футболчиларимизнинг гол ура олмаганликлари, асабга ва юракка сал таъсир қилишини, лекин хурсанд қилган жиҳати Миржалол Қосимов шубҳасиз яхши мураббий эканлигини, унга шароитлар яратиб бериш кераклигини, мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ижобий томонлама ўз таъсирини кўрсатганлигини, ҳимоячилар ўз чизиғида яхши ўйнаганлигини, дарвозабоннинг маҳорати ва шу каби жиҳатлар уни қувонтирганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, футболни 3 та ўғли билан бирга кўришини, ўғиллари билан бир жамоага мухлислик қилиши, уларни футболга олиб бориши, фарзандларини келажакда зўр футболчи қилиб вояга етказиш ниятида эканлигини ҳам билдирди.  

Акмал Мирзо футбол мухлиси бўлган Ботир Эргашевга мурожаат қилиб, Даврон Файзиевга исталган савол билан мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шундан сўнг, Ботир Эргашев Даврон Файзиевни мутахассис сифатида, ўз таклифига муносабатини билмоқчи эканлигини айтди ва ўз таклифини билдирди.

oriat_dono (26)

Ботир Эргашев: - Бизнинг терма жамоамизда ўйин амалиётлари жуда кам. Ўртоқлик учрашувлари бўлса ҳам, қониқарли эмас, назаримда. Тўғри катта маблағ талаб қилади, лекин, нима учун, Қатар билан, ёки Малайзия билан футбол нуқтаи назаридан савияси паст терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувини тўрттасининг маблағни битта қилиб, ютқазса ҳам, Аргентина ёки бошқа кучлироқ терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилмайди? Ютқазса ҳам, болалар руҳан бақувват бўларди. Бу мени шахсий фикрим, албатта. Шунингдек, ўйин амалиётини кўпайтириш учун, ўзимча ўйлаганман, Терма жамоамизни легионерларсиз, ўзимизнинг маҳаллий футболчилардан зўрларини йиғиб, ички чемпионатга бир жамоа қилиб қўшиб қўйиш. Масалан, 15 та жамоа бўлса, 16 чи қилиб Терма жамоани қўшиб, шунда “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”лар нечта ўйин ўтказса, Терма жамоа ҳам шунча ўйин ўтказса, шуни ривожлантирилса, шунда ўйин амалиёти кўпаярди. Шу борадаги фикрларингиз?

oriat_dono (16)

Даврон Файзиев: - Биринчи таклифингиз бўйича фикрингизга 100 фоиз қўшиламан! Ўзимиз ҳам, юртимизга Жаҳоннинг етакчи терма жамоалари келиб, футбол ўйнаб, қайси бири бўлса ҳам, Аргентинами, Испаниями, Бразилиями, масалан, Швеция жамоаси келса ҳам, мухлислар қанчалик хурсанд бўлишади. Жаҳон миқёсидаги ўртача терма жамоалар билан тўқнашсак ҳам, мухлислар қувончидан ташқари, терма жамоа ўйинчилари учун кучлилар билан ўйнаш, куч синашишнинг фойдаси ҳам катта, албатта. Бунга футбол мутасаддилари ҳам астойдил ҳаракат қилишлари керак! Бу терма жамоалар ўртоқлик ўйини учун катта маблағ талаб қилади! Бу маблағни мисол учун, Терма жамоалар маркази, балки бошқа, сиз айтгандек битта ўйинга нисбатан, 4 та ўйинни афзал кўриб, маблағни бошқачароқ сарфлашни ҳоҳлашар? Билмадим, лекин барибир, ҳар сафар эмас, йил давомида бир-икки марта Жаҳоннинг кучли терма жамоаси билан футбол ўйини ўтказиш керак, шу даражага етиб келдик, деб ҳисоблайман. Олдин, мисол учун, кўпчилик қўрқарди. “10:0 бўлиб кетади”, дейишарди. Лекин, ҳозир ишончим комилки, ундай ҳисобларга яқин ҳам бормаймиз! Мана, Эрон билан бемалол тенгма-тенг ўйнаб келмоқдамиз. Эрон эса, Жаҳон Чемпионатида Аргентинага 90 дақиқагача ютқазмай турган! Демак, ҳаракат қилса, ўйнаса бўлади! Яна бир масала, энг кучлиларни оладиган бўлсак, масалан, Бразилия, десак, Бразилия билан футбол ўйнаш учун маблағнинг ўзи камлик қилар экан, уларнинг йил давомидаги FIFA кунлари, қайси жамоа билан футбол ўйнаши мумкинлиги  ёзиб чиқилган бўлиб, ўша рўйхатнинг ўзига кириш ҳам муаммо экан! Бундан ташқари, ўша маблағ таклиф қилинганда ҳам, аввал кўришар экан, “биз улар билан ўйнаймизми, улар бунга муносибми?” деган муносабат ҳам йўқ эмас, экан. Лекин, тан олиш керак, мана шу Осиё Чемпионатига қадар бўлган муддат давомида, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Терма жамоалар Маркази, анчагина кўп ўртоқлик учрашувлари ташкил этди. Бу ижобий ҳолат, чунки бир қанча вақт муқаддам, шу нарса танқид қилинган эди. Демак, ҳаракат бошланган. Энди навбатдаги босқич, йил давомида бир неча марта бўлса ҳам, кучли терма жамоалар билан ўйнаш! Бу борада сиз билан фикрим бир хил, лекин бу бизнинг қўлимизда эмас! Фақатгина таклиф билдиришимиз мумкин! Бу ёғига футбол мутасаддилари, бу борада фаолият юритаётган раҳбарлар бу нарсани кўриб чиқсалар керак. Иккинчи масала, легионерларсиз Чемпионатнинг ўзида Терма жамоа ташкил қилиш тажрибасини айтиб ўтдингиз. Бу сал бошқачароқ кўринишда қўлланилган тажриба! Яъни, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси, норасмий терма жамоа базаси ҳисобланган.  Шундай давр бўлган. Қайсидир клубда кучли футболчи ўйнаса, “Пахтакор”га таклиф этилган. Ҳозир умуман, “Пахтакор” клуби сиёсати ўзгарган ва улар ҳозирда ўз тарбияланувчилари ёш футболчиларга таяниб, ёш авлодни етиштириб, бошқачароқ йўл тутишяпти. Лекин, ўша даврда ўша тажриба қўлланилганда, жуда қаттиқ танқидга учраган. Чунки, “нима учун энг кучлилар битта жамоага жалб қилиниши керак?” деган савол қўйилган! Қайсидир маънода бу ҳам тўғри. Тасаввур қилинг, сиз қайсидир вилоят жамоасига ашаддий мухлиссиз, ҳар йили эса, ўша сиз айтгандек легионерларсиз терма жамоада ўйнаш учун сиз мухлислик қилаётган клубнинг 2-3 зўр ўйинчиларини олиб қўйишяпти. Сиз мухлислик қилаётган клуб натижалари эса тушиб кетяпти. Албатта, бу эътирозларга сабаб бўлади! Лекин, сизнинг фикрингизни тушуниш мумкин, яъни шунда сиз айтгандек терма жамоа битта куч бўлиб шаклланади! Тўғри, бу борада ютуқ бўлади, лекин клуб нуқтаи назаридан, бошқа клубларга нисбатан бу тажриба қўлланилса, мухлислар эътирозига сабаб бўлса керак, деб ўйлайман.

oriat_dono (21)

Акмал Мирзо: - Нима деб ўйлайсиз, бизнинг Австралияга кетган ўйинчиларимиз оптимал таркибми шу? Ёки, “фалончилар” ҳам бор эди-ку, дейиш ҳам мумкинми?

oriat_dono (20)

Даврон Файзиев: - Ҳар битта позицияга 23 та футболчи танланади, ҳужумга эса, камроқ! Биласиз, 3 та ёки узоғи билан 4 та ҳужумчи битта таркибга киритилади. Эътироз асосан ҳужумчиларга нисбатан бўлади. Мураббийга ҳам, “фалон ҳужумчини олдинг, олмадинг” деб, эътироз билдирилади. Дейлик, 3 та ҳужумчи танлаш керак, 6 та яхши ҳужумчи бор. Табиийки, 3 та си тушиб қолади ва ўша 3 ҳужумчининг ўйинини яхши кўрадиган мухлислар томонидан эътироз бўлади! Масалан, Игорь Сергеев, яхши, ажойиб ҳужумчи, Баҳодир Насимов ҳозирги кунда легионер ҳужумчилар орасида барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Ўзи иштирок этаётган клубда доим асосий таркибда, доим тўпурарлар қаторида, доим яхши натижалар кўрсатиб келган. Яъни, айтмоқчиманки, Терма жамоага чақирилганлар бунга 100 фоиз муносиб! Лекин, улар қаторида муносиб бўлганлар, шунчаки мураббийнинг футболга ёндошуви натижасида таркибга кирмай қолган. Чунки, у ерда рўйхат чекланган! Эътироз бўлиши аниқ, шахсан ўзим ҳам, Вагиз Галиулинни ҳам ўша рўйхатда бўлишини ҳоҳлагандим. Лекин, яхшилаб ўйлаб қарасам, Галиулин ўйнайдиган позицияда Санжар Турсунов бор! Турсунов эса, ҳозирда юртимизнинг энг кучли қанот ярим ҳимоячиларидан бири! Бу ерда рақобат қилиш қийин!

Шу тарзда Даврон Файзиев вазиятни баҳолаб, эътироз келиб чиқиш сабабларини изоҳлаб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

oriat_dono (17)

Шундан сўнг, Акмал Мирзо Миллий Терма жамоамиз билан, бири бўлиб ўтган ва иккинчи бўлиб ўтадиган, яъни биттаси бўлиб ўтган “ёмғирли ўйин” ҳамда иккинчиси Хитой жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида, сўз очди.

Даврон Файзиев “ёмғирли ўйин” ҳақида фикрларни репортажлар орқали кўп билдирганлигини айтиб, Ботир Эргашевнинг фикрлари билан қизиқди.

oriat_dono (18)

Ботир Эргашев:- Ўйин менга жуда ҳам ёқди! Ёмғир жуда кучайиб кетганига хавотирим ҳам бўлди, “ишқилиб, ёниб туришган вақтида шу ўйинни тўхтатиб, ёмғир тингандан кейин ўйинни давом эттирамиз” бўлмаса,  бўлди, дедим. Яхши ҳавога эътибор қилинмади! Ўйинчилар каттароқ ҳисобда ютганда, яна ҳам хурсанд бўлардим! Агар ўйинчиларимиз астойдил ҳаракат қилишса, Хитойлик ўйинчилар устидан ҳам бемалол ғалаба қозонса бўлади!

oriat_dono (12)

Акмал Мирзо: - Ҳозир ҳамма шундай демоқда! Ҳамма шундай фикрда! Йигитларимиз, Миржалол Қосимов бошчилигида, мухлисларга катта ишонч беришди!

Даврон Файзиев: - Мана шу нарсага муносабатим сал салбийроқ! Футболчиларимизга ва умуман ҳаммамизга хос бўлган ҳолат, биринчи ўйинда ғалаба қозондик, деб ҳаддан ташқари эйфорияга берилиб кетиш! Бу нарса яхши эмас! Йирик ҳисобда ютмаганимиз ёмон, лекин бунинг яхши тарафи ҳам борки, футболчиларда янада яхши ўйнашга ва гол уришга сал чанқоқлик қолади! “Ўтган гал мана бу нарсани эплай олмагандим, бу сафар эплайман!” деган нарса,  спортдаги ибора, “спортча жаҳл” бўлиши керак! Шундай ҳис-туйғу бўлса, секин-аста ривожланиб боради. Бизнинг футболчиларга ҳам мана шу нарса муҳим! Агар бир-икки ўйинда “5:0” ми бўлиб кетиб қолса, асосий рақиб билан тўқнаш келганда, хотиржамликка берилиб, панд еб қолиши мумкин. Шу сабабли, Хитой Терма жамоасига ҳам жиддий ёндошиш керак! Чунки, у билан ўйнаган Саудия Арабистони жамоаси ҳам, кучсиз жамоа эмасди!-дея, Хитой жамоасининг ижобий жиҳатларини шарҳлаб ўтди, ҳамда Хитой жамоаси устидан ғалаба муҳим эканлигини изоҳлаб берди. Шунингдек, ўйин услублари ҳам ўзгариши мумкинлиги ҳақида фикрларини билдирди.

Дастур сўнгида, Акмал Мирзо “балки бу суҳбатимиздан интернет орқали дўстимиз Санжарбек Ризаев хабар топгандир ва балки эшитаётгандирлар?” деб, Ботир Эргашевни Ўзбекистон футболи, Ўзбекистон Миллий Терма жамоасига аталган ажойиб шеъри борлигини айтиб,  “дастур сўнгида шу шеърдан баҳраманд бўлсак” дея, Ботир Эргашевга мурожаат қилди. 

oriat_dono (25)

 Ботир Эргашев ҳам, “бир нарсага бир нарса сабаб бўлади, мен шу Ўзбекистон Терма жамоасини бирорта жамоага ютқазишини кўрмасликни ҳоҳлардим. Мухлис ана шундай эгоист бўлади, 10 гол урса, 11 чисини ҳам урсин!”, деб туриб олади, футболчилар агар бизни эшитаётган бўлишса, тўғри тушунишади,  мен агар сизлар ютқазиб қўйсангиз, аламимни фарзандларимдан оламан, яъни, “тезроқ катта бўл, ҳаракатингни қил, ўйинингни кўриб маза қилайлик”, деб фарзандларимга айтаман! -деб, ўз шеърини ўқиб берди!

Болажоним, юрагимнинг ўртаси чўғ,

Милтиқдайсан, шиддатинг ҳам гўёки ўқ!

Лек, менга айт, нега ўзбек футболининг

дунёни лол айлагувчи Пелеси йўқ?

 

Ё ғуруринг юрагингда гулдай сўлган,

Ё ҳозирги ўйинингдан кўнглинг тўлган?

Билиб қўйгин сенинг бобонг Соҳибқирон,

Рональдонинг бобосидан кучли бўлган!

 

Худойимнинг ишига мен қозимасман,

Аммо, ўта қайсар, ўта инжиқ касман,

Бир хил майдон, бир хил имкон, бир хил инсон,

Мессидан зўр бўлмасанг гар розимасман!

 

Шундан сўнг, Акмал Мирзо Даврон Файзиев ва Ботир Эргашевга, ҳамда бизга чуқур миннатдорчилик билдирди ҳамда, “кейинги ҳафта Ўзбекистон Халқ артисти, футбол фахрийси Ёдгор Саъдиев ҳам, суҳбатимизга қўшилиб, суҳбатимиз бундан ҳам қизиқарлироқ бўлиб, балки футбол тарихи ҳақида ҳам фикрлар бўлар”, дея, навбатдаги ўйинда футболчиларимизга омад тилади! Меҳмонлардан “башорат” сўрашни ҳам унутмади.

Ботир Эргашев “биру ноль бўладими, бошқача бўладими фарқи йўқ! Бизга ютса бўлди!” деди!

Даврон Файзиев эса, “1:0” ҳисобни маъқул кўрди! Буни “мақсадим футболчиларимизнинг чанқоғи қолсин!” деди.

Дастур кўтаринки руҳда ўтди! Мусиқий танаффус вақтларида ҳам, футбол ҳақидаги фикрлар тўхтамади!

Фикрлар ҳаттоки, дастур тугаб, ташқарига чиқилганда ҳам давом этди!

Энг “зўр” гап ташқарида Ботир Эргашев томонидан айтилди: “Бола яхши футболчи бўлиши учун фақатгина ота эмас, она ҳам футболга қизиқиши керак!”

 oriat_dono (29)

“Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

oriat_dono (11)

oriat_dono (10)

oriat_dono (5)