OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САНЪАТИМИЗ РИВОЖИ! 2014 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ИЖОДКОРЛАРИ “ЎЗБЕКНАВО” НАЗАРИДА! 16.01.2015 01:24

665A6284_новый размер

15 январь куни «Пойтахт» бизнес марказида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасининг 2014 йилги фаолияти якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг аъзолари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ходимлари, Ўзбекистон Халқ шоирлари, устоз санъаткорлар, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва эстрада хонандалари, продюсерлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

photo (15)

Йиғилиш аввалида  Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо сўзга чиқиб, йиғилиш кун тартибида кўзда тутилган масалаларни айтиб, иштирокчиларни мазкур масалалар билан таништириб ўтди, яъни, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2014 йилдаги фаолияти ва 2015 йилдаги иш режаси; “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасининг 2014 йилги фаолияти якунлари, ҳамда 2015 йилдаги иш режалари ҳақида; Шунингдек, фаол, фидоий санъаткорлар, бастакор, шоир ва продюсерларни муносиб тақдирлаш;

photo (2)

Шундан сўнг, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазири в.в.б.-“Ўзбекнаво эстрада Бирлашмаси” раҳбари Баҳодир Мажидович Аҳмедовга сўз берилди.

Баҳодир Мажидович Аҳмедов: - 2014 йилда ўз олдимизга қўйилган мақсадлардан бир қатори амалга ошди. Бизнинг биринчи навбатда ўз олдимизга қўйган мақсадимиз, бу Жонли ижрони тарғиб этиш, катта санъат саройларимизда Жонли ижродаги концерт дастурларини қўллаб-қувватлаш бўлиб, менимча, 2014 йил давомида Жонли ижрода олдинга силжиш бўлди! Тўғри, маълум бир хонандалар жонли ижрога тайёр эмасликлари ҳам маълум бўлди. Аммо, биз жонли ижрони янада тарғиб қилишимиз керак, 2-3 йилда бу нарса ўз маромига келади, деб ўйлайман. 2015 йилда янада олдинга силжиш бўлади, келгуси йилларда Жонли ижро тўла туркумга келади, деган умиддамиз. Бу йил хориждан ташриф буюрадиган Эстрада хонандаларининг ҳам ташрифи кўпайди, жаҳон эстрада юлдузларининг келишлари ҳам режалаштирилди. Улар ҳам бизнинг эстрада хонандаларимиз билан бир саҳнада чиқиб, концерт қўйишсин, бизнинг санъаткорлар ҳам хорижга чиққанда, ўз ҳурмати, эъзозига эга бўлиб, “ҳеч кимдан кам бўлмаган” ҳолда, дунё миқёсидаги санъаткорлар концерт берадиган концерт залларида концерт беришса, ўшанда мақсадга мувофиқ бўлади. Буларни ҳам ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Шунингдек, Баҳодир Мажидович Аҳмедов бугунги кундаги концерт дастурлари, уларнинг ютуқ ва камчиликлари, бугунги кундаги рақс санъати, санъаткор маданияти ҳақида ҳамда, халқ маданият борасида санъаткорга қараб интилиши ҳақидаги ўз фикрларини баён этди. Олдиндаги режалардан бошқа йўналишларни амалга ошириш, 4 чоракда, 4 қитъадан машҳур санъаткорларни таклиф қилиш, уларни бизнинг эстрада хонандаларимиз билан қўшиқ куйлаши,  “Шарқ тароналари” фестивалининг 10 маротаба ўтказилиши, унга ҳозирда 98 давлатдан вакиллар келиш истагини билдирганликлари, демак, бизнинг юртимизга қизиқувчилар кўплиги, уларнинг сони янада ортганлигини, улар бизнинг санъаткорлар санъатидан баҳра олишлари кераклиги, шунинг учун ҳам, Лицензия йўналиши бўйича Жонли ижрога ҳамма тайёр бўлиши кераклиги, бу йилдан Ижодий кўмаклашувчи кенгаш аъзолари ҳам ўзгарганликлари, профессионал санъаткорлар, шоирлар, профессионал концерт режиссёрлари ҳам жалб этилганлиги, концерт ўтказиш борасидаги талаблар, сонга эмас, сифатга ишлаш зарурлиги, 2015 йилда қўйилган мақсадлардан бири ҳар томонлама сифатга ишлаш эканлиги, ижро қилинадиган қўшиқнинг матнидан ижро қилинадиган куйига қадар, сифатига аҳамият бериш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Бундан ташқари, 2014 йил Пахта-йиғим теримида, “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги фестивалда, қолаверса, Давлат ва жамоатчилик тадбирларида  фаол иштирок этган 64 нафар санъаткорларга 3 ойдан 6 ойгача лицензиялар бепул берилишини маълум қилди. Меҳнат беиз кетмаслигини билдириб, турли имтиёзлар ҳақида ҳам айтиб ўтди.

photo (5)

Шундан сўнг, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасини “Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси” орқали, 2014 йил давомида ўз меҳнати, жонкуярлиги билан фаоллик кўрсатган, Давлат ва жамоатчилик тадбирларида, хусусан, пахта йиғим-терими мавсумида жойларда уюштирилган концертларда фаол иштирок этган хонандалар муносиб тақдирландилар. Шунингдек, санъатимиз ривожига узоқ йиллар муносиб ҳисса қўшган ёши улуғ санъаткорлар ҳам, “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан  рағбатлантирилди, совғалар ҳам тақдим этилди. Бундан ташқари, бошқа тақдирланиш маросимларидан фарқли равишда, бастакорлар, шоирлар ҳамда продюсерлардан ҳам муносиблари тақдирландилар!

Жумладан, санъаткорлардан Хоразм рақс санъатининг ривожига ҳисса қўшиб келаётган Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матёқубова “Рақс ривожига қўшган ҳиссаси учун”, Ўзбекистон Халқ шоири  Сирожиддин Саййид “Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”,  Темур Маҳмудов “Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”,

photo (4)

“Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода (Зилола Мусаева) “Мухлислар меҳрини қозонган”,

photo (7)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов “Йилнинг фаол ижодкори”,

photo (8)

Шохруххон (Шохрух Йўлдошев), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов “Миллий эстрада ривожига қўшган ҳиссаси учун”; Бастакорлардан, Шуҳрат Зокиров “Эстрада санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун”, Нодир Умаров “Санъат равнақига қўшган ҳиссаси учун”, шоира Фарида Афрўз “Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов “Санъат равнақига қўшган ҳиссаси учун”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов “Санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Сурхон” гуруҳи “Санъат тадбирлари фаол иштироки учун”,

photo (9)

Манзура “Ўзига хос оҳанглари учун”, раққоса Дилноза Ортиқова “Назокатли рақслар ижроси учун”, “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов “Йилнинг фаол гуруҳи”,

665A6387_новый размер

Ойбек ва Нигора, Иқболжон Мирзалиев “Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”,

photo (10)

продюсер Сарвар Раҳматуллаев “Йилнинг энг фаол продюсери”,

photo (11)

продюсер Илёс Дадабоев “Йилнинг энг фаол продюсери”, (сафарда бўлганлиги учун ўрнига дўсти қабул қилиб олди),

photo (12)

хонанда Лола Йўлдошева “Нафис тароналар ижроси учун”, Ўзбекистон Халқ шоири Маҳмуд Тоир “Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Миллий эстрада ривожига қўшган ҳиссаси учун”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев,

photo (13)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Маданият соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Эътироф” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев (кела олмаганлиги учун ўрнига укаси қабул қилиб олди),

 IMG_4811

Сардор Раҳимхон;

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов “Кўп йиллик самарали хизматлари учун”, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков “Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун”, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова “Мумтоз оҳангларнинг замонавий ижроси учун”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Латиф қўшиқлар ижроси учун” тақдирланишди, аммо баъзи сабабларга кўра, йиғилишда иштирок этишолмади.

Бир неча шоирлар, бастакорлар ва санъаткорларга “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасини “Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси” орқали, бир миллион  сўмдан пул маблағи ҳам ажратилди.

Шундан сўнг, Баҳодир Мажидович Аҳмедов 34 хонандага эса 6 ой муддатга, 20 та хонандага эса 1 йил муддатга лицензиялар текинга берилишини ҳам маълум қилди. Шунингдек, Темур Маҳмудов бошчилигидаги Кўмаклашувчи гуруҳ томонидан 1 йилга текинга лицензия бериладиганлар яъни, ҳозирги кунда ҳомийси йўқ, лекин овози, санъати, йўналиши бор бўлган санъаткорлар танланиб, текинга лицензия ва текинга овоз ёзиш студиясидан фойдаланишга имконият берилиши, бу ҳақида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг буйруғи ҳам чиққанлиги, ҳақида айтиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар ҳам, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасининг ўтган йил давомидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаб, барчага муваффақият тиладилар.

Йил давомида эришилган натижалар сарҳисоб қилиб ўтилди:

Жумладан, Ўтган йилда Бирлашма ва бошқа ташкилотлар ҳамкорликда 97 та маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, уларда 250 нафардан ортиқ эстрада санъаткорларининг иштироки таъминланди. Яъни, Республикамизнинг барча ҳудудларида Янги йил, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни, “Наврўз” умумхалқ байрами, Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги байрами, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб эстрада хонандалари иштирокида юзга яқин маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, концерт дастурлари намойиш этилди.

Халқаро миқёсда ўтказилган 9 та спорт мусобақасига, 7 та йирик илмий конференция ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган анжуманларга бағишлаб, маданий тадбирлар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, таниқли хонанда ва жамоалар иштирок этишди.

Жойларда “Биз буюк юрт фарзандлари” шиори асосида Ёшлар фестивали гала-концертлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 196-сон қарори билан Концерт-тамоша фаолияти учун ягона лицензия бланкаси жорий этилиб, илгари мавжуд бўлган 8 та рейтинг гуруҳлари 6 тагача қисқартирилди.

Лицензиятларнинг тўлов қобилияти юқори бўлмаган қатламини (тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда хизмат кўрсатувчи овоз оператори, бошловчи, раққоса ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат божи ставкалари камайтирилди. (5-рейтинг гуруҳи бўйича давлат божи ставкаси 20%га, 6-рейтинг гуруҳи бўйича 33% га камайтирилган)

Май ойидан бошлаб, лицензия олиш учун мурожаат этган ижрочиларнинг ижро маҳорати ва амалдаги мезон талабларига жавоб беришини ҳаққоний ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишида иштирок этиб, жонли ижрода ўз маҳоратларини намойиш қилиш тизими жорий этилди.

Пахта йиғимида иштирок этаётган меҳнаткашларга маданий хизмат кўрсатиш мақсадида махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режага мувофиқ Республиканинг 121 та туманида 252 та концерт дастури ташкил қилиниб, уларга 65 нафар ижрочи ва ижодий гуруҳлар жалб этилди.

Эндиликда, 2015 йилда ҳам, белгиланган вазифалар изчил бажарилиб, миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, ёш ижрочиларни “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида, “шоир-бастакор-ижрочи” ижодий учлиги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ўғил-қизларни кашф этишга қаратилган кўрик-танловлар (“Янги тароналар” ва “Истеъдод эгалари” каби) уюштириш, Бирлашмада ва Республиканинг ҳар бир ҳудудида режа асосида замонавий талабларга жавоб берадиган овоз ёзиш студиялари фаолиятини йўлга қўйиш, ижрочи ва ижодий жамоалар ҳақида маълумотлар, улар томонидан ижро этилган қўшиқлар, шеър матнларини ўз ичига оладиган электрон базани шакллантириш ва уни доимий тўлдириб бориш каби ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Баҳодир Мажидович Аҳмедов келгусида Эстрада йўналиши бўйича халқаро фестиваль ёки кўрик-танлов ўтказиш мақсади борлигини ҳам, айтиб ўтди.

photo

Шундан сўнг, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси Раҳбариятида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълум қилиб, Фаррух Жўраев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўрнига, Бош директор ўринбосари этиб, Мурод Мажидов тайинланганлигини айтиб, у киши ҳақида йиғилганларга тўлақонли маълумот бериб, келгуси фаолиятига омад тилади.

photo (14)

Бундан ташқари, Раҳбариятда Лицензия бўлими бошлиғи этиб Одилжон Абдуқаҳҳоров тайинланганлигини ҳам маълум қилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матёқубова, ҳамда бастакор Рустам Абдуллаевлар ўзининг миннатдорлик сўзларини, фикрларини ва тилакларини айтиб ўтишди.

Йиғилиш ниҳоясида Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо ўз фикрларини билдириб ўтди.

Йиғилиш кўтаринки руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ўз миннатдорчилигимни билдираман, чунки санъаткорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодларига кенг йўл очиш, уларнинг зиммаларида экан, улар буни аъло даражада амалга оширмоқдалар. Уларнинг ишларида омадлар тилайман, ўзларига соғлик-саломатлик тилайман! Доимо бизнинг халқимизни, санъаткорларни, умуман ижод аҳлининг бахтига соғ бўлишсин! Мана шундай янгиликлар ва рағбатлар билан бизни қувонтириб юришсин, биз ҳам ўз навбатида ижодларимиз, қўшиқларимиз билан халқимизни қувонтириб, юртимиз олдидаги бурчимизни адо этайлик.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев: - Камтарона меҳнатимизни, шунча санъаткор дўстларимиз, устозларимиз ёнида юқорига кўтариб, эътиборга олганликлари учун раҳбариятга ва раҳбарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жуда ҳам хурсанд бўлдим. Бу юқори эътибор, янада гўзал ижод қилишга ундайди. 2015 йил барчамиз учун 2014 йилдан ҳам сермаҳсул йил бўлсин!

 

Хонанда Лола Йўлдошева: - Йиғилиш жуда ҳам ажойиб муҳитда бўлиб ўтди. 2014 йилдаги санъат соҳасидаги фаолият тўлиқ сарҳисоб қилинди. Юқори натижаларга эришилганлиги, ютуқлар қувончли албатта. Бугун тақдирланганларнинг барчасини самимий табриклайман! Чунки, ўзим учун ҳам, мазкур тақдирланиш кутилмаган тарзда ёқимли кечди. Озгина меҳнатингни эътиборга олиб  тақдирлашлари, жуда ҳам қувончли, албатта! Янги йилда мазкур ишончни оқлаган ҳолда, кўплаб ижодий режаларни амалга ошириш ниятидаман. Жумладан, ноябрь ойида мухлисларга янги концерт дастуримни тақдим қилмоқчиман! Шунингдек, янги мусиқий альбом учун янги қўшиқлар ёзяпман. Қолаверса, тез орада яна бир янги дуэтни ҳам омма эътиборига ҳавола этаман, аммо дуэтдошим кимлиги ҳозирча сир! Яна бир янги қўшиғим ҳам тайёр бўлиш арафасида, унга видеоклип ҳам суратга олиш ниятидаман!

 

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_9517

Фотолар учун фотограф Ашраф Ходжаевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo (16)

665A6488_новый размер

photo (1)