OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САНЪАТ ВА МУСИҚА МАКТАБЛАРИДА “ЎЗБЕКНАВО” ТОМОНИДАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ! 16.01.2015 21:57

photo (1)

Санъаткорларнинг асосий келиб чиқиш замини, бу мусиқа мактаблари бўлиб, айнан мусиқа мактаблари ёшларни санъат олами томон чорлайди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан мусиқа мактаблари Республикамизда қайта ташкил этилиб, 300 га яқин мусиқа мактаблари, ҳозирги кунда замонавий талабларга жавоб берадиган мусиқа мактаблари сифатида, ҳар бир вилоят, туманларда ташкил этилди. Мазкур мусиқа мактабларида ёшларнинг юқори даражада билим олишлари учун ҳамма керакли шароитлар ҳозирланган.

photo (5)

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан эса, Республикамиздаги 300 яқин Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳар бирига санъаткорлар бириктириб чиқилиб, улар иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилиши йўлга қўйилган бўлиб, 2015 йилда ҳам бу анъана давом эттирилмоқда.

photo (2)

16 январь куни Юнусобод туманидаги Т.Содиқов номидаги  1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда,

photo_musiqa_maktabi (15)

Мирзо Улуғбек туманидаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаевлар билан ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ўтказилди.

photo (10)

Тоир Қўзиев ва Достон Убайдуллаевлар ўқувчиларга Муҳтарам Президентимиз томонидан ёш авлодга қаратилаётган эътибор, бугунги кундаги талабларга жавоб берадиган янги мусиқа мактабларида билим олиш учун шароитларнинг аъло даражада эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб, ўқувчиларни астойдил билим олишга, ўз касбининг маҳоратли эгаси бўлишга ундадилар.

 photo (7)

Тоир Қўзиев: - Ҳамма ёшларнинг чақнаб турган кўзларидан ҳам, уларнинг санъатга қанчалик шайдо эканликларини пайқаш қийин эмас! Уларнинг юрагида, санъатга, мусиқага катта муҳаббат бор! Бизни ҳам ёшлигимизда шундай санъатга катта қизиқиш бўлган ва бу қизиқиш санъат оламига етаклаган. “Қачон мен ҳам халқ назарига тушар эканман? Қачон ота-онамнинг, эл-юртнинг эътиборига сазовор бўлар эканман?” деган ниятлар бўлган. Бу ниятлар амалга ошиши учун нималар талаб қилинади? Албатта, биринчи навбатда, истеъдод, билим, меҳнат! Бунинг учун сарб-тоқат, ҳаракат керак. Санъат бу, игна билан қудуқ қазигандек, чеки-чегараси йўқ. Агар астойдил билим олиб, изланиб меҳнат қилинса, албатта муваффақиятга эришиш мумкин. Ўйлайманки, мана шу санъат ва мусиқа мактаби ўқувчилари ҳам, астойдил билим олиб, изланиб, меҳнат қилишса, келажакда улардан эл севган санъаткорлар, Халқ артистлари, эстрада, мақом ва опера хонандалари етишиб чиқади, деб ўйлайман. Биз ҳам ёш иқтидор эгаларини доим қўллаб-қувватлаб, керакли маслаҳатларни беришга тайёрмиз.

 photo (23)

Достон Убайдуллаев: - Чиндан ҳам ҳозирда ёшлар учун жуда катта имкониятлар берилган, билим олиш учун керакли шароитлар яратилган. Бундан жуда ҳам хурсандмиз! Ёшлар ҳам билим олишга қизиқишлари сезилиб турибди, қизиқарли саволлар беришмоқда! Мен ижодга болалигимдан кириб келганман, ҳозир мана шу ўқувчиларни кўриб, ўзимни ҳам болалигим ёдимга тушиб кетди. Қолаверса, ўқувчилар томонидан “Тангалик болалар” фильми, ўша фильмдаги ролим ижроси ҳақида ҳам саволлар бўлди. Бу ердаги ўқувчиларнинг ҳаммаси санъатга қизиққан, интилувчан, ўзига яраша маҳоратга эга, бўлмаса, улар бу даргоҳда ўқий олишмасди. Чунки, ҳеч қачон санъат соҳасига мажбурлаб қизиқтириб бўлмайди. Бу ўқувчилар ўз иқтидори, маҳорати билан мусиқа мактабларида ўқиб, кейинчалик олий даргоҳларда ҳам билим олиб, катта  саҳналарга чиқиб, таниқли санъаткорлар бўлиб етишишларига ишонаман!

 photo (12)

Ўқувчилар Тоир Қўзиев ва Достон Убайдуллаевларга ўзларини қизиқтирган қўшиқлари, устозлари, мусиқа, ўзлари болаликда ижодига қизиққан хонандалари, ҳақида кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар ва мазмунли жавоблар олдилар.

photo (14)

Тоир Қўзиев ва Достон Убайдуллаев ўқувчиларга санъат борасида керакли маслаҳатлар бердилар.

photo (32)

Суҳбат давомида Достон Убайдуллаев ўқувчиларнинг илтимосига биноан “Тулпор” қўшиғини мусиқасиз куйлаб берди, ўқувчилар ҳам унга жўр бўлишди.

photo (28)

photo (30)

Ўқувчилар ҳам, ўз навбатида ўзларининг куй ва қўшиқлари билан мини-концерт тақдим этиб, меҳмонларга ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

photo_musiqa_maktabi (2)

Тоир Қўзиев ва photo_musiqa_maktabi (6)

Достон Убайдуллаев ҳам, ўқувчиларга ўз қўшиқларидан куйлаб беришди.

photo_musiqa_maktabi (10)

2W4A8449_новый размер

photo (29)

Бундай ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари, ёш авлодни янада руҳлантириб, ўз олдиларига қўйган мақсад сари ҳаракат ва интилишларини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Феруза Фаттохова

1

Фотолар учун фотограф Сулхон Ниёзов Weddingtime.uz. SD Studio га алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo (16) 

photo_musiqa_maktabi (7)

photo (17)

photo (27)

photo (11)

photo (6)

photo (3)

photo (4)

photo (8)

photo (9)

photo (13)

photo (15)

photo (18)

photo (25)

photo (26)

photo (31)

photo (33)

photo_musiqa_maktabi (3)

photo_musiqa_maktabi (4)

photo_musiqa_maktabi (5)

photo_musiqa_maktabi (8)

photo_musiqa_maktabi (9)

photo_musiqa_maktabi (11)

photo_musiqa_maktabi (12)

photo_musiqa_maktabi (13)

photo_musiqa_maktabi (14)

photo_musiqa_maktabi (16)

photo_musiqa_maktabi (17)

photo_musiqa_maktabi (18)

2W4A8183_новый размер

2W4A8178_новый размер