OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЙИЛ ҚЎШИҒИ - 2014”! 17.01.2015 15:32

BAnner

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси ҳамкорлигида, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан, “Истиқлол” санъат саройида, 29-30 январь кунлари “Йил қўшиғи-2014” гала-концерти ўтказилади.

 “Йил қўшиғи-2014” гала-концерти мамлакатда мусиқа санъати ривожини тарғиб этиш ва ривожлантириш, иқтидорли замонавий бастакорлар, шоирлар ва ижрочилар меҳнатини муносиб тарзда баҳолаш, кенг жамоатчилик эътиборини уларнинг ижодий фаолиятига  жалб этиш, ҳамда мумтоз ва анъанавий мусиқий асарларни замонавий услубда ижро этишдек катта мақсадларни ўз олдига қўйган. Гала-концертда маҳоратли мусиқачилар, шоирлар ва ижрочилар иштирок этишади.

Logo yil qo`shig`i

“Йил қўшиғи-2014” лойиҳасига FM-радиолари ва “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси томонидан Ёшлар маданият ва санъат марказига 50 га яқин ижрочиларнинг 100 дан ошиқ оммабоп қўшиқлари тақдим этилган. Ушбу тавсиялар асосида, ҳамда жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, 2014 йилнинг 20 га яқин энг яхши тароналари аниқланади ва тақдирланади.

 photo

Рустам Динамович Шамсутдинов концерт режиссёри: - Бизда бундай лойиҳа биринчи марта ўтказилмоқда! Тавсия қилинган қўшиқлар фақат 2014 йил давомида яратилган бўлиши керак. Концерт 2 кун давомида бўлиб, 2 кун ҳам бир-биридан фарқ қилади. Одатда яхши ижод ва яхши қўшиқ учун хонандалар тақдирланади, аммо ўша қўшиқни яратган бастакорлар ҳақида унутиб қўямиз! Аммо, “Йил қўшиғи-2014” лойиҳасида бастакорлар ҳам тақдирланадилар. Мазкур лойиҳа ижодкорларнинг янада кўпроқ меҳнат қилишлари учун руҳлантиради ва кейинги ижодий фаолиятларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлайман. Ҳозирда мазкур концертга тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.