OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“СЧАСТЛИВОГО РОЖДЕСТВА” ФИЛЬМИ НАМОЙИШИДАН! 19.01.2015 04:23

 

photo (1)

Куни кеча “Алишер Навоий” киносаройида “Счастливого Рождества” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур фильм, ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, Германия, Франция ва Буюк Британия Элчихоналари ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорлигида намойиш қилинди.

photo (2)

Намойиш олдидан, Германия, Франция ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчилари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

photo (4)

Уларга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги вакили томонидан ўзбек фильмларининг дисклари тақдим қилинди.

photo (3)

Фильмнинг илк кадрлариданоқ ундаги операторлик ва бастакорлик ишларининг юқори даражада амалга оширилганлиги сезилади.

Фильм 2005 йилда режиссёр Кристиан Карион томонидан суратга олинган бўлиб, унда Диана Крюгер, Бенно Фюрман, Гийом Кане, Гари Льюис, Даниэль Брюль, Дэни Бун, Алекс Фернс, Стивен Робертсон, Бернар Ле Кок, Томас Шмаузер ва бошқалар турли характердаги ролларни ижро қилишган.

Фильм шунингдек, кўплаб нуфузли мукофотларга ҳам сазовор бўлган.

photo (2)

Фильмда уруш қийинчиликлари, шу билан биргаликда айнан Рождество кечасидаги вақтинчалик бўлса ҳам, урушнинг тўхташи, ҳамда французлар, инглиз ва немис офицер, жангчилари қуролларни окопларга ташлаб, бир-бирларини байрам билан қутлаганликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур фильм яна бир бор ҳозирги кунда тинч ҳаётимизни, озод ва обод, тинч-фаровон Ватанимизни, мусаффо осмонимизни қадрига етишга ундайди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (3)

photo (1)