OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ТОМОНИДАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 20.01.2015 23:30

photo (38)

Юртимизда келажак авлодни юксак даражада билим олишига кенг эътибор қаратилиб, бу борада кўплаб ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан, Республикамиздаги 300 яқин Болалар мусиқа ва санъат мактабларида, академик лицей ва коллежларда санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилиши анъанага айланиб, мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

photo (12)

20 январь куни ҳам, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 26-сон ва

photo (39)

2-сон мусиқа мактабларида хонандалар Ҳосила Раҳимова ва Алишер Рўзметовлар билан ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ўтказилди.

photo (3)

photo (8)

photo (16)

photo (18)

photo (21)

Мусиқа мактабларида хонандалар ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтиб, уларга етук санъаткор бўлиш борасида керакли маслаҳатлар бердилар.

photo (35)

photo (37)

photo (34)

photo (43)

photo (42)

photo (41)

photo (44)

photo (45)

Ўқувчилар ҳам, ўз навбатида хонандаларга кўплаб саволлар билан мурожаат этиб, сўнг ўзларининг ижро маҳоратларини ҳам намойиш этдилар.

photo (24)

Айниқса, 2-сон мусиқа мактаби ўқувчилари миллий анъаналаримизга риоя қилган ҳолда, меҳмонларни доирачилар гуруҳи билан доира садолари остида кутиб олишди.

photo (52)

photo (31)

photo (30)

photo (29)

photo (28)

Бу мактабда Заргарлик йўналишининг ҳам борлиги, меҳмонларни ҳайратлантирди.

 photo (46)

Алишер Рўзметов: - Мусиқа мактабларини ва ундаги истеъдодли ёшларни кўриб, ўзимнинг ёшлигим ёдимга тушиб кетди. Бизнинг ёшлигимизда, санъатга қизиққан ёшлар учун бундай шароитлар бўлмаган. Мен ҳозир ўқув хоналарига кириб, улардаги шароитларни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Чунки, ҳозирги Мустақил юртимиз ёшларининг билим олишлари учун ҳамма имкониятлар яратилган! Қолаверса, ёшларимизнинг ҳам, истеъдодли, интилувчанлиги ҳавасингизни келтиради. Улардан Ватанимиз довруғини оламга ёядиган санъаткорлар етишиб чиқишига тилакдошман!

 photo (47)

Ҳосила Раҳимова: - Қибрай туманида жойлашган 2 та мусиқа мактабда бўлган ижодий учрашув, маҳорат дарсларидан таассуротларим юқори даражада. Ёшларни бунчалик истеъдодли эканлиги, санъатга қизиқишлари қувонтирди. Мусиқа мактабларида ёшлар учун ҳамма шароитлар яратилган. Ҳар бир ўқув хонаси ўзига хос. Буларни кўриб, бахтиёр юртимизнинг бахтли фарзандлари, деган фикр хаёлдан ўтди. Чиндан ҳам фарзандларимиз шароитлардан мамнун, бунга жавобан қунт билан билим олишмоқда. 2-сонли мусиқа мактабидаги таассуротлар янада кўтаринки бўлди, у ерда бизни ёш доирачилар гуруҳи ўзимизнинг миллий доира садолари остида кутиб олишди. Қолаверса, ҳар икки мусиқа мактабларида ҳам болалар билан фикрлашдик, халқаро мусиқа танловларида иштирок этган, совринли ўринларни қўлга киритган иқтидорли болалар билан суҳбатлашдик. Болалар ўз ёшига нисбатан янада билимли эканлигига гувоҳ бўлдик. Иккала мусиқий мактаблар ўқувчиларига ҳам омад тилайман! Келажакда Ватанимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшадиган ҳар томонлама етук ва баркамол ёшлар бўлиб вояга етишларига тилакдошман!

 photo (48)

photo (60)

Мазкур ижодий учрашувлар ёш авлодни маънан руҳлантириб, келажакда ўз олдиларига қўйган мақсадлар сари интилиб, етук санъаткор, Ватанимизга керакли инсонлар бўлиб вояга етишларида муҳим қадам бўлмоқда.

Феруза Фаттохова

1

Фотолар учун фотограф Сулхон Ниёзов Weddingtime.uz. SD Studio

IMG_51114

ва Абдуллоҳ Жумановга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo (1)

photo (4)

photo (5)

photo (7)

photo (9)

photo (10)

photo (11)

photo (12)

photo (14)

photo (15)

photo (17)

photo (19)

photo (20)

photo (22)

photo (23)

photo (25)

photo (26)

photo (27)

photo (32)

photo (33)

photo (36)

photo (49)

photo (50)

photo (51)

photo (53)

photo (54)

photo (55)

photo (55)

photo (56)

photo (57)

photo (58)

photo (59)