OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ ТАНИҚЛИ СПОРТ ШАРҲЛОВЧИСИ МИРЗАҲАКИМ ТЎХТАМИРЗАЕВ! ҲЕЧ ҚАЙСИ МУРАББИЙ, ҲЕЧ ҚАЙСИ ФУТБОЛЧИ МАЙДОНГА “БУГУН МАҒЛУБИЯТГА УЧРАМОҚЧИМАН” ДЕБ ТУШМАЙДИ! 24.01.2015 05:10

photo (4)

“Орият доно” радиосида радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг навбатдаги сони мавзуси ҳам, футболга бағишланди!

photo (1)

Дастур меҳмони эса, таниқли спорт шарҳловчиси ва журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бўлди.
Дастур давомида Ўзбекистон Миллий Терма жамоаси ва Осиё кубоги ҳақида фикрлар бўлиб ўтди.

Мазкур Дастур Ўзбекистон Миллий Терма жамоаси Жанубий Корея жамоаси билан ўйинидан бир оз олдин бўлиб ўтганди.

photo (14)

Акмал Мирзо: - Мухлисларингиз томонидан энг кўп берилаётган савол, нега энди Осиё ўйинларини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳламаяптилар?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Аввал, эътибор учун ката раҳмат. Ўтган йил давомида сал кўпроқ ишлаб юборибмиз, айниқса, Янги йил арафасида! Шунинг учун ҳам, ҳозир таътилдаман. Сабаб шу. 

 

Акмал Мирзо: - Осиё кубоги қачон ўтказилиши бир йил аввал маълум эди. Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг айнан шу пайтда таътилга чиқишлари, бу у кишини дангасага чиқиб қолишларими ёки...?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Аслида ўша тарафга бориб келиш нияти бор эди. Асосий сабаб шу.

 

Акмал Мирзо: - Сизни турнир қандай ҳолатга олиб келиб қўйди? Кутилган, кутилмаган фикрлар, ҳолатлар...

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Кутилган, кутилмаган дейдиган бўлсак, биринчиси, Ўзбекистон Терма жамоаси чорак финалга чиққанидан беҳад мамнунман. Бу кутилган ва ҳадиксиралган вазият. Бугун Осиё футболида кучли жамоа қолмагандек, ҳар бир жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Масалан, “Қатар” жамоасининг ҳолати шундай бўлишини ўйинлар олдидан ким билган эди? Австралияда уларнинг ойи эмас экан. Ёки Саудия Арабистони Терма жамоаси Шимолий Кореяни енггач, бу жамоани енгиб бўлмайди, дейишганди. Вазиятни кўрдингиз.

 photo (9)

Акмал Мирзо: - Миллий Терма жамоамизнинг иккинчи ўйинига тўхталсак, яъни Ўзбекистон ва Хитой. Кўпчиликнинг жаҳли чиқишига сабаб бўлган ўйин.

photo (5)

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Футболда ғолиб таркибни алмаштирмайдилар, деган ақида бор. Бутун дунёда шундай. Фақат кимдир жароҳат олса, мажбур бўлганидан алмаштиришади. Энди тасаввур қилинг, ўша Хитой билан учрашув куни Миржалол Қосимов худди учинчи турдаги каби ёшларга кенг имконият бериб, таркибда 5 та ўзгаришни амалга оширди. Натижа омадсиз чиқди! Ўша куни “қарияларни пенсияга узатиш вақти келди”, деган бир тарафлама ҳақ бўлишгандир, лекин ўша куни ёшлар майдонга тушиб, терма жамоа мағлубиятга учраса, шу мухлисларнинг аксарияти (ҳаммаси эмас!) “ютиб турган таркибни алмаштириб нима қиларди?” дейишарди. Яна бир тарафи, биз Миллий Терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасини кузатяпмиз, ёшлар ўртасидаги чемпионатни эмас. Шунинг учун, терма жамоа бош мураббийи ихтиёрида бўлган ўйинчиларнинг паспортидаги туғилган санасига қарамасдан майдонга тушириш керак. Нима учун, бошқа жамоаларда баъзи ўйинчилар 40 ёшга тўлганида ҳам майдонда ўйнаши мумкин? Дарвозада туриши, Жаҳон чемпиони бўлиши мумкин? Бизда эса, 30 ёшдан ошган футболчини қарияга чиқариб қўйишади. Бошқа тарафи ҳам бор, Оуэн, Руни сингари футболчилар профессионал футболда 17-18 ёшдаёқ пайдо бўлиб, Терма жамоа таркибидан жой олишган. Ана шундай юлдузларни қўрқмасдан таркибга киритиш шарт! Ҳаттоки, бизда ҳам. Шунинг учун, Хитой билан бизнинг Терма жамоа кўрсатган ўйин, кимгадир ёқмаганлиги табиий. Мағлубиятга учралганда, албатта, камчилик топамиз. Аммо, бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардим. Ҳеч қайси мураббий, ҳеч қайси футболчи майдонга “бугун мағлубиятга учрамоқчиман” деб тушмайди! Ёки жамоани майдонга шу ният билан туширмайди. Мураббий ўзига ўзи душман эмас! У машғулотлар вақтида ўйинчиларнинг қандай тайёргарликка эга эканлигини кузатиб боргани учун ҳам, айнан ўша футболчиларни танлайди. Ўйинда 1:0 ҳисобида танаффусга чиқилди. Кейинги таймда “Терма жамоа ўйинчилари мағлубиятдан қутилиш учун интилишмади” деган фикрлар билдирилди. Балки, ўша куни бошқа шаҳардан бошқа шаҳарга кўчиб юрган футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигида қандайдир муаммо вужудга келгандир? Чунки, ўйинчиларни рақиблари бошқа шаҳарда кутиб олишди.

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Терма Жамоасининг Хитой Термаси жамоаси ўйинидаги мағлубиятидан сўнг, интернет орқали гаплар, расмлар тарқалди. Кейинги ўйинга мана шу интернет орқали тарқалган нарсалар ўз таъсирини кўрсатди, деб ўйлайсизми?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Йўқ назаримда! Буни албатта, ўша жамоанинг ичидагилар айтиб берар, лекин ҳақиқий спортчи, ҳақиқий мураббий, ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Кўп йиллар мобайнида нуфузли мусобақаларни кузатар эканмиз, кўпчилик терма жамоалар дастлабки ўйинларни қийинчилик билан ўтказишганини, ўзлари учун мақбул натижага қийинчилик билан эришганларини кўрганмиз. Италия ёки Германия жамоаларида шундай ҳолатлар бўлган. Уларнинг мураббийлари ўз шогирдларини бундай вазиятларни инобатга олган ҳолда тайёрлайди. Дастлабки биринчи турда рақибини, дейлик, 6:0 ҳисобида тилка-пора қилиб ташлаган жамоа эса, кутилмаганда кейинги турларда мағлубиятга учраган ҳолда кетиши мумкин. Жуда ҳам ишонгим келади, балки терма жамоамиз мураббийлари мана шу ҳолатни ҳам инобатга олишгандир? Яна бир тарафи, биз Хитой Терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни олишини кутмагандик. Терма жамоамиз устози учинчи ўйинда, ёшларга имконият бериши аниқ эди. Вазият ўзгарди, ўша иш қилинди. Чунки, руҳий жиҳатдан айрим футболчилар қийин аҳволга тушиб қолишди. Назаримда, ёшлар ўзларига билдирилган ишончни оқлашди, бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас. Шу боисдан ҳакамлик ҳақида гапиришни ёқтирмайману, австралиялик ҳакамнинг виждонига ҳавола, деб қўя қолайлик. Лекин, мана шундай мураккаб вазиятда ҳам, терма жамоамиз аъзолари, бир жамоа бўлиб, ғалаба қозонишди. Гуруҳдаги хатони тузатиш имконияти бор эди. Бу ёғига эса, ҳеч кимнинг хатога ҳаққи йўқ. Хато қилган ютқазади ва чиқиб кетади.

photo (8) 

Акмал Мирзо: - Одатда босқичдан босқичга ўтганда жаҳон терма жамоаларида футболчилар интернет орқали ҳам, мухлислар билан юзма-юз кўришганда ҳам мулоқотда эҳтиёткорроқ бўлишади. Бизнинг терма жамоа ўйинчилари эса, интернет орқали “жангларга киришганлари” ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Нима деб ўйлайсиз, бу нарсани қандайдир назоратга олиш керакмикан? Ҳаттоки, “интернетда ўтирибсанларми, футбол ўйнаяпсанларми, биттасини қилсаларинг-чи!” деган гаплар ҳам тарқалди. Бунақа пайтда, футболчига ким ёрдамга келади?

photo (6)Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Биринчи навбатда ҳамма ўз ишини қилгани маъқул! Футболчи футбол ўйнагани, шифокор беморни даволагани, лекин биз фақат иш билан чегараланиб қолсак, ҳаёт ўз мазмунини йўқотган бўларди. Тасаввур қилинг эртага мураккаб жарроҳлик операцияси кутиб турган шифокор, бугун футболни ўтказиб юборадими? Ҳақиқий ишқибоз бўлса, у барибир кечаси ўша футболни кўради! Аслида у ҳам эртароқ ухлаб, уйқуга тўйиши, эртага ўз вазифасини бажариш учун замин ҳозирлайди. Буни бошқа соҳа вакиллари мисолида ҳам кўрсатиш мумкин. Нима учун бошқа соҳа вакиллари ўз фаолияти билан бирга интернетга кириши мумкин, телевизор кўриши мумкину, футболчиларга бу нарса таъқиқланиши керак? Ҳар бир соҳада, у спорт бўладими, ишлаб чиқариш бўладими, ўзининг психолог раҳбари бўлиши керак. Алоҳида штатдаги психологни эмас, мен раҳбарнинг психологлигини назарда тутяпман. Сиз бир вақтнинг ўзида кинода роль ўйнашингиз, радиода бошловчилик қилишингиз, концертларни олиб боришингиз, яъни бир қатор бир-бири билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо яқин бўлган, ўзингиз уддалай оладиган ишларни бажаряпсиз. Терма жамоа мураббий ва атрофидаги ёрдамчилар, нафақат тўпни қаерга қандай узатишни, балки ўша таркибга жалб қилинаётганларни саралаб олишдан бошлаб, уларнинг феъл-атворини, нафақат тўп тепиши ёки жисмоний тайёргарлиги, балки руҳий ҳолати қандайлигини ҳам яхши билиши зарур! Кимнидир туртиб турмасангиз, ишини қойилмақом қилиб бажармайди. Бировга эса, бир оғиз ортиқча гапирсангиз, ўзини йўқотиб қўяди. Шу тарафдан терма жамоадагиларга ҳам бироз эрк бериш керак, улар маҳбус эмас! Уларни ҳам интернетга киришга, телевизор кўришга ҳаққи бор! Лекин, қолган ишларни ўз вақтида қилсин! Бу ҳар бир футболчини, мутахассиснинг руҳиятига боғлиқ! Назаримда мулоқот қолиши, лекин у чегарадан чиқмаслиги керак. Шу ўринда футбол мухлисларига мурожаат қилмоқчи эдим. Биз ҳар биримиз ўз жойимизда ўз вазифамизни имкон қадар яхши бажаришга ҳаракат қиламиз. Қанчалик яхши чиқади, бу бошқа масала. Лекин, сиз ва бошқаларнинг ишини одатда миллионлаб аудитория кузатмайди. Минглаб мухлислар интернетда муҳокама қилмайди! Масалан, биз бориб, шифокорга қандай операция қилишни ўргатмаймиз, минг афсуски, баъзан шифокорлар ҳам хатога йўл қўйишади. Ҳамма операция ҳам 100 фоиз ижобий натижа билан тугамайди. Лекин, улар ҳам беморга ёрдам бераман, деб ҳаракат қилган. Нима учун, бошқа соҳа вакиллари хато қилишса, буни тўғри тушунамиз, қаердадир кечирамиз, ҳаракат қилди, лекин бўлмади, деймизу, футболчи ҳаракат қилса, мураббий хатога йўл қўйса, уни фақат ўзини эмас, атрофидагиларни ҳам қориштириб ҳақорат қиламиз? Танқид қилиш бошқа, ўз фикр-мулоҳазасини айтиш бошқа, инсонни ориятига, ҳамиятига тегиш бошқа! Яқинларингизни ёки ўзингизни биров ҳақорат қилса, ёқадими? Нима учун ўзимизга раво кўрмаган нарсани бошқаларга раво кўрамиз? Хафа бўлганимиз бор гап. Хитойдан кейинги кунни эслаш жуда оғир. Бироқ, натижа учун мураббийлар, футболчилар масъул. Улар Ўзбекистон фарзандлари, биз Ўзбекистон обрўси учун курашяпмиз. Ҳар биттамиз. Ана шундай вазиятда танқид бўлиши мумкин, лекин ҳақорат эмас.

 

Шунингдек, Акмал Мирзонинг саволига кўра, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Миржалол Қосимов, танлайдиган таркиб ва унинг ёш истеъдодли футболчиларни қўллаб-қувватлаши, мураббийлар ҳақидаги  ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ғалаба ва мағлубият ҳақида: - Биз ғалаба қозонган кунларда мана шу мутахассисларни кўкларга кўтарамиз, мағлубиятга учраган куни эса, кеча ўзимиз олқишлаган инсонларни ерга урамиз. Бу нотўғри. 2006 йил Германия уйида ўтган Жаҳон Чемпионатида олтин медални қўлга кирита олмаган эди. Лекин, ҳеч ким мураббийлар йўқолсин, дегани йўқ! Бразилия Жаҳон чемпионатида ўз уйида қай аҳволга тушганини кўрдик. Лекин, ҳеч ким ўша футболчилар қайтиб жамоага қабул қилинмасин, дегани йўқ! Бирор инсон, Бразилия Германияга биз йирик ҳисобда ютқазиб берамиз, деб майдонга тушганига ишонадими? Ўша куни Бразилия ғалаба қозониб, финалга чиқмоқчи эди! Рақибимиз Жанубий Корея Осиёнинг етакчи жамоаларидан бири, у таркиб туширилса ҳам, бу таркиб туширилса ҳам, натижа ҳар хил бўлиши мумкин. Олдиндан ҳеч ким ҳеч нарсага кафолат бермайди.

 photo (8)

Акмал Мирзо: - Футболда иримнинг ўрни қандай? Футболда ҳам ҳар хил иримлар бор. Стадионда, ўйин вақти ва ҳоказо. Бизни футболда-чи?

photo (10)

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Бизнинг футболда эмас, атрофида дейлик. Буларнинг барчаси, энди инсоннинг феъл-атворига ва ўзига боғлиқ. Аслида, қандайдир жиҳатларда балки ишонч ёрдам берар? –дея бир неча хил иримлар ҳақида айтиб ўтди.

 

Акмал Мирзо: - Ўзи футболда иримларга қаттиқ эътибор қилиш керакми? Буни қандай йўқотса бўлади?

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Буни йўқотиб бўлмайди!

 

Акмал Мирзо: - Ўша нарсаларга, ёки интернетга сарфлаган вақтни бошқа нарсаларга сарфласа бўлмайдими? Ахир хаёлни чалғитади-ку...

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Энди бошқа тарафи ҳам бор-да, фақат ўйиннинг ўзини ўйлайверса, одам сиқилиб кетади. Қаердадир чалғиш ҳам керак. Агар шунча ўхшаган гап-сўзлар бўлмаса, мухлислар нимани муҳокама қилишарди? Дарвозага тўп қандай киритилганини 5 марта “чайнаб” бўлишганидан кейин, шу билан тўхтайсиз.

 photo (13)

Акмал Мирзо: - Ўйиндан мутахассис ва мухлис сифатида нималар кутасиз?

photo (11)

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Мутахассис сифатида, биринчи навбатда репортаж сифатли чиқишини кутаман! Бу нафақат бизга боғлиқ. Баъзан, шундай воқеалар бўладики, суньий йўлдош орқали видеосигонал оламиз, ўша сигнални олишда ҳеч қандай муаммолар бўлмасин! Яқинда бўлган воқеа, Ўзбекистон Терма жамоаси Ёшлар ўртасидаги очиқ чемпионатда ўйнаяпти. Биринчи таймнинг 36-37 дақиқаларига бориб, сигнал йўқолиб қолди. Нақ бир тайм мобайнида, параллел равишда кечаётган рақибларнинг ўйинини бевосита томошабинларга тақдим этдик. Кейин ўша бизга узатилмаган сигнални стадионда сунъий йўлдошга узатадиган мослама ишдан чиққан экан... Кейин ўша учрашувни бошқатдан берадиган бўлишди ва ёзиб оламиз, десак, чет элдаги ҳамкасб ҳамкорларимиз ўша сигнал тўхтаган дақиқадан сигнал тўхтаган дақиқадан, сигнал узатила бошлаган дақиқагача беришди! Аввалгиси билан қўшиб, бошқатдан шарҳлаб, эртасига эрталаб тўлиқ варианти эфирга кетди. Энди ўйиндан кутадиганим видеосигналлар доим хуш хабарларни етказсин!

 

Эфир давомида шоир Ботир Эргашев ҳам савол йўллади: - Сизни профессионал шарҳловчи сифатида биламиз, профессионал шарҳловчиларнинг иштирокисиз, ўйинларни тасаввур қилиб бўлмайди! Ўзбекистон Терма жамоаси ўйинларини кузатар эканман, баъзи шарҳловчилар ютқазиб турган вақтимизда ҳам, баъзи нўноқ футболчиларни ўрнида танқид қила олмайди. Шунга сизнинг холис фикрингизни билмоқчи эдим.

 photo (12)

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Шарҳловчиларнинг мақсади, вазифаси нима, деган саволни кўтаришга тўғри келади. Агар бу футбол шарҳи кўрсатуви бўлса, ҳоҳлаганча танқид ва таҳлил қилиш мумкин. Учрашув вақтида, айниқса, бизнинг футболчилар чет элликлар билан ўйнайдиган футбол учрашувларини назарда тутяпман, ойнаи жаҳон қаршисида ўзи шундоғам сиқилиб турган мухлисларнинг ярасига туз сепиш шартми? Ёки яна бир тарафи бор, ўзим болаликдан ҳурмат қилган, ўзим учун намуна сифатида кўрган Николай Озеров деган машҳур шарҳловчи фаолияти мобайнида, репортаж вақтида бирорта спортчини танқид қилмаган! Ўйинда йўл қўйган хатосини айтган, тўп узатишда, ёки зарба беришда хатога йўл қўйди, деган. Воқеаларни таърифлаган. Лекин, ҳеч қачон, “ўша футболчи икки пулга қиммат, бу жойда уни қўйишни нима кераги бор эди” қабилидаги ибораларни ишлатмаган! Ваҳоланки, барча Республикаларда шарҳловчиларнинг энг зўри сифатида тан олинган! Шу боисдан, учрашувни ким шарҳлашидан қатъий назар, уни ўйин мобайнида, стадионда бўладиган воқеани томошабинга тўлақонли етказиб беришига ҳисса қўшишимиз зарур! Баъзида интернетда ўқиб бўлинган маълумотимизни шарҳловчилар айтишяпти, дейишади. Экран қаршисида ўтирган миллионлаб томошабинларнинг ҳаммаси ҳам бемалол интернетга кириб, ўша маълумотларнинг ҳаммасини ўқиб чиқишга имконияти ёки вақти етарли эмас. Бевосита учрашувга боғлиқ қўшимча маълумотларни бериш, шарҳловчининг вазифаси, аммо, ўйин вақтида шарҳловчининг вазифаси, футболчини, мураббийни ер билан битта қилиш эмас! Хатога йўл қўйган тақдирда ҳам! Биринчиси, томошабинга руҳий зарба бермаслик учун, иккинчиси, ўйиндан четлашмаслик учун!

 photo (15)

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Республикасида туғилиб ўсган кўплаб футболчиларимиз ҳозирда, легионер сифатида чет элларда тўп суришмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий Терма жамоаси сафига чақирилиши мумкин бўлган ўйинчиларнинг энг оптималларими бу? Ё Республикамизнинг энг чет ҳудудларида, кўпчилик мухлислар билмаган, лекин мутахассислар билган бошқа вариантлар ҳам борми?

photo (16)

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: - Вариантлар доим бор, бўлган ва бўлади. Чунки, ҳар бир инсон ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, фикр-мулоҳаза билдиради ва бир қарорга келади. Лекин, бугунги кунги натижа учун бевосита Миржалол Қосимов масъул! Демак, танлаш ҳуқуқи унда! Яна бир тарафи, кўп йиллар мобайнида мамлакатимизда футболни ривожлантиришга, мамлакат миқёсида катта эътибор бериб келиняпти. Қаранг, “Пахтакор” футбол мактабини мақтаймиз, энди улар сафига “Бунёдкор” футбол академияси қўшилди. Мана шу мактабларда шуғулланаётган болалар ҳаммаси ҳам пойтахтлик эмас. Мутахассислар вилоятларда юриб, истеъдодли, иқтидорли футболчиларни пойтахтга олиб келишяпти. Чунки, Пойтахтда шарт-шароит яратилган. Эндиликда бу каби шароитлар Андижонда ҳам, Фарғонада ҳам бошқа жойларда ҳам яратиляпти. Демак, келгусида Терма жамоага мураббийлик қиладиган мураббийнинг танлаш имконияти кенгроқ бўлади! Мана шуниси қувонарли. Лекин, бугунги кунда Терма жамоа таркибида, назаримда, Миржалол Қосимов ўзи учун оптимал таркибни олиб кетди. Шахсий фикрим, шахсан менга қолса, майдонга тушадими, ёки йўқми, Александр Генрихни ўша таркибга киритган бўлардим. Кимдир яна бир бошқа футболчини ўша жамоада кўргиси келар? Аммо, Терма жамоа таркиби чўзилиб кетаверадиган резина эмас! Шу боисдан айнан шулар борди. Келгуси турнирда Терма жамоа устози ўша вазиятдан келиб чиқиб, ўша кун нуқтаи назаридан бир қарорга келар?

 photo (18)

Акмал Мирзо дастур якунида “Омад бизни ҳеч қачон тарк этмасин!” дея, барчага миннатдорчилик билдириб дастурни якунлади.

photo (20)

photo (21)

Фикрлар ҳаттоки, дастур тугаганидан сўнг, ҳам давом этди!

photo (22)

“Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Афсуски Ўзбекистон Миллий Терма жамоаси Жанубий Корея жамоасига, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради!

Бир нарса ҳайрон қолдиради, чиндан ҳам аввалги дастурда шоир Ботир Эргашев ўз шеърида айтганидек, “Бир хил майдон, бир хил имкон, бир хил инсон” лекин, негадир бизнинг футболчилар ютқазаверишади!

Ёки, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев айтганидек, “Футболчиларимизга ва умуман ҳаммамизга хос бўлган ҳолат, биринчи ўйинда ғалаба қозондик, деб ҳаддан ташқари эйфорияга берилиб кетиш! Бу нарса яхши эмас!” чиндан битта кичик муваффақиятдан сўнг,руҳланиб кейингисида албатта, мағлубият заҳрини тотишлари керакдек...  

Аммо, чиндан ҳам футболчиларни ҳақоратлаш, ёки масхаралаш билан ғолибликка эришиш мумкинмас... Лекин, футболчиларда ҳам чиндан масъулият ҳисси ёки маҳорат етишмаётгандек, назаримизда.

photo (17)

photo (19)

photo (1)

photo (23)