OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“НОВДА” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! 24.01.2015 07:30

photo (4)

23 январь куни “Алишер Навоий” киносаройида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Новда” фильми премьераси бўлиб ўтди.

Фильм премьераси олдидан режиссёр Баҳодир Одилов сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг, фильм режиссёри Зулфиқор Мусоқов сўзга чиқиб, гапни ўзбек тилида бошлаб, бироз адашиб кетгач, рус тилида гапириши осонроқ бўлишини билдириб, премьерани рус тилида олиб, бориб барча фильм ижодкорларини таништирди.

Фильмда суратга тушганлар: Абдулғафур Исахонов, Рахшона Шодиева, Гулинур Абдуллаева, Шахзода Матчонова, Наврўз Жумаев, Ҳусан Шарипов, Хайрулла Саъдиев, Дилором Каримова, Абдухалил Мигнаров, Раъно Зокирова ва бошқалар...

photo (1)

Шунингдек, фильмда роль ижро қилган устоз актёрлардан Ҳусан Шариповга сўз берилди ва у режиссёрни премьера билан табриклади.

Зулфиқор Мусоқов фильм ижодкорлари ва фильмни яратилишида ёрдам берган дўстларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтди.

photo (3)

photo (2)

Шунингдек, саҳнада режиссёрнинг онаси уни саҳнада табриклади.

Шундан сўнг, фильм намойиши бошланди.

Фильмда қишлоқ ҳаёти, у ердаги инсонларнинг кундалик турмуши комедик ҳолатлар билан кўрсатишга ҳаракат қилинган.

Авваламбор, шуни айтмоқчимизки, режиссёр Зулфиқор Мусоқовни режиссёр сифатида жуда ҳурмат қиламиз. Унинг “Қовун” фильмигача  суратга олган фильмлари таҳсинга сазовор!

 “Новда” фильмида кекса бувини уйда доим китоб ўқитиши, мактаб ўқитувчисини болаларни кўчиришига йўл қўймаслиги, қўл телефонларидан фойдаланишни таъқиқлашлари тарбиявий аҳамият эга. Ёшларнинг соф, самимий муҳаббати таъсирлантиради.

Актёрлар ижроси ҳам, яхши чиққан. Ҳусан Шарипов, Шаҳзода Матчонова, Рахшона Шодиевалар, деярли бутун фильмдаги актёрлар жамоаси ўз ролларини маромига етказиб ижро қилишган! 

Аммо...

Аммо, биринчидан, қачонгача, фильмларимизда, ўқитувчиларнинг устидан куламиз? Мактаб ўқитувчисининг қиёфаси, болаларни унга лақаб қўйганликлари, афсуски, томошабинларнинг ёдида кўпроқ шу жойлари қолади ва буни кўрган ёшлар ҳам, эртага ўқитувчисига лақаб қўйиб, устидан кулмаслигига ким кафолат беради?

Фильм давомида қаҳрамонларнинг характерларига разм солинса, бўттириб юборилгани сезилади, назаримизда. Масалан, режиссёрнинг фильмдан фильмга кўчирадиган қаҳрамони “Бомба”, “Қовун”  фильмларидаги “довдир” келин, энди “Новда” фильмида, бироз беандишароқ, оила аъзолари, кексалар ёнида ҳам, бемалол ҳар хил гапларни гапириб кулаверадиган қиёфада намоён бўлгандек! Ўзбек келинларининг бугунги кундаги қиёфасими бу? Ёки оиласидаги ёши катта кексалар олдидаги маданияти?

Чойнакни ичига спиртли ичимлик қуйиб қўйилиши ва уни кекса аёлнинг ичиб қўйиш эпизоди билан режиссёр нима демоқчи? Томошабинлар орасида “Кексаларни эъзозлаш йили”га мос эпизод бўлибди)))”, деб кулганлар ҳам бўлди, афсуски. Кулдириш учун кексаларнинг устидан кулиш шартмиди?

Ёки учрашувга чиққан бўлажак келинни куёвга янги қўл телефони совға қилиб, унинг эски телефонини ташлаб юбориш эпизоди билан режиссёр нима демоқчи? Келин бадавлат бўлса, куёвга шундай совғалар қилиб, бемалол “сотиб олиши мумкин” демоқчими? Буни кўриб, эртага томошабинлар орасида ҳам, куёвга шундай қимматбаҳо совғалар қилиш керак экан, дея “ибрат” оладиганлар топилмайди, деб ким кафолат беради? Ахир томошабинлар кўпинча, катта экрандан ибрат оладилар-ку. Бу билан йигитларни альфонсликка ўргатилмаяптими?

Ёш ижодкорларни “бачкана комедия” суратга оляпти, деб танқид қилишади, аммо ёши катта профессионал ижодкорлардан кутилган фильмми бу? Томошабинларни кулдириш учун сийқаси чиққан семизлик ва озиш муаммоси, йигит ва қизни учрашувида қариндош аёлларнинг пойлаши, мактабдаги ҳолатлар, ҳозирги кундаги актуал муаммоларми? Ёки, “бўкиб қолган” ота, кулаверадиган беандиша келин бугунги кунимиз қаҳрамонларими?

 Гўёки, “Новда” фильмида “Қовун” ва “Осмондаги болалар” фильмлари бирлаштирилгандек, назаримизда. Қачонгача, ўзимизни юртдошларимиз устидан кулиш мумкин? Комедия бўлганида ҳам, ўз юртдошларимизни “довдир”, “очофат”, ёшларимизни эса “қўрқоқ” қилиб кўрсатиш шартми? Комедия деб, ҳар қандай бачканалик ҳам катта экранда кўрсатилаверадими? Бу албатта, шахсий фикрларимиз!

Тўғри, фильм тугаганида қарсаклар бўлди, аммо, премьера куни одатда, кўпроқ ўша фильмда ишлаган ижодкорларнинг қариндош-уруғлари, яқинлари, ҳамда ижодкорлар томошабин сифатида келишларини ҳисобга олсак, қолаверса, андиша деган нарса бор ҳам, назаримизда. Яъни, аслини олганда премьера кунидаги олқишлар, қариндошлар, ҳамкасблар ва яқинлар, ижодкорлар томонидан бўлади! Яъни, ҳурмат юзасидан!

Фильмдан сўнг, баъзи ижодкорлар инстаграмда “биз режиссёрдан бундай фильм кутмагандик” деб, ўз фикрларини очиқ ёзишди ҳам.

Қолаверса, ҳар қандай ижодкор фильм суратга олишда қанча куч, қанча меҳнат кетишини яхши билади! Агар фильмда маъно, мақсад бўлмаса, бунинг учун унда суратга тушган ижодкорлар айбдор эмаслар, назаримизда! Аввалдан, фильм сценарийсида мақсад бўлиши керак, деб ўйлаймиз. 

Ҳар қандай фильмга ҳам ҳаққоний баҳони томошабинлар берадилар, муҳими улар фильмни кўраётганда, қўл телефонларидан эмас, экрандан кўз узмасинлар! Яъни, фильм уларни зерикиб, қўл телефонига тикилишга мажбур қилмасин! “Томошабинлар бундай фильмларни тушунмайдилар” деган баъзи бир “даҳо” режиссёрлар томонидан билдириладиган “ақлли” фикрларнинг эса, даври ўтганига анча бўлган! Ҳозирги кундаги томошабинлар билимли ва улар фильмларни таҳлил қилишда анча-мунча ижодкорларни ортда қолдиришлари ҳам сир эмас, назаримизда.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова