OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА: ҲАММА БИЛАН БИР ХИЛ БЎЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛМАЙМАН! 28.01.2015 06:56

photo (4)

“Орият доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг бу галги меҳмони Ўзбекистон Халқ артисти, 9 февралдан бошлаб 6 кун давомида “Истиқлол” санъат саройида ўзининг янги концерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этиш арафасида турган санъаткор Гулсанам Мамазоитова бўлди!

photo (7)

Гулсанам Мамазоитова дастурга турмуш ўртоғи Санжарбек билан биргаликда келишди.

Дастур ҳар доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди.

Акмал Мирзо радиотингловчилар билан саломлашгач, сўзни Гулсанам Мамазоитовага берди.

photo (8)

Гулсанам Мамазоитова: - Ассалому алайкум мухлислар, бизни эшитиб турган ҳамма-ҳаммага тонг хайрли бўлсин!   

photo (1)

Акмал Мирзо: -  5742 рақамларига “Доно” сўзидан сўнг смс орқали ёки, телефон рақамларимизга қўнғироқ орқали саволларингизни йўллашингиз мумкин, дея дастурни давом эттирди ва энг оригинал савол эгалари Гулсанам Мамазоитованинг янги концерт дастурига 2 кишилик таклифнома эгасига айланишлари мумкинлигини, ҳамда бу таклифнома Гулсанам Мамазоитованинг дасхати туширилган таклифнома бўлишини эълон қилди!

 

Акмал Мирзо: -  Қачон “Ориат доно” радиосига келасиз, десам “Қор ёққанда” деганди Гулсанам Мамазоитова. Албатта, бу қандайдир оқ йўл, қор оқлик демак. Ўшанда сизга жавоб бериш асносида, ҳар йили концерт дастури қишда бўлганлиги учундир балки, деган фикр хаёлга келди. Ўтган йилги концертдан сўнг, кейинги йил “баҳорга чиқамиз” деган гапларни ҳам айтгансиз. Лекин, концертингиз ҳамон қишда?

Гулсанам Мамазоитова: -   Тўғри, лекин қишда ҳар бир ижодкор учун ўзига қулайлик тарафлари бўлади. Менга бу борада савол берсангиз, айтишим мумкин, қишда концертлар кам бўлади.

 

Акмал Мирзо: -  Лекин, ҳозир ҳам кам эмас-ку!

Гулсанам Мамазоитова: -  Тўғри, ҳозир кам эмас! Лекин, баҳорга нисбатан камроқ! Шунинг учун ҳам, ўрганиб қолганимиз учунми, қишда концерт беряпмиз.

 

Акмал Мирзо: -  Лекин, қаранг, февралда бирор кун, бўш кун йўқ! Концерт кунларига тўла.

Гулсанам Мамазоитова: -  Биламан, лекин ўзим ўрганиб қолганим учун ҳам, тўғриси, қишдан воз кеча олмаяпман!

 

Акмал Мирзо: -   Кўпчилик хонандалар концерт дастуридан олдин нималарнидир сездириб қўяди. Кимдадир, концерт янгиликлари қонуний ёки ноқонуний чиқиб кетиб қолади. Кимдир атайлаб пиарлар, нималардир қилади. Гулсанам Мамазоитова эса, доим, айниқса, ўтган йилги ва бу йилги концертларидан аввал дастур ҳақида ҳамма нарса сир, жим-житлик. Эълон кетган, лекин жимлик, маълумот йўқ!

Гулсанам Мамазоитова: -  Энди ҳамма билан бир хил бўлишга ҳаракат қилмайман, тўғриси! Янгиликлардан кўпроқ мухлисларим, концертимга тушганида хабардор бўлишларини ҳоҳлайман! Охирги пайтларда, ноғора чалинган, лекин концертига тушганда томошабинлар томонидан “э, рекламасига яраша концерт бўлмади, зерикарли бўлди” деган гапларни кўп эшитяпмиз. Шундай бўлмаслиги учун ҳам, ундан кўра, саҳнага чиққанда, индамасдан ўз вазифамни бажаришни маъқулроқ кўраман!

photo (6) 

Акмал Мирзо: -  Ўтган йилги дастурда иштирок этган иштирокчи сифатида бемалол баралла айтишим мумкин, умумий дастурнинг катталиги, Гулсанам Мамазоитованинг дастурдаги ҳаракатлари, нафақат, жонли қўшиқ ижроси, балки ҳатти-ҳаракатлари, умумий концерт ҳажми, бу фонограммали концертга мўлжалланган эди! Бу шубҳасиз! Бу йил қандай?

Гулсанам Мамазоитова: -  Бу йил қўшиқлар мазмунида ҳам фарқ бор! Демоқчиманки, бу йил дастурни деярли ўзим олиб бораман! Дастурда қизиқчилар, олиб борувчилар йўқ. Бу йил дастур эркинроқ тарзда бўлиб ўтади. Дастурга ташриф буюрган томошабинлар, меҳмонлар гувоҳ бўлишади, олдиндан гапиришни ҳоҳламайман. Бу йилги дастуримиз кенгроқ, турли хил маавзуларда, йўналишларда қўшиқлар бўлади! Яъни, қўшиқлар сони ҳам, ранг-баранглиги ҳам, сифати ҳам кўп.

 

Акмал Мирзо: -   Концерт дастури режиссёрлари! Шундай хулосага келдикки, зўр режиссёр бўлиш мумкин, лекин жонли ижродаги концертнинг режиссёри бошқа бўлар экан!

Гулсанам Мамазоитова: -   Тўғри айтасиз. Концерт дастури режиссёри бўлганидан кейин биринчи ўринда, озгина бўлса ҳам, мусиқий билимга эга бўлиш керак. Саҳналаштирган билан мусиқий билимга эга бўлмаса? Тўғри бизга вақти келса, қўшиқ ҳақида “шуни дардлироқ қилиб бошқачароқ куйлагин” деган режиссёрлар бўлади, баъзида эса, қўшиқ куйлашимизни тушунмайдиган режиссёрлар ҳам бўлади. Ўтган йили концертимизга Ўзбекистон санъат арбоби Рустам Шамсутдинов режиссёр бўлган бўлсалар, бу йил “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов режиссёр бўладилар. Айтмоқчиманки, улар ўз касбларининг ҳақиқий усталари! Биринчидан, мусиқий билимга эга, ўз касби бўйича профессионал ижодкорлар! Шулар билан биргаликда ишлайман!

 

Акмал Мирзо: -   Сўнгги пайтларда сизга қаратилаётган диққат-эътибор, “Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова менинг устозим”, деган, ўзингиз билган ва билмаган юзлаб “шогирд”лар бор! Ўзи ёш нуқтаи назаридан олинса, эстрадамизнинг ёш авлодисиз, ўзингиз, “ўрта авлодман” дейишингиз мумкин. Аммо, сизга қаратилаётган диққат-эътибор, сизни катта авлодга чиқариб қўймоқда. Энди шундай эътибор ва қарашлар туфайли, масалан, қанақадур қўшиқлар айтгингиз келадию, лекин ҳозир менга тўғри келмайди, деб ўзингизни чеклаган, “кесадиган” тарафлари ҳам бўладими?  Ўзингизга қандайдир бир чегаралар қўясизми?

Гулсанам Мамазоитова: -   Чегаралар қўяман. Нуфузли унвонлар, мукофотлар олгандан кейин, яна ҳам ўз ижодимга талабчанроқ, эътиборлироқ бўлиб қолганман. Лекин, ижро билан ижронинг ҳам фарқи бор! Сўз билан сўзни, мусиқа билан мусиқанинг фарқи бор, албатта. Ўз ижро доирамдан келиб чиқиб, савиямдан келиб чиқиб, яхши-яхши бастакорлар билан танлайман! Баъзида енгил қўшиқлар бўлса ҳам, ўшаларни маромига етказиб куйлашнинг ўзи бўлмайди! Эстрада қўшиқларимнинг хомаки нусхасини яқинда ўзингизга эшиттирганимда, жуда ёқди. Чунки, ижроси мураккаб ижролардан бўлиб куйланган. Демоқчиманки, енгил қўшиқларни ҳам бир дид билан, бир нарсага асосланиб куйланса, шундан ҳам бир мақсад бўлса, масалан, “Юраклар”ни куйладим, менга биринчи навбатда оҳанги, бошқа қўшиқларга ўхшамаслиги ёқди! Сўзлари ҳам ёқди, масалан, атрофдаги инсонларга қаратилган. Бир-бирини танийдиган ва танимайдиган, ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган инсонлар, “Юраклар” бу кенг доирада, масалан, шу тарафларига аҳамият бераман. Ўзимни ҳар доим “мана бу қўшиқни айтишим керак, буниси бўлади, буниси бўлмайди” деб, чегаралаб туришим керак. Ёнимдагилар “балки айтсангиз бўларди” дейишади. Йўқ, бўлмайди, деб, биринчи навбатда ўзим ўйлайман ва ўзимга ўзим чегара қўяман!

 

Акмал Мирзо: -    Сиздан ёшларимиз орасида, шиддат билан кетаётганлар бор, ўрта авлод вакилларини қандайдир бир эстрада майдонидан чиқиб кетишга мажбур қилишмоқда. Мажбур ҳам қилишмаяпти, уларнинг ўзи мажбур бўлишиб, ёшларга ўхшаб куйлашга ҳаракат қилишмоқда.  

Гулсанам Мамазоитова: -   Тўғриси, уларнинг майдони бошқа, менинг майдоним бошқа! Мен бу нарсани ҳар доим айтиб ўтаман! Уларнинг майдони, бу уларнинг доирасига мослашган, мени майдоним ўзимники. Мен буни ўз услубимдан, ўқиган билимим, тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман! Ўзимнинг йўналишим, аудиториям, мухлисларим, уларнинг ёши, сони, фикрлай олиши, уларнинг доираси, ҳамма-ҳаммасидан келиб чиқиб айтяпман! Балки, улар ўзининг йўналишидаги, доирасидаги санъаткорларни чиқариб юбораётгандир? Мени доирам, йўналишим бошқа! Мени шунинг учун бу нарса кўп ўйлантирмайди.

 

Акмал Мирзо: -   Гулсанам Мамазоитованинг ташриф қоғозига айланган, номи билан ёнма-ён юрадиган қўшиқлар бор. Кимлардир мана шу “ташриф қоғози”ни ҳар йили ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Кимдир буни уддасидан чиқади, кимлардадир ҳар йили зўр-зўр хит қўшиқлар чиқади, аммо ташриф қоғози ўзгармайди! Ўзингиз нима деб, ўйлайсиз, сизнинг “ташриф қоғозингиз” ўзгарганми?

Гулсанам Мамазоитова: -   Менда биринчи ўринда мана шу “ташриф қоғози”нинг борлигини ўзи катта бахт! Умри давомида ана шу “ташриф қоғози”га эга бўлмаган санъаткорлар жуда кўп. Яқинда бир жойда ўқиб қолдим, “санъаткор, деганда йиллар ўтган сари ўша қўшиқ ёдга олинар экан”, майли, йиллар ўтиб, мана шундай қўшиқлар қила олмасман, лекин мен учун, менда “ташриф қоғози”нинг борлигининг ўзи катта бахт! Йиллар давомида битта қўшиқ бўлса ҳам, биринчидан бу халқона йўналишда, ўзимизнинг анъанавий услубда бўлганлиги, жуда катта “ташриф қоғози” бўлганлиги, борлиги мен учун катта бахт, ҳисобланади.

 

Fattohhon.comдан Саида: - Санъаткорсиз, шу билан биргаликда онасиз. Фарзандларингизда мусиқага қизиқиш қанчалик кучли? Улар сизнинг бирорта қўшиғингизни ёддан билиб, куйлай олишадими?

Гулсанам Мамазоитова: -  Зўр савол бўлди, тўғриси. Санъаткорнинг болаларида барибир санъатга қизиқиш бўлади. Чунки, барибир қонида бор-да! Деярли ҳамма қўшиқларимни ёддан билишади. Қолаверса, ҳозир концерт арафаси, телефондан деярли фойдаланмаяпман, фақат тинглаяпман! Диск қўйиб ёдлашим жараёнини улар кўришяпти ва мен билан биргаликда босиб ўтишяпти! Уларга вақт ажратмасам ҳам, қўшиқ тинглашга вақт ажратяпман ҳозир! Шунинг учун ҳам, деярли ҳамма қўшиқларимни ёддан билишади. Қолаверса, телеканалларда берилаётган бошқа хонандалар қўшиқларини ҳам тинглаганда, эслаб қолишади. Уларда эшитиш, ёдда олиб қолиш жуда ҳам яхши ривожланган. Уларнинг тез иладиган, илғаб оладиган пайтлари, ёдлашлари ҳам осон.

 photo (2)

Акмал Мирзо: -   Шу ўринда бир савол, боя биз айтиб ўтган ёшларнинг қўшиқлари, сўзларнинг енгиллиги эвазига ёки кўп эфирга берилиши эвазига, тез эсда қолади, тилга ўтириб қолади. Санъаткорларнинг боласи ҳам бола ҳали ёш, мурғак. Улар яъни, фарзандларингизни ёш хонандаларнинг қўшиқларини ёдлаб олиб, туну кун қайтариб юришлари, қандай даражада таъсир қилади? Бир хонандамиз айтгандилар, миллий мумтоз йўналишдаги ижрочи, Ўзбекистон халқ ҳофизининг бир набираси уйда фақат рэп айтиб юрар экан!

Гулсанам Мамазоитова: -   Бўлиши мумкин! Ёдлаб олиб айтган сари, барибир унутиб юбориши ҳам осон бўлади, шунга нисбатан. Чунки, ойдан ойга, янги қўшиқлар чиқиб келяпти. Бу қўшиқларни унутиб юбориш ҳам жуда осон! Масалан, хит-10 таликлар бору, кўрамиз, қўшиқлар тепага чиқади ва тез пастга тушиб кетади. Худди шу каби, бу қўшиқларнинг ҳам “умри” шундай. Шунга қиёслайман, тўғриси.

 

Акмал Мирзо: -   Уйда фарзандларнинг тинглайдиган қўшиқлари, ўқийдиган китобларига назорат борми? Дўстлашадиган ўртоқларига нисбатан, назорат борми?

Гулсанам Мамазоитова: -   Йўқ, кўпроқ улар режа асосида, эрталаб ҳамма фарзандлар қатори боғчага боришади. Уйда ҳам бегона одам эмас, жиянлар қарашади. Уйда мусиқий каналларни кўришади, уларга эртаклар айтиб беришади. Мендан ҳам эртак сўрашса, ўзимиз болаликда тинглаган эртакларни, масалан, “Зумрад ва Қиммат”ни айтиб бераман! Чунки, биз ҳам ўша эртакларни эшитиб улғайганмиз. Қизимнинг ўзини яхши кўрган эртаклари бор! Кейин мульфильмлар кўришади, дадаси кўпроқ тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мультфильмларни флешкадан тушириб беради. Болалар фақат мультфильм кўриш билан чегараланмай, эртак эшитса, китоб ўқиса, ўша нарсалар болани келажакда яхши инсон бўлиб шаклланишига катта таъсир қилади.

 

Акмал Мирзо: -   Қайсидир хонандаларда сокин қўшиқлар, мунгли қўшиқлар муваффақиятли чиқади. Қайсидир хонандаларда эса, шўх қўшиқлар! Гулсанам Мамазоитовада параллел, иккови ҳам! Лекин, фақат ижронинг ўзи эмас. Техник ижро билан юракка кириб бўлмайди-ку. Сизда иккови ҳам яхши чиқиши, бу дарднинг зўрлигиданми?

photo (9)

Гулсанам Мамазоитова: -   Дарднинг зўрлигидан, деб айта олмайман! Танлаш ҳуқуқимдан бу, чертиб-чертиб танлайман! Қўшиқларни куйлаб, ёзиб қўявераман. Аммо, кўнглимга яқин олганимни, мухлислар билан баҳам кўришни ҳоҳлаганимни, раво кўрганимни “айлантираман”. Кўпроқ ўйлаган хулосам тўғри чиқади. Атрофдаги дўстларимга эшиттираман, маслаҳатлашаман.

 

Шундан сўнг, мухлислар саволларига ўтилди.

Бир мухлиса томонидан “Акангизнинг танқидларига қандай қарайсиз?” ҳамда, “Оилангизга, фарзандларингизга қанчалик вақт ажрата оласиз?” деган саволлар берилди.

Гулсанам Мамазоитова: -   Акамнинг танқидларига мен деярли 100 фоиз тўғри қарайман! Чунки, барибир акамлар, кейин билимлари ҳам, мусиқий ва ҳаётий тажрибалари ҳам, анча юқори туради. Оиламизга вақт ажратишимизга келганда, турмуш ўртоғим билан ҳар доим бирга юрамиз. Имкони борича, бор бўш вақтимизни оиламизга ажратишга ҳаракат қиламиз, лекин кўпроқ вақтимиз жамият ишларида, халқ хизматида, ижодда бўлгани учун, фарзандларимизга деярли камроқ вақт ажратамиз.

 

Кейинги мухлис томонидан берилган савол фонограмма ҳақида бўлди: “Фонограмма ҳақидаги фикрингиз, ижобийми ёки салбийми? Санъаткорлар фонограммага ишониб иш тутиши керакми? Бундан анча йил олдин, “Жар” спорт комплексида имконияти чекланган (ногирон) спортчиларнинг мусобақасининг очилиш маросими бўлганда машҳур қўшиғингизни айтдингиз. Ўшанда қўшиқни энди бошлаганингизда фонограмма 3 марта ўчиб қолган. Шунда сиз қўшиғингизни айтмай, чиқиб кетдингиз. Ўшанда сиз ўша машҳур қўшиғингизни жонли ижрода айтганингизда, мухлислар сиз билан қўшилиб айтарди! Лекин, сиз ундай қилмадингиз”.

 

Акмал Мирзо: -  Майлими, иккинчи саволдан бошлаймиз. Чунки, биринчи савол бўйича жуда кўп гапирилган. Фонограммага қандай қарайсиз? Фонограммага ҳар хил қарайдилар!

Гулсанам Мамазоитова: -  Майли, жавоб бераман, албатта! Жуда ҳам ўринли саол бўлди! Баъзида шундай жойлр бўладики, жонли ижро қилишнинг иложи йўқ! Катта гала-концертларда, сиз айтгандек спорт мажмуаларида, шундай бўлиши мумкин. Ана ўшанда биз фақатгина ёзиб олинган қўшиқларни куйлаймиз, чунки ўша қўшиққа рақс қўйилган бўлиши мумкин, вақт чегараланган. Биз шунда фонограммада куйлашимизга тўғри келади. Иккинчи саволингизга келсак, ўша “Жар” спорт мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда ҳам, эҳтимол жонли ижрода куйлашга шароит бўлмагандир? Лекин, қаердаки шароит бўлса, мен қўлимдан келганча жонли ижрода куйлайман! Қолаверса, қўлимдаги микрофон ишлаб турса, мен томоғим оғриб турган бўлса ҳам, касал бўлсам ҳам, жонли ижрода куйлайман, ҳеч қачон ўзимга минус олиб кетган вақтим бўлмаган. Балки, ўша ерда қўлимдаги микрофон ишламаганлиги сабаблидир, ёки ўша ерда жонли ижрода айтишга шароит бўлмагандир, техник сабаблар бўлгандир? Чунки, катта жойда микрофонсиз айтсангиз ҳам, шовқин бўлса, спорт мажмуаси бўлгандан кейин ҳеч ким эшитмайди.

 

Кейинги мухлис Эркин ака:- “Устасига барибир” дейишадию, лекин қиш вақти жонли ижрода концерт беришга унча-бунча одам ботина олмайди! Қолаверса, нафақат овоз, балки ҳатто созлар ҳам ўзгарадиган вақт. Шунчалик концерт беряпсиз, омадингизни берсин! Саволим, концертда бошловчиликни ҳам ўзим қиламан, деяпсиз. Бошловчиларнинг нонини яримта қилиб қўймайсизми?

Акмал Мирзо: -   Кўп бошловчилар қўшиқ айтишяпти-ю! Гулсанам Мамазоитова бировнинг эмас, ўзининг концертида бошловчилик қилмоқчи!

Мухлис Эркин ака:- Яна бир саволим, бадиий кенгаш бор, гоҳида бир бемаъно қўшиқлар радио, телевидениеда “кетиб” қолади. Бошида ўчирасизу, лекин кейин, ҳатто дазмолни ёқсангиз ҳам ўша қўшиқ чиқиб келавергач, ўзингиз ҳам кўникасиз. Ҳатто, ўша қўшиққа бошингизни ликиллатадиган бўлиб қоласиз.

Акмал Мирзо: -   Бориб-бориб мухлис бўлиб қоласиз!

(кулишади)

Мухлис Эркин ака:- Бадиий кенгашга таниқли санъаткорлар, ҳофизлар қўйиладию, шуларнинг орасига холис мухлис сифатида, эшитувчиларни ҳам қўйиб қўйинглар. Ҳар холда ўшалар холис фикр билдирармиди, деб ўйлайман.

Акмал Мирзо: -   Лекин, Эркин ака, агар бадиий кенгашларда мухлислар иштирок этсин, десангиз, ўша мухлис сифатида сизга ёқмайдиган қўшиқлар бору, ўшаларга мухлислик қиладиган мухлислар ҳам бўлиб қолса, унда нима бўлади?

Мухлис Эркин ака:-Ҳа, бу ҳам тўғри.

Акмал Мирзо: -   Ўзи спорт ва санъатни, касбидан, ирқидан, миллатидан, жинсидан қатъий назар, ҳоҳлаган инсон муҳокама қилаверади. Ўзи аслида мутахассис муҳокама қилиши ўринли!

Гулсанам Мамазоитова: -   Тўппа-тўғри! Гапингизга 100 фоиз қўшиламан! Яқиндагина сиз билан суҳбатлашганимизда, шундай нарса ҳақида айтиб ўтдингиз.  Лекин, бу ҳақида рекламалари кетган вақтдан билишларини ҳоҳлардик. Бу бир қўшиқни муҳокама қилиш, қўшиқнинг тарихи, мақсади, клип олишдан мақсади, нима учун, нимага деган саволларга, катта-катта саройларимизда, бир қўшиқнинг муҳокамаси бўлиши кўзда тутиляпти. Мана шу қўшиқдан кейин, хонанданинг лицензия олиш масаласи, у қўшиқчи деган номга яроқлими, сазовор бўладими, йўқми, ана шу нарса кўриб чиқилади.

 

Акмал Мирзо: -  “Йил қўшиғи-2014”! Биринчи марта ўтказилаётган тақдимот! Гулсанам Мамазоитованинг фикрича, 2014 йилда, мухлислар эътиборига ҳавола этилган қўшиқлар! Бу европача ҳолат, йил тугаб бўлгандан сўнг, кейинги йил бошида, мана шу тақдимот ўтказилмоқда! Гулсанам Мамазоитова 2014 йил қўшиқлари ҳақида нима, деб ўйлайди?

Гулсанам Мамазоитова: -  Йил қўшиқлари турли жанрларда, турли хонандалар томонидан бўлади, албатта. Битта қўшиқ ҳақида гап кетмаяпти! Чунки, 2014 йилда жуда кўп ижодкорлар самарали ижод қилишди.

 

Акмал Мирзо: -   Шулардан, 5 та қўшиқ ҳақида гаплашайлик! Бешталик!

Гулсанам Мамазоитова: - (самимий кулиб) Билмадим, ҳозир 5 та қўшиқни айтсам, қолган ҳамкасбларим хафа бўлиб қолишади.

 

Акмал Мирзо: -   Сиз Ўзбекистон Халқ артистисиз, кимлар учундир устозсиз, бемалол ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин! Йил қўшиғи бешталиги!

Гулсанам Мамазоитова: -   Билмадим, тўғриси, ҳозир бир нарса дейишим жуда қийин.

 

Акмал Мирзо: -   Мисол учун, Озодбек Назарбековнинг “йил қўшиғи”?

Гулсанам Мамазоитова: -   Йилнинг охирида ижро этган “Лола” қўшиғи менга жудаям ёқди. Лекин, бу менимча, йил қўшиғи эмас, чунки эфирларда январь ойидан бошлаб кетяпти. Аммо, шу қўшиқ менга жуда ҳам маъқул бўлди!

 

Акмал Мирзо: -   Гулсанам Мамазоитованинг “йил қўшиғи”?

Гулсанам Мамазоитова: -  Ўзимда, билмадим. Агар халқона йўналишда бўладиган бўлса, ёки миллий қўшиқлар тарғиботи бўйича бўладиган бўлса, мен иккиланмасдан, “Тановар”ни айтган бўлардим.

 

Акмал Мирзо: -  Энди бу икки Халқ артистларидан ҳар йили яхши қўшиқлар кутилади ва яхши қўшиқлар чиқади! Энди яна 3 та қўшиқни айтинг, улар ёшларнинг қўшиқлари бўлиши мумкин, сизлардек бошқа Халқ артистлри қўшиқлари бўлиши мумкин.

Гулсанам Мамазоитова: -   (кулиб) Жуда қийнадингиз бу савол билан! Отабек Муҳаммад Зоҳид, яъни акамнинг “Майли, телба денглар”, Алишер Файзнинг “Ёлғон экан-ку” кўпроқ халқона йўналишда бўлгани учун, Абдурашид Йўлдошевнинг “Ёрим хабаринг йўқ” қўшиғи, бу ҳам халқона йўналишда бўлгани учун! Мана шу 3 қўшиққа овоз берган бўлардим.   

 

Акмал Мирзо: -   “Тановар” клипингиз ҳақида, мени ҳайратлантирган нарса, бу клипдаги илон?

Гулсанам Мамазоитова: - Клипдаги илон бу, ёвузлик рамзи, деб ҳисобланади. Тажовузкор бир ёмон инсонлар, ёки ёмонлик қиёфасида намоён этилган.

 

Навбат телефон орқали мухлислар томонидан берилган саволларга ўтилди.

Мухлиса Дилноза: - «Фарзандим», “Алданган аёл” фильмларига ишланган саундтреклар ҳақида айтиб ўтсангиз. Бу саундтреклар режиссёрлар томонидан билдирилган фикрми, ёки ўзингиз ҳоҳлаб ижро этганмисиз?

Гулсанам Мамазоитова: -   “Фарзандим” фильми саундтреки бу, ўзимнинг қўшиғим бўлиб, мана шу фильмнинг мавзусига мос келгани учун фильм режиссёрлари шу қўшиқни қўйишни сўраб, илтимос қилишди. Келишиб, бу қўшиқни фильмга қўйишга рухсат бердик. “Фарзандим 2” фильмига бўлса, қўшиқ атайлаб ёзилган. Шоира Рислиғой Ҳотамова томонидан ёзилган ҳар икки қўшиқ сўзлари ҳам. “Алданган аёл” фильмига эса, режиссёрлар томонидан сўзлар берилди ва биз бастакорлар билан бирга қўшиқ устида ишладик. Кўпроқ, “шу қўшиқни фильмга беринглар” деган талаблар бўлади ва биз қўшиқни куйлаб, ёзиб берамиз.

 

Акмал Мирзо: - Кўпинча, шундай саундтреклар куйлашга вариантлар келганда, режиссёрлар хаёлига биринчи бўлиб, Гулсанам Мамазоитова келади. Бу қайси қўшиқдан, деб ўйлайсиз?  

 

Гулсанам Мамазоитова: -   Менимча, шу “Фарзандим” фильмидан кейин бўлса керак.

 

Мухлиса Дилдора: - “Ориат доно” радиосидаги суҳбатларни тинглайман ва у ерда санъаткорлар худди дўстиникида ўтиргандек ўтиришади. Бемалол суҳбатлашишади. Мен сизни радиода биринчи интервьюйингизни эшитганман! Акангиз билан чиққан эдингиз, қайсидир танловда, “Тўрт оёқли чўбин от” Яссавий ғазали билан куйланган қўшиқ билан ғолиб бўлди, деб айтилган эди. Ўша биринчи интервьюйингиз эди, ҳозир Халқ артистисиз. Қолаверса, 2 фарзандрнинг онасисиз ва бу сиз эришган яна 2 та катта унвон. Шундай тинч, шундай фаровон давлатда эрка бир санъаткорлик, бу ҳам бир омад! Қолаверса, бу омаднинг ортида ҳам катта меҳнат турган омад! Аввало, сизни бу бахт билан табриклайман! Саволим, “Жоним асир” қўшиғини, акангизнинг ҳам, сизнинг ҳам куйлаган вариантингиз айланаверган! Ким биринчи айтган? Акангиз маслаҳат берганмилар? Ёки қўшиқларингиз ичида жарангдор бўлгани учун акангиз куйлаганмилар? Иккинчи саволим: ижод кўнгил иши! Абдулла Қодирий, “Ўтган кунлар”ни ёзганда, “Кумуш ўлди” деб йиғлаган экан... Сизни ҳам қалбингизни ўйган, жонингизни титратган, ҳаммаси ҳам дейсизу, аммо қийин, лекин “лаззатли қийноқ” бўлган қўшиқларингиз ҳам борми?

photo (5)

Гулсанам Мамазоитова: -   Бор! “Жоним асир” қўшиғини биринчи бўлиб, акам куйлаганларида менга жуда ҳам ёққан эди. Шу қўшиқни айлантиришни сал камайтириб қўйдингиз, кўпроқ айлантириш керак, дедим. Унгача бир концерт дастурида, хонандалар бир-бирининг қўшиғини айтганда, мен ҳам шу қўшиқни айтган эдим. Лекин, ҳеч қаерда фойдаланмаётган эдим. “Ака шуни кам айлантиряпсиз, мухлисларга ёқяпти, санъаткорлар ҳам айтяпти” дедим. Акам эса, “Қўявер, янги нарса айлантиряпман, бўлди, етади” дедилар. (самимий кулади) Шундан кейин мен ҳам, “айлантирмасангиз, ўзим айлантираман” деб, айлантириб юбордим! Ёзиб, радиоларга топширдим. “Айлантирсам майлими?” десам, “майли, сен айтдинг нима, мен айтдим нима?” дедилар. Айлантирдим ва мухлисларга манзур бўлди. Энди, қайси варианти кўпроқ маъқул бўлганини Акмал Мирзонинг ўзлари айтсинлар!

 

Акмал Мирзо: -   Отабек Муҳаммад Зоҳид ижролари таҳсинга сазовор! Муболағасиз, устоз! Гулсанам Мамазоитова вариантида қанақадир мусиқа тили билан айтганда, сведенияси бошқачароқ!

 

Гулсанам Мамазоитова: -   Мухлисимизнинг иккинчи саволларига келсак, мен кўп йиғлайман, кўп хурсанд бўламан! Қўшиқлар куйлаган вақтим, айниқса, ўша “Фарзандим” қўшиғи саундтрекини куйлаганимда, ҳақиқатда куйлаётганимда йиғлаганман. Овоз режиссёримиз Баҳром ака ҳам, йиғлаганлар, иккимиз бир-биримизга қараб, йиғлаб ёзганмиз. Қўшиқни сўзларидан, матнидан, оҳангидан келиб чиқиб, овозимдаги титроқлар ҳам ҳаммаси табиий чиққан! Битта у қўшиқда эмас, “Тановар” қўшиғида ҳам шундай бўлган. Бу қўшиқни “юки” оғирлиги, ўзига яраша бир масъулияти оғирлиги учунми, сўзларининг улуғворлигими, ёки оҳангларини асрдан асрга етиб келаётганлиги туфайлими? Таъсирчан инсонман! Ҳар бир қўшиқни кўнглимдан ўтказаман! Шўх қўшиқларда ҳам шундай, кўпроқ кайфиятим яхши вақтида ёзаман, балки халқнинг кўнглига маъқулроқ бўлар, деб ўйлайман.

 

Акмал Мирзо: -   Энди, энг мухлислар кутган лаҳзалар? Ким ғолиб бўлди?

 

Гулсанам Мамазоитова: -   (кулади) Мана шу охирги савол эгаси Дилдора опа, Тошкент шаҳридан эканлар, уларни ғолиб, деб топамиз! Чунки, ижодимни шунча вақтдан буён биляптилар, мана шу мухлисимга катта, чексиз ҳурматимни айтаман! Мана шундай мухлислар кўпаяверсин! Фақат бугунги кунни тинглаб эмас, балки бардавом, ҳамиша бизни ёдга оладиган мухлисларимиз соғ бўлишсин!

 

Акмал Мирзо “концерт дастурларингиз омадли ва муваффақиятли ўтсин! Яхши кунларда кўришгунча!” дея, дастур ниҳоясида  Гулсанам Мамазоитовага ва барчага ташаккурлар айтди.

photo (10)

Гулсанам Мамазоитова эса, ғолиб бўлган савол эгасига таклифномага ўз дасхатини қўйиб, энг яхши тилакларни билдирди.

photo (11)

Эфир жуда қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтди!

Биз ҳам “Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Орият доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

IMG_51176

Фотолар учун фотограф Умид Якубовга алоҳида ташаккур

Барча фотолар яқин соатларда...