OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ БУ ЙИЛГИ ЯНГИ КОНЦЕРТИ “АРДОҒИМДАСИЗ”, ТЎЛИҚ ЖОНЛИ ИЖРОДА БЎЛАДИ(МИ)?... ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН БУ САВОЛГА ЭКСКЛЮЗИВ ЖАВОБ ЭСА... 31.01.2015 10:30

photo (5)

Озодбек Назарбековнинг концерти ўтган йили, концерт баннерида аниқ қилиб, “фонограмма” деб, ёзиб қўйилган бўлса ҳам, 18 кун давомида 19 сенснинг ҳаммаси тўлиқ жонли ижрода бўлган эди!

 

1) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!                        2) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Концерт кунлари ҳаттоки, санъаткор шамоллаб қолганида ҳам, фонограммадан фойдаланмай, жонли ижрода куйлаган. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ! Концертни 100 фоиз жонли ижрода бўлганлигига томошабинлар ҳам гувоҳ бўлишган. Қолаверса, санъаткор ўтган йил давомида вилоятларда ҳам тўлиқ жонли ижрода концертлар берди. Ҳаттоки, Самарқанддаги концертларнинг бирида свет ўчиб қолганида микрофонсиз ҳам куйлаганда, бутун зал унга жўр бўлишганди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Санъаткорнинг бемалол жонли ижрода куйлай олса ҳам, янги “Ардоғимдасиз” концерти баннерига “фонограмма” деб ёздириши, “бу йил Озодбек Назарбековнинг концерти фонограммада бўладими ёки жонли ижрода?” деган савол, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали, энг кўп тарқалган савол бўлди! Қолаверса, жуда кўплаб тортишувларга ҳам сабаб бўлмоқда!

Бу ҳақида санъаткорнинг ўзига мурожаат қилдик.

photo (4)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Концерт баннерига «фонограмма» деб ёзилган. Лекин, биз 100 фоиз жонли ижрога тайёрмиз! Бир нарсага тушунилмаяпти, 18 кунлаб бир саҳнада тўхтовсиз концерт бериш, ҳали дунё тажрибасида йўқ! 18-20 кун ичида, қайсидир бир куни инсон шамоллаб қолиши, касал бўлиб қолиши ҳам мумкин, иссиқ жон ахир... Ўша бир кун ҳам, мен агар мабодо фонограммадан фойдалансам ҳам, мен концертни “жонли ижро” дейишга ҳаққим йўқ! Лекин, мен умуман, фонограммага тайёргарлик кўрмаяпман! Аммо, иссиқ жон, шунча кун ичида касал бўлиб, ёки шамоллаб қолиб, агар мабодо фонограммадан фойдаланилса, бемалол қонун олдида нотўғри иш қилмаган бўламиз. Чунки, бирор кун, озгина бўлса ҳам, фонограммадан фойдаланилса, ““жонли ижро” дейилган эди, нега фонограмма?” дейилса, бундай можаронинг нима кераги бор? Ундан кўра, “фонограмма” дейилса ҳам, мен жонли ижрода куйлайман! Жонли ижрони билганлар бемалол ажратиб олишади! Шунинг учун ҳам, мен янги концерт дастуримни “фонограмма”, деб эълон қилдирдим! Лекин, ўзимнинг тайёргарлигим 100 фоиз жонли ижродаги концертга бўлмоқда!

 

-Демак, концерт 100 фоиз жонли ижрода бўлади?

 -Жонли ижрода бўлади!

 photo (3)

Санъаткорнинг концертига талаб катталиги, энг кутилган концертлардан бўлиши, томошабинлар январь ойиданоқ “янги концерт қачон бўлади?” деган саволларни ёғдиришлари сир эмас. Шундай экан, шунча кун концерт бериш, шунча кунлик концертни томошабинлар учун қизиқарли ва ёдда қоларли қила олиш ҳам осон эмас! Қолаверса, Озодбек Назарбеков жонли ижрода куйлаганда ҳар бир сўзини аниқ талаффуз этилиши, томошабин учун тушунарли бўлиши, яъни сифатли жонли ижро тақдим этиши ҳам сир эмас!  

photo (2)

Шунча кунлик концертда сифатли жонли ижрода куйлаш, бу чинакам матонат! Санъаткор бу йил ҳам, бунинг уддасидан чиқишига ишонамиз ва бу борада чексиз куч-қувват, омад тилаб қоламиз!

 Саида Вахобова

 Феруза Фаттохова

photo (30)