OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАМКАСБЛАР ФИКРЛАРИ!  02.02.2015 23:32

photo (6)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева: - Манзурани азалдан яхши кўраман, санъатини ҳам ҳурмат қиламан. Ўз устида кўп ишлайди, ўзига яраша мухлисларига эга. Концерти менга маъқул келди, ҳамма йўналишларда қўшиқлар куйлади. Доим, ёшларга мос, халқимизга манзур келадиган қўшиқлардан куйлайди. У билан концертда “Қайнона-келин” дуэтини куйладик. Унга ҳазиломуз саҳна кўринишини ҳам амалга оширдик. Манзуранинг келгуси ижодига ҳам омад тилайман!

 photo (1)

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов: - Концерт дастурини ноодатий қилишга ҳаракат қилинди. Мен концертда бошловчилардан бириман, роль ҳам ижро қилдим ва Манзура билан бирга дуэт ҳам куйладик. Концерт дастури Даврон Кабулов томонидан тузилган бўлиб, ноодатийликка эътибор қаратилган. Манзуранинг ижоди ўзига хос, менга кўпроқ “Муҳаббат синовлари” фильмлари учун ижро қилган қўшиқлари ёқади, балки биринчи бўлиб тинглаган қўшиқларим бўлгани учундир? Лекин, ҳозирги ижоди ҳам яхши, ўз устида тинимсиз ишлайдиган, ўзига талабчан ижодкор.  

 photo (5)

“Эътироф” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев: - Манзурани 18 йилдан буён саҳнада шундай бир ҳар тарафлама гўзал бўлиб туриши, ҳавас қилса арзийдиган жиҳатлар эгалигига қойил қолиш керак! Кичкиналигимда концертларга тушганимда, ўша студияга илк борган вақтларимда, Манзура юлдуз эди! Ҳақиқатдан, Манзура ижодини бошлаган вақтда, илк қадам босган чақалоқ, ҳозирги вақтда 18 ёшга кирди. Ҳозир Манзуранинг концертидамиз, мени таклиф этганидан жуда хурсандман! “Чегаралама” дуэтимизни саҳнада ҳазиломуз тарзда ижро қилдик, мухлисларга манзур бўлди, қўллаб-қувватлашди. Мени ўзимга бугун куйлаган “Жанон бўламан деб” номланган қўшиғи жуда ёқди, ўйлайманки, ҳеч ким Манзура миллий қўшиқ куйлашини кутмаганди! Бу қўшиқ Манзурага янада олқишлар олиб келади, деб ўйлайман.

 photo (4)

«Эътироф» мукофоти совриндори «Элдидо» гуруҳи: - Авваламбор, 18 йиллик ижоддаги илк яккахон концерт дастури билан Манзура опани гуруҳимиз номидан табриклаймиз! Чунки, Манзура опани бизга шоу бизнесга қадам қўйишимизда, меҳнатлари жуда ҳам катта бўлган! Қолаверса, биз илк эстрада қўшиғимиз “Эришаман тилагимга”ни Манзура опа билан бирга куйлаганмиз, ғоя муаллифи ҳам Манзура опа бўлганлар. Қўшиқ сўзи Рустам Худойбергановга тегишли. Манзура опани бизга кўплаб қўшиқлари ёқади, масалан, шўх қўшиқларидан “Қизғонаман”, сокин тароналардан “Аламларимсан” ёқади, “Тушларимга кир” энг маза қилиб тинглайдиган қўшиқларимиздан. Мана бугун илк яккахон концертлари бўлиб ўтди. Тилагимиз, эндиликда ҳар йили концерт берсинлар, анъанага айлансин. Ўзбек шоу бизнесида Манзура опани ўзига хос ўрнилари бор, ҳамиша ижодлари гуллаб-яшнайверсин! Энг муҳими, оилавий хотиржамлик, тинчлик, соғ-саломатлик ҳамроҳ бўлсин!

 photo (7)

Хонанда Лола: - Манзура жуда ҳам қобилиятли, иқтидорли инсон! Актрисалик маҳорати ҳам кучли. Ўйлайманки, бугунги илк яккахон концертида у ўз иқтидорини намоён эта олди! Уни бугунги муваффақияти билан табриклайман! Бу концерт унинг ижодида ўзига хос бир юқори қадам бўлди! Унинг концерти менга жуда ҳам ёқди! Айниқса, унинг  саҳнавий либослари жуда чиройли ва креатив! Агар эътибор қилсангиз, шоу бизнесда баъзида концертларда хонандалар либосларида қандайдир ўхшашлик бўлиб қолиши мумкин. Аммо, Манзуранинг концертида, ҳаммаси эксклюзив ва ўзгача бўлди! Манзурада алоҳида ўзига хослик бор! Ҳар бир қўшиқ, рақс, ҳаракатлар, ҳаммаси уйғунлашган! Шунча йиллик ижод давомида у жуда ҳам катта ижодий “багаж” тўплаган, ҳар бир қўшиғини хит дейиш мумкин. Бу концертда шунингдек, янги бир рақс гуруҳини ҳам, ўзига хос янгилик, дейиш мумкин. Хореограф Наримон Григорян бошчилигидаги “Алаша” рақс гуруҳи аъзолари, ҳар бир рақсни юракдан ижро қилишди. Саҳна декорацияси, Манзуранинг чиқишлари ҳаммаси уйғунлашган ва бу ажойиб концерт билан Манзурани чин дилдан табриклайман! Уни жуда ҳурмат қиламан ва туғма қобилият эгаси, унинг ижоди, ўз устида ишлаши, бугунги концерти менга илҳом берди!

 photo (2)

«Ориат доно» радиосидан журналист Акмал Мирзо: - Концерт кўтаринки руҳда бўлди. Энди, концертда блоклар орасида чиқиб турганим учун, озгина узилиш бўлди, негаки ўзим чиққан жойларини ўзим кўролмадим. Лекин, умумий ҳисобда томошабин зерикмади. 18 йил кутилган дастур, деган номни оқлади! Аммо, бир нарса, шахсий фикрим, иккинчи блок билан учинчи блокнинг ўрни алмашиб қолгандек, иккинчи блокда дискотека бошланиб кетди, бу нарса концерт сўнггида бўлгани маъқулроқ эди. Ўзбекона қўшиқлар эса, менимча, 2 блокда бўлгани яхши эди. Яна бир жиҳати, дуэтларнинг кетма-кетлиги балки тўғридир, лекин балки уларни ҳар бир блокка жойлаштириш керакмиди? Қўшиқлар кетма-кет, бир-бирига уланган. Лекин, бутун дунёда концертда қўшиққа қараганда сўз, гап кўпроқ томошабинга етиб боради. Балки, қайсидир қўшиқларни Манзура куйлашдан аввал томошабинларга гап билан етказиши керакмиди? Ўша қўшиққа ўтаётганлиги ҳақида қисқача айтиб ўтиши керакмиди? Қолаверса, концерт якунида бир нарсани ҳам кутгандим, Манзурани ижодидаги қўшиқларни яратган шоир, бастакорлар, масалан, Рустамбек ҳақида, дастур мобайнида бир оғиз ҳам гапирилмади. Манзуранинг энг зўр хит қўшиқларини Рустамбек ёзган. Хонанданинг ижодий гуруҳи ҳақида гапирилиши керак эди, деб ўйлайман.

 photo (8)

Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов: - Концерт менга жуда ҳам ёқди. Масалан, декорацияларга катта аҳамият берилган, динамик тарзда, ўзига хос жўшқин руҳда ўтди! Қўшиқларидан айниқса, бугун концертда Жаҳонгир Позилжонов билан куйлаган дуэт тарзидаги “Мани мошинам” қўшиғи ёқади. Кайфиятни кўтарадиган қўшиқ! Ўйлайманки, Манзурада ўзига хослик бор! Ижодида омад тилайман ва бундан кейин ҳар йили концерт беришларига тилакдошман!

 photo (3)

Концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов: - Концерт ҳақида Манзуранинг ҳамкасбларидан, мутахассислардан, мухлисларидан, оддий томошабинлардан, эшитаётган фикрларимиз ҳозирча оптимизм бағишлаяпти. Жамоамиз ҳаммамиз ҳамжиҳатликда, бир ёқадан бош чиқариб ишладик. Тўғриси, биринчи концерт ҳақида илиқ фикрлар бўлишига умид қилгандигу, лекин бу даражада яхши муносабат билдирилишини очиғи озгина кутмагандик. Концертдаги Манзуранинг образига, раққосларнинг кийимларидан тортиб, синхрон ҳаракатларигача, қолаверса, саҳна декорациясига, залдаги атмосферага ҳозир жуда ҳам илиқ фикрлар айтиляпти. Албатта, биз ҳам Манзура билан ишлашда давом этамиз ва мавжуд камчиликларни йўқотишга ҳаракат қиламиз. Манзурани халққа янада яқинлаштириш учун, ўзаро диалоглар самимий тус олиши учун, қўлимиздан келган барча чораларни ишга соламиз. Айтмоқчиманки, концертдан ўз олдимизга қўйилган мақсад, 70 фоизга уддаланди ва бундан кейин бу кўрсаткични янада кўтаришга ҳаракат қиламиз.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова