OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАВЛОН ШОДМОНОВНИНГ “ҚОРА ТАНЛИ БОЖАЛАР” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ОИЛАНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ УЧУН... 06.02.2015 17:29

 photo (12)

photo (2)

6 февраль куни режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновнинг янги “Қора танли божалар” фильми, соат 16.00 да «Ғунча» кинотеатрида, 17.00 да “Киночилар уйи”да ва соат 18.00 да эса, “Алишер Навоий” киносаройида премьера қилинди.

photo (10)

photo (4)

photo (3)

photo (6)

“Киночилар уйи”даги премьерани “Наврўз” радиосидан Олим Каримов  олиб борди.

photo (53)

“Алишер Навоий” киносаройидаги премьера янада ўзгача бўлди. Премьера олдидан анъанага кўра мини концерт тақдим қилинди.

photo (25)

Унда “Эътироф” мукофоти совриндори Зиёда,

photo (30)

ҳамда “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов ўзларининг севимли қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этишди.

photo (51)

“Алишер Навоий” киносаройидаги премьерани “Миллион” жамоаси аъзоси, бошловчи Даврон Кабулов олиб борди.

photo (50)

“Қора танли божалар” фильми ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

photo (41)

Фильм режиссёри Жавон Шодмонов

Продюсер Жасур Шодмонов

photo (18)

Бош ролларда: Муҳаммадисо Абдулхаиров ва

photo (40)

Жавлон Шодмонов

Ролларда: Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов,

photo (43)

“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,

photo (48)

актрисалар Саида Раметова, Файруза Аҳмадий, Наргиза Салмонова, Вазира Юнусова, Зулфия Раимқулова ва бошқалар...

photo (52)

Ижодкорлар таништирувидан сўнг, сўз Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабовга берилди ва у ўз фикрларини баён этиб, барчага миннатдорчилик билдирди.

Фильм намойиши бошланди.

photo (37)

Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унда оила муқаддаслиги, турмушдаги баъзи қийинчиликлар ёки камчиликлар туфайли синовларга чидай олмай ажрашиб кетиш нотўғри эканлиги ҳақидаги ғоя илгари сурилган.

photo (55)

“Қора танли божалар” фильми номи фильм мазмунига жуда ҳам мос бўлиб, унда икки божанинг айнан таниб бўлмас кўринишдаги қора танли қиёфаларга кириб, ўз оиласини сақлаб қолиш учун амалга оширган ҳаракатлари тасвирланган.

photo (34)

Ўз хатоларидан етарлича хулоса чиқариб, фарзандларини кўриш, рафиқаси билан гаплашиб олиш учун Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Жавлон Шодмонов ижросидаги қаҳрамонлар, анчагина қийинчиликларни енгиб ўтишларига тўғри келади. Бу жараёнда улар кулгили вазиятларга ҳам тушиб қоладилар. Ташқаридан кулгили кўрингани билан, аслида уларга осон эмасди...

Фильм томошабинларни оилага оид муҳим бир қарор қабул қилишдан аввал, албатта ўйлашга, қаҳрамонлар ҳаётидан хулоса чиқаришга, ҳаётидаги азиз инсонларнинг қадрига етишга ундайди.

Комедия жанрида эканлиги эса, фильмни томошабинларни ўйлаш билан бирга кайфиятларини кўтариш учун ҳам хизмат қилган.

photo (35)

Фильмнинг яна бир муваффақиятини шубҳасиз, актёрлар ансамбли ҳам таъминлаган. Яъни, бош қаҳрамонлар Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Жавлон Шодмонов ўз ролларини яхши ижро қилишган.

photo (54)

Фильмнинг яна бир ютуғи муваффақиятли грим бўлиб, чиндан ҳам “икки божа” ҳақиқий қора танли қиёфасига кира олганликларидир.

Фильм баъзи камчиликлардан ҳам ҳоли эмас, масалан, баъзи эпизодларда қора танли қаҳрамонларнинг қўлларини грим қилиниши ёддан чиқиб қолгандек, назаримизда.

photo (20)

Ҳар бир фильмнинг томошабинларга айтадиган ўз сўзи бўлишини ҳисобга олсак, режиссёр Жавлон Шодмонов, “Қора танли божалар” фильми орқали, оиланинг қанчалик муқаддаслиги ва инсон оила аъзолари учун қандай ишларга тайёрлигини кўрсатиб бера олган.

“Қора танли божалар” фильми 7 февралдан катта экранларда намойиш этилмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1_новый размер

  Фотолар учун фотограф Алига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo (17)

 photo (46)

photo (47)

photo (45)

photo (44)

photo (22)

photo (23)

photo (21)

photo (28)

photo (27)

photo (19)

photo (14)

photo (42)

photo (39)

photo (38)

photo (26)

photo (32)

photo (29)

photo (56)

photo (36)

photo (31)

photo (33)

photo (15)

photo (16)

photo (14)

photo (21)

photo (57)

photo (13)

photo (10)

photo (9)

photo (7)

photo (3)