OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЎЗБЕКНАВО» ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИДА АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИ ОЛДИДАН! 07.02.2015 00:49

 photo (3)

Ҳар йили 9 февраль куни юртимизда буюк шоир Алишер Навоийнинг таваллуд куни сифатида нишонланади. Муҳтарам Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида қайд этганларидек, бирор бир ўзбек йўқки, Навоийни билмаса, фахрланмаса! “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида ҳам Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги муносабати билан таниқли шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, устоз санъаткорлар ҳамда ёш хонандалар иштирокида “Навосоз улуснинг навобахши бўл” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 photo (5)

Тадбирда Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо, Филология фанлари номзоди Отабек Жўрабоев, Адабиётшунос олим Олимжон Давлатов, Халқ ҳофизи Маҳмуд Тожибоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Рўзиматовлар сўзга чиқиб, шоир шеъриятида инсонпарварлик улуғланиши ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.

Navoiyhonlik (36)

Тадбир аввалида Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо Навоий шеърияти, Навоий шеъриятидан бугунги кунда санъатда фойдаланиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Navoiyhonlik (10)

 

Филология фанлари номзоди Отабек Жўрабоев Навоийнинг тахаллуси, наво сўзининг маъноси, наво сўзи билан боғлиқ Навоий ва Биноийнинг ўзаро суҳбати ҳақидаги ҳикоя, Навоий “Хамса”сидан ўрин олган “Садди Искандарий” достони ҳақида, Навоийнинг бошқа асарлари таҳлили ҳақида фикрларини баён этди.

Navoiyhonlik (25)

 

 

Сўнг, Адабиётшунос олим Олимжон Давлатов Навоийнинг ғазаллари, Навоийни фидокорлик билан ўзини ижодга бағишлаганлиги, байтларнинг маъноси, Навоий асарлари шарҳи, сўзларнинг икки хиллиги, куйлар ҳар-хиллиги ҳақида фикр-мулоҳалар билдирди.

Navoiyhonlik (32)

 

Тадбир давомида Навоий ижодидан ғазаллар, рубоийлар ўқилди.

Navoiyhonlik (24)

Тадбир давомида Алишер Навоий ғазаллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, баъзи ғазалларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Баъзи бир тушунмовчиликларга ҳам ойдинлик киритилди. Масалан, хонандалардан бири янглишиб “Жонон бўламан” ғазалини Навоий ёзганми, ёки йўқми, деган саволни берди.

Navoiyhonlik (28)

Navoiyhonlik (26)

Навоийшунос олимлар эса, бу ғазални Навоий ёзмаганлигини, қолаверса, Навоий номидан сохта ғазаллар ҳам ёзилганлигини, Навоий ҳеч қачон ундай ғазаллар ёзмаганлигини айтиб ўтишди.

Navoiyhonlik (30)

Халқ ҳофизи Маҳмуд Тожибоев сўзга чиқиб, “нега санъатда Навоий ижодига кўп мурожаат қиламиз?” дея, Навоий ижодининг афзаллик жиҳатлари, Навоий дунё тан олган шоирлиги, ҳақида сўзлади.

Navoiyhonlik (31)

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Рўзиматов сўзга чиқиб, Навоий ғазалларидан ўқиб, ижодда Навоий шеъриятига янада кўпроқ эътибор қаратиш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Navoiyhonlik (33)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз эса, Навоий ғазалларининг мазмун-моҳияти, сўз кучи ҳақида ўз фикрларини айтди.

Navoiyhonlik (37)

Navoiyhonlik (35)

Навоийхонлик якунида Иқбол Мирзо сўзга чиқиб, бундай маънавият учун хизмат қиладиган тадбирларни ҳар ҳафта ўтказиб туриш ҳақида таклиф билдирди ҳамда, Навоийдан 4 қатор рубоий билан тадбирни ниҳоясига етказди.

Navoiyhonlik (34)

Navoiyhonlik (29)

Navoiyhonlik (21)

Навоийхонлик жуда ҳам мазмунли ўтди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1_новый размер

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

 

 

 photo (2)

7T7A8849_новый размер

photo (1)

Navoiyhonlik (22)

Navoiyhonlik (20)

Navoiyhonlik (19)

Navoiyhonlik (18)

Navoiyhonlik (17)

Navoiyhonlik (16)

Navoiyhonlik (15)

Navoiyhonlik (14)

Navoiyhonlik (23)

 Navoiyhonlik (27)

 Navoiyhonlik (13)

 Navoiyhonlik (12)

Navoiyhonlik (11)

Navoiyhonlik (8)

Navoiyhonlik (7)

Navoiyhonlik (1)

Navoiyhonlik (2)

Navoiyhonlik (3)