OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

1-ҚИСМ! БУНИ МЎЪЖИЗА ДЕЙДИМИ, ЁКИ БОШҚА НАРСА... «ОРИАТ ДОНО» РАДИОСИДА БУЮК ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД САНАСИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАХСУС ЭШИТТИРИШ МЕҲМОНИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ! 14.02.2015 02:23

 photo (1)

«Ориат доно» радиосида буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд санаси муносабати билан махсус эшиттириш, 13 февраль куни соат 17.00 да, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков билан унинг янги “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” деб номланган, Бобур ғазалларидан куй басталаб тайёрланган альбоми ҳақида эксклюзив суҳбат, ҳамда мазкур альбомдан Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков куйлаган 6 та янги қўшиқ премьераси бўлиб ўтди!

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (105)

Мазкур 6 та қўшиқдан 3 таси эса, нафақат “Ориат доно” радиосида, балки радиокўприк тариқасида “Ўзбегим таронаси” радиосида ҳам, премьера бўлиб ўтди. Дастур тўғридан-тўғри эфирда кечди. Унда мазкур мусиқий альбом муҳаррири “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Матбуот хизмати бош мутахассиси  Азизбек Турдиев, ҳамда журналист Акмал Мирзо таклифига кўра, биз ҳам иштирок этдик.

photo (2)

Дастурни журналистлар “Ориат доно” радиоси бошловчилари Баҳодир ака Мағдиев ва Акмал Мирзо олиб боришди.

 photo (24)

Дастурда Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо ҳам иштирок этиши керак эди, аммо у киши Фарғона вилоятида Бобурхонлик тадбирларида, ҳамда Зулфияхонимнинг 100 йиллик юбилейи муносабати билан Ёзувчилар уюшмасида бўлаётган катта тадбирда, Ёзувчилар уюшмаси номидан масъул шахс сифатида иштирок этишига тўғри келганлиги туфайли иштирок эта олмаганлигини, Азизбек Турдиев айтиб ўтди. Шунингдек, устознинг “улгуриб етиб кела олмадим, аммо қалбан сизлар билан биргаман” деган сўзларини ҳам етказди!

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (112)

Дастур аввалида Акмал Мирзо ва Баҳодир Мағдиев радиотингловчилар билан саломлашгач, дастурнинг асосий мавзуси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида бўлишини айтиб ўтишди.

 Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (35)

Акмал Мирзо: - Озодбек Назарбеков томонларидан бундан бир неча ойлар муқаддам айнан мана шу катта лойиҳага қўл урилганлиги ҳақидаги хушхабарни эшитиб, чин дилдан хурсанд бўлдик. Умуман, ўзимизнинг бобокалон шоирларимизни ижодига назар ташлаш, агар бир-икки ғазал куйланса, шу ғазал маъқул бўлгандир, ёки қайсидир бир бастакор тавсия қилгандир, деган бир хулосага келиш мумкин эди. Йўқ, ундай эмас, мазкур альбом учун астойдил енг шимарилган! Бутун бир альбом Бобур ғазалларидан иборат! Мана шундай ижод қилишдан мақсад?

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (10)

Озодбек Назарбеков радиотингловчилар билан саломлашгач, барча юртдошлар, мухлисларни улуғ айём Бобур таваллуди билан чин қалбдан табриклаб, Акмал Мирзонинг саволларига жавоб бериб, альбом ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Озодбек Назарбеков: - Ҳақиқатдан ҳам, биз ҳаммамиз яхши биламиз, 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари! Бу кун, менимча, барча ўзбек халқи учун жуда ҳам улуғ, ҳар қандай шарафларга, мақтовларга, ҳар қандай эътиборга ярашадиган, арзийдиган улуғ бобокалонимизнинг таваллуд кунлари. Албатта, бу барчамиз учун ифтихор, фахр дейишимиз мумкин. Мана шу кунни нишонлаш, шу кунда халқимизни табриклаш бахтига муяссар бўлиш, албатта биз учун ҳам бахт, шараф! Энди, саволингизга жавоб берадиган бўлсам, бир неча йиллардан бери, ўзбек классикасига мурожаат қилиш, бугунги кун руҳиятида, яъни замонавий бир кўринишда мухлислар эътиборига ҳавола этиш ниятим бор эди! Лекин, ўша буюкларнинг салобати олдида менда ҳадик бор эди...  Озгина иккиланиш, умуман бу қандай бўлар экан, амалга ошганида ҳам, бир маромига етган, халқнинг эътиборига туша оладиган даражада бўлиши кераклиги, яъни бу ҳаракатларнинг бесамар кетмаслиги, умуман жуда катта бир масъулият, бу ишларни ортга суриб турган эди! Лекин, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазалларини мутолаа қилиш жараёнида, умуман, Бобурга бўлган ҳурмат, эътиборим давомида, у кишининг ижодига яна ҳам чуқурроқ кириб, яна ҳам у инсоннинг нафақат шеъриятини, балки шахсиятини ҳам билганимдан сўнг, озгина бўлса ҳам, шахсиятидан хабардор бўлганимдан сўнг, бу яна ҳам қароримни қатъийлаштирди! Шунинг учун ҳам, кутилмаганда оҳанглар енгил кўча бошлади. Бизнинг бастакор ҳамкоримиз Нодирбек Умаров билан бир неча йиллардан бери мана шу мавзуда маслаҳатлашиб турардик. Лекин, бояги айтиб ўтганимдек, ҳаяжон ёки бир салобат тўсиқ бўлиб турган эди. Шу маслаҳатлашиш жараёнида ўтган йили, Нодирдек Бобур ғазалига 2 та қўшиқ ёзган экан, менга уларни эшиттирди. Иккаласи ҳам бирдан ёқди ва иккаласини ҳам ижро қилдим. Кейин қатъий бир қарор билан иккаламиз, мазкур мусиқий альбомга бел боғладик. Нодирбекка бошқа ҳар қандай ишни йиғиштириб, фақат шу иш билан шуғулланишни илтимос қилдимки, йил охиригача Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан бир альбом  тайёрлашимиз керак! Айнан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан бўлишининг сабабларига тўхталсак, биринчи бўлиб, тасодифми, Андижонлик бўлганлигим учунми, Бобурнинг ғазаллариданми, у инсоннинг шахсиятига қизиқишми, шу нарсалар кўпроқ туртки бўлди. Нодирбек ҳам, айнан биринчи сафар Бобурнинг ғазалидан қўшиқ тайёрлаб келгани ҳам, айнан Бобурга тўхталиш ва Бобурдан иш бошлашимизга сабаб бўлди! Лекин, келажакдаги кейинги йилдаги режамиз, Ҳазрат Навоий бўлади!

 

Шундан сўнг, Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков ижросида “Такаллуф” қўшиғи премьераси олдидан Азизбек Турдиев қўшиқни қисқача шарҳлаб ўтди.

 

Азизбек Турдиев: - Лойиҳа ҳақида гапирадиган бўлсак, балки бугун “лойиҳа амалга оширилди” деб, оддийроқ айтиб қўйилаётгандир? Лекин, бироз вақт ўтиб, тингловчиларга қўшиқлар батафсил етиб борганидан кейин, дискни олсак, у мультимедиа тарзида ишланди, ундаги ғазаллар матни, унинг рус, инглиз тилларидаги таржимаси, Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзонинг шарҳи билан танишиб, батафсил тасаввурга эга бўладилар. Қўшиқни тинглаб, ғазалнинг матнини ўқийдилар. Бу лойиҳага қўл урилганда ҳам, шунчаки ҳавас билан эмас, ана шундай қулайликлар билан балки иштиёқ ва меҳр билан қилинганлиги шундоқ кўриниб турибди. Мана шунга озми-кўпми бизнинг ҳам иштирокимиз бўлганлигидан хурсандмиз. Аудиоальбомнинг кириш қисмида мўъжаз китобча мавжуд. Унинг кириш қисмида, барча ғазаллар матнлари ва шарҳи берилган. Китобчани варақласангиз, бугунги кунда тушуниш қийинроқ бўлган сўзларнинг изоҳи ҳам мавжуд. Ўша ердаги кириш қисмида, Озодбек ака ўз фикрларини батафсил айтганлар. Яъни, иккиланиш, ҳадик бўлди, аммо, Бобур Мирзонинг “Ҳар ҳар вақтики кўргасен менинг сўзимни, Сўзим ўқиб англагайсен ўзимни” деган сатрини ўқиганимдан кейин, кўнглимда бир далда пайдо бўлди, агар бугун биз қўл урмасак, ўқиганимиз завқини бошқаларга етказмасак, ким қилади, деган фикр туғилди ва шунга қатъий бўлдим”, дедилар. Шу фикрлар ҳаммаси китобчада айтиб ўтилган. Биринчи ғазалимиз, шартли равишда, “Такаллуф” деб номланган, бу сўзнинг ўзи “муболаға” дегани-дея, ғазални шарҳлаб ўтди.

Сўнг, қўшиқ премьера қилинди.

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (48)

Премьерадан сўнг, Баҳодир Мағдиев қўшиқ ҳақидаги фикрларини билдириб, қўшиқни китобчада ҳам шарҳи борлигини, қолаверса, тингловчилар баъзи сўзларни луғатдан ҳам кўриб, маъносини билишлари мумкинлигини, луғавий маъносини тушуниб, тинглашларини айтиб ўтди.

Баҳодир Мағдиев: - Бундан 10 кундан кўпроқ муддат аввал, “Истиқлол” санъат саройида суҳбатлашганимизда, айнан шу гуруҳ эди, яъни Озодбек, Акмал, Fattohhon.com ҳаммамиз гаплашиб турганимизда, айнан мана шу альбом ҳақида фикрлашгандик. Ўшанда Озодбек бизга дискнинг вариантини қўл телефонида кўрсатган эдилар. Ҳозир тайёр диск ҳақида сўз кетар экан, ундаги шарҳлар китобчаси, унда хонанда нима учун Бобурга мурожаат қилганлигинию, нима учун мана шу альбомни чиқарганлигини ҳам айтиб ўтган. Шу ерда хонанданинг сўзлари бор экан, “Азиз мухлисларим, мана санъатда хизмат қилаётганимизга ҳам, 20 йил бўлибди. Буларнинг ичида бир неча қўшиқларни яратдик, эътиборингизга ҳавола этдик. Кўплари юртдошларимизга манзур бўлгани, уларни мен билан бирга куйлаётганларидан мен шодман, баъзи пайтлар эса, меҳнатларим зое кетганидан ачинаман. Чунки, баъзи бир пайтлар, уларни оҳангга солаётганимизда, ҳар қанча чиройли мусиқа бўлмасин, бошқачароқ шеър танлаймизми, ёки матн саёзроқ бўлиб қоладими, баъзи бир пайт мароқ билан тингланмайди! Шунинг учун бўлса керак, улуғларга, устозларга мурожаат қилган ҳолатда, Бобур Мирзонинг ижодларидан хабардор қилиш мақсадида, ўзимиз ҳам, ғазалларидан қўшиқ ижро қиляпмиз ва ёшларимизга маънавий озуқа бўлади, деб ўйлайман!” деган фикрни илгари сурган. Балки, чиндан ҳам, альбом шу ғазалларнинг ўқилишига туртки бўлар, ёшларимизга ҳам сабоқ бўлар... Мана шу суҳбатдан кейин, мен ҳам бир неча китоблар варақладим, айнан “Юлдузли тунлар”ни эмас, Бобурнинг алоҳида ғазаллар тўпламларини олиб кўриб чиқдим, куни кеча янги нашрдан чиққан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Энциклопедиясини ҳам кўриб чиқишга муваффақ бўлдим. Ўйлайманки, бу альбом, элимизга, юртимизга катта бир хазина бўла олади!

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (6)  

Акмал Мирзо: - Бобурни аввал ҳам ўқигансиз, аммо энди енг шимариб киришилди. Бундан бошқача лаззат олинди. Бундан кейинги хулосаларингиз? Энди ўзимизни замонавий шоирларнинг шеърларига ёзилган қўшиқларга ҳам эътибор қаратасизми? Навоийгача қандай бўлади?

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (47)

Озодбек Назарбеков: - Бизни классик шоирларимиз сўзларининг даражасини, мазмунини мана шу альбом ёзилиш жараёнида, бугун тушуниб қолганимиз йўқ! Бунинг мавқейи улуғлигини олдин ҳам ҳис қилардик. У ижодни мен бошқача рангда кўраман. Лекин, бугунги кун шоирларининг ҳам сифатли ижод қилаётганлари жуда ҳам кўп. Бугунги ижодкорларнинг ижодлари ҳам керак. Аммо, мени олдимга мақсад қилиб қўйган энг катта орзуйим шуки, кўпроқ санъаткорлар, айниқса, эстрада йўналишида ижод қилаётган санъаткорлар, “шу ишни қилса бўлар экан” деган хулосага келишса, классик шоирларнинг шеърларидан ҳам бугунги замонавий кўринишда, қўшиқлар ижро қилса бўлар экан, деган фикр пайдо бўлса ва биз санъаткорлар орасида ҳам ҳамфикрлар кўпайса! Ўйлайманки, ҳаммамиз бу борада бир ёқадан бош чиқарадиган бўлсак, бундан эришиладиган ютуқ шу бўладики, агар биз эстрада хонандалари бунга чуқурроқ кирадиган бўлсак, жиддийроқ эътибор берсак, бу бугунги кун ёшларимизда, ёш тингловчиларда, мухлисларда, аждодларимиз, ота-боболаримиз, уларга бўлган эътибор, ҳурмат, янада ўсади! Инсон ўзи фахрланган, ёки буюк деб санаган шахсларига интилишга ҳаракат қилади. Демак, бу нарса бугунги кунда ёшларимизга фойдадан ҳоли бўлмайди. Мен ўзим, бу буюк инсонларнинг шахсиятига кириб бордим. Олдин ғазалларига эътибор бериб, уларга меҳр қўйдим, сўнг натижада у инсонларнинг шахсиятига кириб бора олдим. Шахсиятида эса, бутунлай бошқа бир буюкликни кўрдим, ҳис қилдим! Демак, худди шу жараён тингловчиларда ҳам юз беради, яъни кимдир муҳаббат қўйса, меҳр қўйса, демак у ижодкорнинг шахсиятига киришади. Уларнинг нечоғлик буюк инсонлар бўлганлигини ҳис қилгандан кейин, албатта, уларга интилиш ва шу инсонларга ўхшашга интилиш бўлади, фарзандларимиз онгидан қўпол қилиб айтганда, “Бетмен”, “Ўргимчак одам”га ўхшаш нарсаларни чиқариб юборишга озгина бўлса ҳам, ҳисса қўшади, деган умидим бор!

 Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (3)

Акмал Мирзо: - Бобур ижодида муҳаббат тараннуми, ёрга, гўзал қизга, сулувга, айтилган каломлар? 14 февраль дунёнинг қандайдир бир қисмида, кимдир туғилган, бу муҳаббат куни ва ҳоказо. Ёшларимизга Бобур ижодидаги муҳаббатдан қандайдир бир хабар топган инсон сифатида, “муҳаббат уники эмас, сен манови муҳаббатдан хабар топгин”, деб айта оладиган гаплар...

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (51)

Озодбек Назарбеков: - Албатта! Энди бу кундек равшан. Ҳар қандай бошқа ташқаридан кириб келадиган, бизнинг фикримизга, онгимизга, дунёқарашимизга таъсир қилиши мумкин бўлган қандай майда-чуйда иллатларни, “пуф” деб учириб юборадиган бир ғоя, улуғ кун, бу кун! Бошқа қандайдир кун, бу ерга сиғмайди! Бунга тенг келадиган ёки, рақобат қила оладиган даражада байрам, ёки шодиёна бўлиши мумкин эмас! Шуни ҳис қилиш, бугун мана шу заминда, мени фахрланадиган бобом туғилган кун! Энди бу нарсани дунёқараши кенг бўлган ёшларимиз яхши билишади! Шахсан ўзим, бирор жойга борадиган бўлсам, мақтанадиган нарсаларим мана шулар. Яъни, бобокалонларимиз! Фақат, шуларнинг номи билан мақтанамиз, фахрланамиз! Шу билан қаердадир обрў қозонамиз. Бошқа халқлар даврасида ўтириб, ягона мақтанадиган нарсамиз шу. Аниқки, бу бошқа ғоялардан устун! Бунинг исботини ҳам кўрганмиз. Буни ҳамма ерда фахр ва ифтихор билан тилга оламиз. Мана шуни ёшларимиз озгина бўлса ҳам, ҳис қилишса, шунинг ўзи катта бахт!

Азизбек Турдиев: - Мана ҳозир Озодбек ака яхши мавзуни бошладиларки, ҳозирги ёшлар шунга эргашишни бошлашади. Ҳали айтиб ўтдик, фильмлар таъсирида, болаларимизга онгига, тафаккурига бегона нарсалар кириб келяпти, лекин шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, ҳамма соҳани олингки, ихлос қиламан, десангиз, бизнинг боболаримиз ҳар бир соҳада зўр бўлишган! Масалан, “тиббиётда бир аёл ўтган экан, у қандайдир амалиёт ўтказган экан”, деган ғояни бошқа давлатлар фильм, сериаллар қилиб кўрсатишмоқда. Ваҳоланки, бизнинг бу борада Ибн Сино бобомиз бор! Буни бутун дунё билади. Бошқа соҳаларда ҳам, Мирзо Улуғбек, Хоразмий, Замахшарий, буларнинг саноғи кўп ва энг муҳими Бобур Мирзога тўхталадиган бўлсак, бир нарса далилки, Бобур Мирзонинг “Бобурнома” асари қайси тилда ёзилган бўлса, бу жуда кўп тилларга ўгирилган ва қайта-қайта ўгирилган! Инглиз, француз ва ҳоказо тилларга! Ҳаммалари, Бобур Мирзо шахсиятини яхши кўриб қолишган. Аввало таржимони ҳурмат қилган, меҳр қўйган ва қолганларга ҳам шуни тарғиб қилган. Бу нимадан? Албатта, ўзингники, ўзингга гўзал кўриниши табиий. Бобур биз учун шубҳасиз, ўрнак бўлишга арзийди! Лекин, четдан қараганда, уларнинг қиймати, баҳоси кўринади. Бобур ҳақида жуда кўп гўзал фикрлар бор. Масалан, Жавоҳарлаъл Нерунинг гапи, “Бобур дилбар шахс” дейди. Ёки, Юлий Цезарь билан солиштирилиб, ундан кўра, меҳру муҳаббатга, юз баробар ортиқ ихлос қўйишга арзийдиган шахс, дейишади. Ҳамма таржимонлар, Бобур Мирзо шахсиятини улуғлайди. Озодбек ака айтгандек, ҳали ижодкорларимиз олдида катта ишлар бор! Ҳали, кинофильмлар, қўшиқлар борасида ҳам! Бу альбом катта бир қадам бўляпти! Яъни, биз учун мавжуд идеалларни ҳаётга қайтариш! Агар боболаримизнинг шахсиятини ўргансангиз, ҳақиқатда яхши кўриб қоласиз. Буни халққа, айниқса ёшларга етказишда, мана шундай альбомлар, катта қадам бўлади!

 Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (3)

Акмал Мирзо: - Альбом тақдимоти ҳавола этилди. Бугун қўшиқлар премьераси бўлмоқда! Энди сизни бундан бир неча йиллар муқаддам Регистон майдонида бўлиб ўтган жонли ижродаги концертингиздан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёдаги мухлисларингиз баҳраманд бўлишган. Айнан, Бобур ғазаллари билан Андижондаги Боғишамолдами, ёки яна Самарқанднинг Регистонидами, хуллас, маълум бир жойда фақат Бобур ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлардан иборат, жонли ижрода концерт беришингиз мумкинми? Унгача бундай қўшиқларингиз яна кўпаяр?

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (87)

Озодбек Назарбеков: - Битта альбомда 10 та қўшиқ бор ва бу ҳам битта концерт бўла олади! 14 февраль куни “Ёшлар” телеканалида бу альбом тақдимотининг концерт кўринишидаги телелойиҳасини бунга мисол тарзида айтиб ўтиш мумкин. Келажакда, яна шундай ниятим борки, ўша ўзимизнинг тарихий бир мажмуада, Регистон ёки Боғишамолда, бунга жиддий ёндошиш ниятим бор! Ўзимизнинг бошқа концертлар саҳна безаги ёки бошқа бир қўшиқлар билан ўтиб кетиши мумкин. Аммо, бу нарсаларга шунчаки қарай олмас экансан! Бу асарларга ўзининг буюклигига хос бўлган муносабат билан ёндошиш керак экан. Бу концерт бўладими, альбомми, нима бўлганда ҳам, ўзига ярашадиган ҳолатларда, кўринишлар ҳам, танланган жой ҳам, режиссураси ҳам, умуман, ҳамма томони ўзига мос келадиган бўлиши керак! Энг муҳими, биз қадам қўйдик, ҳали ғоялар туғилаверади! Мен ўзимга ўзим ичимда бир ниятни айтиб юрибман, “мен хазина топиб олдим”, бу жуда катта хазина! Бу энди биргина Бобурдан бошланди! Бундай буюклар жуда кўп ва уларнинг ижодига мурожаат қилишга бизнинг умримиз етмайди!  Айтмоқчи бўлганим, бу нафақат менга тегишли гап, балки бу ҳаммамизга етади. Ҳамма қилса бўлади. Бугуннинг ўзида яна ўнлаб санъаткорлар Бобурга мурожаат қилишлари мумкин. Худди шундай, ўзи учун катта-катта нарсалар кашф қилса бўлади! Бизда эса, бундай буюк инсонларни ўнлаб санаб ўтиш мумкин, шундай буюк хазиналаримиз бор! Уларга қўл урилса, ўйлайманки, фақат ва фақат ижобий натижалар беради!

photo (2) 

Акмал Мирзо: - Диск фақат мана шундай кўринишда, ичидаги қўшиқлар бошқа дискларга ёки, файлларни сақлайдиган нарсаларга ёзилмасдан, айнан мана шу кўринишда, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда тарқалишининг назорати йўлга қўйилганми? Масалан, Англияда, катта-катта медиа маҳсулотлар сотиладиган дўконларда, мана шу диск бўлишини ҳоҳлаймиз!

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (65)

Озодбек Назарбеков: - Бу ҳақида ўйлаб юрибман. Яъни, хаёлимга келаётган биринчи нарса шуки, Бобур Мирзога муносабати бўлган, ёки Бобур Мирзога эътибори, ҳурмати бўлган қанақадур ташкилотларми, ёки шундай жойлар билан боғланилса, мана шу альбомлар тақдим этилса, умуман, бутун дунёда бу инсонга ҳурмати, эътибори бўлган ташкилотлар бор. Нафақат Бобур, балки бутун ер юзидаги ўтган буюк алломалар, шахсларни қандайдир ўрганиб, тарғиб қилиш керак, деб ўйлаяпман. Лекин, яна бир жиҳати борки, альбомни биз сал кўнглимиздан ташқарига чиқарсак, ўзи Бобур Мирзони билган ташкилотларнинг ўзлари ҳам буни тарғиб қилишлари мумкин. Уларнинг эътиборига тушиш, ёйиш, албатта режаларимизда бор! Бу фикрни ҳам ўрганиб чиқамиз.

 photo (3)

Шундан сўнг, навбатдаги Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков томонидан куйланган янги қўшиқ “Бинафша”нинг премьераси бўлди ва унга, Азизбек Турдиев шарҳ бериб ўтди.

Азизбек Турдиев: - Озодбек ака ҳар бир ғазални ўқиганда, Иқбол ака билан суҳбатлашганларини эшитдим, телефон қиладилар-да, “қаранг, мана бу ғазалдаги мана бу сўзнинг маъносини, мана бу луғатда мана бундай берилган, бу луғатда эса, бундай берилган, қайси бири мантиққа яқинроқ?” деб сўрардилар. Масалан, “меънон” сўзини олсак, бу сўз адабий луғатларда ҳам, ёки  бошқа асарларда ҳам, “кўзга ташланади” дегани. Бошқа Навоийшунослар билан ҳам боғландик, лекин битта манбага суяниб, “меънон” бу аслида “қизил хол” эканлигини билдик ва шу изоҳда тўхталдик-дея, ғазални қисқача шарҳлаб берди.

 Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (7)

Қўшиқдан сўнг, Баҳодир Мағдиев “Бинафша” қўшиғининг ўзига хос шўх оҳанги, мазмуни, ҳамда мусиқий альбом ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Баҳодир Мағдиев: - Менда бир неча саволлар бор. Устозларимиз куйлаган тароналар кўп, масалан, Маъмуржон Узоқов, Фахриддин Умаров куйлаган тароналар бор. Балки, Озодбек Назарбеков репертуаридан бу қўшиқлар ҳам ўрин олар, деган фикрдаман. Ёки, ҳали йўқми? Ёки масалан, Бобур ғазалларидан ҳам, “Қаро зулфинг фироқида паришон рўзгорим бор” каби устозлар куйлаган, ёки “Ким кўрубдур эй кўнгул, аҳли замондин яхшилиғ”, каби машҳур қўшиқларни ҳам назарда тутяпман.

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (45)

Озодбек Назарбеков: - Худо ҳоҳласа! Энди мана шу альбомимизга ҳам, энг тўғри баҳони албатта, мухлислар беришади! Мухлислар эътиборига тушгач, бу қўшиқлар албатта, бизнинг репертуаримизга айланади, ҳали кўп жойларда, давраларда куйланади, ўзининг шинавандалари пайдо бўлади, классик шоирлар қўшиқларига тайёрланган қўшиқларнинг алоҳида мухлислари пайдо бўлади. Шу тарафларини ҳам ўйлашимиз керак, бу қўшиқлар алоҳида хос давра учун бўлиб қолиши  керак эмас! Оммалашиши керак! Мақсадимиз ҳам, шу! Бемалол ёшу қари тинглай олсин! Бекорга бунга замонавий ёндошмадик, мақсад шу бўлдики, ёшу қари бирдек қабул қилсин! Барча давраларбоп бўлсин! Ҳар қандай ёшдаги мухлисларга мос бўлса, ҳаммалари тингласа, мақсадимиз ҳам шу!

 Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (112)

Баҳодир Мағдиев: - Яна бир савол туғилади. Бир нарсани кўп мутолаа қилаверганимизда, ўйлайверганимизда, бевосита тушларимизгача кира бошлайди. Ижодкор, ёзувчи, шоир ва кино жараёнларда биз режиссёрлардан сўрасак, “ҳали ечимини билмайман, тушимда аён бўлиши мумкин” дейди. Озодбек Назарбеков биринчи қўшиқни ижро қилишидан аввал, “Бобур Мирзонинг руҳини безовта қилиб қўймайманми, нима бўларкин, қандай бўларкин?” деган фикр, тушлар кўриш каби нарсалар бўлмадими? Мана ўзингиз ҳам айтдингиз, Бобур Мирзо сизга балки Андижонлик бўлгани учун ҳам яқиндир? Лекин, у ерда Бобур мирзо ҳам ёзиб қўйибдилар, ғалаба қозонишларини, Иброҳим Лодийни енгишлари, бошқаларнинг ҳаммасида Ҳожа Аҳрор Валий билан, дейилади, яна бошқа валийлардан мадад сўраганлари, инъом-эҳсонлар жўнатганлари, у ердан яхшилик фикрлари келгани учун ҳам, ғолиб келдим, деган жойлари ҳам бор! Сизда ҳам, шундай бир нарсалар аён бўлдими, демоқчиман.

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (1)

Озодбек Назарбеков: - Буни мўъжиза дейдими, ёки бошқа нарса, жуда кўп шундай ҳолатлар бўлди. Қайсидир ғазалида мен бир сўзни нотўғри ижро қилиб қўйибман. Қайси ғазали эканлигини эслай олмаяпман. Мен энди кўп ғазалларини интернетдан кўчирганман, шунга Иқбол Мирзога қўнғироқ қилиб, тўғрилаб беришларини сўрадим. Чунки, кўп даврларда кўплаб қўлёзмалар бўлган, қолаверса, бир хил ҳарфлар ўзгарган бўлиши мумкин, бу табиий. Энди Иқбол акадан сўраганимдан кейин, у киши ўша ғазални телефонимга ташладилар, “мана ғазалнинг тўғри варианти шу” дедилар. Лекин, шунда қарасам, мен хато қилдим, деб ўйлаганим, аслида тўғри экан! Ўзим тўғри куйлаганимни билганим йўқ эди! Шундай ҳолатлар бўлди. Шу альбом билан боғлиқ бундай воқеалар иш жараёнида жуда кўп бўлди. Албатта, тушларимга кириб чиқди. Бобур Мирзонинг ўзлари эмасу, лекин шу ғазалларни катта саҳналарда ижро қилаётганларим, у ерда бошқа миллатлар тинглаётганликлари тушларимга кирди. Жуда катта саҳнада, ҳар хил миллат, яна ўзининг миллий кийимларида туришибди. Билмадим, балки буни бир ҳикмати бордир?

 Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (35)

Акмал Мирзо: - Бобур ғазалларидан сиз томонингиздан фақат 10 нафаригина ижро қилинди. Ғазаллар эса жуда кўп. Энди айнан, шу ғазалларни танлаб олиниши, бу мусиқага солишга осон бўлганлиги учунми, ёки сизни айнан мана шу ғазаллар диққатингизни тортганми? Қайсидир ғазаллари бор, уларни мусиқага тушириш жуда ҳам қийин!

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (8)

Озодбек Назарбеков: - Шунинг учун ҳам, мен ғазалларни Иқбол Мирзодан илтимос қилдим! иккитасини ўзимиз танлагач, альбом чиқармоқчи бўлганимизда, Иқбол ака, Азизбек, ҳаммамиз биргалашиб, энг қўшиққа осонроқ тушадиган ғазаллар, бугунги мухлислар ҳам ҳеч бўлмаса 20-30 фоизини тушунадиган даражада соддароқлари бўлса, дегандик, булар яқиндан ёрдам беришди!

Шундан сўнг, Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков ижро қилган “Шайдо қилибсен” қўшиғи премьера қилинди!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

 

ДАВОМИ БОР! ДАВОМИГА ЎТИШ!

 

IMG_51114

 Фотолар учун фотограф Абдуллоҳ Жумановга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Мақолани "Бекажон" газетасининг 27 февраль жума кунги сонида ўқишингиз мумкин.

 photo (4)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (70)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (42)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (25)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (61)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (65)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (38)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (39)

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (34)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (19)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (17)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (21)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (20)