OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВАНИНГ КОНЦЕРТ КУНЛАРИ ҚАНДАЙ ЎТДИ? КИМ ГУЛСАНАМГА ТИЛЛА УЗУК ТАҚДИ? 16.02.2015 01:43

 photo (6)

Гулсанам Мамазоитованинг 6 кун давомида жонли ижродаги концерт дастурларининг ҳар бир куни ўзига хос бўлди.

photo (4)

photo (5)

photo (12)

Концертнинг 13 февраль куни эса, айнан шоу бизнес вакиллари учун ажратилган меҳмонлар куни бўлди!

photo (20)

photo (4)

photo (3)

Шу куни Гулсанам Мамазоитовани деярли барча ҳамкасблари томошабин сифатида меҳмон бўлиб,  чин дилдан самимий табриклашди! Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мавлуда Асалхўжаева, Тоир Қўзиев, Абдурашид Йўлдошев, "Шуҳрат" медали соҳибаси Шахзода, "Тарона" студияси директори Даврон Муқимов, "Эътироф" мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, хонанда ва созанда "Сарбон" гуруҳи Фарҳод Саидов, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Достон Убайдуллаев, Манзура, Дилсўз, Умидахон, Сайёраи Жаҳон, "Ориат доно" радиосидан Акмал Мирзо ва бошқалар...

photo (6)

Асосан, гулдасталар ва катта-катта юмшоқ айиқлар совға қилинди.

photo (8)

photo (25)

Шахзода эса, қордек оппоқ лолалар тақдим қилди!

photo (28)

Гулсанамнинг бир мухлисаси эса, совға бобида барчани ҳайрон қолдирди!

photo (33)

photo (34)

 У Гулсанамнинг бармоғига cовға сифатида тилла узук тақди!

 photo (14)

Концертда жонли ижрода кўплаб қўшиқлар куйланди. Жумладан, “Қайдан бошланади ишқ”, “Сени соғинди юрак”, “Келмаса келмас”, “Парвона”, “Қизим”, “Юраклар”, “Бехабарим”, “Алдандим”, “Эй жон”, “Қайсар”, “Жоним асир”, “Эй сабо ҳолим бориб, сарви хиромонимга айт” Навоий ғазали, “Олиб кетди-я”, "Сенсизлигимдан”, “Мустаҳзод”, “Ўхшайди-ку”, “Бамболео” испанча, русча “Кавказ асираси” фильмидан, “Ҳуштак”, “Бухороча”, “Омон-омон”, “Ватан учун” ва бошқалар...

photo (1)

“Қизим” қўшиғини куйлаганида, Гулсанам Мамазоитованинг ўз қизи Моҳижаҳонбегим саҳнада онасига гуллар тақдим қилди.

photo (24)

Қўшиқлардан “Сенсизлигимдан” қўшиғи биринчи куни куйланиши олдидан, мусиқаси янграши билан қарсаклар янгради!

photo (18)

Концерт Навоийнинг туғилган кунида бошланди ва Гулсанам Мамазоитова Навоий ғазали билан қўшиқ куйлади, қўшиқнинг авжида залда қарсак ва олқишлар тинмади!

photo (2)

“Мустаҳзод”, “Маккорга ўхшайди-ку”, “Жоним асир” ва бошқа шўх қўшиқларга томошабинлар берилиб рақсга тушишди!

photo (21)

Концерт бошида хонанда, бошловчи “Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбек “Ўткурий” қиёфасида чиқиб, “Парвона” спектаклига пародия тарзида

photo (22)

Гулсанам Мамазоитовага мурожаат қилди.

photo (5)

У албаттта, “Ўткурий” эмас, “Машҳурий” бўлди!

photo (35)

Гулсанам Мамазоитова концерт кунлари ўзининг шогирд-сингилларидан “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиевани оммага таништирди. У “Ширин орзулар” қўшиғини куйлади.

photo (30)

photo (15)

Шунингдек, концертнинг сўнгги кунларида Гулсанам Мамазоитованинг акаси Отабек Муҳаммад Зоҳид ҳам, “Майли телба денглар” қўшиғи билан иштирок этди. 

1_новый размер

Концерт режиссёри “Эътироф” мукофоти совриндори Ҳайдарали Қосимов.

photo (21)

Саҳна декорацияси катта яхлит экрандан иборат бўлиб, қўшиқлар вақти унга мос тасвирлар, ҳамда Гулсанам Мамазоитованинг фотосессиясидаги суратлар намойиш этиб турилди.

photo (1)

photo (9)

photo (19)

photo (11)

Концерт кунлари Гулсанам Мамазоитова 4 хил либосда намоён бўлди.

photo (27)

photo (32)

Концерт кунлари Гулсанам Мамазоитованинг шогирд-сингиллари ҳаммаси ёнида бўлиб, қўллаб-қувватлаб туришди. Қолаверса, томошабинлар, мухлислар эътибори, меҳри ҳам чексиз бўлди.

photo (20)

Гулсанам Мамазоитова концерт кунлари давомида, томошабинлар билан самимий мулоқотда бўлди, ўз фикрларини саҳнадан туриб, улар билан бўлишди ҳам. Томошабинлар ҳам, ўзларига ёққан қўшиқларда олқишларни аяшмади!

Концерт ташкилотчиларининг айтишича, концертнинг биринчи куни декорациянинг ҳали айрим деталлари ниҳоясига етказиб улгурилмаган экан, аммо буни томошабинлар сезишмаган. Улгурилмаганлигининг сабаби, Гулсанам Мамазоитованинг концерти, “Ҳандалак”чиларнинг концерти эртасига дарҳол бўлганлиги, декорацияни тўлиқ қуриб битказиш учун орада вақт қисқа бўлган, шунинг учун концертнинг иккинчи кунига декорация тўлиқ тайёрланган.

photo (10)

Концертда айрим камчиликлар мавжуд, аммо асосийси Гулсанам Мамазоитова ва ижодий гуруҳ ўз олдига қўйган масъулиятли вазифани уддалашди!

photo (8)

Концерт томошабинларга манзур бўлди!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (13)

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

photo (9)

photo (7)

photo (2)

photo (38)

photo (37)

photo (3)

photo (11)

photo (10)

photo (9)

photo (16)

photo (1)

photo (16)

 photo (14)

photo (17)

photo (19)

photo (36)

photo (31)

photo (29)

photo (26)

photo (23)

 photo (15)

photo (18)

photo (17)

photo (13)

photo (12)

photo (7)