OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

2-ҚИСМ! ЖУДА ҲАМ БИР ЯҚИН ИНСОНИМ СИФАТИДА, БАҒРИМГА БОСАРДИМ... «ОРИАТ ДОНО» РАДИОСИДА БУЮК ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУД САНАСИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАХСУС ЭШИТТИРИШ МЕҲМОНИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ! 16.02.2015 03:52

МАҚОЛАНИНГ 1-ҚИСМИГА ЎТИШ УЧУН!

 “Шайдо қилибсен” қўшиғи премьерасидан сўнг эса, “Ўзбегим таронаси” радиоси билан боғланилди! Яъни, радиокўприк амалга оширилди!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (5)

Акмал Мирзо: - Ўтган соат бошида ваъда қилганимиздек, қўшни тўлқин билан боғланамиз. Радио FM тўлқини оламида жуда ҳам кўплаб станциялар, бир-бирлари билан яқин дўст эканлиги, ўз исботини топади.  “Ўзбегим таронаси” радиоси билан “Ориат доно” радиоси яқин ҳамкорликда, сизларнинг муносабатингизлар билан шуни тингловчиларга яна бир бор билдириб қўйиш бахти, бизга насиб этди!

Шундай деб, Акмал Мирзо “Ўзбегим таронаси” радиосидан Турсуной Алимова ва Раъно Алимовалар билан боғланди. Радиобошловчилар бир-бирларини байрам билан табриклагач, Акмал Мирзо “Ориат доно” радиосида бўлиб ўтаётган эфир ҳақида, қисқача маълумот бериб ўтди. Сўнг, шу соатда, ҳар икки радиода бир вақтда 3 та қўшиқ премьераси бўлишини ҳам айтиб ўтди!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (53)

Кейин эса, ҳозир Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков рок йўналишида куйлаган “Тишинг дур” қўшиғи премьераси бўлиб ўтишини маълум қилди!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (8)

Акмал Мирзо: - Премьерадан сўнг, сизлар тингловчилардан Бобур ҳақида, Озодбек Назарбеков ҳақида, Бобур ва Озодбек Назарбековни боғлаб турган мана шу ғазаллар, қўшиқлар ҳақида фикру мулоҳазаларни билсангиз, иккинчи бор боғланганимизда, мазкур фикр-мулоҳазаларни биз билан ҳам ўртоқлашсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. “Ўзбегим таронаси” тингловчилари орасида, тингловчиларнинг кўп қисми, ёшларни ташкил қилади, ўйлаймиз, шунинг учун ҳам ёшларнинг Бобурга бўлган муносабатларини айни дамларда билиб олишимиз мумкин!

Шундан сўнг, ҳар икки радиода бир вақтда, Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков рок йўналишида куйлаган “Тишинг дур” қўшиғи премьера қилинди!

Премьерадан сўнг Акмал Мирзо: - Эксклюзив суҳбат давом этмоқда! Ҳозир тинглаган қўшиғимиз, Бобур ғазали, Озодбек Назарбеков ижросида, рок йўналишида, чиндан ҳам кутилмаган бўлди!

photo (21)

Озодбек Назарбеков: -Албатта!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (4)

Акмал Мирзо: - Нимага энди, айнан рок йўналишида? Бобур ғазалларини қўшиқчиликнинг ҳар хил услубларида айтишдан мақсад?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (9)

Озодбек Назарбеков: - Бу ҳақида кўп гапириб ўтдик. Энди, менимча, ҳозир “Ўзбегим таронаси” радиосининг мухлислари ҳам ўз фикрларини билдиришса керак. У ерда шундай йўналишларнинг тингловчилари кўпроқ. Айнан мана шу йўл билан юртимиз ёшларини, институт ва коллеж талабаларининг эътиборига кўпроқ таъсир қилиш, уларнинг эътиборини қозонишга урғу берилиб, ҳаракат қилинди. Энди, балки бундан кейин хилма-хил фикрлар пайдо бўлар? Биздан агар хатоликлар ўтган бўлса, қаердадир жанр танлашда хатоликлар қилган бўлишимиз ҳам мумкин, чунки “балки нотўғри қилдикмикан”, деган иккиланишлар ҳам кўп бўлди! Айниқса, мана шу қўшиқ устида! Ҳали адабиётчилардан маломатга ҳам қолмасмиканмиз, деган фикрларга ҳам тўхталдик. Лекин, катта фойда кўзланган жойда, кичкина таваккалга ҳам йўл қўйилади. Бусиз иложи йўқ. Демоқчиманки, агар хато бўлган тақдирда ҳам, мақсадимиз олий ва эзгу бўлди, классик шоирларимизнинг ғазалларини кўпроқ ёшларимизнинг онгига сингдиришга уриндик!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (49)

Азизбек Турдиев: - Бобур Мирзо мусиқа илмини жуда яхши билганлар! Махсус мусиқага бағишланган асар ҳам ёзганлар. Бундан келиб чиқадики, уларнинг ғазаллари, қўшиқларини фақат мумтоз йўналишда айтиш шарт, деган бирор қоида йўқ, менимча. Шунинг учун ҳам, улар шундай мутахассис бўлганлар ва айнан шу ғазалда уларнинг мутахассислиги ўта бир зукколиклари, ўта бир маҳоратли эканликлари кўринганки, бу ерда ғазалда ҳам, “тарди акс” санъати қўлланган, яъни битта сатр, иккинчисида яна такрорланиб келади. Иккита байтни қарасангиз, мазмун бир хил, лекин шакл бошқа-бошқа! Мана шундай бир маҳорат билан ғазал ёзган инсон, ишонаманки, агар буни бошқа мусиқага соламиз, деса, ҳеч эътироз билдирмаган ва қўллаб-қувватлаган бўлардилар, деб ўйлайман. Бундан мақсад, боя айтилганидек, ёшларни ҳам жалб этиш. Менимча, бу ёшларга фақатгина тинглайдиган эмас, балки қўшилиб айтадиган қўшиқ бўлади!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (36)

Акмал Мирзо: - Лекин, альбомдаги қолган 9 та қўшиқлар ҳам, фақатгина танбур ва дуторда айтилган қўшиқлар эмас!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (57)

Озодбек Назарбеков: - Ҳаммаси замонавий йўналишда, албатта!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (38)

Акмал Мирзо: - Озодбек Назарбековнинг вақти йўқ, Озодбек Назарбеков ўзгариб қолган, фалон жойга чақирсак келмади ва ҳоказо... гаплар кўп! Озодбек Назарбековнинг ростдан ҳам, жуда у қадар зарур бўлмаган нарсаларга вақти йўқ эканлиги, ҳозир исботини топади. Яқинда навбатдаги янги яккахон концерт дастури! Мана айни дамда, ҳали ҳамон сизда Бобур мавзуси! Сизнинг хаёлингизни фақат Бобур мавзуси банд қилиб қўйган! Шундан ҳам, маълумки, ростдан вақт йўқ. Энди тўғридан тўғри концертга ўтмасдан, шу Бобур билан боғлаб, навбатдаги концерт дастурида, шу альбомдаги 10 та қўшиқдан қанақадир фоизлари ижро қилинадими?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (42)

Озодбек Назарбеков: - Ўзи бир нарсани айтиб ўтишим керак, бу альбомни концертга ҳеч қандай дахли ҳам, алоқаси ҳам йўқ! Бу алоҳида лойиҳа! Концерт алоҳида лойиҳа! Концерт учун алоҳида тайёргарликлар кетяпти, ўз йўлида қўшиқлар бўляпти. Бугунги кун шоирларининг шеърлари билан ижро этиладиган қўшиқлар, бир неча янги қўшиқлар устида ишланяпти! Ҳаракат бошланган, лекин ҳозир менинг олдимда бир фикр турибдики, бу ҳам бўлса, концертга ҳали вақт бор, мана шу вақт давомида, агар шу альбомдан мухлисларга қайсидир қўшиқлар жуда ҳам маъқул келиб, улар концертда шу қўшиқларни эшитгиси келиб турса, мана шу вақтда, бу альбомдан ҳам, мухлисларга энг маъқул бўлган қўшиқларни  ижро этамиз! Бу шундоқ сезилади, масалан, давраларда сўрашади, сизлардан радиода тингловчилар сўрашади, шу альбомнинг қўшиқлари орасидан қайси бири бўй чўзгани сезилади!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (39)

Акмал Мирзо: - Агар тарозининг палласига қўйса, навбатдаги концерт дастури ва бу янги альбом? Қайси бири масъулиятлироқ?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (28)

Озодбек Назарбеков: - Бу альбом масъулиятли! (Шундай деб, Озодбек ака Бобур ғазалларидан қўшиқлар куйланган альбомни кўрсатди)

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (38)

Акмал Мирзо: -Бу альбом биринчи маротаба бўляпти, қандай бўлишидан қатъий назар! Шунинг учунми?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (14)

Озодбек Назарбеков: - Шунинг учун ҳам, боя айтиб ўтдим-ку, ким қандай қабул қилади? Унинг ортидан мухлислардан қандай эътирозлару, қандай эътирофлар бўлади? Ҳали билмайман-ку, чунки, биринчи марта қадам қўйилди! Умуман, агар муболаға бўлмаса, айтиш мумкинки, умуман бу ўзбек эстрадасида биринчи марта шундай қадам қўйилди! Бир альбом айнан бир шоирнинг ғазалларига бағишланган ва яна унинг ичида ҳаммаси замонавий кўринишда ижро этилганлиги, биринчи марта бўлиши! Биринчи марта бир ишга қўл урганингда, албатта, унинг натижасини кутиб хавотирга тушасан.

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (37)

Акмал Мирзо: - Масаланинг яна бир томони бор! “Истиқлол” санъат саройи бунёд бўлибдики, бир хонанданинг ўзи сиздан кўпроқ дастур ҳавола этгандир, аммо шу пайтгача норасмий факт, сизнинг концертларингизчалик кўп сеансда концертлар бўлгани йўқ! Ҳозиргача бу қадар сеанс бўлмаган, деб бемалол баралла айтишимиз мумкин! Демак, биринчи ўринда! Иккинчи ўриндаги одам эса, сеанс масаласида анча ортда! Афсуски, у одамлар биринчи ўриндаги сеансларга етиб ҳам ололмайди! Чунки, улар ҳали ёш. Шу даражага чиққан одамдан навбатдаги дастурни мухлисларингиз кутаётганлигини, 20 кунлаб концерт ва унинг ташвиши ҳам хаёлингизни эгалласа керак? Сиз ҳозир “концертга бир-икки ой бор” деб, бир-бир ярим йил вақт бордек, гапиряпсиз. Ёки концертга шу қадар тайёрмисиз?

photo (7)

Озодбек Назарбеков: - Акмал Мирзо бу ерда, шундай нарса борки, араванинг битта ғилдирагини тайёрлашга 100 йил кетиши мумкин. Лекин, иккинчисини тайёрлашга яна шунча вақт кетмайди-ку! Шунинг учун ҳам, аллақачон бизда механизм ишга тушиб бўлган. Буни қиладиган бошқа инсонлар ҳам бор, режиссураси билан шуғулланадиган, репертуар тайёрлайдиган, унга саунд тайёрлайдиган, декорациялар ҳақида ўйлайдиган, рақслар ҳақида ўйлайдиган ўз одамлари бор! Улар аллақачон ишончимизни қозонган, уларга бемалол тайёргарликни, ҳар бир ишни ишониб топшириш мумкин. Лекин, (альбомга ишора қилиб) бу альбом устида ҳар куни қизиқиб, ҳар куни назорат қилиб, керакли инсонларни жалб қилиб, кимдан нима сўраш керак бўлса, ҳаммасини ўзим амалга оширдим, шу жиҳатдан менимча, бу альбом мен учун муҳимроқ бўлди!

 photo (10)

Акмал Мирзо: - Ҳозир сал ноўринроқ бўлса ҳам, аввал кўп берилган бўлса ҳам, эфирда шу саволни бермоқчиман! Тингловчилар билиб қўйишлари учун ҳам айтиб ўтмоқчиман! Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам, Озодбек Назарбековнинг концерт дастурлари, биз яқинроқ одам сифатида билишимизча, ҳар куни 100 фоиз жонли ижрода бўлади! Лекин, ўтган йили ҳам, бу йил ҳам, ўша реклама ролигини ўқиётган вақтимизда, мажбур қилиб, “ҳар эҳтимолга қарши, “фонограммадан фойдаланилади”, деб қўй, дейилган. Ҳар эҳтимолга қарши эмас, бу нарса аниқ кетяпти! Кўп мухлисларингиз “фонограмма экан-ку”, дейишди, ҳаттоки, ўтган йилги концертингиз ҳақида, “ўтган йили тўлиқ жонли ижрода бўлган” дейилса ҳам, “нимага унда унақа деди?”деб, ҳатто “сизга битта қўшиқни жонли ижроми, ёки?”, деб ҳам сўрашган.

photo (27)

Озодбек Назарбеков: - Акмал Мирзонинг ўзи менга ўшанда “ака шу ерда фонограмма қўйдинглар-а?” деган! (кулади)

 photo (6)

Акмал Мирзо: - Энди ҳозир бу нарса сизнинг асабингизга тегиши мумкин! Бир интервьюда “фонограмма мавзуси ҳали ҳам борми?” дегандингиз! Концертингиздаги жонли ижро ва фонограммага озгина тўхталиб ўтсангиз!

photo (1)

Озодбек Назарбеков: - Рекламага тўхталайлик! Энди концерт бир неча кун бўлса, энди шундан бир кун иссиқ жон, иситмалаб қолсанг, ёки беҳол бўлиб қолсанг, лекин концертни қолдиришнинг имконияти йўқ! Чунки, бутун Республикадан мухлислар келишади! Шу ҳолатдан тўғри чиқиб кетиш учун, яъни қонун олдида тўғри чиқиб кетиш учун, “фонограммадан фойдаланилади” деб эълон қилдик, холос! Лекин, агар концерт бир кун ёки беш кун бўлса, қўрқмаслигимиз мумкин эди! Аммо, концерт кунлари кўп бўлганлиги учун ҳам, ҳар эҳтимолга қарши, агар мабодо, шу концерт кунларидан бирор кун, иссиқ жон, ҳар хил ҳолат бўлиб қолиши мумкин, шунақа вақтларда бемалол фонограммадан фойдаланиш учун, яъни ҳар хил маломатларга қолмасдан, яъни “мана бу жонли ижро, деб эълон қилганди, фалон куни фонограмма қўйди” деган гаплар бўлмаслиги учун ҳам, майли, “фонограммадан фойдаланилади” деб, эълон қилинди. Лекин, ҳаракатимиз, мақсадимиз фақат 100 фоиз жонли ижро учун!  

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (82)

Акмал Мирзо: - Ҳар кунги сеансда дастур бир хил бўладими?

photo (2)

Озодбек Назарбеков: - Жонли ижрода ундай бўлмайди!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (68)

Акмал Мирзо: - Айтмоқчи бўлганимки, масалан, ўтган йилги концертда, бир кун бошқа концерт, бошқа куни эса, умуман бошқа репертуар, бу энди сўз усталарининг чиқиши ва бошқа нарсаларда эмас, балки умуман бошқа репертуар! Бу йил ҳам шундай бўладими?

photo (4)

Озодбек Назарбеков: - Худо ҳоҳласа, ҳар йили шунақа бўлади! Чунки, жонли ижрода, ўзининг номи билан айтиб турибди, жони бор! У ўша мухлисларнинг, аудиториянинг феълидан келиб чиқиб, мослашади. Бугун бошқачароқ аудитория келади, эртага бошқача аудитория келади. Қайсидир куни санъаткорлар кўпроқ келади, шунга қараб, уларга нима кераклигига қаралади. Уларга нима кўпроқ маъқул бўлади? Уларга нима кераклигини барибир ички ҳис орқали санъаткор сезади! Шунга қараб, қўшиқларнинг ўрни алмашади, керак бўлса, умуман репертуар алмашади. Дастурдаги бир қўшиқ чиқиб кетиб, ўрнига бошқа қўшиқ киради. Бу ўша ердаги ҳароратга боғлиқ. Ҳарорат ўзгарса, ўзгаради.

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (70)

Акмал Мирзо: - Концертда сизнинг кўпроқ диққатингизни тортадиган, сиз учун энг жиддий томошабин, қайси касб эгалари?

photo (5)

Озодбек Назарбеков: - Айнан ким қайси касб эгаси эканлигини билмадим-ку, лекин, масалан, журналистлар кўпроқ келган куни иложи борича жиддийроқ, иложи борича ҳеч қандай айб иш қилмаслик керак, нафақат айб, балки тўғри маънода бир иш қилсанг ҳам, уни тескарисини ўгириб олиб, бир нарсалар дейиш, бу айрим журналистларнинг қобилияти-ку! Қобилият деганда, шуни тушунади-ку, улар.

Акмал Мирзо: - Уларни журналист, деб атаманг-да!

Озодбек Назарбеков: - Йўқ, ҳаммаси эмас, айримлари!

Акмал Мирзо: - “Ўн бештакам журналист”!

photo (10)

Баҳодир Мағдиев: - «Ёзғувчи»ларму?

Акмал Мирзо: - “Фонограммачи журналистлар” дейлик!

photo (28)

Озодбек Назарбеков: - Майли қанақа бўлса ҳам, шунақа бўлади. Санъаткорлар бор пайтда, санъат асарига кўпроқ аҳамият беришни бошлайсан! Яъни, санъаткорларга жиддий, ҳақиқатдан тоши оғирроқ қўшиқлар куйлайсан. Адабиётга дахлдор одамларга кўзинг тушса, жиддийроқ ғазаллар, ёки бошқа нарсалар ҳақида, хуллас умумий олиб қараганда, бутун бошли аудиториянинг феъл-атворидан, ўша кунги томошабинларнинг ҳароратидан, уларнинг ўзларини тутишидан келиб чиқиб, керак бўлса, йўл-йўлакай қанақадир репертуар ҳам қилиш мумкин. Жонли ижрода шу имкониятлар бор!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (82)

Акмал Мирзо: - Ўтган йилгидек афоризмлар, нафақат Озодбек Назарбеков қўшиқ ижро этганда, балки гапирганда ҳам, маза қилиб тамоша қиламизми?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (81)

Озодбек Назарбеков: - Албатта! Ҳаракат қиламиз! Буюк инсонларнинг сўзлари, катта-катта алломаларнинг, бугунги кунда юз йиллаб, минг йиллаб, яшаб келаётган сўзлар, инсониятга ҳикмат бўлаётган ҳаётдаги катта-катта гаплардан фойдаланамиз.

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (65)

Акмал Мирзо: - Яна бир бор “Ўзбегим таронаси” радиоси билан боғландик. Демак, “Тишинг дур” ҳақида фикрлар?

Шундай деб, Акмал Мирзо “Ўзбегим таронаси” радиосидагилар билан боғланди, ҳамда у ердаги радиобошловчи томонидан, мазкур тарона тингловчилар томонидан жуда яхши кутиб олинганлиги, айниқса, ёшларга жуда манзур бўлганлиги, “мана шу ғазаллар орқали биз тарихимизни ўрганяпмиз, Озодбек акага раҳмат айтамиз” каби фикрлар билдирилганлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида Акмал Мирзо ҳам, фикрлар учун ташаккур билдирди.

Сўнг, бир вақтнинг ўзида, ҳар икки радиода Бобур ғазали билан “Сенинг ишқингда” қўшиғи, Озодбек Назарбеков ижросида янгради!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (18)

Баҳодир Мағдиев альбом диски ҳақида сўз юритиб, дискнинг дизайни, чиройли яратилгани, компьютер ичида очиб кўрилиши, ичидаги маълумотларни кўра билиш, ундаги шарҳларни уч тилда ўқиш ҳақида гапириб ўтди.

 

Баҳодир Мағдиев: - Мени дискнинг ичидаги китобчаси қизиқтириб ўтди. Бирор нарса харид қилсак, унинг инструкциясига қараймиз, нима олдим мен, нима вазифани бажаради, деб қараймиз-ку. Яъни, танишиб олиш масаласида! Шунингдек, ҳар бир сифатли ашё, бирор нарса харид қилаётганимизда, албатта, қўлланмаси бўлади. Шу каби, бу дискда ҳам, мана шу китобчасининг борлиги жуда тўғри қилинган, деб ўйлайман! Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб чиқарилган дискларда, ўзи бу нимани қамраб олган ва нима ҳақида, дегандай, танишиш учун шарҳлар китобчаси ҳам мавжуд. Боя, Озодбек ҳам айтдилар, мен хос кишиларгина эмас, балки бу дискдаги қўшиқларни ҳамма тинглашини истардим. Лекин, беш қўл баробар эмас. Шунинг учун ҳам, ўқиб олиб, у ерда нима ҳақида гап кетяпти, мазмунигача шарҳлардан билиш мумкин. Қўшиқда, балки оҳангда ўтиб кетар, 4-5 марта эшитганимиздан кейин уйғунлашиб, сайқаллашиб, аён бўлади. Концерт дастури ҳақида ҳам, хонанда, концертга алоҳида тайёргарлик кетаётганлигини айтдилар. Аммо, бундан қочиб қутилиб бўлмаса керак, концерт кўп кунлик, концерт кунларида, гулдасталарнинг ичида, кўпинча илтимосномалар ҳам бўлади. Баъзида уларни алоҳида ҳам беришади. Уларнинг ичида, қўшиқлар номи ёзилган бўлади. Уларни баъзан хонанда концертдан сўнг, баъзида эса, Озодбек айтгандек, концерт 100 фоиз жонли бўлса, ўша ернинг ўзида куйлаб бериши мумкин. Энди томошабинлардан келиб чиққан ҳолатда, албатта! Ўзимизнинг дўсту қадрдонлар тушганида, эркин бўламиз. Айтмоқчи эдимки, концертга ҳаммани томошабин бўлиб тушишини ҳоҳлардим. Ўтириб олиб, санаб, кўриб, “нима қилмоқчи экан ўзи?”, деб ўтирсак, унда биз маънавий дам олмагани келган бўламиз, деб ўйлайман. Лекин, ўша айтганингиздек, ижод вакиллари, бошқалар, “мен бугун ёритгани келдим”, дейдию, лекин бир ўзининг кўзи билан ёритади, умумий тарзда, сизнинг 2 йиллик концертларингиз ҳақида айтсам, ўшанда мени концерт ҳақида умумий фикрим бўлганди, мен радиода ўз нуқтаи назаримдан ёндошган эдим.

photo (20)

Озодбек Назарбеков: - Саҳнадан туриб айтилган сўз!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (23)

Баҳодир Мағдиев: - Саҳнадан туриб, айтган сўзингизни мен, эртаси келиб радиодан айтиб бергандим. Шундан сўнг, кўплаб хонандалар концертим ҳақида радио орқали фикрингизни билдиринг, дейишади. Шунинг учун, истардимки, концертга борган одам, дам олгани, маънавий ҳордиқ олгани келсин!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (56)

Азизбек Турдиев: - Шу ўринда, қўшимча келди, устоз Асқад Мухтор “яхши шеърни таҳлил қилаётган одамни кўрсам, ғашим келади. У худди баҳор ҳавосидан тўйиб нафас олмасдан, худди унинг таркибини текшираётган одамга ўхшайди!” деган эканлар. Шу каби, яхши қўшиқни фақат тинглаб, завқланиш керак! Шу кўнгилдаги завқни бошқаларга улашиш керак.

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (22)

Акмал Мирзо: - Таҳлил қилса ҳам, тиши ўтадиган одам билан бирга таҳлил қилинсин!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (59)

Баҳодир Мағдиев Бобур Мирзонинг лолаларга берган таърифи ҳақида айтиб ўтди.

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (84)

Акмал Мирзо: - “Лола” қўшиғи ва Озодбек Назарбеков мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб ўтсангиз. У ўзи кимнинг қўшиғи эди?

Баҳодир Мағдиев: - Билардим, билардим... шундай “қитмир” савол бўлишини!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (58)

Озодбек Назарбеков: - Бу сир эмас, шу янги альбом устида ижод қилиб турган вақтимизда, ўзимизнинг шогирдимиз, укамиз Баҳромжон, шу “Лола” қўшиғини яхши кўриб ижро қилди. Лекин, ўзи эмасу, ёнидаги йигитлари у ёққа, бу ёққа, кимларгадир бериб юборишибди. Телефонга ташлашган ва хонаки варианти чиқиб кетган. Баҳромжон билан гаплашганимда, “майли, альбом чиққандан кейин нима қилсанг қил, клип суратга оласанми, рекламаси билан шуғуллансанг, шуғуллан” дегандим. У эса, ёзгандан кейин қизиқиб кетиб, ўртоғига ташлаган, яна кимгадир берган. Шу билан, сайтларга, у ёқ, бу ёқларга тарқалиб, ташқарига чиқиб кетиб қолди. Натижада “бу қўшиқ кимники?” деган саволлар пайдо бўлди. Гўёки, Баҳромжон уни ижод қилиб, ижро қилган экану, мен уни бошига бир уриб, олиб қўйган эканман! (кулади) Менимча, энди бу фикрлар альбомдан кейин барҳам топса керак!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (13)

Баҳодир Мағдиев: - Бу ерда кўплаб фикрлар билдириляпти. Бобур Мирзо ҳақида чиройли ёзилган, ўзимизнинг бугунги кун шоирлари, ёзувчиларининг фикрлари, Маҳмуд Тоирдан, Барот Бойқобиловдан, Иқбол Мирзодан, Пиримқул Қодировнинг асарларидан, яна кўплаб-кўплаб санасак бўлади ва булар қаторида энг бугунги куннинг ёшларидан Озодбек Назарбеков шу ишга қўл урганлиги, менимча, юртимиз учун ҳам, маънавиятимиз учун ҳам, маърифатимиз учун ҳам, бир катта ютуқ, жуда ҳам катта ишга қўл урилган, деб ўйлайман! Шу хусусда, кеча мен ҳам, ўзим тўлқинланиб кетган, Юртбошимизнинг сўзларини айтиб қўйишни маъқул, деб топгандим. “Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби мумтоз инсонларни дунёга берган халқ, ҳеч қачон хор бўлмайди. Муқаррар тарзда саодатга эришади. Бобур Мирзо бобомизнинг сиймосини абадийлаштиришга қўл урган инсонларга самимий миннатдорчилигимни билдираман.” деб энциклопедияга ёзиб қўйган эканлар, ўқиб жуда тўлқинланиб кетдим ва мана шу нарсани айтгим келди. Ҳаттоки, Юртбошимиз ўзлари, раҳнамолик қилиб, жуда кўплаб, унутилаёзган улуғларимизга иккинчи умр, иккинчи ҳаётни бахшида этдилар. Мана бунинг асносида бўлаётган ишларимиз, қўшиқчиликда ҳам, янги-янги ғазалларнинг ижросига хонандалардан Озодбек Назарбеков қўл урди ва бу жуда катта ютуқ, деб ўйлайман.

 

Эфир давомида тингловчилар томонидан ҳам саволлар бериб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ботир Эргашев томонидан ҳам савол берилди.

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (64)

Акмал Мирзо: - Сизнинг яқин ижодий ҳамкорларингиздан, дўстларингиздан бири, Ботир Эргашев савол бермоқдалар. Тушда, ёки хаёлда Бобур Мирзо билан кўришиб қолсалар, учрашиб, гаплашиб қолсалар, балки саволмасдир, Ботир ака, қандай савол берган бўлардилар, дедилар. Савол эмас, Озодбек Назарбеков ўзларини қандай тутардилар, дейлик.

photo (25)

Озодбек Назарбеков: - (самимий) Югуриб бориб, кўришиб, бағримга босардим! Хаёлимга бошқа ҳеч нарса келмаяпти! Боя ҳам айтиб ўтдим, бу инсоннинг шахсиятига мен қойил қолдим! Тан бердим! Жуда ҳам ҳавас қилдим! Шу маънода, керак бўлса, жуда ҳам бир яқин инсоним сифатида, бағримга босардим! Мен Бобур Мирзони соғиниб яшайман, ҳозир ҳам соғиниб яшаяпман. Бировга меҳр қўйганингдан кейин табиийки шу инсонни соғина бошлайсан, бугунги кунда ҳам, айниқса, мана шу альбом жараёнида шу даражада меҳрим ошдики, бугун ҳам, ҳозир ҳам, умуман хаёлимга келмаган кун йўқ! Умуман, бирор-бир воқеа бўлса, кимдир нимадир деса, умуман, шунга ўхшаган ҳолатда, Бобур ўзини қандай тутган? Хаёлда бир пасда қидириш бошланади. Умуман, шунга қандай муносабат билдирган бўларди, деган фикр хаёлга келади.

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (70)

Акмал Мирзо: - Албатта, Бобур сизнинг хаёлингизни банд қилиб олган. Хаёлингизда, тахминий Бобур сиймосини яратиб олгансиз-а? Ўша хаёлингиздаги Бобур сиймосига тақлид бўлмаяптими?

photo (23)

Озодбек Назарбеков: - (самимий кулиб) Йўқ, тақлид бўлмаяптию, лекин бўлса қани эди?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (82)

Акмал Мирзо: - Қандай бўлган эканлар? Қандай сўзлаган эканлар? Ёки ёрга қандай мурожаат қилган эканлар? Ёки ижодкор дўстлар билан қандай муносабатда бўлган? Инсон ўзгариб қолади-ку. Шундай вақтда одам ўзгаради, керак бўлса характери ўзгариб кетади.

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (15)

Озодбек Назарбеков: - Албатта, ўша инсонга ўхшагинг келади. Тақлид қилгинг келади. Шунинг учун, юз фоиз, йўқ, унақа эмас, дея олмайман. Лекин, қани эди ўхшай олсак? Қани эди, тақлидни эплай олсак? Маромига етказа олсак шу инсонга ўхшашни? Бу катта нарса!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (85)

Акмал Мирзо: - Сизда Бобурни Ҳиндистондан қизғаниш борми?

Ozodbek_Naarbekov_Oriat_Dono (87)

Озодбек Назарбеков: - Юз фоиз! Ҳар доим! Доим мана шу нарса хаёлимга келадики, умуман, Ватандан ташқарида қолиб, Бобур бир умр изтиробда ўтди. Унинг шоҳлигига, унинг имкониятларига ҳавас қиладиган ҳеч нарсаси йўқ! Агар унинг кўнглини, умуман яшаб ўтган ҳиссиётларини, ўзининг руҳий ҳолатини, ўқиб тушунсангиз, кўрсангиз, ҳавас қиладиган нарса йўқ... Бобурни бир умр Ватандан маҳрум бўлиб ўтганлигининг ўзи, Бобурни бир умр эзиб ўтган! Бир умр! Балки, шунинг учун ҳам, шу даражада, мана шу қийинчиликлар, шу мусибат, балки шунақа шахс қилиб юборгандир? Шундай дилбар инсон қилиб юборгандир?

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (59)

Баҳодир Мағдиев: - Менимча, бугунги эшиттиришимизни тинглаганлар, қайта-қайта Бобурга қайтиб, Бобур ҳаёти ҳақида, ижоди ҳақида яна бир китоб варақлаб чиқадилар, деб ўйлайман.  Чунки, ўзимиз ҳам мана шундай сеҳрланиб қолдик. Менимча, яна бошқатдан, яна янги маълумотларни топиб, бошқатдан ўқиб чиқамиз! Бобур ва сиз билан боғлиқ бўлган бу эшиттириш, ёшларимизга ҳам, ёши улуғларимизга ҳам бир туртки бўляпти!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (66)

Акмал Мирзо шундан сўнг, яна “Ўзбегим таронаси” радиоси билан боғланди. У ерда ҳам, “Ориат доно” радиосида ҳам, навбатдаги янги қўшиқ премьераси бўлди! У ерда Бобур ғазали билан Озодбек Назарбеков ижросида “Беқароримниму дей” қўшиғи янграган бўлса, “Ориат доно” радиосида бўлса, “Отим Мажнун” таронаси янгради!  

 photo (27)

Ундан олдин эса, “Ўзбегим таронаси” радиоси билан “боғланилди” ҳамда, Озодбек Назарбеков “Ўзбегим таронаси” радиосидагилар билан эфир орқали гаплашиб, миннатдорчилик билдирди.

Озодбек Назарбеков: - Мен сизларга миннатдорчилик билдирмоқчиман! Мени ҳеч қандай саволим йўқ! Фақат бугунги улуғ ишга сизлар ўзингиз, ҳиссангизни қўшиб, янада  ёшларнинг эътиборига тушишига, умуман ёшларимиз эътиборини улуғ бобокалонларимиз ижодларига жалб қилишда, ўз ҳиссангизни қўшганингиз учун, чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман! Агар “Ўзбегим таронаси” радиоси мухлисларига Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларига куйланган қўшиқларим маъқул бўлган бўлса, мен жуда ҳам бахтиёрман!

 

“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали, “Зиннура” фан-клубининг сардорининг саволини радиобошловчи етказди: - Бобур ижодини ўрганиш жараёнида ўзингизда, уларга ўхшаш томонларини кашф этдингизми? Бирдамлик сезилдими?

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (42)

Озодбек Назарбеков: - Ўхшаш томонимиз, иккаламиз ҳам Андижондан бўлганимиз, бир ариқдан сув ичганимиз, шу томонлари, умуман ижодга бўлган, ижод аҳлига бўлган, санъат аҳлига бўлган Бобур Мирзонинг муносабатлари, шу жиҳатлардан ҳамоҳанглик бор! Умуман, иккаламиз ҳам ижодкормиз! Шу жиҳатларидан, албатта, ўхшашлик жиҳатларимиз бор. У инсоннинг ҳам, умуман шеъриятга, санъатга, тасвирий санъатга, барча санъат турларига, меҳру муҳаббатлари жуда ҳам юқори бўлган. Умуман, санъаткор, ижодкор инсонларга нисбатан, жуда ҳам ҳурматлари баланд бўлган!

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (3)

Шундан сўнг, Акмал Мирзо “Ўзбегим таронаси” радиосига, Раъно ва Турсуной Алимоваларга чуқур миннатдорчилик билдирди. Улар томонидан ҳам, самимий тилаклар билдирилди.

Дастур якунида Акмал Мирзо Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, матбуот хизмати бош мутахассиси айнан шу Бобур ғазаллари билан ёзилган альбом муҳаррири, шоир Азизбек Турдиевга, бизнинг сайтга, “Ориат доно” радиоси раҳбариятига, хусусан мусиқа муҳаррири Дилмурод Авазовга, ҳамкасби Баҳодир Мағдиевга чуқур миннатдорчиликлар билдирди.

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (20)

Озодбек Назарбеков: - Ҳамда, Акмал Мирзога!-деб қўшимча қилди.

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (29)

Акмал Мирзо: - Биламиз, ҳамма ижодкор! Ҳаммангизнинг ижодингиз бундан ҳам гуллаб-яшнасин! Биз қандай аждодларнинг авлоди эканлигимизни ҳеч қачон эсимиздан чиқармайлик! Соғ бўлинглар!

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (74)

photo (32)

Дастур ниҳоятда кўтаринки руҳда, ҳамда файзли ўтди!

Биз ҳам мазкур дастурга таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_51114

 

Фотолар учун фотограф Абдуллоҳ Жумановга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Мақолани "Бекажон" газетасининг 27 февраль жума кунги сонида ҳам ўқишингиз мумкин.

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (78)

photo (29)

photo (26)

photo (22)

photo (20)

photo (19)

photo (18)

photo (17)

photo (16)

photo (15)

photo (14)

photo (13)

photo (12)

photo (9)

photo (8)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (84)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (83)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (80)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (79)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (76)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (75)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (72)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (71)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (69)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (67)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (63)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (62)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (61)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (60)

 photo (30)

 Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (52)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (50)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (49)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (47)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (46)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (45)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (41)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (40)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (35)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (32)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (31)

Ozodbek_Nazarbekov_Oriat_Dono (30)