OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ УСТОЗ САНЪАТКОР ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ! ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАР ЙИЛИ БАҲОРНИ ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ БИЛАН КУТИБ ОЛАМИЗ! 17.02.2015 22:19

photo (4)

“Орият доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг бу галги меҳмони 1 ва 2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги янги яккахон концерт дастурини тақдим этаётган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубов бўлди.

photo (28)

Дастур ҳар доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди.

Дастур аввалида Акмал Мирзо тингловчилар билан саломлашгач,устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубовга сўз берди ва санъаткор тингловчилар билан саломлашди.

Акмал Мирзо: - Анъанага кўра ҳар йили,февраль ойининг ярмидан сўнг, “Ориат доно” радиосида сиз билан сермазмун суҳбат, ёш ижодкорлар ва шогирдларингиз учун концерт олди мастер-класс ўтказасиз. Бу йил ҳам анъанага мувофиқ, суҳбат бўлиб ўтмоқда. Биринчи навбатда кайфиятлар қандай?

photo (27)

Ғуломжон Ёқубов: - Кайфиятлар аъло даражада! Чунки, баҳор келяпти, баҳор келганда, ҳамманинг кайфияти аъло бўлади, сабаби баҳор жуда гўзал байрам! Баҳор бошланиши билан ҳамманинг чеҳрасида кулгу, ёруғ юз, ҳамма қанақадир янгилик, қанақадир илҳомлантирувчи нарса бўлади! Шунинг учун ҳам, мен ҳозир аъло кайфиятдаман!

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон баҳорни ҳар йили Ғуломжон Ёқубов билан кутиб оламиз! Бу нарса шунчалик ҳамманинг онгига сингиб кетдики, март ойининг биринчи кунлари неччи йиллардан бери Ғуломжон Ёқубов концерт дастурлари билан банд! Энди бу сиздан кўп сўралгандир, туғилган кун сабаблими, ёки?

Ғуломжон Ёқубов: - Бу ҳақида ростдан ҳам кўп сўралади. Биринчидан, мен баҳорни жуда яхши кўраман! Ҳамма фасллар яхши, лекин баҳор мен учун қандайдир илҳомлантирувчи, кўтаринки руҳ бағишловчи фасл! Баҳорда янги нарсалар чиқади, ҳаммаёқ янада гўзаллашади, шунинг учун баҳорни жуда ҳам яхши кўрганим учун ҳам, туғилган кун туфайли эмас, баҳор бошланиши билан ўзимнинг концерт дастуримни халққа кўрсатишга ҳаракат қиламан!

 

Дастур давомида Ғуломжон Ёқубовнинг бир неча қўшиқлари эфир орқали янграб ўтди.

 photo (25)

Акмал Мирзо: - Сўнгги вақтда концертларда фақат қўшиқларнинг ўзи кифоя бўлмай қолди. Ғуломжон Ёқубов бир йил  давомида концерт учун қўшиқларнинг зўрларини ёзишга тайёр бўлади, лекин томошабин учун қўшиқнинг ўзи кифоя бўлмай қолди. Томошабин бошқа нарсаларни ҳам талаб қиляпти, кутяпти. Ғуломжон Ёқубов бунга ўзида қандай куч топа олади ёки ёрдамчи кучлар келадими?

photo (26)

Ғуломжон Ёқубов: - Менда асосан қўшиқ бўлади, лекин концертга келган томошабинларни зериктирмаслик керак! Мен ўзим шундай, деб ўйлайман. Чунки, ҳар сафар ҳар хил бўлишига ҳаракат қиламан. Масалан, мен ўзим кулгини яхши кўраман! Албатта, ўтирган томошабинларнинг чеҳрасини очиш, уларнинг кайфиятини кўтариш, уларни яна қўшиққа тайёрлаш керак. Ҳадеб қўшиқ ортидан қўшиқ бўлаверса, ўтирган томошабинлар ҳам зерикиб қолишлари мумкин. Шунинг учун ҳам, мен ҳар хили ҳар хил вариантда бошқа ижодкорларни ҳам таклиф қиламанки, томошабинларга сал қизиқроқ, кутилмаган нарсалар бўлсин! Мана бу йил дастуримиз Comedy Uz йигитлари биз билан бирга чиқади. Улар билан бирга тайёрлаяпмиз. Шунда томошабинларга янгилик олиб келамиз. Таассуротлар қандай бўлади, кейин биламиз! Ҳамда, дуэтлар бўлади! 4-5 янги, яхши дуэтлар бор! Насиба Абдуллаева, Алишер Рўзметов, “Афруз” гуруҳи ва Гулшан билан!

 photo (20)

Акмал Мирзо: - Ҳозир санаганларингиз ичида, барчалари сиз учун шогирд! Масалан, “Афруз” гуруҳи, Сomedy Uz йигитлари, Ғуломжон Ёқубов ҳар бир сиздан ёш санъаткор учун жуда ҳам бир сирли ва салобатли инсон! Уларни, айниқса, Сomedy Uz йигитлари ҳазил қилишга ботина олишмайди, Ғуломжон Ёқубов қанақадир бир уларга очилиб берадими?

Ғуломжон Ёқубов: - Вазият бундай бўлди. Биринчи куни кўришдик, Саъдулла Абдуллаев концертим режиссёри, улар унинг ёнида ўтиришган экан. Гапиришмоқчи, кўриб турибман, лекин хижолат тортишяпти. Қанақадир ёки салобат босяптими? Мен 2-3 марта бирга ҳазил қилиб юбордим, шу тарзда киришиб кетдик. Киришиб кетгандан кейин, улар ҳам бошлаб юборишди. Мен бундан жуда хурсанд бўлдим. Улар билан илгаридан гаплашгандек гаплашиб кетдик. Мен ҳеч қачон ўзимни улардан баландда, ёки устун, деб билмайман. Чунки, бир хиллар ёш бўлса ҳам, гапни чертиб-чертиб ёки, жойига қўйиб, албатта, кулги чиқадиган нарсаларни гапиради.

 

Акмал Мирзо: - Нима деб ўйлайсиз, у йигитлар Ғуломжон Ёқубовнинг мухлисларини Ғуломжон Ёқубов олдида кулдира олишармикан? У ерга 4000 дан ошиқ томошабинлар сизни деб тушишади.

photo (18)

Ғуломжон Ёқубов: - Ҳар бир одамнинг ичида мусиқага ишқибозлик бўлса, кулгига ҳам барибир ўша нарса тортади! Ҳар йили барибир шу нарсани кутишадики, ким чиқаркин? Бир кулги бўлади, албатта! Аскиячилар билан ҳам чиққанмиз, ҳар хил сўз усталари билан, ҳар йили ҳар хил вариантда чиққанмиз! Лекин, албатта, одамлар яхши қабул қилишган. Чунки, қўшиқни севадиган инсон, барибир кулгини ҳам севади. Шу сабабли ҳам, буниси бироз бошқачароқ бўлсинки, энг ёшлари катта саҳнага чиқиб, дилни эгаллаётган йигитлар ҳам, ўзидан ёши катта, ўрта ёшли ёки ота-бувалари одамлар келган бўлса ҳам, шуларни кулдира олишсин! Шуларнинг кўнглига йўл топа олишсин! Йўл топишади, деб ўйлайман!

 

Акмал Мирзо: - Ҳозир сиздай шиддат билан ижод қилаётган сиздан кичкина, энг ёши катта хонанда, сиздан 15 ёш кичик! Қолганлари 20-30 ёш кичик! Ҳозир шиддат билан ишлаётганларнинг жуда кўплари ёш авлод вакиллари, ёки ўрта авлод вакиллари бўлиб қолишмоқда! Сиздан катта авлод вакиллари эса, жуда ҳам кўплари эса, балки ўзлари ҳоҳлашгандир, чойхонада! Қарилик гашти! Қанақадир ўзларига эрта истеъфо эълон қилиб юборишган! Ғуломжон Ёқубов эса, мана шу ёшда, жуда ҳам шиддат билан ишламоқда. Ёшлар ичида ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

Ғуломжон Ёқубов: - Мен ўзимни шулар билан тенг, деб ўйлайман. Мен уларнинг орасида улар билан қандай гаплашаман? Уларнинг ёши 20, 30, 40 да... Мана ёнимдаги созанда йигитлар, улар билан ўртоқдек гаплашаман. Чунки, улар билан биргаман, уларнинг қаторидаги хонандалар билан ҳам ўртоқдек гаплашаман. Ҳеч ўзимни катта, деб билмайман. Улар билан тенг, улар билан кулги бўлса, ўтириш бўлса, ёки гаплар бўлса, шулар билан ўзимни худди тенгдошдек ҳис қиламан!

 photo (23)

Акмал Мирзо: - Клип борасида, концерт декорациялари, концертдаги концерт безаклари, ўзингизни анча ёшроқ, замонавий, оммалашиб қолган хонанданикидан кам бўлмасин, деган гапларни ҳам гапирасизми?

Ғуломжон Ёқубов: - Дейман, албатта!

 

Акмал Мирзо: - Йўқ, улар меникидек бўлсин, эмас, шуникидан кам бўлмасин!

Ғуломжон Ёқубов: - Чунки, ҳар битта концертнинг ўзига лойиқ масъулияти бор! Чунки, ҳар битта концертда янги қўшиқ ижро этилади! Шунга янги бошқатдан тайёрланилади. Шу тайёрланганга яраша саҳнадан ҳам, янгилик кириши керак! Қўшиқ қандай янги бўлса, саҳна ҳам шундай янги, ёшларникидан кам бўлиши керак эмас! Ошиқча бўлса бўлсин, кам бўлмасин!

photo (15)

Акмал Мирзо: - Икки концерт орасидаги клиплар ва янги қўшиқлар, бундай ҳаракат кўпроқ ёшлар орасида рейтинг кўтариш учун керак бўлади. Ғуломжон Ёқубов бир йилда бир марта концерт бериб туришининг ўзиёқ, ана шу даражани ушлаб туради. Энди орадаги бу ҳаракат нима учун?

photo (24)

Ғуломжон Ёқубов: - Мен ёшликдан шунга ўрганганман. Илгари концертлар телевиденияга олинмасди. Шунда кўплаб қўшиқлар айтилиб, ёзилмай қолиб кетаверган. Шукурки, бугунги кунда техникаларимиз шунақа ривожландики, ҳамма нарса мужассам. Бунинг учун эса, фақат ишлаш керак! Қанча ишласа, шунча яхшики, янги нарса топилади. Инсон ижоддан тўхтамаслиги керак, деб ўйлайман. ҳар куни янги қўшиқ қилгим келади! Бир йилда эмас, ҳар куни илҳом келиб, янги нарса қиламан! Бастакорларни ҳам, созанда йигитларни ҳам тинч қўймайман, балки ёмон кўришар, балки ҳадеб янги нарса сўрайверади, дейишар? Мен эса, мажбур қиламан, янги нарса борми, нима қиляпсанлар, ижодинг борми, йўқми, нима янгилик қилдинглар? Ҳаммасидан сўрайман, ёшлар билан ҳам, танилганлар билан ҳам ишлайман, чунки, агар ҳамма қўшиқлар вариантини ўзим қилсам, қўшиқлар бир хил бўлиб қолиши мумкин. Чунки, менинг дунёқарашим бошқа, ўша қўшиққа муносабатим бошқа, ёшларда бошқачароқ бўлиши мумкин, шу жиҳатларини ҳам ҳисобга оламан. Лекин, ўшаларнинг “бўлади” дейишгани билан, ҳаммасини қабул қилмайман! Ўзимга маъқул бўладиган бўлса, орага ўзгартиришлар киритишим мумкин. Ўшанда қабул қиламан ва бемалол ижро қиламан.

 photo (12)

Шундан сўнг, Акмал Мирзо бу йилги концерт дастурида Устозлар қўшиқларидан ҳам бўладими, деб сўради.

photo (14)

Ғуломжон Ёқубов: - Тановар йўлида айтилган бир қўшиғимиз бор, унга Рушана Султонова рақсга тушади. Ёшларимизнинг қандай рақсга тушишларини биламан, шунинг учун ҳам бу рақсни Рушана Султоновага топширдик, фақат угина рақсга туша олади.

 

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Халқ артисти мақомига эришган бир раққоса “Тановар”га рақсга тушиш учун, маълум бир ҳаёт тажрибасига эга бўлиш кераклигини айтгандилар. Қўшиқ ижросида қандай бўлади?

Ғуломжон Ёқубов: - Қўшиқ ижросига келсак, мен “Тановар”нинг ўзини ҳам ижро этганман. Тановар йўлидаги қўшиқлар жуда кўп. Фахриддин аканинг ҳам Тановар йўлидаги қўшиқлари жуда чиройли  ва шу қўшиқни мен бошқа аранжеровка қилиб, ижро этдим. Бунга албатта, тингловчилар баҳо беришади.

 photo (1)

Дастур давомида Ғуломжон Ёқубовга тингловчилар томонидан ҳам саволлар берилди.

- Сиз кўп йиллардан бери халқимизга қўшиқлар, концерт дастурлари тақдим этиб келяпсиз. Мана сизга фонограммада бўлса ҳам, жонли ижрода ҳам концерт бериш ярашади. Чунки, сиз аввал кўплаб жонли ижрода концертлар бериб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлгансиз. Бу исбот талаб қилинмайдиган нарса! Кечирасизу, охирги пайтда сал жаҳлимни чиқарадиган нарса, кўп концертларга борсак, бошқаларникида фонограмма. Сизда эса, фонограмма бўлса ҳам ярашади. Ҳозир айрим ёш санъаткорларимиз ёш, куч ва ғайратга тўлган, лекин фонограммада концерт беришади. Улардан айримлари унвонларга эга. Шу ёшларга, шу унвонига фонограммада концерт бериш ярашадими?

Акмал Мирзо: - Ўзбекистон Халқ артисти деган унвонли баъзи бир хонандалар, Ғуломжон Ёқубов учун ёш саналади. Лекин, сиз учун ёш эмас!

Ғуломжон Ёқубов: - Фонограмманинг ҳозирги вақтда мужассамлангани, бу алоҳида ўрин тутад. Чунки, созандалар 30-40 та бўлиб ўтиргани билан, уларни бирлаштириш, сўнг, уни овоз оператори уни ҳар биттасини алоҳида, рубобни алоҳида, ғижжакни алоҳида, ҳаммасига алоҳида бир кундан вақт ажратиши керак бўлади! Ҳозир эса, кўраётган бўлсангиз ҳар куни концерт бор! Бугун меники, эртага уники, ундан кейин яна бошқаники! Натижада овоз оператори бунга ҳеч қачон улгурмайди! Шунинг учун балки? Лекин, биз ҳали микрофон бўлмаган вақтдан қўшиқ айтишни бошлаганмиз! Фонограммасиз бемалол 10 кунлаб ҳам концерт беришим мумкин! Тўйларда ҳам, бемалол 3-4 соатлаб қўшиқ айтардим. Ҳозир ҳам, бемалол 3-4 соат концертни жонли ижрода ўтказа оламан! Лекин, ҳозир қарасангиз, телевизор орқали бериладиган концертни кўрсангиз, фонограмма бўлмаса, бир-биридан бўлиниб қолади, овозлар ҳам баланд-паст чиқади, яхшилаб аҳамият берсангиз барибир билинади! Буни ҳаётда кўриб турибман, шунинг учун ҳам, қачонки ҳаммаси “пишади” яъни тайёр кам-кўстсиз бўлади, ёки “фонограмма бўлмасин” дейдиган кундан ўзимни бахтли ҳисоблайман ва эртаси кундан бемалол жонли ижрода куйлайвераман! Чунки, ҳаммада жонли ижро бўлса, овоз операторлари ҳам, ҳаммаси ишлайди, ўшанга ўрганади! Ҳозир эса қарасангиз, бугун биттаси фонограммада концерт беради, эртаси бошқаси жонли ижрода концерт берса, пала-партиш нарсани олиб келади. Тингловчиларнинг қулоғига ёқмайдиган нарсалар чиқади. Шунинг учун, балки улар ҳам шундай қилаётгандир?

 photo (11)

Акмал Мирзо: - Адашмасам, январь ойини 3-4 санасидан бир хонанданинг концерти билан бу мавсумдаги концертларга старт берилган бўлса, 5-6 июлда мавсум якунида бир хонанданинг концерт дастурлари ҳақида эшитдим. Эшитишимча, концерт дастурлари орасида шунча вақт ичида максимум 3 кун бўш кунлар бўлиши мумкин экан. Бу дегани, 5-6 ой ҳар куни концерт, бу сизни ташвишга соладими ёки хурсанд қиладими?

photo (19)

Ғуломжон Ёқубов: - Бир тарафдан хурсанд қилади, бир тарафдан ташвишга солади! Чунки, ташвишга солгани, концерт бераётган хонанда агар чиндан ҳам жонли ижрода куйлайдиган бўлса, унга созандалар билан репетиция учун камида 10 кун саҳна керак! Ўша бир-бирини тушуниб, овозларни катта залда бир хил қилиб, овоз оператори билан мулоқотда бўлиш учун 10 кун, яъни шунча вақт керак! Лекин, ҳеч қачон бунча кун бўлмайди! Мени концертимдан бир кун олдин концерт бор! Эртасига мени концертим, мен қачон саҳнага чиқиб, репетицияга улгураман?  25 та раққоса қатнашади, созандалар бор, Сomedy Uz, бошқалар, ҳаммамиз бирга катта залда қачон ишлаймиз? Ишлашга вақт йўқ! Қарабсизки, ўша концерт бўладиган кун, шундоқ бориб кўрилади, кечқурун концерт бўлади! Репетиция, ишлаш учун эса жуда катта вақт керак! Ҳозир кетма-кет концерт! Бюджетдан қилинмайдию, ҳамма ўзини ўзи қоплаши керак. Шунинг учун, санъат саройи ҳам, ўзини ўзи қоплаши керак! Ижара ҳақини олиши керак! Шунинг учун ҳар бир нарсани ўзининг савол-жавоби бор! Шунинг учун ҳам, ҳозир кетма-кет концертлиги шу боисдан бўлса керак, деб ўйлайман.

 

Навбатдаги қўнғироқ орқали савол: - Концертингиз 1 март куни, яъни ўзбек шоираси Зулфия хонимнинг туғилган куни билан бирга кунга тўғри келади. Балки бу бежиз эмасдир? Зулфия хоним ижодидан куйланган, ёки уларга бағишланган хотира қўшиқларингиз ҳам борми? Иккинчи савол: Мусиқа асбобларидан бирортасини мукаммал чалиб, ўз қўшиқларингизни шу мусиқа асбобида тайёрлаб куйлай оламан, деган мусиқа асбобингиз? Ҳозир номер тера туриб, хаёлимга келиб қолди, илгари фильм-концертлар бўларди, ҳозир ҳам сизнинг ҳаётингиз ҳақида, бир ҳужжатли фильм даражасида, ҳаттоки бадиий фильмга ҳам тортади ҳаёт ва ижодда босиб ўтган йўлларингиз, фильм қилинса! Ибрат олишга арзийди! Ўзингиз ҳаёт ва ижод йўлингиз ҳақида сценарийсифат нарса ёзиб берсангиз ва шунинг устида ишлашса, деган таклифни айтмоқчи эдим. Муносабат ва жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!

photo (16)

Ғуломжон Ёқубов: - Концертимни Зулфия хонимнинг 100 йиллиги билан бирга бўлиши, мен учун битта бахт! Зулфия опа билан кўришганман, гаплашганман! 70 ёки 80 йилликларида “Алишер Навоий” театрида бўлганди, уларнинг ижод маҳсулларидан қўшиқ ижро қилганман! Ҳамид Олимжондан ҳам айтганман! Зулфияхонимнинг ҳурматли мен учун жуда ҳам баланд. Ижод маҳсулидан қўшиқлари ижро этилган, агар ҳозирги концерт дастуримда бўлмаса ҳам, у кишининг фарзандлари, набиралари, ҳаммаларини табриклаб, соғлик, саломатлик тилайман! Ҳамиша Зулфияхоним бизнинг юрагимизда! Қайси созни чала оласиз, деганингизга, мен айтаман, жуда кўп созларни чалишни биламан! Лекин, ўзим рубобда ўқиганман! 7 йил мусиқа мактабида ўқиб битирганман, 4 йил мусиқа билим юртини битирганман, ундан ташқари 20-25 йил десам, янглишмайман, фақат тор чалиб қўшиқ айтганман! Энди ҳозирда одамлар мени тор чалиб қўшиқ айтмаётганимга, мусиқа асбобини чалишни билмаса керак, деган фикри ҳам бўлиши мумкин. (самимий кулади) Мени ҳаётимнинг ярми соз билан ўтган! Ҳозир ҳам бемалол чиқиб, битта соз ва доира билан қўшиқ айта оламан, олдин шундай айтганмиз, кейин ғижжакда Абдуҳошим Исмоилов, кейин афғон рубоби, дутор қўшилган! Кейин, 10 талаб созандалар бўлган. Бизда соз билан қўшиқ ижро қилиш бор! Фильм-концертга келсак, энди бирорта одам шунга бош қўшса, балки у нарса ҳам бўлиши мумкин. Жоним билан ҳаётимни гапириб беришим мумкин, бадиий фильм бўладиган нарсалар ҳам бўлиши мумкин.

 photo (30)

Fattohhon.com Саида: - Ҳар йили концертларингиз ўзингиз учун ҳам, туғилган кунингизга бир баҳорий совға бўлади. Ўзингиз учун туғилган кунингизда концертларингиздан ташқари, бир ўзгача совға нима бўлган?

photo (8)

Ғуломжон Ёқубов: - Энг яхши совға, бу мен учун концерт қилишим! Мен туғилган куним, деб айтмайман! Туғилган кун ҳам қилмайман! Ўша куни концертда одамлар билан бирга бўламан! Ҳар йилги берадиган имтиҳонини яна топширса! Туғилган кунимда, ҳаммани ижодим билан меҳмон қилганим яхши-ку!

 photo (29)

Fattohhon.com Саида: - Одатда хонандалар концерт олди битта янги хит қўшиқ чиқариб, айлантиради. Баъзида эса, концерт ҳам ўша қўшиқ номи билан номланади. Сизда эса, концерт баннери чиқди. Сўнг, негадир жим-житликдек...  

photo (14)

Ғуломжон Ёқубов: - Чунки, менда янги қўшиқлар жуда кўп! Мен атай клип қилиб чиқармадим, чунки концертга келиб, ўша янги нарсаларни ўзлари кўриб, ўзлари баҳо беришсин!

 photo (5)

Акмал Мирзо: - Ғуломжон Ёубов деган номнинг ўзи томошабин учун етарли, деб ўйлайман! Биргина “Шошма, шошма”нинг ўзи ҳам.

 photo (31)

Fattohhon.com Саида: - Оилада ижодингизнинг давомчиси борми?

Ғуломжон Ёқубов: - Менинг фарзандларим бунга қизиқишмаган! Энди набираларим қизиқишадими, десам, улар ҳам қизиқишмаяпти. Лекин, бунинг учун қайғурадиган жойим йўқ! Агар чиқса, оқ йўл! Лекин, чиқмаса, мисол учун уни бошлаб қўйиб, ярмида ташлаб кетиб, ёки бўлмаса, чала-чулпа бўлганидан умуман бўлмагани ҳам яхши. Ҳар бир инсон касбни шундай танлаши керакки, уни ярим йўлда ташлаб кетмай, чўққигача эришиши керак, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам, ҳар биттасини ўзига ҳавола қиламиз ва мажбур қилмаймиз. Ҳеч қачон мен қўшиқ айтдимми, менинг фарзандим ҳам қўшиқ айтиши шарт эмас!

 photo (10)

Акмал Мирзо: - Афсуски, кўп устазодаларда, яъни санъаткорларнинг фарзандларида давом эттириш муваффақиятсиз чиқади!

Ғуломжон Ёқубов: - Албатта! Бу отасига барибир қобилият, иқтидор берилади, бу нарса эса, фарзандига ўтмаган бўлиши мумкин. Лекин, улар боласига, сен қўшиқ айтасан, деб мажбур қилиб бошлаттирган бўлиши мумкин. Бу нарса эса, ҳеч қачон ўзидек бўла олмайди!

 

Акмал Мирзо: - Мухлис ундан барибир отасини даражасини кутаверади!

photo (7)

Ғуломжон Ёқубов: - Албатта кутади! Лекин, у нарса натижа берадими, бермайдими, номаълум.

photo (6)

Дастур якунида Акмал Мирзо Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти устоз санъаткор Ғуломжон Ёқубовга, ҳамда бизга миннатдорчилик билдирди.

Акмал Мирзо: - Концерт дастурингиз муваффақиятли ўтсин! 100 ёшга кирганингизда ҳам, мана шундай мухлисларни хурсанд қилиб юринг!

photo (1)

Ғуломжон Ёқубов: - Раҳмат, ҳамиша соғ-саломат бўлинглар!

photo (33)

Биз ҳам мазкур дастурга таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (13)

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

 photo (32)

photo (22)

photo (3)

photo (2)

photo (3)

photo (2)