OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“БУ ТЕЛБА МУҲАББАТ ЁХУД ФАРҲОД ВА ШИРИН” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ ЎРНИ АСЛИДА ҚАЕРДА? 20.02.2015 23:30

photo_prem'era (36)

20 февраль куни бир йўла 3 та «Ғунча» (соат 16.00 да), “Киночилар уйи” (соат 17.00 да), ҳамда “Алишер Навоий” киносаройларида (соат 18.00 да) узоқ вақтдан буён катта экранларга чиқиши кутилаётган “Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин” фильмининг премьераси бўлиб ўтди!

Премьерада кўплаб шоу бизнес вакиллари ҳам томошабин сифатида меҳмон бўлишди ва ижодкорларни самимий табриклашди.

photo_prem'era (41)

Премьера кўтаринки руҳда бошланди. Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

7T7A4490_новый размер

Фильм продюсери Руслан Мирзаев

photo_prem'era (19)

Режиссёр ва оператор Талъат Мансуров

photo_prem'era (15)

Сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова,

photo_prem'era (16)

Саида Вахобова

photo_prem'era (21)

Бош рол ижрочилари: Лола, Умид Искандаров,

photo_prem'era (42)

Наргиза Салмонова ва бошқалар...

Фильмда бадиий раҳбар Баҳром Ёқубов

Ижодкорлар таништирилгач, фильм намойиши бошланди.

photo_prem'era (37)

Фильм илк кадрлариданоқ томошабин эътиборини ўзига тортади. «Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин» фильми ғоясининг ўзиёқ айнан соф, илоҳий муҳаббатнинг ҳаётда мавжуд эканлигини ифода этади. Қолаверса, тахрихдан ҳам маълумки, муҳаббат соғ инсонни ҳам телбага айлантириши шубҳасиз. Агар Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин”и бугунги кунда бизнинг ҳаётимизда бўлганида қандай инсонлар бўлишарди? Лекин, «Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин» фильми ғояси, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонини такрорламайди! Бу фильм Навоий достони эмас, унга тақлид ҳам қилинмаган! Аксинча, бугунги кун қаҳрамонлари бўлган ёшлар орасида ҳам чинакам ва қадрли муҳаббат бўлиши мумкинлигини кўрсатади! Фильмда, бугунги кундаги ёшларга, ҳаётга енгил қараб, “турмуш қуришим керак экан, ёшим ўтиб кетяпти” деб, шошиб ўйламасдан оила қуриб, бахтли бўлиш мумкин эмаслигини, аксинча, инсон ҳақиқатдан севиб қолгандагина бахтиёр бўлиши мумкинлиги, чинакам муҳаббат учун ҳар қандай синовларни енга олишини тушунтиришга ҳаракат қилинади. Фильмда жамиятдаги аёл ва эркак кишининг характери, ўзаро муносабатлари ўз ифодасини топган! Чинакам муҳаббат, авваламбор тилда эмас, дилда бўлади. Қолаверса, эркак киши учун аёл фақатгина оила бекаси, уйдаги хотин эмас, аксинча, бир умрлик ёнидаги йўлдоши, уни тушунадиган, ҳурмат қиладиган ва севадиган инсон бўлиши кераклиги, эркак киши ҳам ўз рафиқасини ҳурмат қилиши, қадрига етиши кераклигини таъкидлайди. Аёл киши ҳам фақатгина уй бекаси эмас, ақлли, эрининг ёнида уни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган, унинг ишига ҳам муносабат ва фикр билдира оладиган шахс бўлиши кераклигини кўрсатади. Қолаверса, баъзида муҳаббат ва ғурур тўқнаш келиши ҳам, мазмунли ифодаланади.

photo_prem'era (43)

Фильмнинг бош қаҳрамонлари Фарҳод ва Ширин, бугунги кунда етук шахс сифатида шаклланган йигит ва қиз, иккови ҳам тадбиркор, ёшларга яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ўз шахсий бизнесига асос солишган. Иккови ҳам ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнига, мавқейига эга. Кутилмаганда уларнинг ҳаётига кириб келган муҳаббат, икковининг ҳам оила ва туйғулар ҳақидаги фикрлари, қарашларини ўзгаришига сабаб бўлади. Тушунмовчилик ва зиддиятдан бошланган муносабатлар таъсирида, икки ёш чинакам муҳаббат оламига қадам қўядилар. Бир қарашда, уларнинг муҳаббатига ҳеч ким қарши эмасдек, чунки, уларнинг оилалари ва мавқейида ҳам ҳеч қандай тафовут йўқ эди... Лекин...

photo_prem'era (39)

Фильм ёшларни биринчи навбатда, ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини топишга, ҳар жиҳатдан билимли, ақлли инсон бўлишга, ҳамда севгига ва оилага енгил қарамасликка ундайди. Аёл ва эркак муносабатлари, ҳамда илоҳий муҳаббат фильмнинг бош мавзуси ҳисобланади. Айнан, бизнинг менталитетимизга тегишли бўлган эркак кишининг аёл кишига бўлган муносабати, фикрлари жуда таъсирли сюжетлар орқали кўрсатилган. Баъзи ўринларда юмордан ҳам ўринли фойдаланилган. Фильмда Фарҳод ва Ширин тимсолида бугунги кундаги тадбиркор, билимли ёшларимиз, бугунги кун қаҳрамонлари, уларнинг муҳаббати ифода этилган.

Фильмда Лоланинг иштироки ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди, чунки у бир неча йиллардан буён фильмларда роль ижро қилмаётган эди! Унинг бу роли ижодида яна бир бурилиш бўлди, десак янглишмаймиз, у ўз ролини жуда маҳорат билан ижро қилган! Шунингдек, Умид Искандаров, Наргиза Салмоноваларнинг роллари ҳам томошабинларга манзур бўлди! Айниқса, диалогларда фильм қаҳрамонлари айтган мазмунли фикрлар томошабинларнинг қарсакларига сабаб бўлди!

photo_prem'era (30)

Минг марта гапиргандан бир марта кўрган афзал деганларидек, “Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин” фильми 21 февралдан “Ғунча”, “Киночилар уйи”, “Алишер Навоий” кинотеатрларида намойиш этилмоқда!

Элдор Раҳмонов

photo_prem'era (56)

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

photo_prem'era (46)

photo_prem'era (48)

photo_prem'era (10)

photo_prem'era (9)

7T7A2592_новый размер

photo_prem'era (1)

photo_prem'era (7)

photo_prem'era (51)

photo_prem'era (49)

photo_prem'era (47)

photo_prem'era (50)

photo_prem'era (58)

photo_prem'era (55)

photo_prem'era (1)

photo_prem'era (2)

photo_prem'era (4)

photo_prem'era (5)

photo_prem'era (6)

photo_prem'era (8)

photo_prem'era (11)

photo_prem'era (13)

photo_prem'era (14)

photo_prem'era (20)

photo_prem'era (22)

photo_prem'era (23)

photo_prem'era (24)

photo_prem'era (25)

photo_prem'era (26)

photo_prem'era (27)

photo_prem'era (28)

photo_prem'era (29)

photo_prem'era (30)

photo_prem'era (31)

photo_prem'era (32)

photo_prem'era (33)

photo_prem'era (34)

photo_prem'era (35)

photo_prem'era (38)

photo_prem'era (40)

photo_prem'era (45)

photo_prem'era (46)

photo_prem'era (53)

photo_prem'era (54)

photo_prem'era (55)