OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ КОНЦЕРТГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ҚАНДАЙ КЕЧМОҚДА?  03.02.2013 06:59

ozodbek1.jpg
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков 5-21 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ҳозирда концертга тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу йилги концерт дастурлари 17 кун давомида бўлиб ўтиши кўзда тутилган!
 
Озодбек Назарбековнинг концертга тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда?
Дилбаҳор Худойбердиева Озодбек Назарбековнинг матбуот котиби: - Ҳозирда концерт дастури яна кўриб чиқилмоқда. 40 дан ортиқ қўшиқлар ичидан, концертда куйлаш учун қўшиқлар саралаб олинмоқда!     Концертда ҳозирча бир неча қўшиқлар жонли ижрода бўлиши кутилмоқда. Камида 6 та, ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
 
- Озодбек ака Назарбеков билан интервью вақтида Навоий ғазалларига мурожаат қилиб, қўшиқ куйлаш ниятлари борлигини билдирган эдилар. Балки, бу бу йилги концертларида юз бериши мумкинми?
- Балки... Навоийнинг ғазалларини, китобини ўқиб чиқдилар. Лекин, ичидан ҳали қўшиқ қилиб куйлаш учун, бирортасини аниқ танлаганлари йўқ.
 
- Интервьюда саволлардан бирига Бобур рубоийси билан жавоб қайтаргандилар. Балки, Бобур ғазалларидан бирини қўшиқ сифатида куйлашлари-чи, мумкинми?
- Мумкин. Ижод шундай нарсаки, кутилмаганда келиши ҳам мумкин.
 
- Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт дастури бошқа концерт дастурларидан нимаси билан ажралиб туриши мумкин?
- Қўшиқларининг оригиналлиги, қўшиқларнинг адабий ва таъсир кучига кўпроқ таянади. Аввал бир бастакор билан ҳамкорлик қилган бўлсалар, ҳозирда 4 та бастакор ва бир неча шоирлар билан ҳамкорликда ижод қилмоқда! Айни вақтда, концертга тайёргарлик жараёнлари қизғин кечмоқда!
 
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ўтган йилги концерти ҳам, ўзига хос жиҳатлари билан томошабинларни қойил қолдирган эди.
 
 
Томошабинлар эса, ўз севимли хонандаларидан бу йил ҳам, ҳайратга соладиган даражадаги ажойиб ва такрорланмас концерт кутиб қоладилар.

Саида Вахобова