OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАНЗУРА: АЁЛ КИШИ ҚАЧОН НОЗИК ВА ОЖИЗА БЎЛА ОЛАДИ? 17.03.2015 00:46

photo (1)

Хонанда Манзура ўзининг романтик қўшиқларидан ташқари, ўзига хос имиджи билан ҳам, томошабинлар эътиборида! Хонанда изланувчан, қўшиқларда ҳам, имиж борасида ҳам доим янгилик яратишга ҳаракат қилади. Айниқса, клипларида, ҳар бир қўшиғига мос образ яратади. “Диллашув” саҳифамиз меҳмони Манзура! Бу сафар унинг ҳаётига бошқа тарафлама назар солинди.

 photo (3)

- Биринчи навбатда сизни ўзингизга хос одатларингиздан бошласак. Саҳнага чиққанингизда кўпинча “Ассалому алайкум” сўзини ўзгача оҳанг, талаффузда айтасиз. Бу бошқалардан ажралиб туриш учун ўзига хос услубингизми, ёки талаффузингиз чиндан ҳам шундайми? Одатда интервьюларда кўпроқ қайси тилда гапирасиз?

- Савол беришса ҳам, интервьюда ҳам, доим ўзбек тилида гапиришга ҳаракат қиламан! Қандай талаффузда бўлишидан қатъий назар ўзбекча гапираман. Негаки, мен ўзбеклигим билан фахрланаман! Лекин, мен рус мактабида ва қолаверса, Консерваторияда ҳам рус тилида таҳсил олганман. Балки, шунинг учун ҳам, баъзи сўзларда талаффузим унчалик тўғри эмасдир? Аммо, ҳар бир интервьюда фақат ўзбекча гапираман. Мендан интервьюларда кўпинча, “рус тилида гаплашасизми?” деб сўрашади. Дарҳол “йўқ, мен ўзбек тилида гапираман” деб, қатьий туриб оламан. Нима учун мен ўзбек тилини билмаслигим, ўзбекча гапирмаслигим керак? Ахир менинг мухлисларим, мана шу қоракўзлар бўлса! Мен Ўзбекистонда туғилганман, ўзбекман, шу ерда яшаб, шу ернинг нонини еб, шу ерда яшаётган бўлсам, нега ўзбек тилини билмаслигим ва ўзбекча гапирмаслигим керак? Ўзбек тили бизнинг она тилимиз, биринчи навбатда Давлат тили! Давлат тилини эса, биз хонандалар билишимиз шарт, деб ўйлайман. Чунки, ёшлар биздан ибрат олишади, ўрганишади. Менимча, биринчи навбатда ўзбек тилини ўрганиш, билиш керак, кейин бошқа тилларни ўрганиш керак, деб, ўйлайман!

 

- Ҳаётда ва ижодда кимгадир тақлид қиласизми?

- Тақлид қилмайману, лекин ҳаммадан ўзимизга нимадир оламиз, назаримда. Ўйлайманки, инсон борки, қайси касбда бўлмасин, ҳар куни ўрганади! Масалан, стилист Февзи билан ижодий ҳамкорликдамиз, (у кишини Федя ака дейман) у киши билан хорижга борганимизда ҳам, имидж, услуб, хонанданинг маҳоратими, ҳаммасига аҳамият бериб, билмаган нарсаларимизни ўрганишга ҳаракат қилардик. Менимча, инсон ҳар куни ва ҳаммадан ўрганиши керак!

 photo (15)

- Ҳаётда ва ижодда идеалингиз борми?

- Менимча, ҳар бир инсон ўзича идеал ва ҳар бир инсон ўзгача гўзал! Гўзал бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ! Мен ўзим ҳам гўзалликни яхши кўраман!

 

- Сизнинг тасаввурингиздаги идеал аёл?

- Менимча, идеал аёл, бу бир вақтнинг ичида ҳам руҳан кучли, ҳам меҳрибон, лекин шу билан бирга нозик ва ожиза бўла олган аёл! Аёл киши қачон нозик ва ожиза бўла олади? Қачонки унинг ёнидаги эркак ундан кучли бўлса! Унга шунчалик меҳр бера олсаки, энг кучли аёл ҳам, ўша эркакнинг ёнида нозик, ожиза ва гўзалга айланса! Ўйлайманки, шундагина аёл идеал бўла олади! Аёл кишининг ўзи нега кучли бўлиши керак? Агар аёл киши кучли бўлса, у ён-атрофидагиларга яхши маслаҳат ҳам бера олади, яхши йўл тутади, иродали ҳам бўла олади!

 photo (16)

- Сиз ўзингизни қандай аёл, деб биласиз? Кучли ёки нозик, ожиза?

- (самимий кулиб) Баъзида кучли, баъзида ожиз бўламиз. Баъзида эса, қандай эканлигингни ўйлашга ҳам вақт йўқ. Лекин, кучли аёл деганда, бу ҳаммани дилини оғритиш, ёки жисмонан тарафлама ўта кучлиликни назарда тутганим йўқ! Ҳаётда, баъзида шундай аёлларга ҳам дуч келасиз, афсуски. Баъзида, эса бадавлат аёлларни ҳам кучли, дейишади. Лекин, кучли деганда, руҳан ва маънан кучли аёлни назарда тутяпман! Агар аёл руҳан ва маънан кучли бўлса, иймони ҳам кучли бўлади! Ҳар хил қийинчиликларни ҳам мардонавор енгиб ўта олади ва ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қила олади!

 

- Либослар бутиги ҳам очдингиз, бизнесга ҳам қизиқдингизми ёки бу хоббимиди?

- Балки? Лекин, менинг асосий севган ишим ҳам, касбим ҳам бу куйлаш, санъат!

 

- Сизни негадир ёш ижодкорлар билан пиар қилишни ёқтиради, дейишмоқда. Бунга муносабатингиз? Масалан, сўз устаси ва актёр Шерзод Бин билан муносабатларингиз гап-сўзларга сабаб бўлди!

- (жиддий ва самимий) Менга нисбатан чиндан ҳам Шерзод Бинда қандайдир инсоний илиқ ҳис-туйғулар бўлган! Лекин, мен ўзим атайлаб, Шерзод Бин билан пиар қилмаганман! (ҳайрон бўлиб) Балки, Шерзод Бин учун бу пиар бўлгандир? Ёки, атрофдагилар шундай тушунишганми? Чунки, у ёш ижодкор, қолаверса, бизни “турмуш қуришяпти, тўйи бўлаётган экан” деган гаплар ҳам тарқалиб кетиб қолди. Лекин, мен бунга аҳамият бермадим, чунки мени одамлар ҳар ойда “турмушга беришади”! Ҳаттоки, бир гал “Кореялик бизнесменга турмушга чиқяпти” ҳам, дейишди! Шунинг учун ҳам, бундай гапларга аҳамият бермай қўйганман! Лекин, Шерзод Бин билан “тўйи бўляпти” деган гаплар менга бироз ёқмади, чунки биринчидан ҳақиқат эмас, ҳар холда турмушга чиқмаган инсонга бу нарса ғалати бўлди!

 

- Лекин, ижтимоий тармоқлардаги бирга тушилган суратлар, Шерзод Биннинг комментлари-чи?

- Ижтимоий тармоқларда профилимдаги суратларга келсак, биринчидан мен Шерзод Бинни жуда ҳурмат қиламан. Унинг онасини ҳам яхши танийман. Оилавий дўстмиз! Қолаверса, мени ижтимоий тармоқдаги профилларимда бундай суратларим Шохруххон билан ҳам, Бобур Умаров, Тоҳир Усмонов ва бошқа ижодкорлар билан ҳам бор! Масалан, Тоҳир Усмонов билан бирга кафега бориб, овқатланамиз. Ўшанда, баъзида суратга ҳам тушамиз. Ёки ижодий ҳамкорлар билан қаердадир бирга ўтириб гаплашишлар, бирга овқатланишлар бўлади. Бу нормал ҳолат, деб ўйлайман. Шерзод Бин мени ўртоғим ва мени “у орқали ўзига пиар қилди”, дейишгани менга ғалати бўлди!

 photo (10)

- Унда Азиз Раметов билан-чи?

- Азиз Раметов мени ёқтирарди ва менга ҳаттоки “уйланаман” ҳам, деди. Лекин, мен шундай тоифаданманки, эркак зотига унчалик ишонмайман! Тўғри, яхши инсонлар кўп! Жуда кўпчилик, менга оила қуриш таклифи билан чиқишган ва ҳозирда ҳам бундай таклифлар кўп! (ўйланиб) Лекин, менда қандайдир ишончсизлик кучли. Ишониб кета олмайман! Шунинг учун ҳам ҳозирча ёлғизман!

 

- Ҳозир ўзингиз хонанда Тоҳир Усмоновни ҳам “дўстим”, дедингиз. Лекин, у билан ҳам ижтимоий тармоқларда суратларингиз пайдо бўлдию, яна янги гап-сўзлар ҳам кўпайди. Нега, айнан сизда бундай ҳолатлар, шов-шув ва пиар даражасига бориб қолади?

- Чунки, мен ким билан бирга суратга тушсам, ҳамма дарров ўшани менга “уйлантириб” қўйишади! (кулиб юборади) Негаки, шоу бизнес оламидаги кўп қизлар турмушга чиқишди. Шунинг учун бўлса керак, менга “Нега турмушга сиз чиқмаяпсиз? Қачон турмушга чиқасиз?” деган саволлар кўпайиб кетди. Лекин, бу саволни менга бериш керак эмас, деб ўйлайман. Бу ҳаммаси Яратган тарафидан ҳал қилинадиган нарса! Қачон пешонага ёзилган бўлса, инсон ўшанда турмуш қуради!  

 

- Балки, баъзи ҳамкасбларингиз ўзидан ёши бироз кичик инсонлар билан оила қурганликлари учун, балки сизда ҳам шундай бўлади, деб ўйлашаётгандир?

- Фақат бу сабабли эмас! Ўзи ҳозирда кўпчилик ўз жуфтини топиб, шоу бизнес оламидагиларнинг кўплари оила қураётганлиги, тўйлар бўлаётгани ҳам сабаб бўлса керак. Ҳаммалари бахтли бўлишсин! Ўзи кўпчиликка шахсий ҳаётиннгиз қизиқроқ бўлади, шекилли... Шунинг учун, мени ҳам, нега турмушга чиқмаётганим жуда кўпчиликни қизиқтирмоқда! Ўзимдан ҳам жуда кўп сўрашади!

 

- Сиз ҳам, ўзингиздан ёши кичик дўстингиз, ёки ҳамкасбингизга турмушга чиқишингиз мумкинми?

- Буни вақт кўрсатади, ҳаммаси худодан! Кимнинг кўнглига нима солади, буни фақат Оллоҳ билади! Олдиндан бир нарса дея олмайман! “Ким экан, қачон экан”, деб кутиб ўтириш ҳам шартмас! Бўлиши керак бўлса нарса, барибир бўлади! Буни мен ҳал қилмайман!

 photo (7)

- Ижод бу бир фоиз қобилият, 99 фоиз меҳнат, дейишади. Сизнинг фикрингиз?

- Жуда бир фоиз, деб ўйламайман. Оллоҳ қобилият бергандан кейин, уни кўпроқ беради, албатта. Аммо, мана шу қобилият ёнига меҳнатни ҳам қўймаса бўлмайди! Ўша меҳнатингизга яраша, Оллоҳ ҳам ҳар тарафлама назар ва барака беради. Вақт ўтиб, астойдил меҳнат қилсангиз, қобилиятингиз ҳам кучаяди. Қобилиятга менимча, дид ҳам кирса керак. Чунки, жуда кучли овозлар бор, аммо улар ҳақида ҳеч ким билмайди. Чунки, улар ўзларини кўрсатишни билишмайди. Қобилиятни кўрсата олиш, намоён этиш учун дид ҳам бўлиши керак, деб ўйлайман. Чунки, ижодкор ўзига қандай йўналиш мос тушишини, қандай мусиқа кераклигини танлай билиши керак!

 

- Охирги вақтларда фильмларда роль ижро қилмай қўйдингиз?

- Бироз олдин 2 та лойиҳага таклиф этишган эди. Биттасига ўзим рад жавобини бердим. Иккинчисида тушишим керак эди, аммо бир тушунмовчилик бўлиб, у лойиҳада иштирок этмадим. У ерда Мавлуда Асалхўжаева билан қайнона-келин бўлиб, чиқишимиз керак эди. Яхши лойиҳа эди, тушунмовчилик юз берди.

 

- Лекин, кўплар сизни режиссёр Рустам Саъдиев билан ҳамкорлик узилганлиги учун, бошқа фильмда суратга тушишга қизиқмай қолди, ҳам дейишмоқда.

- Нима учун? Мен фильмда суратга тушишга, умуман фильмларга жуда ҳам қизиқаман. (ўйланиб) Балки, Рустам ака ҳам менга ўша вақтда жуда катта туртки бергандирлар? Тўғри, балки бу гапда ҳам жон бордир? Чунки, фильмларда суратга тушишимга сабабчи бўлганлар. Менга атаб сценарийлар ёзиларди, умумий бир жамоа бўлиб ишлардик. Тўғри, ҳозир ҳам фильмларда суратга тушишга таклифлар бўлмоқда, лекин билмадим, балки чиндан ҳам айтган гапингизни ҳам таъсири бордир?

 photo (11)

- Ўзи режиссёр Рустам Саъдиев билан ҳамкорлик тугашига нима сабаб бўлганди?

- (самимий ва ўйланиб)  Вақт ўтадию... Барибир ўз йўлим билан кетдим. Лекин, шуни очиқ айтаманки, Рустам ака менга жуда катта ёрдам бергандилар. Ўша “Муҳаббат синовлари”, “Севгинатор” фильмлари, қанча қўшиқлар, клиплар... ҳаммаси катта мактаб, дарс бўлган! Рустам ака менга кўп нарсани ўргатган! Рустам ака ўзим учун ўзим ҳаракат қилишим кераклигини ўргатган! Мен Рустам акадан нима учун миннатдорман? Чунки, шундай бир лойиҳалар бор эдики, улар продюсердан кетгандан кейин фақатгина бошқача кийиниши, фақат чиройли бўлиши мумкин эди, холос. Рустам ака эса, биринчи навбатда мени меҳнатга ўргатганлар! Фақатгина чиройли кийинишни биладиган қўғирчоқ бўлишга эмас! У киши ростмана ижод қилишга, аранжеровкачи, клипмейкер билан гаплашишга ва ҳамкорлик қилишга, суратга олиш майдонида ўзни қандай тутиш кераклигигача ўргатганлар. Шунингдек, иқтисод қилишни, ижодда ҳамма нарсага ўзимнинг ёнимдан маблағ тўлашни ўргатганлар. Масалан, битта қўшиқ яратиш учун, қанча маблағ сарф бўлишини биламан ва ўша маблағдан кечиб, аранжеровкачига бериб, яхши қўшиқ қилдира оламан! Аммо, шундай бир лойиҳаларни биламан, продюсер билан ҳамкорликни тўхтатгач, уларга 300 минг сўмни ўз ижодига ёки рекламасига ўз ёнидан тўлаш, гўёки улкан бир муаммодек кўринарди! Улар фақат янги ҳомий қидиришарди, янги продюсер излашарди ва шу билан йўқолиб ҳам кетишди... Ахир маблағни сарф қилгач, ҳомий олдида ҳам жавобгарлик бор! Мени эса, Рустам ака тартибга ва иқтисод қилиб, ўзим маблағ топиб, ўзим учун ўз ёнимдан бемалол харажат қилишга ўргатганлар. Биринчи навбатда меҳнат эканлигини, меҳнат орқали муваффақиятга эришиш мумкинлигини тушунтирганлар! Чиройли клип, яхши қўшиқ, булар ҳаммаси меҳнат натижаси эканлигини билдирганлар. Маблағни фақатгина кийим-кечакка эмас, яхши қўшиқ ва клипга сарфлаш кераклигини ўргатганлар. Ҳар доим янги қўшиқ яратиш, изланиш кераклигини уқтирардилар. Тўғри, ҳар доим чиройли бўлиш, дид билан кийиниш керак, аммо биринчи навбатда меҳнат ҳам қилиш керак! Рустам акадек инсонга учраганим, бу менга Оллоҳ тарафидан ҳам катта совға бўлган! У киши билан ҳамкорликдан сўнг, мен мустаҳкам оёққа турган, қўлида ҳунари бор, бир касб эгаси бўлиб чиқиб кетдим. Чунки, ўзим ҳам қўшиқ ярата оламан, фильмда суратга тушишим мумкин, керак бўлса, клипмейкерлар билан ҳам бемалол баҳслашаман оламан! Барибир рассомнинг қизиман, “буни бундай кўряпман”, деб ўз фикримни билдираман! Баъзи клипларни суратга олганимизда ҳаттоки иш баҳслашишгача боради, (самимий кулиб) кадр ортидан “Бу нима? Мен ахир Рассомнинг қизиман-ку!” деган товушим ҳам эшитилиб туради. Ҳаттоки, баъзида “буни бундай қиласан, орқага мана буни қўясан” деб, айтиб туришга тўғри келади ва мени айтганимни қилгандан кейин ҳаммаси ўхшайди! Ахир 20 йилдан буён ижоддаман, тажрибали режиссёр Рустам ака билан ҳамкорликда ишладим, қолаверса отам рассом, опам дизайнер, анча йиллик ижодий багажга эгаман ва ўз фикримни билдира оламан!

 

- “Элдидо” гуруҳига бадиий раҳбар эдингиз. Ҳали ҳам шундайми?

- Йўқ, баъзи-баъзида маслаҳатлар бериб тураман. Ҳозирда уларнинг ўз продюсери бор! Диёржон Маҳкамов!

 

- Сизни кўп пластик операция қилдирган, дейишади. Аниғини айта оласизми, неччи марта?

- Тўғрисини айтсам, мен фақат 2 марта пластик операция қилдирганман холос. Бошқа ҳеч қандай операция қилдирмаганман. Лекин, ҳар куни интернетда ва бошқа жойларда “бу ерини ўзгартирган, бу ерини ўзгартирган” деб ёзишади. Масалан, лабимни кўп ёзишади. Менимча, бугунги кунда ҳар бир учинчи қиз лабларини ўзгартирса керак. Кўзларимни гапиришади, ҳатто ўзимга ҳам айтишади. “Мана қаранг, бирорта из ёки чандиқ борми?” дейман. “Йўқ” дейишади. Тўғрисини айтаман, кўзларимни ўзгартирмаганман! Лабимга келсак, тўғри, яширмайман, гель ва бошқа воситалардан фойдаланаман! Томошабинлар ҳам кўр эмаслар, шунинг учун ҳам, мен буни очиқ айтаман. Тўғри гапиришни, тўғрисўзликни ёқтираман! Пардоз воситаларини ҳар қандай касб эгаси қўллаши мумкин, аммо негадир менда шу нарсага акцент бўлади! “Мана шундай қилибсизми?” дейишади. Бир тарафдан хурсанд бўламан, чунки менга эътибор шунчалик кучли! Лекин, агар керак бўлса, яна пластик операция қилдиришим мумкин, ҳоҳишим бор. Пластик операция бугунги кунда нормал ҳолат ва “бу мумкин эмас” деганлар, адашади, назаримда. Чунки, инсон ҳар доим ўзига қараб, чиройли бўлиши керак. Масалан, баъзи тенгдошларим мендан 10-15 ёш катта кўринишади. Мендан доим, “нима қиласиз? Қандай қилиб бундай ёш кўринасиз?” деб сўрашади. Агар улар ҳам мендек кўринишга эга бўлишса, албатта хурсанд бўлишарди. Агар улар ҳам озгина ҳаракат қилишганида, шундай бўларди! Агар аёл киши ўзи ҳаракат қилса, бемалол шундай кўринишга эга бўла олади. Масалан, ҳозир мени ўзимга Шахзода, Лола ва Нилуфар Усмонованинг кўриниши жуда ҳам ёқади. Шахзоданинг 2 фарзанди, Лоланинг 2 фарзанди, Нилуфар Усмонованинг эса 3 та фарзанди бор, лекин улар жуда ёш ва жуда гўзал кўринишади! 

 photo (14)

- Ташқи кўринишингиз доим рисоладагидек бўлиши учун доим парҳезга риоя қилиб, спорт билан шуғулланасизми?

- Албатта! Биринчи навбатда, шуни айтаман, одамни вазни ортса, ёши ҳам катта кўринади. Сувни ҳам бирданига кўп ичиб бўлмайди, ширинликни ҳам меъёрида ейиш керак. Бундан ташқари, ҳар куни “беговая дорожка”да юраман. Сал вазним ортгандек туюлдими, “беговая дорожка”да кўпроқ “юраман”! Айнан, югурмайман, юраман! Ўзи кунига 3 км юриш керак! Масалан, телевизорни қўйиб, кўриб бемалол 1 ярим км юриб қўйганингизни билмай қоласиз, ёки мусиқа қўйиб “беговая дорожка”да юринг. Сўнг, кун давомида ишларингизни қиласиз, дам оласиз, кейин кечқурун уйқуга ётишдан аввал, яна 1 ярим км “беговая дорожка”да юринг. Бу сира ҳам қийин эмас, ҳаммага шуни маслаҳат бераман. Ёзда, қишда кўчада юриш қийинроқ, чунки қишда совуқ, лекин ёзда ҳам томоқ, юз шамоллаши мумкин. Шунинг учун ҳам, “беговая дорожка” жуда қулай. Бундан ташқари, мен кунаро йога билан шуғулланаман, бу умуртқага жуда фойдали! Куни билан инсон яхши кайфиятда бўлади! Имкон қадар кўп тўлишмасликка, семирмасликка ҳаракат қилиш керак, деб ўйлайман.  

 

- Ота-онангиз ижодингизга қанчалик аҳамиятли?

- Ота-онам ижодимга жуда ҳам катта эътибор беришади, ҳар сафар телевизорда чиққанимда, кўриб, жуда ҳам суюниб ўтиришади. Дадам ҳам клипларимни кўриб, агар ёқса, “яхши асар бўлибди” деб мақтайдилар, агар ёқмаса, “йўқ, ёқмади” деб очиқ айтадилар. Мен ўзим ҳам клипларимга қандайдир бадиийлик киритишга ҳаракат қиламан!

 

- Қайси қўшиғингиз ота-онангизга манзур бўлган, қайси бири эса ёқмаган?

- Ёқмаганини эслай олмайман. Аммо, ёққан қўшиқларим кўпроқ! Масалан, “Ўнгимда кўрай” қўшиғим ёқади, “Севар эдим такрор” клипим, унда ҳар хил образларда намоён бўлганман! У клип ижодимдаги энг кўп маблағ кетган клиплардан бўлган! Агар дадам клипимни кўриб тушунмасалар, “мана бу ерида нима демоқчи бўлгансан?” деб сўрайдилар. Ёки “мана бу ерини яхши ўйламабсан”, деб очиқ айтадилар ҳам.

 photo (12)

- Ўзингиз отангизнинг ижодига қанчалик эътиборлисиз? У кишининг қайси чизган сурати сизга кўпроқ ёқади?

- Дадамнинг ҳаётида шундай воқеа юз берган. Дадам жуда чиройли бир аёлнинг суратини ўзлари тасаввур қилиб чизганлар. Шундан сўнг, онамни учратганлар! Ўша суратдаги юз, онамга жуда ўхшайди! Дадам, онамни кўрмай туриб, ўша суратни чизганлар ва гўёки ўша сурат ҳаётга кўчиб, онамни учратиб, уйланганлар. Шу сурат энг севимли суратим! Бундан ташқари, дадамни жуда ҳам яхши асарлари бор, масалан, “Гўрўғли, Алпомиш” эпослари жуда ҳам таъсирли чиққан! Жуда ҳам чиройли Бухоро, Самарқанд тасвирланган асарлари, жуда бир ўзгача чуқур мазмунга эга. Дадамнинг ишлари катта монументал  асарлар. Масалан, яна бир сурати бор, ғордан осмонга чиқиб кетаётган от тасвирланган.! Дадамнинг ишларини мен “фентези” ўхшатаман! Дадам жуда кўп китоб ўқиганлар, тарихни яхши биладилар. Ўз асарларида ўтмишни, бугунни ва келажакни уйғунлаштира оладилар. Асарлари қандайдир фантастик, бошқа оламга олиб кетади. Яқинда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан дадам Муборак Йўлдошев ҳақида, ҳужжатли фильм яратилди ва бунинг учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигига миннатдорчилик билдирамиз!

 

- Манзуранинг армони борми?

- Худо ҳоҳласа, ҳеч кимда армон бўлмасин! Армоним йўқ, аммо орзуларим бор ва жуда кўп! Худо ҳоҳласа, амалга ошади!

 

- Ёшликдаги орзуларингизни неччи фоизига эришдингиз?

- Балки, 60-70 фоизига! Ҳали ёшмиз, 40 физи секин-секин бўлади, Худо ҳоҳласа!

 photo (4)

- Ҳаётда кўпроқ кимга суянасиз?

- Ҳаётда кўпроқ ота-онамга суянаман! Ота-онанг бор, сени дуо қилиб турадиган, қўрғон бўлиб турадиган, ота-онанг бор, бошингни кўтариб, гавдангни тик туриб юрасан! Умуман, олганда инсон ўзига ва худога ишониши керак, ҳамда тўғри яшаши керак. Агар инсон тўғри яшаса, йўллари ҳам тўғри ва хайрли бўлади. Кўплар “ҳаётда курашиш керак” дейишади. Бу ким билан, ёки кимлар биландир кураш эмас, бу аслида ўзинг билан ўзинг курашишинг ва ўзингни енга олишингдир. Сени маънан ўсишинг, ижодий ўсишинг, кимгадир зулм қилиш ёки тазйиқ ўтказиб, курашиш эмас! Инсон бу дунёга чақалоқ шаклида фариштадек келади, йиллар ўтгач ҳаёт уни ўзгартиради, улғайган сари у ўзгаради. Аммо, инсон барибир покликка интилиши, жамиятга нафи тегиши керак, у йиллар давомида нафси билан курашиб, мукаммалликка эришишга интилиши ва бу дунёдан худди келган онидек пок бўлиб кетиши керак, деб ўйлайман.

 

- Охирги марта қачон йиғладингиз?

- Мен кўп йиғлайман... Чунки, амалга ошмаган орзуларим бор, ишонаман улар қачондир, аммо албатта амалга ошади! Балки, охирги марта бир-икки кун аввал йиғлагандирман... Лекин, бундан уялмайман! Тушкунликка ҳам тушмайман, албатта! Ҳар бир инсонни ҳали амалга ошмаган орзулари бўлади, аммо бизни бунга мотам тутишга ҳаққимиз йўқ! Чунки, пешонага ёзилгани бўлади, шунинг учун ниятни яхши қилиш керак! Шунинг учун ҳам, ҳаётдан хурсанд бўлиб яшаш керак! Менимча, кўзига ёш олмаган ижодкор, ижодкор эмас! Юраги бор инсон борки, у йиғлайди!

 

- Илҳом манбаингиз? Янги қўшиқ яратиш учун нимадан илҳом оласиз?

- Зўр қўшиқлардан! Ўзимизникими, ёки хорижникими, муҳими яхши, зўр қўшиқ эшитсам, илҳом келади. Ҳаттоки, шунинг учун ҳам машина ҳайдамайман. Чунки, қўшиқ эшитсам, шу қўшиқ билан яшайман! Саундлардан илҳомланаман! Масалан, “Ўнгимда кўрай” қўшиғим, 3 минутда пайдо бўлган! “Ялла” гуруҳининг интервьюсини эшитганимда, энг хит қўшиқларидан бири, “Учқудуқ” қўшиғини 40 минутда яратилганлиги айтилганди. Ўшанда ҳайрон бўлгандим, қандай қилиб? Бу менга жуда қизиқ эди! “Ўнгимда кўрай” қўшиғимнинг яралиши ҳам кутилмаганда бўлди! Мен аранжеровкачи ёнига келдим, битта саунд қўйиб берди, тинглаб, устига битта трекни куйладим, бўлди! У қўшиқ ёдимдан ҳам чиқиб кетди. Ўша куни бир неча трекларни куйлаб кўргандим, битта шўх қўшиқ, битта оғир қўшиқ, яна бир қўшиқ куйлагандим. Хуллас, иккинчи куни келсам, аранжеровкачи менга “сиз мана бу қўшиқни куйлаб кетибсиз” деди. “Қачон?” десам, “кеча” деди. Ҳеч эслолмадим. Қўйиб берди, эшитсам ажойиб қўшиқ! Бобур Умаров ҳам тинглаб кўриб, “Манзура ҳоҳласанг ҳам, ҳоҳламасанг ҳам, сен шу қўшиқни айтасан! Бу қўшиқ хит бўлади!” дедилар. Шу тарзда “Ўнгимда кўрай” қўшиғим пайдо бўлган! Баъзида битта қўшиқни яратишни ҳоҳлайман, умуман чиқмайди! Баъзида эса, ғойибдан сонияларда етказади. Қўшиқ бу, худонинг мўъжизаси, деб биламан! Мен уни куйлайман холос. У қандай қилиб юрагимга кирди, қандай ўрнашиб қолди, билмайман. Шунинг учун, ҳалигача қўшиқ куйлаш жараёни, мен учун мўъжиза!

 photo (2)

- Жонли ижрода куйлашга нима дейсиз?

- Жонли ижрода куйлайман, албатта! Мунтазам репетиция қилишга ҳаракат қиламан. Аммо, тўйлар мавсумида, айниқса, вилоятларга бориб, қайтганда жуда ҳам чарчайман. Шундай ҳолларда бироз улгура олмайман. Лекин, асосан қиш вақтлари мунтазам жонли ижрода куйлаб, репетиция қиламан. Жонли ижрода куйлай олмасак, қўшиқни студияда қандай айтамиз? Битта қўшиқни студияга келиб айтиш учун, баъзида ойлаб тайёрланамиз!

 

- Тўйларда-чи? Жонли ижрода куйлайсизми?

- Бўлади, лекин баъзида шундай техникалар учраб қоладики, нафақат қўшиқ куйлаганингиз, балки “а” деганингиз ҳам эшитилмай қолади. Техникалар нобоплиги учун фонограммадан фойдаланишга тўғри келади. 

 

- Аёл хонандада бўлиши керак бўлган қайси жиҳатлар устида камроқ ишлаяпман, деб ўйлайсиз?

- Менимча, ўйлайманки, ҳаммамизга бироз жонли ижро етишмайди! Хореография етишмайди, менимча ўзи хонандалар хореография билан ҳам шуғулланишлари керак, деб ўйлайман. Лекин, кўпинча банд бўламиз, айниқса, мавсум вақти ҳеч нарсага улгура олмайсиз. Қолаверса, умуман олганда, баъзиларга саҳнада туриш маданияти ҳам етишмайди, назаримда.

 

- Унда нега ўшани ривожлантиришга ҳаракат қилмайсизлар?

- Секин-секин ҳаммаси бўлади, деб ўйлайман. Ҳаракат қилишяпти, ўрганишяпти.

 photo (13)

- Сизнинг фикрингизча, эркак кишида бўлиши керак бўлган жиҳатлар?

- Эркак киши биринчи навбатда ўз сўзида туриши керак, деб ўйлайман. Биламан, шундай яхши инсонлар бор, айтдими, албатта гапида туради! Кўпчилик, айниқса, ёшларимиз шундай мард инсонлардан ўрнак олишларини ҳоҳлардим! Бундан ташқари, эркак киши меҳрибон, мард ва саховатли бўлиши керак, менимча. Эркак кишининг фақатгина ҳусни эмас, унинг иймони, ҳаракатлари, ўзига яраша қаттиққўллиги ҳам бўлиши, қолаверса ўз аёлига ҳам, баъзи керак вақтда, сўзини ўтказа олиши керак! Ана ўшанда у ҳақиқий эркак бўла олади, деб ўйлайман! Эркак кишини ўз сўзи бўлсин! Агар эркак киши ўз сўзига жавоб берса, бошқалар ҳам “у сўзида туради”, деб уни ҳурмат қилишади! Эркак киши айтдими, бажарсин, сўзида турсин, шунда у ҳақиқий эркак бўлади! Турмуш ўртоқ ҳам, шундай ҳақиқий эркак бўлиши керак!

 

- Аввал Райҳон билан дугона бўлган эдингиз, кейин адашмасам, Муниса Ризаева билан дугона бўлдингиз. Ўзи ҳаётда аёлларнинг ўзаро дўстлигига ишонасизми?

- Мен ҳеч қачон Райҳон ва Муниса Ризаева билан яқин дугона бўлмаганман! Мен ўзи аҳамият бериб қарасам, ким билан бирга суратга тушиб, профилимга жойласам, ёки бирор ерда чиқса, йигит киши бўлса, “эрим” бўлади, аёл киши бўлса, “яқин дугонам”! Масалан, стилистим Февзи “Федя ака”ни ҳам суратларда кўриб, “эри” дейишди! Яна бир стилистим Бегзодни ҳам “эри” дейишди. Мен аслида ҳамма билан бир хил дўстона муносабатда бўламан! Агар мени ҳурмат қилмаса, мен ҳам ўша одамни ҳурмат қилмайман! Мени ҳам дугоналарим бор, албатта. Зайнаббегим Юнусова ва Ирода Дилроз. Мен дугоналаримни рейтинг ёки машҳурлигига қараб танламаганман! Ҳар доим уларнинг одамийлик тарафи кўпроқ қизиқтиради. Ҳаётда аёллар ўртасида дўстлик бор, фақат касб бошқа бўлиши керак! Битта касбда бўлиши керак эмас, битта касбда бўлишига мен ҳеч қачон ишонмайман! Шу нуқтаи назардан, мен ўзимга ҳеч қачон дугона қидирмаганман! Ҳамма билан яхши муносабатдаман!  

 photo (8)

- Аёл киши кучли бўлиши керак, дейишадию, лекин, кучли аёллар эркакларни чўчитади, бунга муносабатингиз?

- Балки, шуниси ҳам яхшидир? Чунки, чўчигани чўчиб кетаверади! Ҳақиқий, мард, қўрқмас эркак эса, барибир ёнингизда қолади! Аёл киши доим ўзидан кучлироқ бўлган эркакни танлайди! Бу уни ҳамма нарсадан чегаралаб, девор қўйиши учун эмас, аксинча, аёл кишини ўзининг аёл эканлигини, ўзининг нозиклигини ҳис қилиши учун! Агар эркак киши кучли ва қатъиятли бўлса, гапида турса, мард бўлса, у ўшандагина аёл киши учун авторитет бўлади! Ўшандагина аёл киши ўша эркакнинг гапига қулоқ солади! Аёл киши қачон эркак кишига бўйсунади ва айтганини қилади? Қачонки эркак, ҳақиқий эркак бўлса! Ҳақиқий эркак эса, боя айтганимдек мард бўлиши керак! Майдагап бўлиши керак эмас! Эркак киши битта гапирдими, айтганини қилиши керак, шунда ундан ҳамма чўчийди ва ҳурмат қилади! Эркакнинг эркаклиги ҳам шу битта гаплигида! Қолаверса, меҳр берсанг, меҳр оласан! Аёл киши ҳеч қачон меҳрибон инсондан воз кечмайди! Шунинг учун ҳам, менимча, аёл кишини чинакамига севиш керак!

 

- Ижодда асаббузарликлар бўлиши сир эмас! Сиз бундай асаббузарликларни нима билан ва қандай енгасиз?

- Бир хилларида баҳслашаман, “йўқ, ундай эмас, бундай бўлиши керак” деб, қатъий туриб оламан! Баъзида бир оҳанг ўйлаб топаман, студияга келиб чалдирганимда, бир-икки бошқа товушларлар қўшиб юборилади ва бутунлай бошқа саунд бўлиб қолади. Шунда, “йўқ, аввалгисига қайтаринг” деб, туриб оламан! Ўз фикрингиз бўлмаса, жуда ҳам қийин! Лекин, баъзида аранжеровкачилар билан ҳам ҳисоблашаман! Баъзида уларнинг фикри ҳам тўғри бўлиб чиқади!

 

- Ўзингиз ҳақингиздаги энг ўзгача комплимент?

- “Кичкина қизчага ўхшайсан” дейишган!

 

- Қачон бўлса ҳам, психологга мурожаат қилганмисиз?

- Психологга мурожаат қилганман ва менга ёрдам берган. Мени хорижда дўстларим бор, улар ҳам агар оилада, турмуш ўртоғи билан келишмовчилик бўлса, психологга мурожаат қилади. Ўйлайманки, ёш оилалар учун психолог ёрдами керак бўлади ва психолог уларга бир-бирларини тушунишга, оилавий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. 

 photo (5)

- Машҳурликнинг тугашидан қўрқасизми?

- Бундан жуда ҳам қўрқиш керак эмас! Тўғри қанчаликдир қўрқасиз, албатта. Барибир менда жуда ҳам кучли қўрқиш йўқ. Чунки, барибир пешонага ёзилгани бўлади. Лекин, яхши ният қиламиз, масалан, ёши катта санъаткорларга ўхшаб юрайлик, деб ният қиламиз. Тушкунликка тушиш ёки ваҳима қилишни ўйламайсан ҳам, чунки вақт йўқ, доим у ерда, бу ерда, ижод билан банд бўласан, янги қўшиқлар яратасан, вақт эса ўтаверади.

 

- Кекса Манзурани қандай тасаввур қиласиз?

- (ўйланиб) Тасаввур қилмаган эканман... (самимий кулиб) У вақтда дунё бўйлаб саёҳат қилиб юрган бўламан, менимча. Бутун дунёни кезиб юрган саёҳатчи сифатида! Қўшиқ ҳам куйлайман ва саёҳат қиламан.

 

- Ҳаётингизда жавобсиз муҳаббат бўлганми?

- (самимий кулиб) Мен жуда ҳам кўп марта кино қаҳрамонларини яхши кўриб қолардим. Кичкиналигимда “Отрайо” деган қаҳрамон ёқарди. Сўнг, ҳинд актёри Шохруххонни яхши кўрганман. Бу менинг жавобсиз муҳаббатларим! (кулади) Ҳозир эса, “Муҳташам 100 йил” сериалидаги Мустафони ёқтиряпман.

 рhoto__Manzura_(6)

- Бу экран муҳаббатлари! Ҳаётда-чи? Ҳозирги кунда ҳаётингизда муҳаббат борми?

- Албатта! Менда муҳаббат кенг маънода бор! Ҳаётга, Ватанимга, ҳамма нарсага нисбатан!

 

- Шахсий ҳаётингизда жиддий ўзгариш қилиш, масаласи-чи?

- Шахсий ҳаётда ўзгариш секин-секин, бўлади, деб ўйлайман. Бу бизга боғлиқ эмас!

 

- Ижтимоий тармоқлардаги суратларингиз ўзингизга ёқадими ва интернетга қанчалик боғлангансиз?

- Интернетга ҳар куни 3-4 фотосурат қўямиз. Янги фотосессияларим ҳам жойланди. Баъзида унчалик яхши чиқмаган суратларим ҳам бўлса керак. Чунки, норози бўлиб, комментарийлар ҳам ёзишади. Лекин, мен бунга оддий қарайман. Жуда камдан кам жавоб қайтараман. Ҳаддан ошганларни албатта, “блок” қилиб қўяман. Нафақат “инстаграм”, балки “Yotube”га ҳам кираман, янги қўшиқлар, клипларни кўраман. Интернетдан янгиликлар, маълумотлар оламан. Шунинг учун ҳам, ҳозирги кунда интернет жуда ҳам керак, деб ўйлайман. Интернетга умумий олганда, бир, бир ярим соат вақтим кетади.

 photo (6)

- Ташқи кўринишингизни кўп ўзгартирасиз, клиплар учун махсус образларда бўласиз. Бу одатми ёки?

- Бу ҳам бир санъат! Чунки, санъаткор доим эътиборда, омма кўз ўнгида бўлади. Шунинг учун ҳам, соч турмаги, косметика, пардоз, ташқи қиёфангизнинг идеал кўриниши, бу ички ҳис-туйғуйингизни халққа кўрсата билиш, деб ўйлайман. Бунга ҳам ўрганиш керак! Биз омма кўз олдида бўлганимиз учун ҳам, доим идеал кўринишда бўлишимиз керак, бу бизнинг ишимиз! Ҳар тарафлама идеал бўлиш керак, деб ўйлайман. Мен доим шунга интиламан, чунки менинг дадам Муборак Йўлдошев театр рассоми бўлганлар! Дом санъат ичида бўлганлар ва мен ҳам шу атмосферада ўсганман! Образ бу шунчаки янги либос кийиш, дегани эмас! Ҳар бир қўшиққа мос образ, ҳолат бўлиши керак! 

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

“Тасвир” газетасида чоп этилган

photo (9)