FATTOHHON.COM« Все новости
НИЛУФАР ВА УНИНГ ХАЛҚАРО МАВҚЕДАГИ СИРЛИ ДУЭТДОШИ! 19.09.2013 13:24
Хонанда Нилуфарнинг “Тантанам мани” қўшиғи яхшигина оммалашди. Нилуфарнинг ўзи эса, янги дуэт куйлаш билан банд! Аммо, дуэтдош сир тутилмоқда! Шуниси маълумки, Нилуфарнинг дуэтдоши нафақат Ўзбекистонда, балки Европада ҳам ўзига яраша мавқе ва ҳурматга эга хонанда! Шунингдек, у кўп йиллардан буён ўзбек тилида қўшиқ куйламаган! Бу хонандани 12 йилдан буён ўзбек эстрадасидан кўпчилик хонандалар бирга дуэт куйлашга кўндира олишмаган! Куни кеча бу қўшиқ Нилуфар ва дуэтдоши томонидан студияда куйлаб ҳам бўлинди! Ҳозирда мазкур қўшиққа клип суратга олиш режалаштирилиб, клип режиссёри сифатида таниқли клипмейкер Жасур Шаметовга мурожаат қилинган. Жасур Шаметов эса, шу кунгача ўзбек шоубизнесида ҳеч бир хонанда қўлламаган янги креатив ғояни таклиф этган! Нилуфарнинг сирли дуэтдоши ҳақида эса фақатгина қўшиқ омма эътиборига ҳавола қилингач маълум қилинади! Бу сирли дуэтдош ким бўлиши мумкин? Бу ҳақида, тез орада маълум қиламиз! Саида Вахобова
|