OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РАЙҲОН ВА ЛОЛА! ЧЎҒ УСТИДАГИ ҚАДАМЛАР? ЁКИ СЕВГАН ИНСОННИ ФАҚАТ ҚАЛБИДАГИ ҲИС-ТУЙҒУ БОШҚАРАДИ! 25.03.2015 21:02

 IMG_1800

Райҳон ва

IMG_1887

Лоланинг “Кўникмадим” дуэтига клип суратга олинганлиги ҳақида маълумот бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

IMG_1855

Клип учун бир неча кун давомида павильонда 4 та махсус декорация қурилди, шунингдек битта алоҳида Ботаника боғида суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.

IMG_1802

Клипни суратга олиш жараёнида 50 дан ортиқ ижодкорлар меҳнат қилишди.

Клипнинг биринчи куни Ботаника боғида суратга олинди. Лекин, бу клипнинг бошланиши эмас, финал қисми бўлди.

 IMG_1859

 Райҳон: - Бу дуэт клипи учун жуда кўп ғоялар ўйладик! Охир Жасур Шаметовнинг ғояси асосида суратга олиш керак, деган фикрга келдик. Клип айнан ҳиссиётларга асосланган, ҳамма нарсани ҳиссиёт асосида бермоқчи бўлдик.  Биз дуэт куйламоқчи бўлганимизда ҳам, дуэт учун қўшиқни узоқ танладик! Сўнг, кутилмаганда Лола ўзида мана шу қўшиқ борлигини эслаб қолди. Қўшиқни тинглаганимизда, унда ўзгача нимадир борлигини сездик. Клип ҳам шунчаки трек эмас, у  орқали аёл киши бир вақтнинг ўзида ҳам нозик, ҳам кучли бўла олиши намойиш этилади! Тўғри, биз ҳаттоки сюжетли ҳам клип суратга олмоқчи бўлдик. Аммо, биз 2 киши эдик, дидимиз, фикримиз ҳам, ижодга бўлган муносабатимиз ҳам ҳар хил, шунинг учун иккимиз “олтин ўрталик”ни маъқул кўриб, трек вариантда клип суратга олдиришга қарор қилдик.

 IMG_1885

Лола: -  Қўшиқ Райҳоннинг концертида илк марта куйланганидаёқ жуда илиқ кутиб олинди! Бу айнан бизга керак бўлган натижа эди! Ўзи бу қўшиқ бир йил аввал ёзилган бўлиб, аввалига бу қўшиқ, яккахон ижро учун мўлжалланганди. Негадир бу қўшиққа ҳаёт бериш чўзилиб кетди ва ўзининг тақдим этилиш онларини кутаётган эди. Бу тасодиф эмас экан! Мен ўзим ҳам ҳамма нарсанинг вақти-соати борлигига, ҳеч нарса тасодифан юз бермаслигига ишонаман! Бу қўшиқ Райҳон билан шундай бир ҳамкорликни, шундай овозлар уйғунлигини кутган эди. Ўйлайманки, қўшиқда Райҳон шунчалик қалбан очилдики, унинг мухлислари учун ҳам бу янгилик бўлди! Бу дуэтда биз бир-биримизни тўлдирдик, овозлар ҳам уйғунлашди! Қўшиқ гўёки яхлит бир бутун, аммо у икки ҳар хил хилликдан ташкил топган. Бу қўшиққа икки томон ҳам, ўзига хос қандайдир чизги ва бўёқларини олиб кирган. Менга ҳам ана шу жиҳати жуда ёқди! Қўшиқ битта бўлса ҳам, ҳар икки хонанда ҳам унда ўзига хослигини сақлаб қолган! Клип шунчаки трек эмас, у севган аёлнинг барча изтиробларини ўзида намоён этади! Унда эҳтирос ҳам, изтироб ҳам бор, қаҳрамонлар клипда гўёки ёнаётган чўғ устида юрадилар. Севиб қолган инсонни ақл эмас, қалбидаги туйғу бошқарганида, уни телбалик чегарасигача етиб, гўёки ёнаётган чўғ устидан бораётгандек бўлиши, менимча, бундай ҳолат ҳар бир аёлга таниш бўлса керак! Аммо, бу йўлдан қайтиб бўлмайди, негаки бу вақтда инсонни бутунлай ҳиссиёт бошқаради! Биз бир-биримизнинг аксимизни кўзгуда кўрамиз, унда хотиржамлик ҳам намоён бўлади. Яъни, умумий қилиб айтганда бу клипда аёл туйғулари акс этади! Бу шунчаки трек йўналишидаги клип эмас, унда ўзига хос маъно, мазмун бор! Ҳар бир кўринишнинг ўз маъноси ва сўзи бор! Клипда иккимиз ҳам 3 хил образда чиқамиз.

 IMG_1890

 -Бу қўшиқни концертда ижро этганингиздаги либосингиз ҳам, ҳаммани қўшиқдан кам ҳайратга солмаганди! Бундай либос кийишга журъат қилганингиз ҳаммани ҳайратлантирди.

Лола:-  Бу либосни дизайнер Зулфия Султон яратган. Мен ўзим ҳам ҳаётда журъатли инсонман. Либослар борасида ҳам ўз фикримга эгаман. Бу борада биз Зулфия Султон билан бир-биримизни топа олганимиз жуда яхши бўлган. Чунки, у  либослар борасида тажриба қилишни, либосларда аёл гўзаллигини, аёллик назокати ва эҳтиросни алоҳида акс эттиришни яхши кўради. У ўз ғояларини амалга ошириш учун жуда муносиб объект топган! (ўзини назарда тутиб, кулади) Бу борада биз яхши тандем бўла олганмиз. Қолаверса, қўшиқ ҳам жуда эҳтиросли ва у эмоция, дард, туйғуларни ўзида акс эттиради. Энг асосийси эса, бу қалб нидоси, аёл қалби нидосидир! Мен кийган қизил либос эса ҳам, ўша аёл қалби нидосини ўзида акс эттирган. Агар бошқа қўшиқ бўлганида, албатта у кўйлакни киймаган бўлардим. Бу қўшиқда эса, қўшиқнинг ўзи мени мана шу образга олиб келди.

 IMG_1815

Жасур Шаметов: - Менга қўшиқни демо версиясини юборишганидаёқ маъқул бўлганди. Унга ўзгача ёндошдим. Клип трек йўналишида, лекин у ўзига хос маъно ва мазмунга эга! Клипда образларга алоҳида аҳамият берилган. Унда характер ва образ орқали ҳис-туйғулар намойиш этилади. Унда изтироб, соғинч, маъюслик ва муҳаббат мужассам! Барчаси икки ёрқин образ, икки хонанда характери орқали кўрсатиб берилади. Аёлларнинг сокин ички туйғулари, эмоциялари кутилмаганда тезлашиб кучайиши, образлар, деталлар, пластика орқали, қаҳрамонларимиз ижросида кўрсатиб берилади. Бу ижодкорнинг ижоди билан кўп йиллардан бери танишман. Биламан, ҳар қандай инсон қалбида у ҳеч кимга билдира олмайдиган яширин туйғулар, эмоция бўлади. Мен Райҳон ва Лола ҳам, ана ўша ўз қалбидаги туйғу ва кечинмаларни клипда намоён этишларини истадим. Клипнинг муваффақиятли чиқиши учун ҳаммамиз астойдил ҳаракат қиляпмиз. Клипда махсус эффектлар ҳам қўлланилади, аммо уларнинг махсус эффект эканлиги ҳам сезилмайди, табиий етказиб берилади. Энг қийини албатта, жараённинг ўзи, чунки образлар кўп. Аммо, ҳаммамиз аҳилликда умумий иш учун ҳаракат қиляпмиз. Клип тахминан 2 ҳафтада тайёр бўлади.

 

Саида Вахобова

IMG_0640 копия

Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз