OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

FIDE ГРАН-ПРИСИ ХАЛҚАРО ТУРНИРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ШАХМАТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МУҲИМ ҚАДАМ! 21.09.2013 01:28

foto_1694.jpg

Аёллар ўртасидаги FIDE гран-приси халқаро турнирининг тантанали очилиш маросими, 17 сентябрь куни Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси биносида бўлиб ўтди. Шу тарзда, 30 сентябргача, халқаро турнирга старт берилди.

Ташкилотчилар: FIDE, Фонд Форум ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси.

30 сентябрга қадар, дунёнинг энг кучли шахматчи аёллари айнан шу ерда беллашадилар. Улар рўйхатида ўзбек аёл шахматчиларидан биринчи халқаро шахматчи Нафиса Мўминованинг ҳам борлиги қувонтиради.

FIDE президенти Кирсан Илюмжинов келажакда шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун турнир Тошкентда ўтказилишини эълон қилди.

foto(1)_308.jpg

FIDE гран-приси халқаро турнирининг тантанали очилиш маросимидан олдин эса, барча саволларга жавоб олиш учун, журналистларга матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида FIDE президенти Кирсан Илюмжинов, FIDEнинг 3.4 шахмат ҳудуди президенти, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари, турнирнинг бош ҳаками Ҳусан Турдиалиев ва Ўзбекистондан биринчи халқаро гроссмейстер шахматчи аёл Нафиса Мўминова ҳам иштирок этишди.

Кирсан Илюмжанов Шахматни ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлагани учун, Фонд Форумга ва Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага алоҳида миннатдорчилик билдириб, катта шахмат турнирларини Ўзбекистонда, Тошкентда ўтказиш анъанага айланиб бораётганлигини, Ўзбекистон Миллий Шахмат Федерацияси ҳам, Осиё қитъасида энг жадал ривожланиб бораётган энг фаол шахмат федерацияларидан бири эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ҳамюртимиз Нафиса Мўминовага ҳам омад тилади.

Ўз навбатида Нафиса Мўминова ҳам, халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш, ўзининг асосий мақсади эканини билдирди.

Ҳусан Турдиалиев эса, Ўзбек спортчилари дунё шахмат юлдузлари билан дона суришларини мақсад қилганликлари боис ҳам, Фонд Форум билан ҳамкорликда Тошкентда, шундай халқаро турларни ўтказишга қарор қилганликлари ҳақида айтиб ўтди.

Кирсан Илюмжинов бундай катта мусобақани ўтказишдан иккита катта мақсаддан иборатлигини, яъни, биринчидан бошловчи шахматчилар халқаро даражадаги гроссмейстерларнинг ўйинини ўз кўзлари билан кўришларига имконият яратиш, ҳамда иккинчидан мамлакатда шахматни ривожлантириш.

Маросимда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримованинг шахматчилар ва шахмат мухлисларига табрик сўзи ҳам ўқиб эшиттирилди. Унда Ўзбекистонда бундай турнирлар ўтказилишининг аҳамияти ҳақида сўз юритилади ва бу мусобақанинг Тошкентда ўтиши дунё даражасидаги гроссмейстерларнинг ўйинларини жонли тарзда кузатиш имкониятига эга бўлган ўзбекистонлик ёш шахматчиларга катта куч ва илҳом бағишлаши билан ҳам аҳамиятли экани айтилади.

Очилиш маросимида “Сабо” рақс ансамбли қизлари ўзларининг миллий рақсли чиқишлари, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри артисти ва “Янги авлод-2006” болалар ижодиёти фестивали лауреати Ширин Маматова Андреа Бочеллининг ажойиб композицияси билан барчани хушнуд этдилар.

Сўнг, иштирокчилар рақамларини белгилаб олиш учун, қуръа ташланди.

FIDE Гран-присининг Тошкентда ўтказиладиган учинчи босқичи иштирокчилари:

GM Хампи Конеру, 2607 – Ҳиндистон;
GM Чжао Сюэ, 2579 – Хитой;
WGM Цзю Веньцзюнь, 2535 – Хитой;
GM Екатерина Лагно, 2532 – Украина;
IM Бела Хотенашвили, 2514 – Грузия;
GM Антоанета Стефанова, 2496 – Болгария;
GM Александра Костенюк, 2495 – Россия;
GM Харика Дроновалли, 2475 – Ҳиндистон;
GM Элина Даниэлян, 2470 – Арманистон;
WGM Ольга Гиря, 2439 – Россия;
WGM Гулисхан Нахбаева, 2307 – Қозоғистон

WGM Нафиса Мўминова, 2293 – Ўзбекистон.

Иштирокчилар рўйхатига ўзгартириш ҳам киритилди. Литвалик шахматчи Виктория Чмилите ўрнига, турнирда Қозоғистонлик шахматчи Гулисхан Нахбаева иштирок этадиган бўлди.

Турнир раундлари 18-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади ва Гран-при мусобақалари иштирокчилари учун 22 ва 27 сентябрь кунлари дам олиш куни қилиб белгиланган ва бу кунларда ўйинлар бўлмайди.

Жами 11 та раунд ўтказилади. Ўйинлар ҳар куни соат 14:00 да бошланади, фақат охирги тур ўйинлари соат 11:00 да бошланади.

Гран-прининг ёпилиш маросими 2013 йил 30 сентябрь куни ўтказилади, унда фахрли ўринларни қўлга киритган ғолиблар тақдирланади.