OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ: РОМАНТИКАГА АСОСЛАНГАН КЛИП! 22.09.2013 13:50

foto(3)_171_0.jpg

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “I Love You” клипи бир намойишдаёқ барчанинг эътиборига тушиб, оммалашишга улгурди. Мазкур клипнинг суратга олиниш жараёнлари ҳақида, хонанданинг ўзи билан суҳбатлашдик.

foto(5)_142_0.jpg

Улуғбек Раҳматуллаев: - Мазкур клип ғояси айнан бир инсонга тегишли эмас. Бу клипда бўлиб ўтадиган воқеалар сценарийсини режиссёр клипмейкер Ёдгор Носировга ўзим олиб келиб, айтиб бердим. Албатта, клип учун кўплаб ғоялар бор эди, лекин, айнан мана шу мен айтиб берган ғоя танланди. Бу ғоя анча йиллардан бери ўйлаб юрган эдим. Ҳамма таклифлар ичида, мана шу ғоя романтик лаҳзаларга бойроқ бўлганлиги учун ҳам, танлаб олинди.

Клипни суратга олиш учун бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрилди. Клипни суратга олиш учун умумий равишда 5 кун вақт кетди. Шунча кун давомида тоғли районларда суратга олиш ишлари бўлиб ўтди! Катта ижодий гуруҳни тоққа олиб бориб, ўша ерларда қолиб ишланди. Қуёшнинг ботишлари, чиқишларигача суратга олинди.

Лекин, бу клипни суратга олиш осон бўлгани йўқ!

Биринчидан, клип устида жуда ҳам катта гуруҳ ишлади. 4 дақиқалик клип ортида қанча машаққат ётибди, лекин барчаси яхшиликка бўлди, деб ўйлайман. Масалан, асалари билан боғлиқ саҳналарни суратга олиш учун, асаларичилик билан шуғулланиладиган ерларга бориб, гаплашганимизда, суратга олиш вақтларида оператор ёрдамчилари, техникларимизни асалари чақиб олди! Машина узоқдан юриб келадиган кадрларни суратга олиш учун эса, тепаликка чиқиш керак эди. Тепаликка чиқиб олингандан кейин эса, пастга тушиш жуда ҳам бир қийинчилик туғдирди. Пастга тушиш учун анча вақт кетди. Қизнинг велосипедда келиб бола билан тўқнашиб кетиб, танишадиган ҳолати ҳам, анча мураккаб бўлди. Чунки, бу ролни ижро қилган қиз Рўё, велосипед ҳайдаб кела туриб, керакли вақтда велосипед тормозини босишга улгура олмай қолди. Унга бошида “велосипедда учишни биласанми?” деганда, “ҳа, биламан” дегани учун, биз ҳам унга ишонган эканмиз. У эса, тормоз босишни унутиб қўйиб, клипда роль ижро этаётган Ҳусан исмли актёрга қаттиқ урилиб, ҳақиқатдан велосипеддан йиқилиб тушди! Ростдан оёқлари қонаб кетди.

Клипда шундай ҳолат бор, йигит қўлида “I Love You”  деб ёзилган гул билан югуриб қизнинг ортидан етолмайди.. Ана шу эпизод учун, бошида тарвуз танланганди. Бунинг учун, шунга мос тарвуз топиб, унга гулли қилиб, “I Love You”  сўзини махсус ёзиши учун профессионал мутахассисни топиб, атайлаб ёздириб, тайин қилинганда, тарвуз ўрнига гулга ўзгариб кетди! Шунча ҳаракат ва атайлаб тайёрланган тарвуз керак бўлмай қолди! Ўша тарвуз эсдаликка қолиб кетди. Шунга очиғи, афсусландим. Чунки, ўша тарвуз учун анча ҳаракат ва оворагарчиликлар бўлганди. Лекин, бари яхшиликка бўлди, чунки “I Love You”   деб ёзилган гул барибир бошқача романтикроқ чиқди!

foto(13)_75_0.jpg

- “Бемор” ва “Омадим” қўшиқларингизда ўзингиз бош қаҳрамон ролини ижро қилгандингиз. Мазкур  “I Love You”  қўшиғингизда ҳам ўзингиз роль ижро қилиш фикри бўлмадими?

Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу клипда мен ўзимни бош қаҳрамон ролида кўрмадим, тўғриси. Кейин, барибир актёр актёрлигини, хонанда эса, хонандалигини қилиши керак, деб ўйлайман. Чунки, мен ҳам ўзим роль ижро қилиб, ҳам куйлаб турсам, томошабинлар хаёлини чалғитишим мумкин эди. Менинг сюжетдаги ҳолатимни кўриш керакми, ёки трэкдаги ҳолатимни? Масалан, энди ҳолатга кираётганда чалғитиш бўларди. Чунки, яқиндагина бир хонанданинг клипини кўрганимда, ҳам ўзи роль ўйнаб, ҳам қўшиқ куйлаган, клип эса романтик мавзуда эди. У клипда мен ўша чалғитиб қўйишни кўрдим. Эътибор бўлиниб, чалғиб кетиш мумкин экан. Шунинг учун ҳам, клип романтикага асосланганлиги учун ҳам бош қаҳрамон ролига бошқа актёрни таклиф қилдик. Ўзим эса, студияда қўшиқ айтишни афзалроқ, деб билдим. Лекин, бу деганим, бу ёғига клип суратга олдирсам, унда роль ижро қилмайман, дегани эмас! Олдинда кўп қўшиқларим бор, уларга клип суратга олдирсам, улар орасидан, ўзимни кўра оладиган, ҳис қила оладиган ролларни ижро қиламан, албатта.

Саида Вахобова

1065180421_7_0.jpg

foto(7)_129_0.jpg