OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

RADIO UZ ЖУРНАЛИСТ АКМАЛ МИРЗО БИЛАН! НАВБАТДАГИ МЕҲМОН ЗИЁДА: БИР ТАРАФДАН СОДДАМАН, ЛЕКИН... 28.03.2015 21:49

 IMG_2179

Янги интернет радио «Radio Uz» қисқа фурсатда ўз тингловчиларини топди, десак янглишмаймиз. Унда шу кунгача Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, хонандалар Отабек Муҳаммад Зоҳид, Достон Убайдуллаев ва бошқалар меҳмон бўлиб улгуришди.

«Radio Uz» нинг муаллифи ва бошловчиси журналист Акмал Мирзодир.

IMG_2149

«Radio Uz» нинг навбатдаги сонида эса, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Зиёда бўлди. «Radio Uz» нинг яқин дўсти сифатида биз Fattohhon.com ҳам эфирда иштирок этдик.

IMG_2140 

Акмал Мирзо Феруза Фаттоховани 25 март куни ўтиб кетган бўлса ҳам, туғилган куни билан эфирда табриклаб ўтди ва келажакдаги фаолиятига эзгу тилаклар билдирди!

IMG_2137

Сўнг, эфир соатлари давом этди.

Эфир давомида Зиёдага дунё бўйлаб, саволлар ёғилди! Зиёда саволларнинг ҳаммасига мазмунли жавоб қайтарди.

Жумладан,

- Зиёда ҳаётда нимани йўқотишдан қўрқади?

- Энг қўрқадиган нарсам яқинларимни йўқотишдан қўрқаман!

 

- Ҳамкасбларингиз ижодини қанчалик кузатасиз?

- Доим концертларига тушишга ҳаракат қиламан, кузатишга ҳаракат қиламан. Шоубизнеда доим кузатишда бўлиш керак.

 IMG_2145

- Концерт камчиликларини ўша ижодкорларнинг ўзларига айта оласизми?

- Ўзлари сўрагандан кейин айтаман.

 

- 2015 йилда сиз энг кутаётган концерт дастури?

- Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт дастурларини кутяпман! Ҳар йили зўр бўлади!

 

- Бу концертнинг ҳар йили зўр бўлишига ишонасиз?

- Ҳа, чунки жонли ижрода бўлади!

 

- Ўтган йили ҳам жонли ижрода бўлганди.

- Барибир бошқача ўзгаришлар бўлади! Ҳар йили бир хил бўлмайди!

 IMG_2133

- Шу йил февралда Озодбек Назарбеков Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари билан мусиқий альбом тақдим этдилар. Жуда ҳам таҳсинга сазовор альбом. Шундан сўнг, кўплаб хонандаларда фикрлар туғилди, албатта Бобурдан эмас, балки бошқа бобокалонларимиз ижодларидан альбом бўлмаса ҳам, 2-3 та ўзларига ёққан, йиллик альбомларини безайдиган қўшиқлар ижро этиш. Зиёдада-чи?

-Озодбек акани студияларига борганда буни эшитгандим, қўшиқлардан бирига подпевка овоз куйлаб беришим керак эди. Лекин, озгина вақт бўлмай қолиб, бу нарсага улгура олмадик. Лекин, энди ўз талқинимда Навоийдан куйлаш ниятим бор.

 

- “Божалар” гуруҳи билан қандай муносабатдасиз?

- (кулади) Ака-сингилмиз, ҳалигача яхши муносабатдамиз.

 IMG_2132

Бундан ташқари эфир давомида Зиёдага қайси аранжеровкачилар билан ишлаётганлиги, ижоди, бугунги кундаги қўшиқлари ҳақида кўплаб саволлар бўлди. Шунингдек, Зиёдага кўплаб саломлар ва таклифлар ҳам бўлди. Жумладан, янги концертида Хьюстон қўшиқларидан, жаҳон хитларидан куйлашини илтимос қилишди. Бундан ташқари, қайси санъаткорларнинг санъатини ҳурмат қилишини ҳам сўрашди. Зиёда эса, бундай санъаткорлар жуда кўплигини, ҳамма санъаткорларни ҳурмат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, Кумуш Раззоқованинг қўшиқларини куйлашини ҳам илтимос қилишди.

IMG_2129

Акмал Мирзо ўз навбатида “интернетнинг зарарли томонидан фойдали томони ҳам кўплигини ва ана шу фойдали томони туфайли ҳам, ҳозирда Радио Уз орқали суҳбат бўлаётганлигини, бу суҳбатдан бутун дунё эшитаётганлигини” айтиб ўтди.

Эфир давомида Зиёданинг қўшиқлари ҳам янграб ўтди.

Эфирдан ташқари танаффус вақтида эса, “бахт” мавзусини муҳокама қилишга ҳам улгурдик!

 IMG_2141

- Кўпчилик хонандалар концерт дастури ранг-баранг бўлиши учун, Республикамиз ҳудудлари йўналишида қўшиқлар бўлиши шарт, дегандек қарашади. Кейин орасида, “мен ёшлигимда ундай бўлганман, бундай бўлганман” деб, фикрлар, гаплар бўлади. Зиёданинг концерт дастурида эса, ўша концертгача бўлган ўз ижодидаги қўшиқлари бўлади, холос. Масалан, хоразмча қўшиқни куйлаб, шунга эътибор қаратган бўлармидингиз?

- Балки кейин концертларимизда қўшармиз? Лекин, ўз қўшиқларимдан иборат концерт, ўзимга ёқади.

 

- Баҳодир Низомов ва Умид Обидов, мана шу шоир, ғоя муаллифи ва аранжеровкачи бўлган ш 2 йигитни ҳамкорликдаги илк қўшиқлари хит бўлган ва Зиёда томонидан ижро қилинган. Сўнгги вақтда эса, бошқа хонандалар томонидан ҳам, шу 2 йигит ижодига мансуб қўшиқлар куйланмоқда. Масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва шогирди Дилсўз томонидан куйланган қўшиқлар. Қанақадир қизғониш,бўлмаяптими?

- Йўқ, аксинча улар яхши ижод қилиб, ривожланишса мен хурсанд бўламан! Лекин, қўшиқларини биринчи менга кўрсатишади. (кулади)

Шу борада кўплаб фикрлар бўлди.

 IMG_2133

- Масалан, бастакорларни қўшиқлари баъзи хонандалар яхши маънода, шу даражада ўзларини қилиб олишадики, қўшиқда у бастакордан “асар” ҳам қолмайди. Масалан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни олсак, у киши ҳар қандай бастакорнинг қўшиғини шунчалик “ўзиники” қилиб оладики, тамом у фақат Ғуломжон Ёқубовнинг қўшиғи бўлиб қолади. Зиёда-да қандай? Зиёда ҳам ҳар қандай қўшиқни яхши маънода ўзиники қилиб ола оладими?

- Мен ҳам ҳаракат қиламан.

 

Эфир мобайнида Зиёданинг мухлисларидан бири укасининг туғилган куни эканлиги ва уни Зиёдани жуда ҳурмат қилишини, Зиёда уни эфир орқали табриклашини ҳам илтимос қилди. Шунингдек, шу инсоннинг ўзини бир йил олдин тўйига Зиёда келганлигини ҳам маълум қилди ва Зиёда уларни чин дилдан табриклаб, самимий фикрлар билдирди.

 

- Зиёда ёқтирган фасл?

- Қиш!

IMG_2181

Бу жавобга Акмал Мирзо томонидан алоҳида таъриф берилди ва муҳокамага айланиб кетди))))

Орада суҳбат футболга уланиб, ҳаммани “Барса”нинг мухлиси эканлиги ҳам айтиб ўтилди. Акмал Мирзо Зиёдани нафақат ақлли, одобли, балки футболни ҳам яхши тушунадиган ва кимга мухлислик қилишни яхши биладиган йигитга турмушга чиққанлигини айтиб ўтди!)))))))

IMG_2124

Шундан сўнг, “Ота” қўшиғи ҳақида савол бўлди ва Акмал Мирзо бу қўшиққа алоҳида тўхталиб, концертда ижро қилинган қўшиқлар бир томону “Ота” қўшиғи бир томон бўлганлигини, ўғил туфайли раҳматлар эшитаётганлар кўпу, лекин қизи туфайли раҳматлар эшитиш, бутунлай бошқача эканлигини айтиб ўтди.

Зиёда ҳам, оилада 7 қиз, 1 ўғил эканликларини, бу қўшиқ отасининг туғилган кунига атаб куйланганлигини айтиб ўтди ва бу қўшиқ куйланганида йиғлаганини, ҳаммалари отасини туғилган кунига йиғилганликлари ва қўшиқ билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида айтиб ўтди.  

 

Эфир давомида биз ҳам Зиёдага 3 та савол билан мурожаат қилдик.

 

Саида: - Илгари сизни тез-тез киноларда кўриб турардик. Энди эса, камнамосиз. Яна фильмда суратга тушармидингиз?

- Агар яхши сценарий  бўлса рози бўлардим, ўзимга мос роль ижро этгим келяпти.

 

Саида: - Шоубизнесга ёшликдан кириб келгансиз. Ўзингизга яраша мухлислар орттирдингиз, оилали, фарзандли бўлдингиз. Сизнингча, бугунги кунда қарашларингиз қанчалик улғайди?

- Ижодимни 15 ёшдан бошлагандим, анча вақт ўтди. Ҳамма нарсалар ўзгариб кетди, лекин ҳаммаси учун шукур қиламан. Бугунги кунда ижодимда ҳам, ҳаётимда ҳам ҳаммаси жойида.

 

Саида: - Ҳар бир ижодкорнинг илҳом ва куч оладиган ижод манбаи бўлади. Сизда-чи?

- Бу менинг онам! Онамда куч, маслаҳат оламан! Менга жуда катта куч берадилар!

 IMG_2136

Шундан сўнг, Акмал Мирзо яна саволларни давом эттирдилар.

- Ҳозирда аёл хонандаларимизда бир нарса кўпаймоқда, қандайдир элитага даъвогарлик қилиш! Қндайдир ҳали одамлар танимайдиган хонандаларда ҳам мана шу ҳолат. Сиз эса, анча йилдан бери ижоддасиз, тажриба ҳам етарли. Лекин, қўштирноқ ичидаги олифтагарчилик сизда йўқ. Махсус назорат қиладиган одамлар борми, ёки ўзингиз шундайми?

- Мен ўзим шундай бўлишни ҳоҳламайман. Ҳамма билан бирга ва самимий бўлишни ҳоҳлайман.

 

- Соддалигингиздан фойдаланишадими?

- Ҳа, биламан фойдаланишаётганлигини, лекин индамайман.

 

- Аммо, содда инсон, соддалигидан фойдаланишаётганини билмайди-ку! Агар сезсангиз, унда сиз содда эмассиз!

- Мен бир тарафдан содда эмасман, аммо бир тарафдан жуда соддаман! (кулади)

 

- 90 фоиз хонандалар айнан биринчи рақамли бўлиш, олдинги сафда бўлишга интилиб, шуни орзу қиладиганлар кўп. Сизда эса, кўпроқ оригинал бўлишга интилиш бор!

- (самимий кулади) Мен учун тинчлик, омонлик, соғлик бўлса, бўлди!

 

- Ёшликдаги қўшиқларингиз билан улғайдингиз. Энг шедевр дуэтингиз Радиус 21 билан куйлаган “Унутолмадим” дуэтингиз бўлса керак. Ўзингиз қандай фикрдасиз?

- У дуэтим жуда ҳам яхши чиққан, ўзимга ҳам ёқади. Кўпчиликка маъқул бўлганди. Ҳозирги кунда эсласам, ўзим ҳам ғалати бўлиб кетаман. Шахзод ака раҳматли, ўзлари ҳам яхши инсон эдилар.

 IMG_2125

Шундан сўнг, Акмал Мирзо Зиёданинг “Эътироф 2013” тақдирлаш маросимида мазкур мукофотга муносиб кўрилганлиги, кейинги йил ҳам яна мазкур мукофотга номзоди қўйилиши ҳақида фикрлашди. Зиёда ўшанда мукофотни икки ҳаяжони бир бўлиб, саҳнада йиғлаганини айтиб ўтди ва ўша мукофотни қўлга киритган онларини эслаб ўтди.

 IMG_2178

Дастур сўнггида Акмал Мирзо Зиёдага самимий тилаклар билдирди. Шунингдек, бизнинг сайтга ҳам ташаккур айтди. Дастур юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди!

Биз ҳам Radio Uz дастурига таклиф учун Акмал Мирзога миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0640 копия

Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз