OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ХОНАТЛАС ФЕСТИВАЛИ”ДАН: МИЛЛИЙЛИК ВА ЗАМОНАВИЙЛИК УЙҒУНЛАШУВИ! 28.09.2013 21:58

 foto_fattohhon.com(12)_7.jpg

28 сентябрь куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган Хонатлас фестивали бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар: Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлари ва дизайнерлари уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон ипаги” пиллачилар ва ипак ишлаб чиқарувчилар уюшмаси.

foto_fattohhon.com(49)_1.jpg

Фестивалдан асосий мақсад, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, маданий мерос, анъана ва урф-одатларни бойитиш бўлиб, мазкур фестиваль бу йил олтинчи маротаба ўтказилди.

uh1a1297_.jpg

Таклиф этилган барча ўқитувчи ва мураббийларга “Аёллар кенгаши” РЖБ Ташкилий қўмитаси раиси Гулнора Каримова томонидан табрикномалар тақдим этилди.

foto_fattohhon.com(47)_1.jpg

Миллий санъат марказининг зали байрамона руҳда, хонатласлар билан безатилган эди. Кўплаб  меҳмонларнинг эгнида ҳам хон-атласдан турли услубларда тикилган бежирим либослар кўзни қувонтиради.

foto_fattohhon.com(8)_7.jpg

Тадбирни тележурналист Ойбек Рихсибеков олиб борди. У барча меҳмонларни устозлар куни билан табриклагач, навбатни намойишдан олдин байрам табриги сифатида, хонанда Гулзода Худойназаровага берди.

foto_fattohhon.com(9)_7.jpg

Хонанданинг, мазкур фестиваль руҳиятига мос қўшиғидан сўнг,

foto_fattohhon.com(10)_7.jpg

навбат “Янги авлод” болалар фестивали лауреати бўлган “Аладин” гуруҳига берилди. Ўз навбатида улар ҳам ўзларининг қўшиқлари билан меҳмонларнинг олқишига сазовор бўлдилар.

Шундан сўнг, либослар намойиши бошланди!

foto_fattohhon.com(11)_7.jpg

Биринчи бўлиб, дизайнерлар Дилфуза Атаева, Мафтуна Эшонқулова, Насиба Рауповалар яратган либослар намойиш қилинди. Миллий хонатласдан замонавий услубда тикилган кўйлак лозимлар, майда ўрилган сочлару дўппилар, тадбирдаги кекса онахонларни бир зум ёшлигига қайтарган бўлса ажаб эмас.

  foto_fattohhon.com(13)_7.jpg

Машҳура Файзиева, Камола Жўраева, Дилором Исмоиловалар либослари эса, замонавий услубда тикилган калта атлас кўйлаклар, ўзининг нафислиги билан эътиборни тортди.

foto_fattohhon.com(14)_7.jpg

Лайло Расулова яратган либосларида, бошқа матолардан тикилган замонавий калта кўйлакларга хонатлас матосининг уйғунлашуви ўзига хос чиққан.

  foto_fattohhon.com(15)_7.jpg  foto_fattohhon.com(16)_7.jpg

Дилором Маҳкамова, Рухсора Расулова, Дилафрўз Раззоқовалар яратган замонавий либосларда, хонатлас калта кўйлакларга уйғунлаштириб тикилган, шунингдек хонатласдан тикилган шимлар ҳам эътиборни тортади.

  foto_fattohhon.com(43)_1.jpg

Азиза Мавлонхўжаева ва Раҳбар Акромованинг яратган либосларида, қўш этакли калта кўйлакларга хонатлас уйғунлаштирилиб, ўзига хос композицияни эслатади.

uh1a0758_.jpg

Нигина Туропованинг тақдим этган тўпламидаги либослар ўта замонавий бўлиб, калта кўйлакларга хон-атлас шу қадар дид билан уйғунлаштирилганлигига қойил қолса арзийди.

  foto_fattohhon.com(44)_1.jpg

Шаҳло Жалилова елкаси очиқ замонавий либосларга, хонатласни креатив тарзда уйғунлаштира олгани, эътиборга лойиқ.

foto_fattohhon.com(45)_1.jpg

Зуҳра Муҳамедова яратган либосларида фақат қора атлас етакчилик қилиб, қора атласдан тикилган шимлар, бошқа қора ва оқ матолар билан уйғунлаштирилган кофталарни кундалик кунда ҳам кийиш мумкин.

foto_fattohhon.com(50)_1.jpg

Малика Мусаева яратган либослари атлас туникалар, қора лассиналар билан жуда мос келиб, ҳар бир туникани қадимий услубда ишланган кўкрак тумори безаб туради. Шунингдек, тўпламда, атласдан тикилган қалинроқ калта чопонлар ҳам бор.

foto_fattohhon.com(18)_6.jpg

Бўстоной Баркашева яратган либослари, атласдан бошқа матолар уйғунлашган ҳолдаги кофта-юбкалар, кўйлаклар, қадимий тақинчоқлар ва дўппилар билан бир вақтнинг ўзида замонавийлик ва миллийликни ўзида акс эттирган.

foto_fattohhon.com(19)_6.jpg

Шахзода Толипова, Муниса Саиджалолова, Шахноза Дадажонова яратган либослари учун 2 та ранг, қора ва қизил атлас танланган бўлиб, турли рангдаги матоларга уйғунлашган, шунингдек, атлас шим билан бошқа матодан тикилган кофталар, ярим тарафи атлас ва ярми бошқа матодан тикилган кўйлаклар, уларга акссессуар сифатида қадимий услубда ишланган кўкрак туморлари эътиборни ўзига тортади.

foto_fattohhon.com(29)_5.jpg

Севара Тўхтахўжаева яратган либослари, юпқа матолар уйғунлаштирилган калта атлас кўйлаклари бўлиб, содда бичимга эга. Бу эса, уларни кундалик кунда ҳам кийиш имконини беради.

foto_fattohhon.com(30)_5.jpg foto_fattohhon.com(31)_5.jpg

Гулруҳ Абдужабборованинг яратган либослари қора рангли матога креатив тавзда уйғунлаштирилган калта қўш этакли кўйлаклар, креатив қўшимчалар қўшилган турли хилдаги атласлардан иборат бўлиб, атласдан узун оқшом либослари ҳам бор. Уларни кўпроқ байрамларга, тадбирларга кийиш керак, деган фикрга келасиз. Масалан, бу либосларни бемалол октябь ойида бўлиб ўтадиган Art Week Style Uz ҳафталигида кийиш мумкин. Ҳам миллий, ҳам замонавий.

foto_fattohhon.com(32)_5.jpg foto_fattohhon.com(33)_3.jpg

Мафтуна Фаттидинова, Нодира Юсупова, Шахзода Оймуҳамедова, Мадина Боймуратованинг яратган либослари карнай садолари остида намойиш қилиниб, турли атласлардан ўзбекона бичимдаги, калта, оқ мато уйғунлаштирилган кўйлаклар, тиллақошлару зебигардонлар билан ажиб композиция ҳосил қилган узун атлас кўйлакларни кийган моделлар, гўёки асрлар оша сизга пешвоз чиқаётган маликаларни эслатади.

foto_fattohhon.com(35)_2.jpg   foto_fattohhon.com(34)_2.jpg

Ҳар бир либос ўзига хос, негаки улар хонатласдан тикилган. Хонатлас миллий анъаналаримиз, руҳиятимизнинг бир қисми бўлган, қадимий мато. Ўз даврида Қўқон хонининг оиласи учун тайёрланган, шунинг учун ҳам хон атлас номини олган бу рангин мато, асрлар оша, миллийлигимиз рамзи, ўзбек қизлари  ва аёлларининг кўрки бўлиб келмоқда.

 

Хонатлас фестивалида намойиш қилинган тўпламлар дизайнерлари Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалари, ҳамда “Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танловининг “Либос дизайни” номинацияси ғолибларидир. Улар жами 14 та либослар тўпламини намойиш қилдилар. Бу йилги шарт-ёшларган йўналтирилганлик, хонатласни бошқа матолар билан бирга қўллаш эди. Ёш дизайнерлар бунинг уддасидан чиқдилар!

foto_fattohhon.com(46)_1.jpg

Тадбир давомида, хонандалар “Сато” гуруҳи Тоир Қўзиев,

foto_fattohhon.com(42)_1.jpg foto_fattohhon.com(17)_6.jpg

Райҳон Ғаниева,

foto_fattohhon.com(27)_5.jpg foto_fattohhon.com(25)_5.jpg

foto_fattohhon.com(26)_5.jpg

хонанда Нилуфар Усмонова, ҳамда “Тантана” болалар гуруҳи ҳам, ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан меҳмонларни қутладилар.

  foto_fattohhon.com(24)_5.jpg

Ёш дизайнерлардан Шаҳло Жалилова, Нигина Туропова, ҳамда Шаҳноза Толипова, Муниса Саиджалолова, Шахноза Дадажоновалар махсус дипломлар билан тақдирландилар ва уларга дипломни Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нур топширди.

foto_fattohhon.com(20)_7.jpg

Дипломларни топшириш олдидан, Ўзбекистон Халқ рассоми Акмал Нур барчани байрам билан табриклаб ўтди.

foto_fattohhon.com(36)_2.jpg foto_fattohhon.com(37)_1.jpg

Сўнг, “Аёллар кенгаши” РЖБ Ташкилий қўмитаси раиси Гулнора Каримова сўзга таклиф қилиниб, у киши бугунги тадбир, ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, барча устозларни байрам билан табриклади.

foto_fattohhon.com(38)_1.jpg

 

foto_fattohhon.com(39)_1.jpg

 

Сўнг, ёш дизайнер Мадина Мусаева, Бўстоной Баркашева, Гулруҳ Абдужаббороваларни махсус диплом ва совғалар билан тақдирлади.

Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган Хонатлас фестивали кўтаринки руҳда ўтди.

  foto_fattohhon.com(5)_7.jpg

 Холида Комилова Тошкент тўқимачилик енгил саноат институти проректори: - Бугун Устозлар ва мураббийлар кунига бағишланган бу тадбирда бизнинг ёш дизайнерларимиз ўзларининг устозларига совға сифатида, хонатласдан яратилган либослар тақдим этишди. Бу 14 та тўплам бўлиб, бугунги кунда бизнинг асосий мақсадимиз, хонатласни тиклаш, хонатласни ўрганаётганда ўзимизнинг тарихимизни, маданиятимизга эътибор берган ҳолда, хонатласнинг хусусияти, уни ҳозирги замонавий либосларга ишлатиш услублари, ҳамда асосий ўз маданиятимиз, тарихимизга, маҳсулотимизга ҳурмат билан ёндошиш. Мазкур янги тўпламларни яратиш вақтида, бизнинг дизайнерларимиз, албатта устозлар раҳбарлигида, шундай бир либослар яратишдики, уларни яратишда, хонатлас билан бирга трикотаж ва бошқа матолардан ҳам фойдаланилди. Этнографик либосларни ҳам кўрсатдик, тўпламларда ҳам замонавий, ҳам тарихий либосларга эътибор қаратганмиз. Ўйлайманки, бу фестивалимиз анъанавий бўлиб қолди. Ёшларимиз бу фестивални жуда яхши кўрадилар, негаки ёрқин матолар, миллий либослар барчани қувонтиради. Ҳар бир хонатласнинг нақшлари ўзига хос бўлиб, ҳар бир дизайнеримиз либослар яратганда, ўз иқтидори, ўз ғояларини бу либосларда намоён қилади. Энг муҳими, хонатлас матоси, ўзига яраша мураккаб, унинг тикилишида ўзига яраша конструкцияга эътибор берилиши керак. Бугунги тўпламларимиздаги либослар, талабга жавоб берадиган даражада яратилган либослар! Бу тўпламлардаги либосларни ёшларимиз кундалик кунда ҳам, байрам ва тадбирларда ҳам кийишлари мумкин. Бу фестиваль бошланган вақтларда биз фақат хонатласдан яратилган либосларни талаб қилардик. Лекин, бугунги кунда хонатласни бошқа матолар билан ҳам, уйғунлаштирса бўлар экан. Ранги ва сифатлари уйғунлаштирилган ҳолда, янги тўпламлар яратиш ҳам мумкин экан. Бугунги мавзумиз ҳам, шундан келиб чиқиб, ёшлар учун яратилган либослар! Бугун биз байрам арафасида, барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаймиз! Энг муҳими, азиз устозлар, ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўрниларини топишларида кўмакдош бўлишларига тилакдошмиз!

  foto_fattohhon.com_13.jpg

Дилором Маҳкамова, Рухсора Расулова, Дилафрўз Раззоқова дизайнерлар: - Бизнинг коллекциямиз трикотаж ва хонатласни бир-бирига боғлаган ҳолда яратилган. Коллекциямиз “Микспрофекшн” деб номланади. Бу коллекцияда янгилик киритишга ҳаракат қилганмиз, яъни трикотаж билан хонатласнинг хусусиятларини ўрганган ҳолда, уларни бир-бирига бириктирдик. Ҳар бирининг акссессуарларини трикотаж ва мунчоқлардан тайёрладик. Бу коллекция учун ғояни 3 ой давомида, уччаламиз ўйлаганмиз. Либосларни тайёрлашда қўл меҳнатидан ҳам фойдаландик. Шунингдек, тикув машинасида аверлок ва тўғри чокларидан фойдаландик. 7 хил либос яратдик ва намойиш қилдик.

  foto_fattohhon.com(1)_9.jpg

Ўзбекистон  Халқ артисти Рихси Иброҳимова: - Хонатлас бу миллий кўркимиз, ғуруримиз! Ҳамма уни ҳавас билан кияди. Ҳозирда бутун дунё ҳавас қиляпти. Айниқса, бир матога, хонатласнинг бир бир бўлагини қўйсангиз камалакни акс этира оладиган гул бўлиб тушади. Эсимда бор, хонанда Кумуш Раззоқова бир гал қора кўйлак кийганида унга атлас уйғунлаштирилган эди. Ҳамма унинг шу либосини жуда яхши кўрган. Мана ҳозир хонатласнинг жуда кўп турлари чиқиб кетди. Ҳозирда хонатлас ҳаттоки, жаҳон подиумларига ҳам чиқди. Мен қойил қоляпман. Болалигимизда бундай матолар йўқ эди. Мен ўзим, атлас кияман, деб болалигимда тўполон қилганларим ёдимда. Эндиликда эса, фаровонликда яшаяпмиз, атласнинг мингдан ортиқ турлари чиқиб кетган. Барча аёлларимиз, кўзларни қувнатиб, чиройли атласлар кийишмоқда. Бугунги гўзал тадбир ҳам, фаровонлигимиз, миллий анъаналаримизга катта эътибор қаратилаётганлигининг бир тимсолидир.

 

Наталия Кириловна Налиткина 50 мактаб, олий тоифали ўқитувчи: - Ўқитувчилар куни байрами арафасида мен, Республикамиздаги барча ўқитувчиларни бу унутилмас, муҳим кун билан табриклаб, барча ўқитувчиларни ўз ишларига ижодий ва қизиқиш билан ёндошишга, иштиёқ билан ишлашга ундамоқчиман. Биз ҳаммамиз шундай ишласаккина, яхши натижаларга эришамиз, ҳамда баркамол авлодни тарбилаб вояга етказамиз. Бизнинг байрамимиз арафасида, бу байрамга атаб, бугунги тадбирнинг уюштирилиши ҳам, бежиз эмас. Негаки, биз болаларни замонавийлик билан бирга, миллий қадриятларимиз, миллий анъаналаримиз, меросимизни унутмаган ҳолда тарбиялашимиз керак. Шундагина улар юртимизга муносиб инсонлар бўлиб вояга етадилар.

  foto_fattohhon.com(3)_9.jpg

 Дилбар Аҳмедова 214 мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси: - Бугунги тадбир ниҳоятда кенг миқёсда ўтказилмоқда. Бу ерга йиғилган барча устоз, мураббийларнинг чеҳралари очиқ, кайфияти баланд. Бу байрамга бағишлаб, Хонатлас фестивалининг ўтказилиш ҳам бежиз эмас, чунки, хонатлас бизнинг миллий рамзимиз, 7 хил жило, 7 иқлим ранги мужассам. Хонатлас кийган қизларимиз, аёлларимиз ўзларининг миллийлиги билан урф-одатимизга бўлган ҳурмати, ибо-ҳаёси билан эътибордалар. Шундай чиройли байрам учун “Аёллар кенгаши” РЖБ Ташкилий қўмитаси раиси Гулнора Каримовага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

  foto_fattohhon.com(8)_7.jpg

Ойбек Рихсибеков тележурналист: - Мазкур тадбир, Хонатлас фестивали 6 йилдан буён ўтказилмоқда, лекин биринчи маротаба Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилмоқда! Бугунги бир-биридан чиройли либосларни кўриб, ҳам дилим қувнади, ҳам юзимда табассум пайдо бўлди. Хонатлас жуда чиройли мато, кўзни қувнатади, ҳар бир рангида маъно мужассам. Менга манзур бўлган яна бир жиҳати, бугунги фестивалда махсус “дресс-код”га амал қилинган ҳолда, бирор атласдан миллийликни, ўзлигимизни англатувчи либосларда келишгани мени жуда ҳам қувонтирди! Чунки, нафақат ўзбек аёлларига, балки бутун дунёдаги аёлларга ҳам, хонатлас ярашади! Масалан, либослар намойишини кузатсангиз ҳам, ҳар хил миллат вакилалари бўлганм моделлар бор, лекин уларнинг барига хонатлас ярашган! Мен бундай гўзал фестивалларни яна кўпроқ бўлишини, ҳамда бу фестивал 100 марталаб ўтказилган ҳам, кўришни жуда ҳоҳлардим. Чунки, айнан кўз олдингизда, катта бўлаётган ёш дизайнерларни кўрасиз, йиллар ўтган сари, улар профессионал дизайнерларга айланадилар. Йиллар ўтган сайин, уларнинг биринчи ишлари менинг кўз олдимдан ўтади. Барча ёш дизайнерларга муваффақиятлар тилайман! Улар ҳамиша мана шундай кўзни қувонтирувчи гўзал матолардан, гўзал либослар яратишсин! Барча ташкилотчиларга, ўз ташаккуримни изҳор этаман!

 

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

foto_fattohhon.com(4)_8.jpg

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

foto_fattohhon.com(28)_5.jpg

foto_fattohhon.com(40)_1.jpg

  foto_fattohhon.com(22)_5.jpg foto_fattohhon.com(21)_6.jpg

foto_fattohhon.com(23)_5.jpg

foto_fattohhon.com(2)_9.jpg

foto_fattohhon.com(6)_7.jpg