OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

III «ОЛТИН ГЕПАРД» КИНОФОРУМИГА ОЗ ҚОЛДИ! 29.09.2013 17:11

 

foto(1)_323.jpg foto(2)_281.jpg

III "ОЛТИН ГЕПАРД" Кинофорумига ҳам оз кунлар қолди. Бу йилги Кинофорум ҳақида, киношунос Ханжара Абулқосимова билан суҳбатлашдик.

p137073118_.jpg

 

Ханжара Абулқосимова киношунос: - III “Олтин Гепард” кинофоруми албатта, биринчи ва иккинчиларидан тубдан фарқ қилади. Нафақат ўзининг мураккаб мавзудаги слогани билан балки, ўтказилиш жиҳатлари билан ҳам. Масалан, биринчи марта матбуот ходимлари учун Кинофорумга сараланган фильмларнинг махсус ёпиқ намойишлари ўтказилди. Фильмлар уч йўналишда, тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар. Фильмлар слоганга кўра, инсонларнинг ўзаро муносабатларига бағишланган. Турли миллат вакиллари, эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг қандайдир қийинчиликларни енгиб ўтишлари, моҳирона тасвирланган. Бу бугунги кундаги йирик инсоний муаммолардан бири, деб ҳисоблайман. Бу муаммонинг ечими, матбуот учун намойиш қилинган мазкур фильмларда кўрсатиб ўтилган. Масалан, турк кино усталарининг “Минора” фильми, поляк кино ижодкорларининг “Отамнинг велосипеди” фильмларини алоҳида эътироф этиш мумкин. “Минора” фильми эркак ва аёл муносабатларига бағишланган бўлса, “Отамнинг велосипеди” фильмида ота ва ўғил муносабатлари асосий планга олиб чиқилган. Фильм қаҳрамонлари қийинчиликлар билан ўз муносабатларини ҳаётий босқичга олиб чиқадилар. Бу фильмлар инсонга катта ҳаётий сабоқ бериш билан бирга, хорижнинг муаллифлик фильмлари билан ҳам яқиндан таништиради. Бизнинг миллий кино ҳақида ҳам ўйлашга ундайди. Ўйлайманки, “Олтин Гепард” кинофорумининг ўзбек киносига бўлган таъсири жуда ҳам катта. Кинофорумга юборилган кўплаб хориж фильмлари албатта, маъно жиҳатидан бизнинг фильмлардан тубдан фарқ қилади. Бу табиий, бизнинг менталилетимиз бошқа. Лекин, барибир улардан мазмуни слоганга мос келадиганларини албатта, томошабинлар кўришлари керак. Тўғри улар муаллифлик фильмлари, лекин, улар ўйлашга, фикрлашга ундайдиган фильмлар. Кинофорумимизнинг нуфузи ошиб бормоқда, буни унга юборилаётган фильмларнинг сони ошиб бораётганлигидан ҳам билиш мумкин. Бу фильмларнинг кўпларининг муаллифлари, кўплаб халқаро фестивалларда мукофотларни қўлга киритган кино ижодкорлар. Кинофорумга ташриф буюрадиган машҳур хориж кино ижодкорлари билан ҳам бу йил маҳорат дарслари бутунлай ўзгача тарзда бўлиб ўтади. Ёпиқ намойишда кўриб чиқилган фильмлар орасидан, масалан, мен шахсан қисқа метражли фильмлардан “Парванэ” (Швейцария) фильмига овоз берган бўлардим. Бу фильмда афғон қизининг Швейцариядаги ҳаётининг маълум бир қисми ёритилган. У Швейцарияда эммигрант ва у анчагина қийинчиликларни бошидан кечиради. Ҳозирги кунда эммигрантлар муаммоси, жаҳондаги актуал муаммолардан бири ҳисобланади. Фильм сюжети бўйича, қиз бемор отасига пул жўнатмоқчи бўлади. Лекин, у 18 ёшга тўлмаган ва пулни почта орқали юбора олмай, қийинчиликларга дуч келади. Шунда, унга Швейцариялик, бутунлай бошқа миллат вакиласи бўлган, бегона бир қиз ёрдам беради! Улар хайрлашаётганларида, ўзаро шарфларини алмашишади, бир умрга дўст бўлиб қолишади! Бу дўстлик уларнинг ҳаётида чуқур из қолдиради. Тўлиқ метражли фильмлардан эса, поляк кино ижодкорларининг “Отамнинг велосипеди” фильми менда катта таассурот қолдирди. Бу фильм ота ва боланинг ўзаро муносабатларига бағишланган. Улар бир оила, бир қарашда, ҳаммаси жойидага ўхшаб кўринади. Набира бувасини жуда яхши кўради ва у айни дамда, отасига бувасини тушунишга ёрдам беради. Ота мусиқачи, болалигида отаси унга велосипед совға қилганида, у ҳайдашни ўрганаман, деб кўп йиқилади. Отаси эса, “ҳадеб йиқилаверсанг, велосипедни синдириб ташлайман” деб, велосипедни олиб, яшириб қўяди. Орадан йиллар ўтиб, у оила бўлгач, ўғли бу велосипедни топиб олади. Шунда буванинг асл мақсади маълум бўлади. У ўғли ўша велосипедда йиқилмай учишни ўрганиши учун, атайлаб яширган эди. Ўғлим бу велосипедни қидириб топади, деб умид қилганди. Лекин, бундай бўлиб чиқмади. Велосипедни унинг набираси топиб олди. Бу фильм билан киноижодкорлар инсон нимагаки интилмасин,  ўз йўлидан тўхтамаслиги, қатъий олдинга босишда давом этиши керак, деган фикрни илгари суришган. Инсон интилувчан бўлиши ва ҳеч қачон тўхтаб қолмаслиги керак. Яъни, йиқилсанг ҳам туриб давом этишинг ва кейинги сафар йиқилмасликка ҳаракат қилиш керак. Мен бу фильмни, мана шу ғоявий мазмун тарафлама кучли фильм, деб ҳисоблайман. Кинофорум танловида бундай фильмлар кўп ва Кинофорум кунлари бошлангач, томошабинлар бундай фильмлардан ўзлари ҳам кўриб, хулоса чиқарадилар, деб ўйлайман.

Саида Вахобова