OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АЁЛЛАР ЎРТАСИДА FIDE ХАЛҚАРО ШАХМАТ ФЕДЕРАЦИЯСИ ГРАН-ПРИСИ ЯКУНЛАРИ: ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! “GULI” бренди пардоз буюмлари коллекциясидан совғалар! 30.09.2013 14:10

uh1a1448_.jpg

18-30 сентябрь кунлари Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси биносида, Аёллар ўртасида FIDE Халқаро шахмат федерацияси Гран-приси бўлиб ўтди. Унда жахоннинг 12 нафар энг кучли аёл гроссмейстерлари иштирок этдилар. Ташкилотчилар: FIDE, Фонд Форум, Ўзбекистон шахмат федерацияси.

30 сентябрь куни эса, мазкур Тасвирий санъат галареяси биносида, мазкур Гран-прининг ёпилиш маросими ўтказилди.

uh1a2371_.jpg

Мазкур маросимда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова иштирок этиб, ғолибаларни тақдирлади.

  uh1a1734_.jpg

Ёпилиш маросими куй-қўшиқлар билан бошланди. “Янги авлод” болалар фестивали лауреати “Тантана” болалар гуруҳи,

uh1a1849_.jpg

uh1a1891_.jpg

хонандалар “Саҳро” гуруҳи ҳамда,

  uh1a2118_.jpg

uh1a2007_.jpg

Нилуфар Усмонова ўзларининг қўшиқлари билан барчани хушнуд этдилар.

uh1a1723_.jpg

Сўнг, Аёллар ўртасида 2013-2014 йилларда ўтказиладиган FIDE гран-при Халқаро шахмат турнирлари аёллар ўртасида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун учинчи босқич якунларига бағишланган ёпилиш маросимининг асосий қисми бошланди ва

uh1a2161_.jpg

FIDEнинг 3.4 шахмат ҳудуди президенти, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари, турнирнинг бош ҳаками Ҳусан Турдиалиевга сўз берилди.

uh1a2182_.jpg

Сўнг, FIDE президенти Кирсан Илюмжиновга сўз берилди. Кирсан Илюмжинов барча ташкилотчиларга, жумладан Фонд Форумга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтди.

uh1a2213_.jpg

Шундан сўнг, иштирокчиларни қутлаш учун сўз, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага берилди.

  uh1a2228_.jpg

Гулнора Каримова Ўзбекистонда шахматнинг ривожи, бу борада амалга оширилган  ишлар ҳамда, 3 босқич якунлари борасида ўз фикрларини билдириб,

uh1a2208_.jpg

сўнг ғолибларни тақдирлади.

Ғолиблар: 

uh1a2246_.jpg

3 ўрин  Екатерина Лагно Украина

uh1a2251_.jpg

2 ўрин  Бела Хотенашвили Грузия

uh1a2473_.jpg

1 ўрин  Хампи Конеру Ҳиндистон

  uh1a2289_.jpg

uh1a2295_.jpg

uh1a2301_.jpg

Шунингдек, ғолибалар ҳамда, барча иштирокчиларга “GULI” бренди пардоз буюмлари коллекциясидан совғалар тақдим қилинди.

  uh1a2303_.jpg

Ғолиба Хампи Конеру шарафига Ҳиндистон Давлат Мадҳияси янгради.

uh1a2365_.jpg

Сўнг, Халқаро шахмат Федерацияси Мадҳияси,ундан кейин эса,

uh1a2377_.jpg

Ўзбекистон Давлат Мадҳияси янгради.  

  uh1a2332_.jpg

Тадбир якунида, FIDE томонидан, Аёллар ўртасида FIDE Халқаро шахмат федерацияси Гран-присини муваффақиятли ўтказишда қўшган улкан ҳиссаси учун, Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримовага Ташаккурнома топширилди.

  uh1a1663_.jpg

FIDE президенти Кирсан Илюмжинов: - Мен биринчи навбатда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонда барча ёшу кекса, аҳолининг жуда кўпчилик қисми шахматга қизиқиши, шахмат ўйнаши, мени қувонтирди. Гулнора Каримова билан учрашувда, Ўзбекистонда ҳар йили нуфузли катта шахмат турнирлари ўтказишга қарор қилинди. Бунинг натижаси сифатида, масалан, ўтган йили эркаклар ўртасида, бу гал эса аёллар ўртасида Гран при ўтказилди. Бу галги турнирни олсак, унда жуда кўплаб кучли, иқтидорли шахматчилар иштирок этдилар. Бу Гран при шахмат турини янада оммалашишига, ҳамда барча шахматга қизиқувчилар, ҳамда шахмат усталарининг интеллекти янада ошишига ёрдам беради. Ўйлайманки, Фонд Форум билан биргаликда, бундай Гран при турнирлари Ўзбекистонда ҳар йили ўтказилади. Келгуси йили баҳорда биз катта Халқаро талабалар шахмат фестивали ўтказиш ниятидамиз. Бу ҳам Гран При босқичларидан бири бўлади.

  uh1a2457_.jpg

Хампи Конеру ғолиба (Ҳиндистон):- Бу жуда ҳам масъулиятли ва мураккаб турнир бўлди! Лекин, мен барча позицияларда синчковлик билан ўйнашга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилдим. Натижалардан жуда ҳам қувондим. Мазкур турнир учун барча ташкилотчиларга, жумладан Фонд Форумга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

  uh1a1525_.jpg

Бела Хотенашвили (Грузия): - Тошкентда биринчи марта бўлишим ва бу шаҳар менга жуда ҳам маъқул бўлди. Меҳмондўстлик учун ташаккур билдираман. Ҳар бир турнир қийин бўлиши шубҳасиз. Тўғрисини айтсам, ўз ўйинимдан қониқмадим, лекин натижалардан хурсандман. Менга ҳамма позициялар маъқул бўлди, ҳар бир ўйин, аввалгисидан қизиқроқ эди. Ўзбекистонлик Нафиса Мўминованинг ўйинларини кузатдим. У иқтидорли шахматчи, келгусида у билан турнирларда тўқнаш келганда, эҳтиёт бўлишга ҳаракат қиламан.

  uh1a1457_.jpg

Антоанета Стефанова (Болгария):  - Тадбир ташкилотчилар томонидан жуда яхши ташкиллаштирилган. Бу ерда бундан кейин ҳам кўплаб турнирлар бўлишини истардим. Тошкентда биринчи марта бўлиб турибман ва бундан бахтиёрман! Тошкент гўзал шаҳар ва турнирдан бўш вақтда, дам олиш куни музей, ҳамда ҳайвонот боғини айланишга улгурдим. Ўйлайманки, Тошкентда яна кўп бора Аёллар ўртасида Гран-при баҳслари бўлиб ўтади ва ҳали яна кўп марта Тошентга келаман. Бу гал ўз ўйинимдан кўнглим тўлмади ва бунинг учун, мен фақат ўзимни айблайман. Бир неча турдаги ўйинларим бироз бўшроқ бўлди. Кейинги Монголияда ва Тбилисида бўлиб ўтадиган Гран при турнирларида иштирок этаман. Келгуси ҳафта эса, Индонезия Опен турнирида иштирок этишим керак. Келгуси сафар менга омад кулиб боқади, деб умид қиламан.

  uh1a1478_.jpg

Нафиса Мўминова: (Ўзбекистон): - Тўғрисини айтсам, мусобақа кунлари қандай ўтиб кетганини билмай қолдим. Мусобақани ташкил қилганликлари учун, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси, Фонд Форумга ва Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу турнирда камчиликларим борлигидан ўзим ўйлаган натижага эриша олмадим ва биринчи марта Тошкентда ўтказилаётган бундай ўта нуфузли юқори даражадаги турнирда қатнашганлигимдан ҳаяжоним чексиз бўлди. Ўйлайманки, турнирдан сўнг, мураббийлар билан барча хатолар устида ишлаб, кейинги Гран при босқичларида яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламан. Турнирда иштирок этган бошқа ўйинчилар ҳақида фикрларим фақат ижобий, улар ўз позициялари қандайлигидан қатъий назар охиригача курашадиган иқтидорли ўйинчилар эканлиги шубҳасиз.

  uh1a1585_.jpg

Ольга Гиря (Россия): - Ташкилотчилардан шундай ажойиб тадбир учун миннатдорман. Тўғрисини айтсам, ўз ўйинларимдан таассуротим ўртача, чунки баъзи позицияларни тўғри таҳлил қила олмадим. Буни ўрганиб чиқиб, келгуси ўйинларда ҳисобга олишга ҳаракат қиламан. Ўйинчилардан Нафиса Мўминованинг ўйинларини кузатдим, кучли шахматчилардан бири, фақат унга бироз баллар етишмади. Албатта, ғолиб Ҳиндистонлик Хампи Конерунинг ўйинларини ҳам эътироф этиб ўтмоқчиман. Кучли шахматчи ва муносиб равишда ғолиб бўлди, деб ўйлайман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси

фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

uh1a1684_.jpg

uh1a1710_.jpg

uh1a1680_.jpg

uh1a1739_.jpg

uh1a1494_.jpg

uh1a1587_.jpg