OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

III «ОЛТИН ГЕПАРД» КИНОФОРУМИ АВВАЛГИЛАРИДАН НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ? 01.10.2013 09:22

226x293_uz.jpg

III "Олтин гепард" Кинофорумига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Жаҳоннинг нуфузли кинофестиваллари қаторидан жой олган "Олтин Гепард" Тошкент халқаро кинофоруми ҳақида, киношунос Нигора Каримова билан суҳбатлашдик.

p1370887_.jpg

Киношунос Нигора Каримова: -  III «Олтин гепард» Тошкент Халқаро Кинофоруми ўзининг янги босқичида, кўплаб янги дастурларни шакллантирдик. Уларни аввалги Кинофорумдан фарқли жиҳатлари ҳам бор. Улардан бири, Ҳужжатли кино дастури, “Оламлар туташганда” деб номланади. Ҳужжатли кино дастурида, Исроил, Польша, Ўзбекистонда тайёрланган ҳужжатли фильмларни жамладик ва асосийси мавзуга боғлиқ фильмларни танлаб олдик. Ўйлайманки, томошабинлар учун ҳам, киноижодкорлар учун ҳам қизиқарли дастур бўлади. Бундан ташқари, Кинофорум доирасида Чехия билан ҳамкорликда “Эртаклар оламига саёҳат” деб номланган дастурни ҳам шакллантирдик. Бунда болалар учун Чехиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган 3 та эртак фильмлари намойиш қилинади. Бу ҳам болажонлар учун махсус янги дастурлар тайёрланганлиги билан Кинофорумнинг янги бир қирраларини очиб беради. Тошкент Халқаро Кинофоруми доирасида биз маҳорат дарсларини ҳам уюштириб келяпмиз. Агар II Кинофорум доирасида 20 та маҳорат дарси берилган бўлса, эндиликда бу Кинофорум доирасида нафақат бир марталик ижодий учрашув ёки, балки махсус курс, маълум бир ижодкорларнинг бир неча кун давом этадиган маҳорат курсларини ташкил қиляпмиз. Масалан, Германиялик машҳур олимимиз Ханс Шлегель, Ҳужжатли кино ижодкори Марион Сталенс, каби меҳмонларимиз, махсус аудитория учун, агарда операторлик маҳорати бўйича бўлса, бўлғуси операторлар, ёки ҳозирда иш олиб бораётган ёш ижодкорлар учун ҳам назария, ҳам унинг амалий тадбиғи билан биргаликда дарслар ўтишади. Унда нафақат сўзлашиш, балки махсус камералар, монтаж столлари билан биргаликда ёшларимиз бевосита жараённи фақатгина назарий эмас, балки амалиёт ҳам ўтказадилар ва шу ижодкорлар билан биргаликда амалиётда иштирок этадилар. Шу циклда кинорежиссёрлар иштироки кутиляпти. Уларнинг орасида жаҳонга маур кино усталари ҳам иштирок этишади. Бу нафақат ёш киноижодкорлар, балки профессионал киноижодкорларимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни, жаҳон киносидаги янги трендларни ўрганиш ва уларни қандай амалга оширишни, амалий тарафларини ҳам кўриш, ўзлари излаган саволларга жавоб олиш имкониятини беради. “Олтин Гепард” кинофоруми бу нафақат муаллифлик фильмларининг намойиш қилиниши, балки ўзимиздаги ёш ижодкорларни ҳам профессионаллик даражасини оширишга хизмат қиладиган тадбир. Биз бу билан фахрланамиз. Шуни айтиб ўтиш жоизки, “Олтин Гепард” кинофоруми ўтказилиши баробарида, Ўзбекистонда қисқа метражли фильмларнинг қайта тикланишига, уларга бўлган қизиқишнинг ошишига, бу жараённи янгидан барпо бўлишига эришдик. Бугун ҳаттоки, талабаларнинг ишлари ҳам, бадиий мавқе жиҳатидан анча юқорилади. Маҳорат дарслари билан биргаликда, жаҳонга машҳур, ўзида тамойил мезонлари акс этган, муаллифлик фильмларини кўриш имконини яратиб бердик, ҳамда мазкур танловда иштирок этган ўзимизнинг ёш киноижодкорларга кейинчалик бошқа халқаро кинофорум, фестивалларга ҳам йўлланма берилди. Улар бир неча кинофестивалларда иштирок этишди. Форум ТВ доирасида олиб борилаётган кўрсатувлар ҳам бунга қандайдир туртки берди. Натижада ёш ижодкорларимиз орасида, қисқа метражли фильмлар ўзининг янги ҳаётини топди. Ўйлайманки, бу гал ҳам ёш ижодкорларимиз Кинофорумда, барчага манзур бўладиган ўзларининг янги ижод намуналарини тақдим этишади.

p1370889_.jpg

Ўзим Тўлиқ метражли бадиий фильмларнинг саралаш комиссиясида Раиси сифатида, айтишим мумкинки, профессионал кинорежиссёрларимиздан Қамара Камалова, Баҳодир Одилов, киношунос олима Ханжара Абулқосимова, ҳамда Германиялик махсус эксперт Ханс Шлегель иштирок этишди. Бу йил танлаб олинган фильмларнинг ёпиқ намойишлари ҳам бўлиб ўтди. Бу фильмларнинг барчаси эътирофга лойиқ, деб ўйлайман. Масалан, Сербиялик киноижодкорларнинг “Айланалар” фильми бир неча халқаро кинофестиваллар ғолиби бўлган, бундан ташқари, Польшалик киноижодкорларнинг “Отамнинг велосипеди” фильми ҳам томошабинларга манзур бўладиган фильмлардан бири. Бу фильмларда маълум бир ғоялар, муайян бўлмаган усуллар билан кўрсатиб берилган. 3 та кинофорум тажрибасидан келиб чиқиб, шуни айтиш керакки, ҳар бир кинофорумнинг ҳакамлар ҳайъати танлаган фильмларидан ташқари, томошабин танлаган лидерлари ҳам бўлади. Масалан, I Тошкент Халқаро Кинофорумида Германиялик киноижодкорларнинг “Дўст учун дуо” фильми томошабинларда жуда ҳам яхши таассурот уйғотган эди. II Тошкент Халқаро Кинофорумида эса, Ҳакамлар ҳайъати билан томошабинлар фикри муштарак келди ва “Ионна” фильми эътирофларга лойиқ бўлди. Бу фильмларда инсонийлик туйғуларининг кучли эканлиги, бизнинг халқимизга ҳам мос келади. Бу йилги фильмлардан эса, ўйлайманки, “Отамнинг велосипеди” фильми мана шундай томошабинбоп фильмлардан, деб ўйлайман. Чунки, бу фильм 3 авлод вакиллари, ота, ўғил ва набиранинг мулоқоти ҳақидадир. Бу фильм бизга ҳар қандай вазиятда ҳам инсон бўлиб қолиш кераклиги ҳақидаги азалий, лекин актуал бир ишорани беради. Бундан ташқари, кинофорумдаги анимацион фильмларга ҳам тўхталиб ўтсак. Бу фильмлар қисқа, 5 минутдан 12 минутгача бўлиб, муаллифлик фильмларидир. Ҳар бир фильмнинг ўзига хос фалсафаси, ўзига хос қирралари бор. Улар мушоҳадаларга бой фильмлар олами. Қисқа метражли фильмлар ҳам, айнан инсонийлик, инсонийликни сақлаб қолиш, ҳар хил мушкул вазиятларда ҳар бир инсонни ўзининг ботиний оламидан келиб чиқиб, ўз танловини амалга ошириши ҳақидаги фильмлар. Айримлари, чуқур фалсафий мазмунда суратга олинган бўлса, айримлари экспериментал кўзни қувонтирувчи тасвирлар орқали ифода этилган. 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова