OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РАДИО UZ ЖУРНАЛИСТ АКМАЛ МИРЗО БИЛАН! МЕҲМОН ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ САРДОР РАҲИМХОН: ДАРД ЎЗ-ЎЗИДАН КЕЛМАЙДИ..., 06.04.2015 23:12

 IMG_5456

Янги интернет радио «Radio Uz» нинг навбатдаги меҳмони

P1410801

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бўлди.

«Radio Uz» нинг яқин дўсти сифатида биз Fattohhon.com ҳам эфирда иштирок этдик.

P14108021

Сардор Раҳимхон, эфир давомида нафақат тингловчиларнинг балки, «Radio Uz» нинг муаллиф ва бошловчиси Акмал Мирзонинг ҳамда, бизнинг ҳам саволларимизга жавоб беришига тўғри келди ва саволларнинг барчасига мазмунли жавоб қайтарди.

P1410798

Жумладан,

- «Radio Uz» ҳақидаги фикрингиз?

- Очиғини айтсам, мен учун келаётган смслар кутилмаган бўлди, тўғриси.

 

- Ўзингиз ҳам кўришингиз мумкин, булар фақатгина Ўзбекистондаги телефон рақамлари эмас, Россия, Корея ва бошқа жойлардан келаётган смслар.

- Ҳа, чиндан ҳам мен учун кутилмаган! Ишингизга бундан ҳам катта ривожлар! Чиндан ҳам бошқа давлатларда ҳам, мухлислар кўп экан!

 

Эфир давомида Сардор Раҳимхоннинг ҳозирда Жанубий Кореяда бўлган мухлиси Ҳусниддин унинг инстаграм тармоғидаги профилини суратга олиб, интернетга жойлаб, салом ҳам йўллади. Сардор Раҳимхон эса, бунга жавобан барча Жанубий Кореядаги мухлисларига миннатдорчилик билдириб, ўтган йили Жанубий Кореяда берган концерти, бу йил ҳам албатта, у ега концерт бериш учун боришини айтиб ўтди.

 P1410787

- Жанубий Кореядаги концерт дастури ҳақида?

- Биз ўзи аслида фестивалга боргандик. Фестиваль доирасида Ўзбекистон санъаткорлари номидан чиқиш қилдик ва у ерда мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб, юзимиз ёруғ бўлиб қайтдик. Энди у ерга фестивалга боргандан кейин, у ерлик мухлисларга яккахон концерт дастуримизни тақдим қилишимиз ҳам керак эди. Шу баҳона концерт ташкил қилганимизда, у ердаги юртдошларимиз таклифи билан бошқа шаҳарларида ҳам концертлар ташкил қилиш таклифи бўлди. “У ерда ҳам ўзбеклар кўп, лекин бу шаҳарга келиша олмайди, аммо у ерда сизни кутишяпти”  дейишгач, бу албатта, ҳар қандай санъаткорга маъқул бўладиган таклиф, қолаверса, концерт бир кунда ташкил этилганига қарамай, 300 дан ортиқ мухлислар келганликлари мен учун кутилмаган совға бўлди! Шунинг учун ҳам, мен Жанубий Кореядан олам-олам таассуротлар билан, кўтаринки кайфиятда қайтиб келдим. Лекин, мамлакатнинг Сеул шаҳрида концертимиз бўлмади ва шунинг учун ҳам, бу йил Сеул шаҳрида концерт бериш ниятимиз бор!

 

- “Дўст” қўшиғингиз ҳаётда олинганми? Нимадир туртки бўлганми?

- (кулади) Ҳақиқатдан ҳаётдан олинган. Дўстлар туртки бўлган-да.

 

Эфир давомида Акмал Мирзо «Radio Uz» ҳақида батафсил айтиб ўтди. «Radio Uz» бу биринчи ўзбекона он-лайн радио! Биринчи ўзбек интернет радиоси эмас! Аммо, биринчи ўзбекона он-лайн радио! Чунки, «Radio Uz» да қўшиқлар кетма-кетлиги фақат ўзбек тилида куйланган қўшиқлар жаранглайди ва 24 соат давомида! Ноябрь ойида жаранглашни бошлаган!

 

- Янги “Отажон” клипингиз таъсирли чиққан, кўриб кўзимизга ёш келди. Ғояси кимга тегишли? Клип ўзимга ёқди, натижа мен кутганимдан ҳам зиёда бўлди!

-  Ижодкорлар Санжар Маткаримов ва Наримон Султонхўжаев. Ғоя эса, Санжар Маткаримовга тегишли. Клип муваффақиятига минг афсуки, бахтга қарши бир нарса ҳам сабаб бўлди, деб ўйлайман. Бундай бўлмагани маъқул эди. Клип суратга олинишидан бир ой аввал Санжар Маткаримовнинг отаси вафот этдилар... Охиратлари обод бўлсин! Хуллас, шундан кейин Санжар Маткаримов бу қўшиққа янада бошқача ёндошди, дардни ҳис қилгач, бошқача ўзгартиришлар киритдилар. Режиссёрнинг кўнглидаги дарднинг аҳамияти катта бўлди! Ҳаммаларига каттадан-катта раҳмат! Бу қўшиқни ҳамма орамизда йўқ бўлган оталарга бағишлайман, руҳлари шод бўлсин!

 P1410765

- Америкага ҳам келиш режангиз борми?

- Режа бор. Фурсатдан фойдаланиб, бир нарсани айтмоқчиман, бир неча йиллардан бери, бориб концерт бериш нияти бор, аммо насиб қилмайди. Сабаб, кўпинча ташкилотчиларнинг хатоларидан келиб чиқаётган вазият! Виза 2 хил бўлади, гастролга боргандаги ва саёҳатга бориш учун. Ташкилотчилар эса, арзонига учишади ва Элчилар олдида мен хижолат бўлиб қоламан. саёҳат визаси билан эса, фақат айланиб кетишим мумкин. Ҳужжатлар аниқ ва тўғри бўлиши керак. Шунинг учун ҳам,  мен ташкилотчиларга, “зўр концерт ташкиллаштирадиган бўлсангиз, зал тўладиган бўлса, мен бораман. Қолаверса, ташкилий ишлар ҳам юқори даражада бўлиши керак.” Мен борганимда, айланиб келиш учун эмас, ҳақиқий санъаткор каби Ўзбекистон номини юқори чўққиларга кўтариб келишим керак!

 

- Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова билан дуэт куйлашингиз мумкинми? Бу санъаткорнинг санъатига муносабатингиз?

- Гулсанам Мамазоитова санъатига муносабатим зўр, анчадан буён танишмиз, муносабат ҳам дўстона. Агар шундай таклиф бўлса, бажонидил рози бўлардим.

 

- Яккахон концертга тайёргарликлар борми? Ижодда нима янгиликлар?

- Концертга ҳаракат бор, аммо бу йил эмас! Шу йил 28,29 март кунлари концертим бўлиши керак эди, аммо ўзим ўз ҳоҳишим билан қолдирдим. Сабаби, ҳар йили концерт қўйишим керак экан, ҳамма шундай қиляпти, деган фикр билан концерт қўймаганим яхши, дедим. Чунки, концертдан кейин натижа бўлиши, ўша қўшиқлар эшитилиши керак. Концерт учун шошма-шошарлик билан қўшиқ ёзиб, кейин у фақат альбомдан жой эгаллиши керак эмас. У қўшиқлар ҳамманинг кўнглига етиб бориши керак ва ундай қўшиқлар бир йилда 2-3 та бўлади. Бир ойда шундай 20 та қўшиқ чиқмайди, ҳар бир қўшиқ меҳнат, дард талаб қилади. Дард ҳам ўз-ўзидан келмайди, унга вақт керак бўлади. Қолаверса, ҳар йили чиққанимдан кейин айтадиган гапим ҳам бўлиши керак! Шунинг учун ҳам, яхши қўшиқлар ва фикрлар йиғилсин, кейин концерт бераман.

 P1410783

Акмал Мирзо: -Концерт бериш учун ижод қилиш эмас, ижод ўзи бир паллага келганда концерт бериш керак!

 

- Москвага келиш ниятингиз борми? Биз Москвада фақат РАДИО UZ ни тинглашни бошладик.

- Умуман, бу йил куз ойларида Москвада ва Россия бошқа шаҳарларига ҳам гастролга бориш ниятимиз бор. Лекин, ҳозир шу ҳамма концертларни бирлаштириб, ташкиллаштира оладиган ташкилотчи кутяпмиз. Таклифлар бўлса, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

 

- Ёшлигингиздаги дўстларингизни эслай оласизми?

- Албатта, Аброр, Абдували, Раҳимжон, Дилшод, Мақсуд, жуда кўп дўстларимиз бор. Синфдош ва курсдошлардан Зафар, Хуршид, Дилмурод, жуда кўп, ҳаммаларини эслай оламан, албатта.

 

- “Маликам энди қара” қўшиғингиз тарихини айтиб берсангиз.

- Бу қўшиқ асли, агар эътибор берилса, сўзлари дардли. У ерда бир инсоннинг дарди куйланган. Малика исмли қиз, касаллик туфайли дунёдан кўз юмган! Бир дўстимни унга севгиси шу қадар кучли бўлганидан, унга атаб қўшиқ ижро қилгиси келди, лекин ўзи хонанда бўлмагани учун, мендан илтимос қилди. Шу тарзда шу қўшиқ дунёга келди, шу қўшиқ ўша қизга аталган!

 P1410764

Акмал Мирзо дастур давомида интернет ҳақида, “Маликам энди қара” қўшиғининг оммалашишида, ўзига хос рекламасида интернетнинг ўрни ҳақида фикрлар билдириб, савол берди: - Нима деб, ўйлайсиз, бу қўшиқнинг ўзига хос номими? Ёки биринчи бўлиб, шундай реклама қилинганими?

- Биринчи бўлганимиз! Бундан кейин ҳам кўпчилик ҳаракат қилишди, ўзим ҳам ҳаракат қилдим. Лекин, кутилган натижа бўлмади, чунки сийқаси чиқиб кетди. Инстаграмда рекламалар ҳам жуда кўпайиб кетди ва ҳаттоки ўзим ҳам зерикяпман. Яна яхши натижа бўлиши учун эса, янгилик бўлиши керак! Инстаграмда ҳам янгича қараш билан ниманидир реклама қилса бўлади, аммо буни ўйлаб топиш керак!

 

- Кинода роль ўйнамай қўйганлигингиз сабаби?

- Тўғрисини айтсам, ҳоҳиш йўқ, чунки аксарият ўзбек киноларини кўрсам, тўғриси қониқмайман. Шундай киноларда чиқиб, уларнинг биттасига айлангандан кўра, ўз ишимни қилганим яхши, деб ўйлайман. Ўз ишимда ҳам камчиликлар бор. Агар яхши сценарий бўлса, келажакда ўйлаб кўраман.

 

Акмал Мирзо: - Кўп хонандаларга шундай савол берилса, “яхши сценарий йўқ”, дейишади. Лекин, сиз фарқлайсиз, аммо баъзи яхши қўшиқнинг фарқига бормайдиган баъзи хонандаларни “яхши сценарий йўқ” деб, сценарийларни таҳлил қилиб кетишига ҳайрон қоласан. Қаердан биласан, яхши сценарий йўқлигини?  Умуман, мана шундай фикрларга сизнинг муносабатингиз?

-Ҳар қандай инсон бир нарса дейишдан олдин, мен шунга ҳақлиманми, йўқми, деб ўйлаб қолади. Ҳар битта инсонда камчилик бор, касбимда ҳам, қўшиқчилик санъатида ҳам, камчиликлар етарли. Биринчи ижро қилган ролимдан мен ўзим қониқмайман! Яхши роль жро этганман, дея олмайман ва у фильмни ҳам яхши, деб ўйламайман. Чунки, у ўша даврга тўғри келадиган фильм бўлган, лекин асида кино, деган номга жавоб бермайди. Яна кинода ўйнаб шундай бўлса, унда ўйнамаганим маъқул. Лекин, яшириб ўтирмайман, кинода роль ижро қилгим келади. Роль ижро қилсам, яхши бўлса керак, деган ишонч бор, ўзимда. Лекин, бунга ўзим ҳоҳлагандек шароит ва сценарий бўлиши керак. Бу билан режиссёр ва сценаристларни айблаётганим йўқ, фақат шунчаки мен ҳоҳлаган нарса йўқ.

 P1410737

- Балки сиз ҳоҳлаган режиссёрлардан сизга таклиф бўлмаётгандир, сизга таклиф бўлаётганларини эса, ҳоҳламаётгардирсиз?

- Балки! Шундай бўлиши мумкин, вазият мос келмаётган бўлиши мумкин.

 

- Оилангиз ҳақида?

- Уйланганман, 2010 йил. 2 та қизим бор, Сабрия ва Самия. Бир-биридан ширин қизларим.

 

- Сиз учун исм қанчалик аҳамиятга эга?

- Ҳар битта инсон ҳаётда алоҳида шахс бўлиши керак, деган фикрга ёндошаман ва шунинг тарафдориман. Бу биринчи навбатда исмдан бошланади, исм чиройли бўлиши керак. Такрорланмас, ниманидир ифода этадиган бўлиши керак. Сабрия сабрли, деган сўздан олинган, Самия эса, гўзал  ва чиройли, қолаверса кам учрайдиган исм. Шогирдларимда ҳам, Мустафо, ўзининг исми Зоҳид, Мустафо эстрадада битта, Дилсўз эстрадада битта, ўз исми Гўзал Жуманиёзова, Гўзал исми кўп учрайди, аммо Дилсўз, дилдаги сўз, деган чиройли маънода! Жаъфар, у ҳам битта, Ҳумоюн Мирзо ҳам битта. Шу тарафдан ҳар битта инсоннинг исми шаклланишида муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайман.

 

Акмал Мирзо:- Аввалдан муборакбод этамиз, у хонанданинг ижодига бошланишидан ўзингиз бош-қош бўлгансиз, “Ниҳол” мукофотининг совриндори Дилсўз 21 апрель куни, “Манго” гуруҳи хонандаси Фаррухга турмушга чиқмоқда. 21 апрель, яна бир муҳаббат тантана қилган кун бўлади!

- Бу муҳаббат охири тўй билан бахтли ҳаётга қадам қўяётганларидан жуда ҳам хурсандман! Булар менинг ёнимга келганида ҳам, Дилсўз ва Фаррухнинг муносабатлари бор эди. Ўша пайтдан бир-бирларини севишларини билардим, жуда ҳам хурсандман, муҳаббатлари синалди, бир-бирларини ташлаб кетганлари йўқ. Бир-бирларини тушунишади. Икки санъаткор, икки ижодкор оила қуриши, бу жуда ҳам чиройли ҳолат, бир-бирларини тушуниб яшашади! Уларга бахт тилайман! Ўйлайманки, оила қургач, уларнинг ижодига янада ижод қўшилиб, чиройли жуфтлик пайдо бўлади.

 

Акмал Мирзо:-Кеча Дилсўз ижодидан ота уйидан келин бўлиб чиқиб кетаётган қиз ҳақидаги қўшиқнинг хомаки нусхасини тингладим. Хомаки нусханинг ўзиёқ юракни жизиллатиб юборади. Куёв бола Фаррухнинг қўл телефонида тингладим. 21 апрель олдидан, бир кун аввал, шу қўшиқнинг ҳам премьераси бўлиб ўтади. Бу қўшиқ махсус тўй учун! Шундай режа ҳам бор экан, тўй вақти тасвирга олиш гуруҳи, тўйни шунчаки суратга олиш эмас, профессионал равишда, клип учун тасвирлар оладиган даражада суратга олишга ваъда бердилар.

 P1410748

- Қўшиқларингизни пародия қилишса, жаҳлингиз чиқмайдими?

- Қанақа пародия эканлигига ҳам боғлиқ. Кўпинча Шукурилло Исроилов пародия қиладилар, жуда ҳам яхши муносабатдаман. Бу ҳам қайсидир маънода қўшиғингиз муваффақиятидан дарак. Ҳамманинг ҳам қўшиғини айтишмайдию, шунга хурсанд бўламан, албатта.

 

- “Маликам энди қара 2” яъни, “Божалар” ва Асал Шодиева билан айтган қўшиғингиз ғояси кимники?

- Асал Шодиева билан куйлаш ғояси ўзимга тегишли, “Попкорн” тақдимот маросимида кутилмаган чиқиш керак эди. Шунга “Маликам энди қара”ни кутилмаган тарзда Асал Шодиева билан дуэт тарзида олиб чиқдим. Асал Шодиевани ўз синглимдек яхши кўраман ва ижодини ҳурмат қиламан. “Божалар”нинг қўшилишига сабаб эса, “Эътироф” тақдимот маросимида режиссёримиз Саъдулла Абдуллаев, шуни яна ҳам кутилмаган қилишни айтиб, “Божалар”ни қўшишни таклиф қилдилар. Хурсандман, “Эътироф” тақдимотида бу қўшиқ яхши маънода, кутилмаган портлаш бўлганидан! Энди кичик янгилик, “Маликам энди қара”нинг учинчи ремикс версияси ҳам тайёр бўлди. Ўзимга жуда ёқди, гўёки ремикс эмас, янги қўшиқ бўлгандек бўлди.  

 P1410779

- “Маликам энди қара” қўшиғи, “Йил қўшиғи” тақдимотида йил қўшиғи ҳам бўлди. Бу билан сизни табриклаймиз!

- Раҳмат! 2014 йил бошида Сизнинг эфирингизда ҳам айтгандим, Fattohhon.com сайти вакиллари ҳам бундан хабардор. 2014 йилда йилнинг энг яхши клипи, энг яхши концерти ва йилнинг энг язши қўшиғи, меники бўлади, деб ваъда бергандим. Лекин, қайсидир маънода ўзимнинг фикрим бўйича, бунга эришдим. 2014 йил концерт бердим ва концертларим ичида энг зўри шу бўлди! “Танҳогинам” клипи, режиссёрнинг ишига баҳо берилса, энг яхши клип ва “Маликам энди қара” ҳақиқатдан ҳам қўшиқларим орасида энг хити бўлди!

 

“Маликам энди қара” борасидаги фикрлар, баҳс, муҳокама эфирдан ташқарида ҳам давом этди))))

 

- Сардор Раҳимхон опера куйлаши мумкинми?

- Опера эмасу, лекин лирик қўшиқларни куйлашни яхши кўраман. Андрей Бочеллини ҳурмат қиламан ва кичик давраларда унинг қўшиқларини жонли ижрода ижро қилиб юраман. Жуда опера эмасу, лекин лирик эстрада!

 

Шундан сўнг, тингловчилардан бирининг фикридан келиб чиқиб, ҳар бир соҳада камчилик бўлиши ҳақида баҳс бўлиб ўтди. 10 йил аввалги эстрада билан ҳозирги эстрада солиштириб ўтилди, ривожланишлар, савия ошиб бораётганлиги ҳақида фикрлашиб ўтилди. Ҳаттоки, Европа юлдузлари ҳам концерт қўйишга келганда, Ўзбекистонликларни ҳайратлантира олмаётганлиги, хориж юлдузларидан ҳам кўра, томошабинлар ўз санъаткорларимизни кўпроқ олқишлаётганликлари, бу ўзиники бўлгани учун эмас, балки шоу бизнесимиз ривожланаётганлиги туфайли эканлиги ҳақида айтиб ўтилди.

 

- Ҳалима Ибрагимова билан куйлаган “Уйландим” дуэти ҳақида?

- Ўзи бу аслида “Бойландим” деган қўшиқ эди, уни махсус концерт учун сўзларини ўзгартириб, комик дуэт қилиб куйладик. Интернет орқали бир чиройли қизни севиб қолиб, уйланаман ва у ҳаётда Ҳалима бўлиб чиқади. У мени овқатларимни еб қўяди, менга кун бермайди. Концертда ҳақиқатдан бу қўшиқ кутилмаган эффект олиб келган қўшиқларимдан бири. Бу қўшиқнинг иккинчисини ҳам қилмоқчи бўлдик, аммо мен ўзим ҳам бир нарсанинг иккинчисини қилганда, 90 фоиз ҳолатларда омадсиз чиқади, деб ўйлайман. Биринчиси, бу биринчи, деган фикрда кейинчалик балки бошқача чиқишлар бўлар?

 

- Сардор Раҳимхон қайси чет давлатларда бўлганлар?

- Кўп, Жанубий Корея, Индонезия, Таиланд, Дубай, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Италия, Англия, Швеция ва бошқалар.

 

- Шогирдларингиз борми?

- Бор, Мустафо, Дилсўз, Жаъфар, Ҳумоюн Мирзо, Одилхон Саид. Шундай укаларимиз бор.

 

- Янги айтган шеърларингиз яна чиқадими? Радиода ишлаётган вақтингиздаги шеърларингиз бор холос.

- Шеърларим жуда ҳам кўп. Афсуски, кўпчилиги мухлисларга етиб бормаган! 200 дан ортиқ шеърларимиз бор ва биз “Фақат муҳаббат” деган шеърий альбом ҳам чиқарганмиз. Доим шуни “қачон чиқади?” деб сўрашади. Биз уни “Синема Маркет” компанияси билан ҳамкорликда чиқарганмиз. Агар қизиқсангиз дўконларда ва интернетда ҳам бор, “Фақат муҳаббат” аудиоальбомида кўплаб янги шеърларимиз бор. 

 P1410778

- Одатда баъзи хонандалар янги қўшиқ яратишда, фақат бастакорлардан яхши қўшиқ олиш билан чегараланади. Қолганини эса, аранжеровкачига, клип олиш вақтида эса клипмейкерга ишонишади. Аммо, Сардор Раҳимхон қандай қўшиқ куйласа ҳам, клип суратга олдирса ҳам, фақат Сардор Раҳимхон ғояси асосида бўлади! Жуда ҳам кўп нарсани назорат қиласиз. Бу умуман, Сардор Раҳимхон деган битта йўлни очишми, ёки қолган ижодкорларга ишончсизликми?

- Мени ўзимнинг фикрим эса, хонанданинг касби, ўзи шундан иборат, деб ўйлайман. Бу уларга ишонмаслик эмас! Мени ишим, шу, деб ўйлайман, ҳамма иш жараёнида қатнашишим керак. актёрларнинг либосидан тортиб, студияда чалинадиган мусиқий инструментлар бўладими, агар ўзим иштирок этмасам, ўша чиққан маҳсулотдан қониқмайман. Мени клипим, албатта ниманидир ифода этади, бу сизни кўнглингиздаги дард ёки, сизнинг фикрингиз бўлиши керак! Агар режиссёрга тўлиқ топшириб қўйилса, бу аниқ режиссёрнинг ғояси бўлади. Режиссёрнинг фикри ва дарди бўлади. Мен эса, хонанда бўлганимдан кейин, ҳамма ижодий жараёнда ўзим қатнашишим керак, деб ўйлайман. Бу нарса менга роҳат бағишлайди. Ҳаттоки, шеърни ҳам биргалашиб ўтириб ёзамиз. Шунда мен ҳоҳлаган нарса чиқади!

 

- Кореянинг Сеул шаҳрига қачон келиш ниятидасиз?

- Баҳорда эди, энди улгурмасак, кузга қолса керак. Қолаверса, Хитойнинг Урумчи шаҳрига гастроль уюштириш режамиз бор. Илк бора, яқин кунларда бўляпти. Ваҳоланки, “Ишонмасман”, “Аразингиз”, “Самарқанднинг гўзали” қўшиқлари ўша пайтда чиққанидаёқ, ўша ердаги мухлисларнинг ҳам кўнглига етиб борган эди. Ташкилий ишларда муаммо бўлганлиги учун ўша вақтда бора олмаган эдик. Насиб қилса, у ерга ҳам бориш ниятидамиз.

 P1410741

Fattohhon.com дан Cаида: - Доим кулиб, яхши кайфиятда юрадиган, ҳаётда хурсанд қиёфада кўринадиган инсонларни, аслида дилида кучли дарди ёки армони бўлади, дейишади. Муносабатингиз?

- Балки ҳақиқатдан ҳам, бу тўғридир? Чунки, доим кулиб, яхши кайфиятда юришнинг имконияти йўқ! Чунки, тирик жон борки, уни ўйлантирадиган ўй бор, дард бор, тўлиқ бахтиёр инсонни мен ҳеч қачон кўрмаганман. Доим кулиб юрадиган инсонни, мен ҳаётда кулги билан кўп нарсани енгишга ўрганган инсон, деб ўйлайман! Чунки, кулги, табассум яхши нарса! Кулги, табассум нафақат атрофдагиларга ҳам яхши кайфият бахш этади, балки кулги, табассум билан кўп ишларингиз битиб кетади. Хўмрайиб юрган одамдан эса, ҳаттоки омад ҳам қочади. Ҳамма нарсани табассум билан қарши олиб, яхши кайфиятда, ҳаттоки машаққатларга ҳам, табассум билан ёндошилса, бу ҳам ўзингизга, соғлиғингизга яхши, ҳам ўша муаммони енгишингизда жуда ҳам катта аҳамиятга, эга деб ўйлайман.

 

Акмал Мирзо:- Сизнингча, Сардор Раҳимхоннинг фикрича, омаднинг кўриниши, шакли?

- Баҳорнинг тўлиқ ва аниқ шакли йўқ, аммо мен омад, деса, “баҳор” деган бўлардим! Баҳор, деганда гуллаб турган дарахт, яхши об-ҳаво тасаввур қилинади. Инсондан ҳам, ҳар доим баҳор уфуриб туриши керак. Ҳамма нарсага хурсанд бўлиб, бағрикенглик билан қараб, ҳаммага яхшилик тиласангиз, баҳор ҳам келаверади!

 

Fattohhon.com дан Cаида: - Шундай вазиятлар ҳам бўладими, яъни ўз кўнглингизга қарши борасиз?

- (кулади) Бундай ҳолат жуда ҳам кўп бўлади! Деярли ҳар куни, ўз кўнглимга қарши борадиган пайтларим бўлади. Кўнгил нималарни истамайди? Ақл билан иш қилиш керак! Лекин, гоҳида, кўнгил ҳам тўғри гап айтади! Ҳис-туйғу ва инсонлар билан муносабат борасида, кўнгилга қулоқ солиш керак! Иш жараёнида, эса кўпроқ ақл билан иш кўриш керак бўлади! Чунки, кўнгил алдаб қўяди, шунинг учун кўнгилга берилиб ҳам кетиш керак эмас! Ўзимга ўзим “кўнгил тубига кириб кетиш хавфли” дейман. Чунки, ижодкорлар кўнгли, эртаклардек ҳаётни тасаввур қилади. Шунинг учун ҳам, аксарият ҳолларда ақл билан ҳам иш кўриш керак!

 P1410738

Fattohhon.com дан Cаида: - Кўнглингиз сизни алдаб қўйган вазиятлар ҳам бўлганми?

- Кўнглим мени алдаган вазиятлар ҳам кўп бўлган. Инсонлар билан муносабатда адашганман. Санъаткор ҳаётидаги хато, бу айш-ишрат, маишат бўлиши мумкин. Ана шундай вазиятларда кўнгил алдаб қўйиши мумкин.

 

Fattohhon.com дан Cаида: - Ўзингиз ҳаётда нимани кечира олмайсиз?

- Хиёнатни! Кечира олмайман ҳам, дея олмайман. Баъзида кечираман, бу хиёнат, деганда ўша, дўст, севимли ёр, Ватан, бундай ҳолатларда кечирмайман! Қолган вазиятларда ҳамма нарсани кечирса бўлади, деб ўйлайман.

 

Fattohhon.com Cаида: - Қўшиқ айтиш кўнглингизга сиғмай турган вақтда қўшиқ айтган ҳолатларингиз бўлганми?

- Аксарият ҳолатларда шундай бўлади! Биз ҳам тирик жонмиз, ҳаммамизни ўзимизга яраша ишларимиз бор. Айниқса, оилали бўлгандан сўнг, муаммоларингиз кўпаяди. Шундай вазиятларда биз саҳнага чиққанда, ҳамма нарсани унутиб, кулиб чиқиб, инсонларга яхши кайфият улашишимиз керак! бизнинг касбимиз шуни тақозо қилади! Бу касб тақозо этган вазият! Масалан, шифокорлар минг кайфияти бўлмасин, ишга келгач, “мана шу инсонни сақлаб қолишим керак” деган масъулият бор! Шунинг масъулияти билан ҳамма нарсани эсдан чиқаради! Бор фикру хаёлини жамлаб, шу инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга киришади! Биз ҳам саҳнага чиққанда ҳамма нарсани унутамиз! Бизнинг касбимиз, инсонларга яхшилик, яхши кайфият улашиш!

 P1410737

Акмал Мирзо: - “Соғинди юрак” қўшиғини биринчи Дилсўз ўзи яккахон тарзда ижро қилиши ҳақида эшитгандим. Кейин эса, сиз билан дуэт тарзида куйланди. Буни дуэт қилиш фикри қаердан келди?

- Қўшиқ танлашда ҳам, мен кўпинча кўнглимга қулоқ соламан! Юрагим “жиз” этса, демак, шу қўшиқдан натижа бўлар экан, бу қўшиқ меники экан, дейман. Дилсўз, менга бу қўшиқни “айтмоқчиман” деб эшиттирганда, мен “мана шу қўшиқ дуэт бўлиши керак” дедим. Ўзи анчадан бери дуэт қидириб юргандим. Шу қўшиқда ўзимни ва Дилсўз дуэтини тасаввур қилдим ва ҳақиқатдан ҳам кутганимдек, ҳаммага ёқди, натижа кутганимдан ҳам зиёда бўлди! Ўзи ўйлаб қаралса, Дилсўз ижод бошлаганида, танилиши учун энг осони, мен билан дуэт айтиш эди. Лекин, мени талабим шундай бўлган, у ўзини овози, истеъдоди билан танилсин, деб ўзига ҳам, “Сизни инсонлар Дилсўз” деб танишсин, деганман. “Дуэтдош” бўлиб қолмасин, деганман. Шунинг учун ҳам, 6 йил деганда, энди дуэт айтдик.

 

- Аёлингиз уй бекасими, ёки?

- Аёлим бу йилдан бошлаб, Тошкент Давлат Архитектура институтида ишлайди. Ундан олдин уй бекаси эди, чунки фарзандларимиз ҳали кичкина эди. Ўзим ҳоҳлаб, ўзининг ҳам ҳоҳишига биноан ишга чиқди.

 P1410730~1

Шундан сўнг, Акмал Мирзо қолиб кетган саволлар учун тингловчилардан узр сўраб, дастурни якунлади.

Сардор Раҳимхон ҳам тингловчиларга самимий тилак билдирди: “Қаерда бўлсангиз ҳам соғ бўлинг ва умрингизни охиригача ўзингизга ўзингиз хизмат қилинг!”

P1410716

Акмал Мирзо ҳам Сардор Раҳимхонга самимий тилаклар билдирди. Дастур юқори кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтди!

Биз ҳам Radio Uz дастурига таклиф учун Акмал Мирзога миннатдорчилик билдирамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

P1410789

 P1410718

P1410719

P1410721

P1410727

P1410728

P1410729

 P1410735

 P1410730

P141080211