OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИ ОЛДИДАН!  07.04.2015 01:19

 IMG_3225

Бугун 7 апрелдан йилнинг энг кутиладиган ва узоқ давом этадиган концерти, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концертига старт берилади!

IMG_3240

Концерт олди репетицияларнинг деярли якуний қисмлари эса, кеча “Истиқлол” санъат саройида ярим тунга қадар бўлиб ўтди!

IMG_3432

Концерт режиссёри “Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев.

IMG_3404

Ҳамма ўз иши билан банд.

IMG_3421

Декорациялар ҳам деярли тайёр...

IMG_3168

Бутунлай ўзгача декорация мураккаблиги билан ҳаттоки, уни бунёд этаётганларга ҳам бироз қийинчилик туғдирмоқда!

IMG_3161

Созандалар эрта тонгдан шу ерда...

IMG_3413

Санъаткор эса, шубҳасиз асосий урғуни репертуарга қаратган ва албатта тўлиқ жонли ижрода!

IMG_3185

Лекин, концертнинг техник тарафларига ҳам бефарқ эмас...

 IMG_3384

Бу йил концерт репертуаридан кўплаб янги қўшиқлар ҳам ўрин олган! Жумладан, “Гулғунча”, “Мени тушларида кўрган қиз” ва бошқалар... (қолганлари концертда ...)

 IMG_3415

 Озодбек Назарбеков: - Янги концертнинг асосий фарқларидан бири, бу йил асосан чироқлар билан ишлаймиз. Ҳозирги замонавий талаб ҳам шу. Лекин, менимча, концертда муҳими фақат қўшиқ бўлиши керак,  тингловчиларга манзур бўладиган, чиройли, таъсирли, ёки шўх, ёки ўйлантирадиган, ёки йиғлатадиган қўшиқ, созандаларнинг чиройли ижроси,  хонанданинг таъсирли ижроси! Мен учун муҳими репертуар! Жонли ижродаги концерт бўлганидан кейин созандалар мусиқани жонли чалади ва улар саҳнанинг энг қулай жойида ўтиришлари керак! Овоз, товуш уларга ҳамма томондан келиб туриши керак. Бу йил ҳам, репертуарда миллий ҳам, замонавий ҳам қўшиқлар бор. Масалан, 2-3 та янги “Буюклар бисотидан: Бобур” альбомидан ҳам қўшиқлар ижро қиламиз. Лекин, мухлисларга энг маъқул бўлган бошқа қўшиқлар ҳам, албатта ижро қилинади! Сўровнома асосидаги қўшиқлар албатта куйланади, бундан буёғига ҳам шундай бўлади.

Саҳнанинг завқи шундаки, биринчи навбатда инсон ўз ишидан ўзи роҳат топса, кейин ўшандан бошқа инсонлар ҳам роҳат топади! Агар ўша ўзим куйлаётган даврада тўғри маънода роҳат топсам, 5-8 соатлаб жонли ижрода куйлаган вақтларим ҳам бўлган! Лекин, агар ўзингизга ёқмаган давра бўлса, унда инсон қийналиши мумкин. Аммо, концертда асосан ўз мухлисларим бўлишади, керак бўлса, қўшиқларимни ёддан ҳам билишади, муносабат билдириб ўтиришади. Бунда эса ижодкор чарчамайди!

 IMG_3257

IMG_3264

 Репетиция жараёнлари вақтида “Зиннура” фан клуби аъзолари ҳам, санъаткорни янги концерт билан самимий табриклаб, қўллаб-қувватлаш учун келишди!

IMG_3228

Шунингдек, репетиция вақтида санъаткорнинг шогирдларидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз,

IMG_3436

ҳамда хонанда Баҳром Назаров ҳам келиб-кетишди.

IMG_3445

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ботир Эргашев ҳамда, хонанда Сайёраи Жаҳон шу ерда бўлишди.

IMG_3378

Бугун эса, концертнинг илк куни!

“Истиқлол” санъат саройида!

Соат 19.00 да!

IMG_3410

Санъаткорга омад тилаймиз ҳамда, бу йилги янги “Ардоғимдасиз” концерт дастури ҳам файзли ва кўтаринки руҳда ўтишига тилакдошмиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0640 копия

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_3181

 IMG_3454

IMG_3456

IMG_3453

IMG_3430

IMG_3421

IMG_3429

 IMG_3412

 IMG_3402

IMG_3395

IMG_3390

IMG_3384

IMG_3382

IMG_3428

IMG_3242

 IMG_3429

 IMG_3231

 IMG_3217

IMG_3202

IMG_3449

IMG_3199

IMG_3193

IMG_3170