OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МЕҲРИ ДАРЁ “ҲАЁТ УЧУН!” УЮШМАСИ 02.10.2013 20:12

 

image_25.jpg

“Ҳаёт учун”! Кўкрак бези саратонига қарши миллий уюшмаси ва “Аёллар кенгаши” га  нажот сўраб келган ва бугунги кунда деярли шифо топиб, ҳаётнинг ширин ташвишлари билан банд бўлиб юрган опа-сингилларимизга омонлик  ва сиҳатлик тилаб, ушбу саҳифани бошламоқчимиз. Бошга оғир кулфат тушганда йўлчи юлдуз бўлиб, ёрдам қўлини чўзаётган, ҳар иккала ташкилот фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Ана шу қисқа давр ичида бўлган улкан савобли ишлар ва уларнинг моҳияти ҳақида, “Ҳаёт учун!” Миллий уюшма раиси Шаҳноза Умаровага мурожаат қилдик.

 

Шаҳноза Умарова: -

Меҳрда гап кўп.

Ўтган тўрт йил давомида қанчадан қанча саратон хасталиги  билан яшаётган аёллар тақдирига гувоҳ бўлдим. Ҳар гал қўлимга қайсидир аёлнинг ҳужжатларини олганимда, биз нафақат битта шахснинг тақдирига балки, унинг оиласи, яқинлари тақдирига ҳам дахлдор эканимизни ўйлайман. Шу боис, бу иш мени ўзгалар тақдири учун қайғуришга, уларни тушинишга  ва албатта уларнинг ўрнига ўзимни қўйиб кўришга  ўргатди. Шунингдек, тинглаш қобилияти ҳам бу соҳада жуда муҳим ўрин тутади. Қачонки,  юракдан тинглай олсангиз, тўғри хулоса чиқара оларкансиз. Бу хасталикка чалинган аёл ўзини ожиз сеза бошлайди. Ана шундай тушкун ҳолатда уларнинг кўнглига йўл топиш учун, руҳшунос бўлишга ҳам мажбур бўласиз. Бунинг учун, яна юқорида айтганимдек, ўша аёлни ўрнига ўзимни қўйиб кўраман. Чунки, кимгадир ёрдам қилмоқчи бўлган инсон унинг дардини аввало ўзида ҳис қилиши керак, деб ўйлайман.  Бу хасталикка чалинган аёлларга қанча кўп мехр берсангиз, шунча тез шифо топишлари мумкин. Шунинг учун айтишса керак:“Меҳрда гап кўп”, -деб.  

(3).jpg

Уюшманинг ўрни ва ютуқлари...

Ҳар гал уюшма томонидан ўтказилган турли акциялар натижаси ва ижобий таъсирини кўрганимизда, қилинган ҳаракатлар зое кетмаётганидан мамнун бўламиз. Халқаро мутахассислар билан амалга оширган тадбирларимиз, эса  ўз-ўзидан бугунги кун тиббиёти равнақига арзимас бўлса ҳам ҳисса  қўшиш, деб уйлайман. Уларнинг бизнинг мутахассислар билан тажриба, билим ва кўникмаларини алмашиши, турли маҳорат дарслари ўтишлари, албатта  муҳим ахамиятга эга. Шу ўринда, ТИКА билан яқинда амалга оширган лойиҳамиз ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Унда  вилоят онкодиспансерларида эндигина фаолият бошлаган 10 нафар ёш маммологлар, Туркияда малака ошириб қайтдилар. Бу мутахассисларимизнинг 2 ой давомида  янги  жарроҳлик усулларини ўрганиб, янги ғоялар билан  қайтишгани,  маммология соҳасининг ўзига яраша ютуғидир. Шуниси ёқимлики, мана  орадан 8-9 ой ўтиб, барча лойиҳа иштирокчилари, ўз ҳудудларида  янгича усулдаги жарроҳлик ишлари ҳақида хабарлар ва фото суратлар юборишмоқда. Улардаги бу ўсишни кўриб, лойиҳа бежиз ўтказилмаганидан мамнун бўламиз.  

(4).jpg

Мақсад... 

Мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари саъй-ҳаракатлари билан кўкрак бези саратони ва бошқа онкологик касалликларни олдиндан аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек аёлларни ҳам моддий ҳам, маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган мақсад билан  олдинга ва фақат олдинга интилишда давом этяпмиз.

 (1).jpg

Тез кунларда анъанавий бепул тиббий текширувлар...

Биз ҳар йили бир қатор мутахассислар билан бирга бутун Республика буйлаб бепул тиббий текширувларни ўтказамиз. Бу йил ҳам  октябрь ойи, ушбу  акцияга старт беради. Ҳар йили  текшрувлар олдидан бизнинг сайтимизга жуда кўп саволлар билан мурожаат қилишади. Қачон вилоятларга  чиқишимиз ҳақида сўрашади. Бу акцияга аёллардан талаб жуда кўп. Декабрь ойига қадар, биз ҳар бир вилоятда, икки кун давомида бепул текширувларни амалга оширамиз. Албатта, бу текширувларнинг графиги сайтларимизга  қўйилади. Шунингдек, Сурхандарё, Хоразм, Андижон вилоятларида  хасталикка чалинган аёлларга психологик тренинглар ҳам ўтказилади. 

 

“Ҳаёт учун!” гала оқшоми яқин...

23 октябрь куни  пойтахтимизда  ўтказиладиган  Art Week Style.uz-2013 доирасидаги  учинчи  хайрия гала оқшомига катта тайёргарлик кўряпмиз. Бу йил ҳам  оқшомда сюрпризлар бўлиши  кутилмоқда. Тадбирга 500 га яқин меҳмонлар таклиф этилиши кутилмоқда. Албатта, унда энг катта эътибор биз билан йил давомида ҳамкорлик қилган лойиҳаларимизни қўллаб-қувватлаган шифокорлар, диспансерлар ва уюшманинг бир бўлагига айланган аёлларга қаратилади. Ҳар доимгидек, анъанавий аукцион бўлиб ўтади. Гулнора Каримова ташаббуси билан ўтказиладиган ушбу гала оқшом  саратон ташхиси қўйилган аёлларни қўллаб-қувватлашга  қаратилган. Мазкур тадбирдан тушган маблағ, касаллик ташхиси қўйилган аёлларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг ижтимоий-хайрия лойиҳалари сирасига кирувчи аёлларни мунтазам бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ташхис қўйиш акцияларига сарфланади. Бу йилги лойиҳа меҳмони  Россия Давлат халқ артисти Надежда Бабкина.

 (2).jpg

Фақат саломат бўлинг...

Бу ташхис ҳақида биринчи марта эшитган аёл  қаттиқ руҳий  зарба ейди. Бундай пайтда фақат тўғри қарор  қабул қилиш керак. Биз ўз тажрибамизда шунга гувоҳ бўлдикки, кимё терапиянинг кўнгилсиз асоратларидан қўрқиб, табибларга борган аёллар, яна вақт ўтиб шифокорларга мурожаат қилишади. Бундай ҳолларда аёл,  биринчидан вақт йўқотади, иккинчидан  касалликни  кейинги босқичга ўтказиб юборади. Яна бундай пайтда, яқинларининг  ёнида бўлиши ҳам муҳим. Биз ёлғизланиб қолган аёлларни ҳам кўрамиз. Уларга фақат ишончни йўқотмасликни, кучли бўлиб олға интилишни маслаҳат берамиз ва барча аёлларни фақат саломат бўлишларини тилаймиз.

 

Наргис Маҳкамова: - Бу хасталик ҳакидаги ташхисни эшитгач боши берк кўчага кириб қолгандай бўларкансан киши. Дардингни кимгадир айтганингда у инсон сени қай даражада эшитиши жуда муҳим.  Уюшма вакиллари  ана шундай пайтда, сени энг яқин сирдошингга айланадилар. Энг муҳими бундай пайтда  ким бўлишингдан қатъий назар, уюшма учун, сен бирдек аҳамиятга эга бўласан. Бу ташкилот бежиз “Ҳаёт учун!”деб номланмаган экан.  Биз каби  аёлларнинг ҳаёти учун, тинмай  лойиҳалар ва акциялар ўтказаётган уюшмага омад тилайман.

 

Саида Абдуллаева:- Мен Шаҳноза Умаровага ва улар бошчилигидаги уюшма вакилларига каттакон раҳматимни айтмоқчиман. Мен Шаҳнозани қабулига биринчи марта кирганимда очиқ ва камтар инсон эканига амин бўлдим. Мана икки йилдан буён уюшманинг ҳам руҳий, ҳам моддий кўмакларини олиб келмоқдаман. Бунинг учун, мана шу ташкилотни  тузган ва барча ғояларнинг муаллифи бўлган Гулнора Каримовага ташакуримни изҳор қилмоқчиман. 

 

 

Маълумот учун: 2008-2013 йилларда, яъни 6 йил ичида “Аёллар кенгаши” ва “Ҳаёт учун” уюшмаси томонидан ўтказилган саломатлик лойиҳаларида 29000 дан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилган. 583 нафар аёллар  1 млрд. 133 млн. 146 минг. 900 сум миқдоридаги онкологик препаратлар билан таъминланган. 4 йил давомида ўтказилган  “Ҳаёт учун!” хайрия Форум марафонида 160 мингдан ортиқ иштирокчилар лойиҳани қўллаб-қувватлашган.

Хайрия гала-оқшомда иштирок этишни истаган барча саховатли инсонларни таклиф этиб қоламиз.

Барча маълумотлар  + 998 93 502 90 90 тел рақамларида