OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕВАРА СОЛИЕВА: АКТРИСАЛАРНИ ТЎҒРИ ТУШУНИШЛАРИНИ ҲОҲЛАРДИМ! 03.10.2013 11:09

Шоубизнес оламидаги ижодкорлар орасида, бахтли оилалар сафи яна биттага кўпаймоқда. Актриса Севара Солиева ва актёр, хонанда Маъмур Султонов оила қуриш арафасидалар. Одатда, шоубизнес вакиллари, кўпинча ёшлари каттароқ бўлиб оила қурардилар. Аммо, Севара Солиева ўз вақтида оила қуришни маъқул топди. Қолаверса, бўлажак турмуш ўртоғи ҳам, ўзи билан бир соҳадан.  Ҳозир оила қуриш арафасида турган актриса, ўз кўнглидаги сирлари билан бўлишди.

foto(18)_71.jpg  

- Яқинда оила қуриш арафасидасиз. Янги ҳаётга қанчалик тайёрман, деб ўйлайсиз?

- (самимий) Яхши ҳамки 23 ёшда эканман, кўп нарсаларни тушуниб, оқ-қорани ажратиб, фарқига боряпман. Агар 18-19 ёшларда турмушга чиққан бўлганимда, тайёр эмаслигимни тушунардим. Лекин, ўша ёшларимда, ўзимча турмуш қуриш учун тайёрман, кўп нарсани биламан, деб ўйлардим. (кулади) Ҳозир 23 ёшда бўлсам ҳам, яна бир йилча баъзи нарсаларни ўрганишим ҳам мумкин, балки бироз вақт бор, назаримда. Энди, лекин бошқа тарафи, яхши инсонни учратдим, ота-онам ҳам рози, қолаверса, ёшим ҳам катта бўляпти, вақт ҳам тез ўтяпти ва турмушга чиқаётганим ҳам тўғри, деб ўйлайман. Чунки, фақат каръера, деб яшаш нотўғри, назаримда. Энди турмушга чиққанимдан кейин ҳам, жуда мунтазам эмас, аммо, бир-икки фильмларда чиқиб туришга ҳаракат қиламан. Ҳаммаси вазиятга қараб, балки ҳозир шундай деяпману, лекин, тўйдан кейин роль ижро қилмасман? Ҳаммасини вақт кўрсатади.

 

- Бўлажак турмуш ўртоғингизнинг ўзлари қандай фикрдалар? Фильмларда чиқишингизга қандай муносабат билдиряпти? Ёки тўйдан кейин, уй, деяптиларми?

- (самимий) Улар ўзлари ҳам санъат соҳасидан! Ўзлари бир состав бўлиб, фильмлар суратга олишмоқда! Шу вақтгача мен улар суратга олган 3 та фильмда суратга тушдим. Агар яна шундай фильмлар суратга олишда давом этишса, балки мен ҳам ўша фильмларда роль ижро қиларман.

  foto(8)_157.jpg

-Унда фақат турмуш ўртоғингизнинг яқинлари суратга олган фильмларда тушасизми? Бошқа ижодкорларнинг фильмларида тушишингизга рухсат бермайдиларми? Рашк қиладиларми?

- Бошқа ижодкорларнинг фильмларида суратга тушишимга рухсат бермасликлари мумкин, албатта. Лекин, албатта ким суратга олаётганлигига, қандай фильм, қандай роль эканлигига қарайдилар. Сценарийни ўқиб кўрадилар. Масалан, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов билан яхши танишлар, қолаверса, Жаҳонгир Аҳмедов бизнинг оилага ҳам таниш инсон. Шунинг учун, у режиссёрнинг фильмларида суратга тушишимга рози бўлишлари мумкин. Лекин, такрор айтаман, барибир қандай инсонлигига қарайдилар ва суратга олиш жараёнларида ҳам, ёнимда туришга ҳаракат қиладилар.

 

- Бир қарорга келишингиз қанчалик осон ва қийин?

- Жуда қийин, агар бирор ишни қилиб бўлган бўлсам, қандай қилдим, натижаси қандай бўларкин, деб ичимда жуда қийналаман. Тўғри қилдиммикан, деган савол бўлаверади, нима бўларкин, дейман. Роса ўйлайман! Агар нотўғрироқ иш қилиб қўйган бўлсам-ку, сира ичимга сиғдира олмайман, виждоним қийналади, узр сўраб, енгил тортаман.

  foto(20)_62.jpg foto(19)_68.jpg

- Ўтган йили М&ТVА мукофотини олганингизда, нималарни ҳис қилдингиз?

- Тўғрисини айтсам, мукофотни қўлга киритганимда жуда ҳам хурсанд бўлдим. Аммо, ўзим бошқа актриса олса керак, деб ўйлагандим. Лекин, ундан олдин, аввалги йилларда 2 марта номзодим қўйилганида, ичимдан ҳаяжонлангандим, ҳозир агар олсам, гапира олмасам керак, деб ўтирганман. Лекин, бу гал олишимга ишонмадим, аммо мабодо мукофотни қўлга кирита олсам, бемалол чиқиб гапира оламан, деб ўйладим. Қўрқув бўлмади, лекин, аввалгиларидек аниқ оламан, деб кутмадим. Бошқа тарафдан эса, қўрқув йўқ, балки олсам керак, деган туйғу ҳам бўлди. Аммо, эълон қилишганда қувончдан кўзимга ёш келди, жуда қувондим. Бу Фонд Форум тарафидан бўлган эътибор, мен учун катта шараф. Уйимдагилар “ростдан ҳам бу мукофотни сен олдингми?” деб ҳалигача ишонишмайди.

 

- Ўзингиз ўзингизни мазкур мукофотга лойиқ, деб билдингизми?

- Тўғрисини айтсам, албатта ҳали ёшман. Ҳали яна кўп ишлашим керак эди, деб ўйлайман. Аммо, мукофотни олганимдан сўнг, жуда катта масъулиятни ҳис қилдим ва бу мукофотни оқлашим керак, деган фикрга келдим. Тўғри, баъзилар “бу қиз ҳали ёш-ку” дейишлари ҳам мумкин. Аммо, мени шу мукофотга лойиқ кўришганми, бу мен учун жуда катта қувонч билан биргаликда, катта масъулият ва албатта бу масъулиятни оқлашим керак!  “Бу актриса чиндан ҳам мукофотга лойиқ экан”, деган фикр бўлиши керак.

  foto(14)_94.jpg

- Ҳозирги кунда катта экранларда намойиш қилинаётган “Рашк” фильми ҳақида тўхталсангиз?

- Бу фильмда илк марта салбий роль ижро қилдим. Салбий бўлганида ҳам, шундай бир салбий ролки, (кулади) жанжал қилмайди, ундай уришиб ўзини салбий жиҳатларини ошкора билдирмайди, аммо ўта салбий роль! Қандай чиқаркин, деб ўйлаяпман. Фильм ҳақида айтсам, рашк бу ҳар бир инсонда бўладиган туйғу. Ҳар бир аёл ёки эркак ўз турмуш ўртоғини рашк қилади. Севгандан кейин инсон, рашк қилади, асраб-авайлайди, бошқалардан қизғанади. Мен фильмда иккинчи рафиқа ролини ижро қилганман, қаҳрамоним эрининг биринчи рафиқаси ҳақида ўйлаб, ўзича ундан рашк қилади, эрим у билан мени таққослайди, деган фикрлар бўлади. Натижада, у “мен ўша биринчи хотиндан яхшироқ бўлишим керак” деб, ҳаракат қилади. Аммо,  яхши рафиқа эмас, унинг ҳаракатларини ҳам оқлаб бўлмайди. . 

 

- Сиз ҳаётда ўша образчалик салбий инсон эмассиз. Ролингизнинг табиий чиқиши учун нималардан фойдаландингиз?

- Ўзим салбий ролларга қизиқардим. Кўплаб фильмлардаги салбий қаҳрамонларнинг ҳатти ҳаракатларини кузатганман! Актриса минг яхши инсон бўлмасин, роли салбий бўлса, табиий чиқиши учун ҳаракат қилиб, кўрсатиб бера олиши керак. Мен ҳам кўзгуга қараб, ўзимда ҳар хил қиёфаларни чиқаришга ҳаракат қилиб юрардим. Салбий роль таклиф қилишганида хурсанд бўлдим, чунки актриса бир хил амплуага тушиб қолиши керак эмас, деб ўйлайман.

   foto(10)_125.jpg

- “Рашк” фильмида актёр Улуғбек Қодиров билан партнёрлик қандай кечди?

- Улуғбек Қодиров самимий инсон, бирга ишлаш жараёнида менга катта кетмади. Суратга олиш жараёнларида қийналганим йўқ. Улуғбек Қодиров фильмда партнёр сифатида менга ёрдам берди, юраги кенг инсон экан. Бу актёрни актёрлик маҳорати, тажрибаси ва самимийлиги учун ҳам ҳурмат қилдим.

  foto_1765.jpg

- Гулчеҳра Эшонқулова кўп йиллик тажрибага эга, профессионал актриса, “Рашк” фильмида бирга ишлаш жараёнида ўзингизда бўлмаган қайси хислатларни ундан ўргана олдим, деб ўйлайсиз?

- Гулчеҳра Эшонқулова чиндан ҳам профессионал актриса, масалан, у режиссёрнинг ёнига келиб, “мана шундай қилиш керак” деб айта олади. Ўз фикрини дангал билдиради. Мен эса, ёш бўлганлигим учунми, ёки тортинчоқлик борлиги учунми, бундай қила олмайман. Балки, вақт ўтиб, тажрибам ошгач, мен ҳам шундай қила оларман? Гулчеҳра Эшонқулова ўз ролини ижро қилаётганда, баъзи нарсаларни айтиб, масалан, “яна бақирайми? Мана шундай қилайми?” деб сўраб, талаб қила олади. Чунки, барибир тажрибаси катта! Менда эса, шу нарса сал камроқ, бироз тортинчоқлигим борми, ботина олмайман. Мен бирга ишлаш жараёнида Гулчеҳра Эшонқуловадан журъатлиликни ўргандим, десам ҳам бўлади, унинг шу жиҳатлари менга ёқди. Фильмни режиссёр бошқача кўради, актриса ҳам ўзидан келиб чиқиб ролини ижро қилиши керак, шундагина у ўз образини ҳис қилади. Фақатгина, режиссёрнинг айтганини қилаверган билан бўлмайди. 

  foto(3)_242.jpg

- Ўзаро муносабат қандай кечди? Фильм сюжети бўйича ўзаро рақибасизлар!

- Суратга олиш жараёнида, ҳеч қандай зиддият бўлгани йўқ! Аксинча, Гулчеҳра Эшонқулова мени қўллаб-қувватладилар. Менга ролингиз бўйича жаҳл қилаверинг, дедилар. Мен ҳам “хўп” дедим, биргалашиб ҳаракат қилдик. Суратга олиш жараёни совуқ жойда бўлганлиги учун ҳам, менга “иссиқроқ кийининг” деб маслаҳат бериб, ўргатиб, шу жиҳатларидан ҳам менга ёқдилар. Жуда ҳам меҳрибон инсон эканлар.

 

- “Рашк” фильмини суратга олиш жараёнида, “бехосдан иссиқ сув туфайли бошини куйдириб олди” деган гап тарқалди. Шу гаплар ростми?

- (кулади) Фильмни суратга олиш жараёнида, сюжет бўйича шундай лавҳа бор эди. Ўша саҳнани бошимни куйдириб олгандек чиқариб беришга ҳаракат қилдим. Аслида бошим куйгани йўқ! Суратга олиш жараёни аслида совуқ жойда бўлди, мен эса иссиқ сув туфайли боши куйган ҳолатни ижро қилишим керак, хуллас, осон бўлмади.

 

- Бўлажак турмуш ўртоғингизнинг фильмлардаги партнёрларингизга бўлган муносабати?

- (кулади) Албатта, рашк қиладилар! Бусиз бўлмайди!

  

- Бўлажак турмуш ўртоғингиз “Рашк” фильмида актёр Улуғбек Қодировга нисбатан рашк қилдиларми?

- У киши кўпинча суратга олиш жараёнларида ёнимда турадилар. “Рашк” фильми кечаю кундуз суратга олинганлиги учун, суратга олиш вақтларида ёнимда бўлдилар. Ўзлари ҳам жараённи кузатдилар. Барибир назорат қиладилар, керакли маслаҳатларни берадилар. Натижада ҳоҳлайсизми, йўқми, тортинчоқлик бўлади. Улардан уяласиз. Партнёрлардан рашк қиладилар, (кулиб) ҳазиллашиб, “ишқилиб севиб қолмадингми?” деб қўядилар. Лекин, менга ишонадилар. Шу вақтгача кўз тегмасин, ишончларига панд берганим йўқ! Бундан кейин ҳам, ҳеч қачон панд бермай, ишончларини йўқотмай, деган ниятдаман. Уларни жуда ҳурмат қиламан.

  foto(2)_286.jpg

- “Рашк”фильмида ўзингиз учун энг қийин саҳна?

- Бу илк салбий ролим бўлгани учун ҳам қийин бўлди! Масалан, бир вақтнинг ўзида иккита характерли, иккиюзламачи инсонни ҳолат орқали кўрсатишим керак эди. Масалан, бир саҳнада, аввалига бир инсонга ачиниб, ўзимни йиғлаган кўрсатиб, “вой, бечора” деб туриб, ўша ернинг ўзида юзимни бошқа ёққа бурганимда, ўша инсоннинг ҳолатидан қувонганимни билдириб, кулиб қўйишим керак эди. Шунинг ўзида, мен ўзимни қанчалик салбий эканлигимни намойиш қилишим керак бўлди. Бу менга бироз қийин бўлди. Кейин, ўзимни қўлга олдим ва ўзимга ўзим: “Нима бўлганда ҳам, бу ҳолатни ижро этишим керак!” деб, жон-жаҳдим билан чиқариб беришга ҳаракат қилдим. Бу ҳолат ўзим учун бироз ғалати бўлди, ҳам уялдим, тўғриси. Бундан ташқари, қиш вақти бўлгани учун ҳам, совуқда қийналдим. 

  foto(4)_219.jpg

- Актёр Улуғбек Қодиров билан қайси саҳнани ижро қилиш ноқулай бўлди?

- Кўп саҳналарида уялганман. (кулади) Чунки, мен у кишининг хотини ролини ижро қилдим. Тўғри, актёр ва актрисаларда бирга роль ижро қилаётганда тортиниш бўлиши керак эмас, аммо менда уятчанлик кучли, шунинг учун, тўғриси баъзи саҳналарда бироз ноқулай бўлди. Шу тарафлари мен учун мураккаб бўлди. Ахир инсонда ҳаётда уят бўлмаса, яшай олмайди.

 

- Ролларингиз ичида, ижро қилганингиз учун афсусланган ролингиз ҳам борми?

- Бўлган! Лекин, қайси фильмлигини айтмайман. Фильмни яхши чиқсин, дейсиз. Аммо, яхши чиқмаган фильмлар ҳам бўлган, ана шундан уяласиз. Сизнинг ролингиз, кўринишингиз яхши чиқиши мумкин, лекин фильм яхши чиқмаслиги мумкин.

  foto(6)_186.jpg

- Бўлажак турмуш ўртоғингиз Маъмур Султонов сиздан унга турмушга чиқишингизни қай вазиятда сўраган, бу қандай юз берди?

- (уялиброқ) Биз институтда, бир курсда бирга ўқиганмиз. Улар мени анча кузатган эканлар. Сўнг оналари билан таништирдилар. Оналари билан таништирганларидан сўнг, ҳаммаси тушунарли бўлди. Очиқчасига, “менга турмушга чиқинг” демадилару, лекин “Онам билан таништирмоқчиман” деганларидан кейин, ҳаммасини тушундим. Кейин совчи қўйдилар ва шу орқали ҳаммасини билдирдилар.  

 

- Уйингиздагилар қанчада рози бўлишди?

- Ота-онам авваламбор, йигит яхши бўлсин, кўнгли очиқ, самимий бўлсин, дейишганди. Уйимдагилар авваламбор, менинг кўнглимга қарашади. Мен ҳам, бошидан улар ҳақида, уйдагиларга айтдим. Маъмур ака ҳам, дадамлар билан учрашиб, гаплашдилар. Ота рози, худо рози, дейишади. Шундан кейин, ҳамма нарса маълум бўлишни бошлади. Ўзбекона совчилик билан ҳаммаси ҳал бўлди. Жуда бир расмий равишда, “Менга турмушга чиқинг!” деган гап бўлгани йўқ! (самимий кулади) Бу муҳаббат тарихи 2 курсда ўқиётганимизда бошланган. 2009 йил эди. Мана ҳозир муҳаббатимиз ҳам 4 ёшга кирибди.

 

- Биринчи марта улардан совчи келганида, қандай бўлди?

- (уялиб кулади) Инсон ғалати бўлар экан, ҳаяжон, уялиш, жуда кучли бўлди. Тўғриси, тасаввур қилиш қийин бўлар экан, опачамни “нима бўлди?” деб сўрашлари, уйдагиларни “розимиз” дейишгани, ўзимдан ҳам, “розимисан?” деб сўраганлари, “тўйинг бўляпти” деган гаплар, қандайдир бошқа бир оламга тушиб қолар экансан. Албатта, Маъмурни таниганим учун ҳам, қандай яхши инсонлигини билганим учун ҳам розилик бердим. Лекин, барибир ҳам, уларнинг оналарини ёнида уялдим. Оналари жуда ҳам яхши инсон эканлар, ташқи кўринишлари Маъмурга ўхшаб кетар экан. У киши мени ҳурмат қилиб, яхши муомала қилдилар. Маъмурнинг оналари, мени ўқишни давом эттиришим ва кинода чиқишимни ҳоҳлайдилар. Кинода чиқсам, кўриб хурсанд бўладилар. “Ҳали ёшсиз, ёшлик тез ўтиб кетади, фильмларда кўпроқ чиқинг” дейдилар, қўллаб-қувватлайдилар. Магистратурада ўқишимни ҳам улар ҳоҳлаганлар. Академик таътил олаймикан, десам, улар аксинча, йўқ, деб ўқишимни давом эттиришимни ҳоҳладилар. Мана магистратурани битиришимга ҳам бир йил қолди. Маъмурнинг оиласи зиёли, ақлли ва тушунган оила экан, уларнинг гап-сўзлари ҳам жуда маъноли бўлганига, қолаверса, мени қўллаб-қувватлашгани учун ҳам, ота-онам ҳам, мен ҳам уларни жуда ҳурмат қиламиз.

  foto(1)_329.jpg

-“Ҳаёт учун!” юлдузли футбол шоусида журналист сифатида иштирок этдингиз. Ўзингиз учун қандай бўлди?

- Катта футбол майдонига чиққанимда, қандайдир бошқача бир туйғу бўлди, майдон шундай кенгки, мени ҳам футбол ўйнагим келиб кетди. Ўша ердаги санъаткорлар, актёрлардан ТВ учун интервьюлар олиб, айниқса, мана шу “Ҳаёт учун!” ролиги янграганида, жуда завқли бўлди! Мазкур футбол шоу орқали, бемор аёлларнинг тузалишига оз бўлса ҳам, ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилдик. Бундай имконият, шундай хайрли лойиҳа учун Фонд Форумга миннатдорчилик билдираман.  

 

- Инсоннинг энг яқин сирдоши ким, деб ўйлайсиз?

- Мен учун онамлар! Улардан ҳеч нарсани яширмасликка ҳаракат қиламан. Маъмур ҳақида ҳам айтганман. Имтиҳон дискини олиб бориб, қўйиб берганимда, “мана шу йигит” деб кўрсатганман. “Яхши, жиддий йигит экан” деганлар. Мени қўллаб-қувватлаши онамларга маъқул бўлган.

  foto(22)_55.jpg

- Бўлажак турмуш ўртоғингиз билан бир-бирингизни қанчалик тушунасизлар?

- Ҳар хил вазиятлар бўлади, албатта, аммо биз бир-биримизни тушуниб кетамиз. Маъмур билан танишишимиз ҳам, тақдир бўлса керак. Негаки, мен аввал бошида Консерваторияга ўқишга топширмоқчи бўлганман, лекин мени Консерваторияга олишмаган, чунки, у ерга кириш учун, аввал Консерватория лицейини, ёки Мусиқа билим юртини тугатиш керак экан. Шундан сўнг, мен Санъат институтига ўқишга топширганман. Маъмур ҳам аввал Консерваторияга топширмоқчи бўлган эканлар, кейин айниб, негадир Санъат институтига ўқишга кирганлар. Менимча, бу тақдир. Бирга ўқидик, ҳар куни кўришардик, ўқиш давомида доим мени қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдилар. Онамларга Маъмурнинг уларга бўлган ҳурмати ёқди. Онамлар менга “асосийси мен эмас, сен бирга яшайсан, икковинг, бир-бирингни ҳурмат қилиб, тушунсанглар бўлди” дедилар. Биринчи марта Маъмурни онам билан кўришуви, мен биринчи марта М&ТVА мукофотига номзодим қўйилганда бўлган. Ўша куни совуқ эди. Тақдимот маросимидан чиққанимда, Маъмур гуллар билан кутиб олганлар. Ўшанда Онамлар ҳам ёнимда эдилар. Мен ўшанда мукофотни оламан, деб ўйламаганман, номзодим қўйилганидан хурсанд бўлганман!

 

- Машҳурлик сизни қай даражада ўзгартира олди?

- Авваламбор, ўзимни жуда машҳур дея олмайман. Бироз танилганман, десам тўғри бўлади. Доим шошиладиган бўлиб қоласиз. Кўрсатувлар, съёмкалар, баъзида биридан чиқиб, иккинчисига улгура олмай қоласиз. Кам ухлайсиз, иш кўпаяди. Режим йўқ. Бир тарафдан бунга шукур қиласиз. Аммо, ундай бир юлдузлик касалидан йироқман, ҳеч қачон ўзимни катта олмайман. Лекин, баъзи бир вазиятлар бўлади, масалан, қиз боласиз, танимаган ва билмаган йигитлар гапирса, уларга кулиб гапира олмайсиз-ку, одобдан эмас. Жиддий жавоб қайтарасиз ва сизни “ўзини оляпти”, дейишади. Шундан “звезда беради” деган гап келиб чиқади. Шунинг учун ҳам, мухлислар шундай вазиятларда, актрисаларни тўғри тушунишларини ҳоҳлардим. 

  foto(21)_60.jpg

- Қиз бола мухлислар-чи? Уларга баъзан телефон номерингизни ҳам берар экансиз. Қўнғироқ қилишса, гаплашишга вақт топа оласизми?

- Ҳаракат қиламан, лекин ҳар доим ҳам эмас. Бир хилларида, бирор тадбир, ёки съёмкада банд бўлсам, телефонга жавоб бера олмай қолишим мумкин. Лекин, агар смс ёзса, албатта жавоб қайтараман!

 

- Актрисасиз, эл назарида дегандек, барибир телефон номерингиз ҳоҳламасангиз ҳам, тарқалади, яъни кўплар билади. Мухлисларнинг қўнғироқ қилишларига Маъмур қандай қарайдилар?

- Тўғрисини айтсам, Маъмур қўл телефонимни назорат қиладилар, қараб қўядилар. Лекин, менга ишонадилар ва аниқ биладилар, мен йигитлар билан телефонда гаплашмайман! Йигит мухлисларим билан ҳам умуман телефонда гаплашмайман! Фақат қиз, ёки аёл мухлислар қўнғироқ қилса, вақтим бўлганида гаплашишим, смс га жавоб қайтаришим мумкин. Қизлар беғубор, ҳурмат қилишади, самимий сўзлар ёзишади. Улар билан ўзимни ҳам гаплашгим келади. Премьераларда ҳам, агар ўғил бола мухлислар келишса, улар билан фақат суратга тушишим мумкин. Шунда ҳам, қўл ушламасдан, жуда яқин турмасдан суратга тушаман. Менинг фикримча, қиз бола ва ўғил бола дўст бўла олмайди. Шунинг учун ҳам, ўзим йигит мухлислар билан телефондами, бошқа жойдами, гаплашишни ҳоҳламайман, мен ўзимга керакли, ўзим ҳурмат қилган инсонни топиб бўлдим. Худо ҳоҳласа, бўлажак турмуш ўртоғим Маъмур ёнимда бўлсалар, бўлди!

  foto(5)_198.jpg

- Фильмда суратга тушиш учун сценарийлар олганингизда кимга биринчи бўлиб ўқитасиз?

- Аввал кўпроқ онамлар билан бирга ўқирдик. Ҳозир Маъмурга бераман, ўқиб чиқадилар. Онамларни ҳам хабардор қиламан. Қолаверса, бизнинг ўзбек фильмларимиз ёмон эмас, маънавиятга зид жойлари йўқ. Тарбия борасида, бироз ёмонроқ қизларнинг ролини ўйнашимга рухсат беришмаса керак. Аввалги роль ўйнаган фильмларимда, тўғри, бир-икки қучоқлашадиган саҳналар бўлган, лекин улар тўғри маънода, ролдан келиб чиқиб, ролнинг мазмунига кўра, суратга олинган. Лекин, экранда ролнинг ҳолатига кўра, шундай ижро қилганингиз билан, ҳаётда ёмон қиз бўлиб, қолмайсиз-ку. Суратга олиш майдонида қанча одам бўлади! Сиз ҳамманинг кўз олдида, роль ижро қиляпсиз, яширинча бирор нотўғри иш қилаётганингиз йўқ! Лекин, ҳозир, ундай ролларни ҳам иложи борича ижро қилмасликка ҳаракат қиляпман. Аммо, ҳеч қачон очиқ саҳнали ролларни ижро қилмаганман!

  foto_1650_0.jpg

- Бугунги кун томошабинларига қандай фильмлар керак, деб ўйлайсиз?

- Бугунги кун томошабинларига ҳар хил мавзудаги ҳаётий фильмлар керак, деб ўйлайман. Масалан, “Қочоқ келин” фильмида дабдабали тўйлар қилган билан ёшлар бахтли бўла олмасликлари мумкин, деган мавзуни кўтарган бўлсак, “Рашк” фильми орқали, иккинчи марта уйланиш, рашк масалалари кўтарилган! “Рашк”даги менинг қаҳрамонимга ўхшаган бўлиш керак эмас, демоқчиман. “Ўкинч”да меҳр-оқибат, қариндошчилик ришталари кўтарилган, хасталик кўрсатилган, бу ҳам ҳаётда учрайдиган ҳолат. Ҳаётда ҳар хил мавзулар кўп! Кинода ҳам шуларни кўтариш ва кўрсатиш керак, деб ўйлайман.

  foto(16)_91.jpg

- Шоубизнесга кириб келган вақтингиздан шу бугунгача, қайси одатингиз билан курашиб келмоқдасиз?

- Баъзида, дам олиш ҳам, керак экан, деб ўйлаб қоламан. Тинимсиз ишлаш, одатим бор. Лекин, бир оз дам олсангиз, фойдадан ҳоли бўлмас экан. Бундан ташқари, шоубизнес, санъат вакили ўзини доимо назорат қилиши керак, деб ўйлайман. Қолаверса, баъзида шундай вазият бўлади ва бирор инсонга қўполроқ гапирмадимми, деб ўйлаб қоласиз. Лекин, шундай вазиятлар бўладики, сал қаттироқ гапирмасангиз ҳам бўлмай қолади. Чунки, жуда бир бошингизга чиқариб олишингиз ҳам керак эмас, назаримда. Сиз самимий гапирсангиз, салгина яхши муомала қилсангиз, бир пасда бўлмаган гапларни ҳам чиқара бошлашади. Шу тарафлари ҳам бор. Шунинг учун ҳам, ҳар нарсада меъёр бўлиши керак экан! Ҳар нарсада меъёрни билиш зарур. Лекин, ҳеч қачон мухлисларимга қўполлик қилмайман! Агар келиб, менга ролларимдаги камчиликларни гапиришса, хафа бўлмайман! Агар халқ, томошабинлар, мухлислар бўлмаса, биз ҳеч киммиз!

 

- Илк мухлисингиз?

- Айнан исми ёдимда йўқ, лекин ёш болалар эди. Болалар беғубор бўлишади! Суратларга тушиб, дасхат сўраб, нақ Майкл Жексон қилиб юборишади! Болаларга қараб дилим яйрайди. Лагерларга борсак, “Севара опа!” деб югуриб келишади. Ҳаттоки, “қўлимга қўл қўйиб беринг” деб, билаги, кафтларига ёздириб олишади. “Ювсангиз кетиб қоладию,” дейман. Улар бўлса, кейин югуриб, чопиб, қаердандир кичкина қоғозчалар олиб келишади. “Булар йўқолиб кетадию, яхшиси, суратга тушайлик, сурат уйингизда туради” дейман. Хурсанд бўлиб, бирга суратларга тушишади.

  foto(7)_174.jpg

- Бўлажак турмуш ўртоғингиз Маъмур сизга қандайдир талаблар қўйдиларми?

- Ундай бир талаблар қўйганлари йўқ. (самимий кулиб) Масалан, мен йигитлар билан гаплашмасам, ортиқча бир қадам босмасам, бирор роль ижро қилсам, сценарийларни ўқиб кўрсалар, суратга олиш вақтларида ёнимда бўлсалар, кийиниш борасида ҳам, рисоладагидек кийинсам, шу кунгача ишончларини суистеъмол қилмаган бўлсам, шу кунгача бирор марта шубҳага ўрин қолдирмаган бўлсам, яна қандай талаблар қўйилиши мумкин? Бундан ташқари, мен уларга доим тўғрисини айтаман, ҳеч ёлғон гапирмайман.

 

- Рашк кимда кучли?

- Икковимиз ҳам рашк борасида бир-биримиздан қолишмаймиз! (кулади)

  foto(15)_90.jpg

- Рашк туфайли жанжал қилган вақтингиз бўлганми?

- Йўқ, бу борада жанжал қилмаганмиз. Бир-биримизни ҳамиша тушуниб, ҳурмат қиламиз.

 

- Бир-бирингизни қўл телефонингизни текшириб турасизларми?

- (кулади) Бўладиган ҳолат! Учрашганимизда, улар меникини, мен эса уларники текшира бошлаймиз.

 

- Ҳеч қўл телефонидан бирор нарса чиқиб қолиб, шундан аразлашиб қолганмисизлар?

- Йўқ! Агар кимдир смс ёзса, албатта, улар меникини, мен эса уларникини суриштирамиз. Аммо, ҳеч қачон уришиб жанжал қилмаймиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(12)_107.jpg