OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

CАНЖАР МАТКАРИМОВ: ОЛДИНДАН БИР НАРСА ДЕЙИШ ҚИЙИН! РУХШОНА: БАРИБИР, ЭРКАК КИШИ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШИ КЕРАК!  08.04.2015 22:28

photo (7)

Хонанда Рухшонанинг режиссёр клипмейкер Санжар Маткаримовга турмушга чиқиши ҳақида илк бор маълум қилинганда, буни “пиар” деганлар ҳам кўп бўлганди. Аммо, 2014 йилнинг 2 ноябрида куни бўлиб ўтган бахт тўйи бундай гапларга чек қўйди ва бугунги кунда икки ёш бахтли ҳаёт кечириб келишмоқда! Бугунги “Диллашув” саҳифасининг меҳмони Санжар Маткаримов ва Рухшона!

 photo (11)

- Икковингиз ҳам шоу бизнес олами вакилларисиз. Танишиш унчалик қийин бўлмаган бўлса керак?

 (Иккови ҳам кулиб юборишди)

Рухшона: - Йўқ, аксинча, аслида танишиш ҳам, гаплашишимиз ҳам ҳеч осон бўлмаган! Бизбир-биримизни ёқтириб қолганимизга 2 йилдан ошганда тўй бўлди! Биз биринчи марта бир-биримиз билан кўришиб қолишимиз шундай юз берган, иккимиз ҳам битта кафега овқатланишга кириб қолганмиз, ўшанда кўз-кўзга тушганди... Ундан аввал эса, мен Санжар акамни клипда кўриб, эътибор бергандим. Кейин иккимиз ҳам премьераларда бир-биримизни кўриб қолардик ва фақат саломлашардик холос. Фақат саломлашиб ўтиб кетардик... Энди бу ёғини ўзлари айтсинлар.

Санжар Маткаримов: - Кўз-кўзга тушганда ҳам, доим гапирмоқчи бўлганимда ҳам, ё мени ёнимда, ёки Рухшонанинг ёнида одам бўлиб қоларди!  Шунга фақат, саломлашиб, сўрашиб ўтиб кетардим. Шундан кейин ҳаммаси инстаграмда фотоларга лайк қўйишдан бошланди!

(кулишади)

 

- Кимда биринчи бўлиб гаплашиш нияти пайдо бўлган ўзи?

Санжар Маткаримов: - Менда албатта! (Рухшонага юзланиб) Сенда ҳам бўлганми?

Рухшона хижолат бўлиб кулади.  

Санжар Маткаримов: - Кейин охири шартта телефон номерини сўрадим, сўнг телеграмда ёзишга улгура олмай, телефонлашишга ўтилди. Кейин бўлса, охири учрашув белгилаб, учрашганмиз! Учрашув таклифи ҳам мендан чиқди, сабаби, мен телефонда тез хабар ёза олмайман! Рухшонанинг хабарларига жавоб ёзишга қийналиб, учрашувга таклиф қилиб қўя қолдим!

 

- Биринчи севги изҳори қандай бўлди? У ҳам телефон ёки интернет орқалими?

Санжар Маткаримов: - Йўқ! (кулади) Биз икковимиз ҳам бошида одамлардан беркиниб учрашганмиз. Ортиқча гап-сўзларга тоқат йўқ эди. Бирга кўришса, ортиқча гап-сўзлар бўлмасин, дедик. Қолаверса, мени ҳам ишим кўп ва кеч бўшардим. Шунинг учун ҳам, кечқурунлари, ҳаммадан яширинча кўришишимизга тўғри келган! Рухшонанинг уйи яқинида битта кўприк бор эди. Унинг ёнида кўришадиган одат чиқардик. Севги изҳорим ҳам ўша кўприк ёнида бўлди! (кулиб) Оддийгина чапанича, “яхши кўраман, сенга уйланаман” дедим!

 photo (9)

- Рухшона қанча муддат ўйлаб кўрдингиз?

Санжар Маткаримов: - Ўйламади! У ҳам дарров жавоб бериб қўя қолди!

Рухшона: - Ҳа, дарҳол жавобимни айтганман. (кулади) Чунки, 2 йилдан ошиқ вақт мобайнида бир-биримизни ёқтириб, ҳеч бир-биримизга айта олмаганмиз. Ҳаттоки яқинроқ танишиб, гаплаша олмаганмиз ҳам! Чунки, доим ҳаммани кўз ўнгида кўришиб қолардик! Кейин эса, танишиб, учрашиб суҳбатлашсак, кўп жиҳатдан ўхшашиб кетишини билдик. Кўп ёқтирган нарсаларимизгача бир хил экан! Характер ва ҳар тарафлама ўхшаш тарафларимиз жуда кўп экан! Фикрларимиз ҳам бир жойдан чиқарди. Бунга ҳалигача ҳайрон қоламиз! Ҳаттоки, яхши кўрган ва ёмон кўрган нарсаларимиз ҳам бир хил. Ҳар тарафлама бир-биримизга жуда мос келганимизга ҳайрон қолганмиз.

Санжар Маткаримов:- Биз ўзи ўша аввал телеграмда, кейин учрашиб гаплашганларимизда, бир-биримизни тушуниб бўлгандик. Шунинг учун ҳам бу ёғи тезлашиб кетди!

 

- Бошқалар учун тўйингиз жуда тез бўлгандек туюлди. Дарров севги изҳоридан кейин совчилар бориб, тўй куни белгиландими?

Санжар Маткаримов: - (кулади) Сиз бутун жараён билан қизиқяпсиз. Аслида тўйимиз унчалик тез бўлгани йўқ! Биз фақат бу ҳақида кечроқ ошкор қилдик! Иложи борича узоқ вақт сир сақлашга ҳаракат қилдик! Аммо, тўғри совчиларни тезроқ юбордим. Чунки, ойим анчадан буён кимнидир ёқтириб қолишим, ёки “уйланаман” дейишимни кутиб юргандилар! Рухшонага уйланмоқчилигимни айтганимда, аввалига ҳайрон қолдилар ва жуда хурсанд бўлиб кетдилар! Совчиликка бордилар. Кейин тўй кунини белгиладик. Унаштирилгач, 2 ойдан кейин тўйимиз бўлди!

 

- Саволим Санжар Маткаримовга: Рухшона хонанда. Ойингиз Рухшонанинг касбига қандай муносабат билдирдилар?

Санжар Маткаримов: - Оилада битта мен санъат соҳасиданман, менга бошқача муносабат билдиришади. Мен кимни ҳоҳласам, шунга уйланишимни билишарди. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай қаршилик бўлмади!

 photo (16)

- Рухшона қайнонангиз билан биринчи учрашув қандай бўлди? Совчилар келганда чой олиб кирилганда...?

Рухшона: - Ўзимизнинг миллий урф-одатларга кўра, совчилар келишди. Чой олиб кирдим... Албатта, кучли ҳаяжон бўлди! (самимий кулиб) Чой қуяётганимда қўлларим титраб кетган! Ойижоним, мени очиқ чеҳра билан қарши олганлар! Ўзи оиламиз ижодкорлар оиласи, десам адашмайман. Уйда ойижон ҳам, акам, укам ҳам санъатга қизиқишади. Қўшиқ яратилаётганда ҳам уларнинг қизиқишлари катта! Маслаҳатлар беришади! Умуман, доим гаплашишга мавзу бор! Айниқса, ойижоним ҳам санъатни, ҳинд фильмларини, урф-одатларини  жуда яхши кўрар эканлар. Мен ҳам шундай, ҳиндча кийиниб, бошловчи сифатида “Болливуд марказида” кўрсатувини ҳам олиб борганман. Улар билан ҳам ўхшаш тарафларимиз кўп экан!

 

- Ўз онангиз-чи? У кишини куёвга муносабатлари қандай бўлди?

Рухшона: - Ўзимни ойимлар ҳам, умр йўлдошим Санжар акамни  биринчи кўрганларидаёқ, ўз ўғилларидек ёқтириб қолдилар! Бошида, албатта, гаплашиб кўриб, мақсадларини билдилар. Чунки, барибир ҳар-хил инсонлар бор, дейишади. Барибир оналар фарзандларидан хавотир олишадию.  Шунинг учун ҳам, аввал куёв билан гаплашиб кўриб, кейин совчилар келгач, улар билан ҳам гаплашиб, ҳамма нарсани келишган, маслаҳатлашган ҳолда, тўйга розилик бердилар.

 

- Эндиликда, қайнонангизни сиздан қанчалик кўнгиллари тўлмоқда?

Рухшона: - (самимий кулиб) Билмадим, энди буни ойижонимни ўзларидан сўраш керак.

 

-Ўз назарингизда келинлик вазифасини қанчалик уддалаяпсиз?

Рухшона: - (ўйланиб) Буни ҳам ўзим айта олмайман тўғриси. Чин дилдан ҳаракат қиляпман! Овқат тайёрлашми, уй йиғиштиришми, ҳаммасига астойдил улгуришга ҳаракат қиляпман. Айниқса, овқат пиширишда доим янгилик киритишга ҳаракат қиламан. Энди, тўғриси, бу саволни Санжар акамга ҳам бериш керак! (кулади)

 Санжар Маткаримов: - (кулиб) Яхшиси, ойимга бериш керак! Чунки, менинг кўнглим тўқ! Рухшона ҳамма ишни кўнгилдагидек уддалаяпти, назаримда. Қўли ширин, ҳамма ишга улгуряпти.

 photo (12)

- Уйда тўй хизматларига муносабат қандай бўлмоқда?

Санжар Маткаримов: - Ойим “ёнида ўзинг бўлсанг бўлди” дейдилар. Шу томонлама кўнгиллари тўқ.

 

- Демак, Рухшонанинг тўй хизматларига чиқишига рухсат бор?

Санжар Маткаримов: - Ҳа. Касбини, ижодини тушунаман ва рухсат бераман. Ахир ижодкорни ижодидан айириб бўлмайди! Шунинг учун, концерт, тўй, маросимларга ўзим бирга чиқиб турибман.

 

- Оила қургач, икковингизни ҳам дунёқарашингиз қанчалик ўзгарди?

Рухшона: - Билмадим, бизда дунёқараш доим бир хил эди. Санжар акам ҳам, мен ҳам, фақат оилани ўйлаганмиз. Қандайдир оддий шунчаки гаплашиб юриш, деган нарса, фикр йўқ эди бизда. Шунинг учун ҳам, жиддий фикрда эдик, жиддий муносабат, оила ҳақида ўйлаганмиз. Энди, ўйлаб қарасам, мени ҳаётимда кўпроқ ўзгариш бўлди! Чунки, бошқа хонадон, катта оила! Мен ўзимизни уйда битта қиз эдим, бу ерда эса, катта оила, ҳар куни анекдотлар, қувноқ базм, қандайдир бошқача атмосфера! (самимий кулади) Бундай ажойиб атмосферани сўз билан тасвирлаб бера олмайман! Чунки, доим мана шундай оила ҳақида орзу қилардим! Қани эди, оиламиз шундай катта бўлса, акам, укам, опам бўлса, деб орзу қилардим! Худога шукур! Орзу қилганимдек оилага эришдим! Санжар акамларни 2 укаси, битта синглиси бор, ойижоним, адажоним, ҳаммамиз аҳил оиламиз! Аҳиллигимизга, бахтимизга кўз тегмасин!

 photo (5)

- Рухшона келинлик либосини кийганингизда кўнглингиздан қандай ҳислар ўтди? Тўй либосингизни ижтимоий тармоқларда роса “муҳокама” қилишди!

Рухшона: - (ҳаяжон билан) Ооооо! Мен ўзим жуда кўп келинлик либоси рекламаларида иштирок этганимга, ҳақиқий келинлик либосини кийишни орзу қилардим, ҳар бир қиз каби. Лекин, тўғриси, жуда ҳам “пышный”, кенг, катта этакли тўй либосларини ёқтирмасдим. Бу борада Санжар акамлар билан ҳам маслаҳатлашганман. “Пышный”, кенг этакли кўйлак олмайман, деганман! Чунки, унақа кўйлакда, келин куёвдан 3 метр узоқда юради! (кулади) Юриш ҳам, қадам ташлаш, рақсга тушиш ҳам ноқулай! Ҳар қадамда эгилиб, этакни тўғрилаш керак бўлади, баъзи ҳолларда. Шунинг учун ҳам, келин либоси танлаш учун келинлар кўйлаги салонига борганда ўз фикрларим, ҳоҳишларимни айтиб, “ёпиқ бўлсин, рыбка бўлсин” дедим. Улар вариантлар таклиф қилишди.  Шу тўйда кийган вариантим маъқул бўлди! Шу вариантни танладик. Лекин, бу кўйлак ҳам оғир экан! (кулади) Бошидан охиригача тошлар қадалган, аммо, ўзимга жуда ёқди! Энди одамлар ҳар-хил, ҳаммани ўз фикри бор. Кимгадир ёқди, кимгадир ёқмади. Асосийси, ўзимга ёқди! Чунки, ўзим ҳоҳлагандек ҳаммаёғи ёпиқ, чиройли. Либосни биринчи марта кийганимдаги ҳолат, ҳис-ҳаяжонни тасвирлаб бера олмайман! Бу шунақа бахтки! Ҳаттоки, ўша кийиб кўрганим подиумни ўзида йиғлагингиз келади! Чунки, чиндан ҳам келин либосини кийиш, ҳақиқатдан ўзгача туйғу! Мен ўзимча ҳазиллашиб, “келин кўйлакни кияман, бўлди! Шу пайтгача рекламаларда ҳам кийганман” ҳам дердим. Йўқ! Ўз тўйингизда келин либосини кийиш бутунлаш бошқача экан!

 

- Муҳаббатни қандай таърифлайсизлар?

Санжар Маткаримов: - О, бу муҳаббат! Муҳаббат, севги, ҳар бир санъаткор, ижод кишиси, севгисиз ижод қила олмаса керак! Ўз касбингизга бўлган муҳаббат, севгилингизга бўлган бўлган муҳаббат! Алломалардан бири “севги бу дунёнинг гули эмас” деган экан. Шунинг учун ҳам, уни “узмоқ” бору, аммо манзилини билиб бўлмас экан. Шунинг учун ҳам, севги, муҳаббатни тушуниш қийин!

 

-  Биринчи кўришганда, икковингизни ҳам бир-бирингиздаги қайси жиҳат ўзига тортган?

Санжар Маткаримов: - Энди эркак киши биринчи навбатда кўзи билан яхши кўради. (кулади)

Рухшона: - Мен Санжар акамни доим дўстлари, танишлари билан кўрардим. Кўпинча, премьераларда кўриб қолардим, доим ёнларида одам бўларди. Рус тилида айтганда у кишидаги “мужественность” ўзига тортган! Эркак киши, биринчи ўринда эркак бўлиши керак! Бир қарашларини ўзида, ўзига тортган.

 

- Санжар ёшингиз Рухшонадан сал каттароқ. Бу икковингизга сезиладими?

Санжар Маткаримов: - Менга сезилмайди. Рухшона ўзини тенгдошларига нисбатан, ақллироқми, дунёқараши, фикр юритишлари тенгдошларига нисбатан баландроқ бўлса керак. Шунинг учун ҳам билинмайди. (самимий кулиб, ҳазиллашиб) Менда эса, аксинча бўлса керак, ойим ҳам шунинг учун “Қачон катта бўласан?” дейдилар.   

 photo (3)

- Икковингиз бир-бирингизга қандай талаблар қўйдингиз?

Иккови бирга:- Йўқ, ҳеч қандай талаб қўймадик!

Санжар Маткаримов: - Ҳеч қандай талаб қўймадик. Аксинча, мен ёнимдаги инсон бахтли бўлишини ҳоҳлайман! Ёнимдаги инсон бахтли бўлса, мен ҳам ўзимни бахтли ҳис қиламан! Шунинг учун ҳам, авваламбор, муносабатларнинг пойдевори ишонч бўлиши керак! Ишонган инсонингизга талаб қўйиш ортиқча. Талаб қўйиш мавзусининг ўзи бегона бизга!  

 

- Рашк кимда кучли?

Иккови бирга:- ООооооо! Зўр савол бўлди! Икковимизда ҳам бор! Жуда ҳам ёмон! 

 

- Рухшонанинг ёнига йигит мухлислари келиб, суратга тушмоқчи бўлишса?

Рухшона:- Йўқ, улар билан суратга тушилмайди! Аввалдан шунга ҳаракат қиламан!

 photo (15)

- Рухшона турмуш ўртоғингизни клипларда қизлар билан бирга ишлашига қандай қарайсиз?

Рухшона: - Оғриқли мавзу! Ҳозирча жим турибман ва ҳали бу борада келишмовчилик келиб чиқмади! Аммо, рашк барибир ёмон нарса! Миянгизни шундай заҳарлаб оладики, баъзида ўзингиз ҳам билмай қоласиз. Энди, (ўйланиб) барибир ўзимни босишга ҳаракат қиламан. Ахир касбини биламан ва тушунаман!

Санжар Маткаримов: - Барибир рашк бўлгани яхши, рашк яхши нарса! Медални ҳам икки тарафи бўлади. Рашк бўлиши керак! Аммо, меъёрида бўлгани яхши! Ҳар бир вазиятни яхши тарафини топиб чиқиб кетса бўлади.

 

- Сизларда ҳам бир-бирингизнинг қўл телефонингизни текшириш одати борми?

Санжар Маткаримов: - Ундай одат йўқ. Бемалол у мени телефонимни, мен уни телефонини олиб фойдаланишимиз мумкин. 

Рухшона: - Бизда ҳаттоки, сеники, меники ҳам йўқ.

Санжар Маткаримов: - Қўл телефонини текшириш, бу кўнгилда гумон борлигини билдиради. Шунинг учун ҳам ишонч бўлиши керак. Мен 100 фоиз ишонаман, шубҳаларим йўқ, хотиржамман. Қўл телефонимда ҳаттоки код ҳам йўқ.

Рухшона: - Меникида код бору, аммо уни Санжар акам биладилар. Бу код ҳар эҳтимолга қарши, телефоним бирор жойда қолиб кетса, деб қўйганман. Мени телефонимдан Санжар акам иккимиз бемалол ижтимоий тармоқларни кузатиб ўтирамиз, яширадиган сиримиз йўқ.

 photo (10)

- Рухшона, турмушга чиққач, администраторингизни алмаштирганлигингиз сабаби нимада бўлди?

Санжар Маткаримов:- Рухшонанинг администраторини мен алмаштирдим! Бу ёғига унинг санъати менинг қўлимда, бу соҳани яхши тушунаман. Шунинг учун ҳам, мен ўзимга ишончли одамни администраторликка қўйдим. Шогирдим Ҳасан масъулиятли, яхши йигит.

 

- Нима деб, ўйлайсизлар? Севиб турмуш қурган яхшими ёки совчи орқали?

Рухшона: - Менимча, барибир севиб турмуш қурган яхши. Чунки, ўша инсон билан бир умр бирга яшайсиз, севиб яшамасангиз, билмадим, ғалати бўлса керак.  Агар инсон кўнгил қўйиб турмуш қурса, дунёқараши ҳам, оилавий муносабатлар ўзгача меҳрли бўлади. Совчи орқали танишиш ҳақида билмадим, мен бошидан бунга қарши эдим ва онамга “илтимос, совчи орқали йўқ” дердим. Ўзим севган инсонга турмушга чиқишни ният қилардим. Худога шукур, ниятларим амалга ошди.

 

- Муносабатларингиз 2 йилдан ошган экан, шу вақт мобайнида, ҳеч аразлашиб қолиш, ёки уришиб қолиш каби ҳолатлар бўлганми? Ким биринчи бўлиб ён берарди? Ярашишни таклиф қиларди?

Санжар Маткаримов: - (кулиб) Аразлашлар ҳар куни бўлиб туради. Фақат 3-4 минутдан ошмайди! Кўз-кўзга тушиб, барибир кулиб юборамиз!

Рухшона:- (кулади) Ўзим биринчи аразлайман ва ўзим биринчи гапираман! Биз уришиб, хафалашиб қолсак ҳам, аразлаш узоғи 5 минут бўлади!

 

- Оиладаги аҳил-иноқлик сири нимада, деб ўйлайсиз?

Рухшона: - Авваламбор, оила аъзоларининг бир-бирини тушуниши, бир-бирига бўлган ишончи, ҳар доим ҳар қандай кунда бир-бирини қўллаб-қувватлаш! Оила нозик нарса, оила, севги, муҳаббат, барибир, икки тарафлама бўлиши керак. Битта инсон бу нарсани қура олмайди, икки тарафдан ҳам ҳаракат бўлиши керак. Икки тараф ҳам, оилани асраши керак. Оила аъзолари ҳам бир-бирларини тушунишлари, умумий гаплашиладиган мавзулар ҳам бўлиши керак. Масалан, бизнинг оилада гаплашадиган мавзулар сероб. Баъзи оилаларда эса, ундай эмас. Мен шундай деб, ўйлайман.

 photo (17)

- Икковингиз ҳам турмуш қургач, қайси одатингиздан воз кечдингиз?

Рухшона: - Биз кофе ичишни ташладик! (кулади) Бошида айтганимдек, ўхшаш жиҳатларимиз кўп, шулардан бири иккимиз ҳам, 24 соат кофе ичардик!

Санжар Маткаримов:- Охири ойимлар бизга кофени таъқиқладилар!

Рухшона: - Ойижоним, “болаларим, бўлди, шунча кофе ичганингиз етади, зарар! Энди чой ичинглар” дедилар. Чиндан ҳам кофени кўп ичиш зарар!

 

- Санжар сизга Рухшонанинг қайси қўшиғи ва клипи ёқади? Қайси бири ёқмайди?  

Санжар Маткаримов: - Клипларига баҳо бера олмайману, аммо қўшиқлари ёқади. Энг ёққани “Ҳаёт” қўшиғи! Рухшона янги чиққанидаёқ ижодига қизиққан эдим. Ижоди тез ўсиб борди, ҳамма қўшиқлари яхши, қай биринидир ажратишим қийин, аммо “Ҳаёт” қўшиғи мен учун бошқача.    

 

- Демак, шу пайтгача сиз Рухшона билан ҳамкорликда ишламагансиз ва унга клип суратга олмагансиз?

Санжар Маткаримов: - Йўқ!  Энди бу ёғига қўшиқларига клип суратга оламиз. Санъаткорларда бир одат бор, битта клипмейкерга ўрганса, доим ўша билан ишлашга ўрганиб қолади. Масалан, бизда ҳам доимий ҳамкорлик қиладиган бир нечта санъаткорлар бор. Фақат биз жуда банд бўлиб қолсак, улар бошқага мурожаат қилишади. Шунга ўхшаб, Рухшонада ҳам, доимий ҳамкорлик қиладиган бошқа клипмейкерлар бўлган.

 

- Демак, бу ёғига клипларини фақат сиз суратга оласизми? Бу саволни кўпчилик такрорламоқда.

Санжар Маткаримов:- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳозирча шу ниятдаман, лекин вақтим бўлмай қолса, масалан, ижодкор дўстимиз, режиссёр Мансур ака Васати ҳам бор.

 photo (6)

- Рухшона, сизга Санжар Маткаримовнинг клипларидан қайси бири ёқади?

Рухшона: - Буларни ишларидан ҳамма клиплари ёқади. Бизда ўзи одат, эрталабдан булар суратга олган ҳамма клипларни компьютерга териб қўйиб, оилавий кўрамиз. Клиплар айланиб тураверади. Ўзи буларга кўнгил қўйишим бошлангани, хонанда Жасур Умировнинг клипида фотограф бўлиб чиққан эдилар. Ўша клипда қандайдир бир бошқача бўлган. Кўриб қолганимдаёқ “ким экан бу?” деб, қизиққанман. Тўғриси, клиплардаги ҳамма ижро қилган роллари ёқади, аниқ биттасини ажрата олмайман. Лекин, айниқса, яқинда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Тановар” клипидаги роллари янада маъқул бўлди! Жуда ҳам бошқача чиққан!

 

- Икковингиз биргаликда роль ижро қилиш ниятингиз борми?

Санжар Маткаримов: - Бундай ният ҳам йўқ эмас!

 

- Рухшона, аёл киши кучли бўлиши керакми?

Рухшона: - Мени фикримча йўқ! Чунки, ҳамма ерда айтилган, аёл киши эркак кишидан бир поғона пастда юриши керак. Барибир, эркак киши қарор қабул қилиши керак! Тўғри, маслаҳатлашилган ҳолда бўлиши мумкин, аммо охирги нуқтани барибир эркак киши қўйиши керак! Аёл кишининг кучлилиги, унинг кучсизлигида!

 

- Рухшона оилада қанчалик пазанда?

Санжар Маткаримов: - Пазанда! Овқат қилишларга анча ўрганиб қолди! Қолаверса, мен ҳам овқат танламайман! Аммо, тўғриси, қўли ширин!

 photo (14)

- Рухшона, агар эртага турмуш ўртоғингизнинг фикри ўзгариб, “уйда ўтирасан, хонандаликни ташлайсан” десалар, қандай йўл тутасиз? Шунча йиллик ижодда воз кеча оласизми?

Рухшона: - (иккиланмай) Ҳа, айтганларини қиламан, уйда ўтираман. Нормал ҳолат! Оила барибир биринчи ўринда!

 

- Турмуш қургандан сўнг, ўз ҳаётий принципларингизга қанчалик риоя қиласиз?

Рухшона: - Бундан буёғига ўз олдимизга қандай мақсад қўйсак ҳам, доим бирга ҳаракат қиламиз!

Санжар Маткаримов: - Севги бу бир-бирига қараш эмас, биргаликда бир тарафга қараш! Биз доим бирга бир тарафга қараймиз!  

 

- Рухшона, ўз назарингизда ҳозирда нималарни уддалай олмаяпсиз?

Рухшона: - (кулади) Ўзимни назаримда, ҳеч нарсани уддалай олмаётгандекман! Бугун эрталаб ҳам, “ҳеч нарсага улгурмаяпман” деётгандим. Ҳаракат қиляпману, лекин...(кулади)

 photo (8)

- Унда соат неччида уйқудан туряпсиз? Келин бўлгач, ўзи эшик тагини супурдингизми? – Рухшона: -Оооо... (кулади) Эшик тагини ҳам супурдим. Қўшнилар дасхат сўрашмадию, лекин совғалар бериб, яхши кутиб олишди! Вақтли туришга ҳаракат қиляпман, тўғриси. Ўзи шоу бизнесда, биласиз, кечаси ишлаб, кундузи ухлаб, кечроқ туришга одатланиб қолганмиз, тўғриси. Энди ҳозир бошқача бўляпти. Лекин, кечаси ишлаб ҳам кундузи ҳам вақтли туриш ҳолатлари бўляпти. Масалан, съёмкалар туфайли.

 

- Қайнонангиз неччида уйғотяптилар?

Рухшона: - Ойижоним бизни ҳеч уйғотмайдилар, доим “болаларим ухлаб, уйқуга тўйиб олишсин” дейдилар. Бизни тушунадилар! Жуда ҳам меҳрибонлар! Доим “Дам ола қолинглар” деб турадилар. “Овқат еб ола қолинглар” дейдилар. Доим ўзларини эмас, бизни ўйлайдилар. “Ўтириб овқатланиб олинг, чойингизни ичиб олинг” деб, доим менга меҳрибонлик қиладилар. Чунки, югур-югур билан вақтида овқатланиш ёдимдан чиқиб қолади. Шундай пайтларда “болам, сиз овқатингизни емадингиз!” деб, меҳрибонлик билан уришиб қўядилар.

 

- Нима деб ўйлайсиз, келинликка кўникиб кетиш учун қанча вақт керак?

Рухшона: - (ўйланиб) Бунинг учун биринчи навбатда, инсоннинг ўзида ҳоҳиш бўлиши керак. Агар инсоннинг ўзида ҳоҳиш бўлмаса, келинликка кўникиб кетиш қийин, тўғриси. Масалан, эрталаб вақтли туришингиз керак, овқат қилиш, ҳамма нарсага улгуриш керак. Агар ўзингизда ҳоҳиш бўлсагина, шу ишларни ҳаммасини вақтида, ўз ҳоҳишингиз билан қиласиз. Мен тўғриси, 3 кун вақтли туришга қийналдим. Қолаверса, янги оила аъзолари мени қандай қабул қилишар экан, деган ҳадик бўлди. Ҳеч нарса гапиролмасдим ҳам. Ҳозир анча кўникиб, бемалол гаплашиб кетдим. Гаплашиб, кулишиб ўтирамиз.

 photo (1)

- Уй ишларида турмуш ўртоғингиз ёрдам берадиларми?

Рухшона: - Ёрдам берадилар. Чунки, у бу оғирроқ ишлар бўлса, масалан, у-бу нарсани бирор ёққа олиш, жойини ўзгартириш ҳаммасида ёрдам берадилар. Баъзида съёмкадан келсак, овқат қилишга улгура олмасам, шошиб қолсам, улар мени тинчлантирадилар. “Бўлди, қўй. Ҳаммасига улгурасан” дейдилар. Чунки, мен тез ёниб кетаман. Булар эса, мени хотиржам, тинчлантиришга уринадилар “ҳаяжонланма, шошма, хотиржам бўл, улгурасан” дейдилар.

 

- Бозор-ўчарни ким қилади?

Рухшона: - Санжар акам.

 

- Инсон учун энг катта бахт?

Рухшона: - Сиз соғлом бўлсангиз, севган инсонингиз сизни севса, ёнингизда севган турмуш ўртоғингиз бўлса, қўллаб-қувватласа, оила аъзоларингиз сизни тушунса, бу катта бахт! Бундан кўра, каттароқ бахтни топа олмайсиз! 80 талаб концерт берсангиз ҳам, бу бахт билан тенглаша олмайди! Барибир оиланинг ўрни бошқача! Саҳнада муҳит бошқа, оилада муҳит бошқа!

 

- Садоқат сўзи фақат аёлларга тегишлими?

Санжар Маткаримов: - Йўқ, Садоқат деган исм аёлларга тегишли. Лекин, бу сўз ҳаммага баробар тегишли! Ватанга садоқат, ёрга садоқат!

 

- Онангиз сизни тарбиянгизда қўллаган қайси жиҳатни фарзандларингизга қўллаган бўлардингиз?:

Рухшона: - Энди оила масаласида, онамлар доим оила биринчи ўринда, деб ўргатганлар. Ҳаётда ҳар хил кунлар бўлиши мумкин, нима бўлган тақдирда ҳам, оила аъзоларингни ёнида туриб, қўллаб-қувватлагин, деб тарбия берардилар. Иш масаласида, ҳар доим ўз олдингга қўйган мақсадингга эриш! Шу икки жиҳатни худо ҳоҳласа, ўз фарзандларимга ҳам ўргатаман. Чунки, оила барибир биринчи ўринда, ишда эса, ўз олдингизга бир мақсад қўйдингизми, иккиланиш керак эмас!

 

- Сиз Санжар отангиз сизни тарбиянгизда қўллаган қайси жиҳатни фарзандларингизга қўлламоқчисиз?

Санжар Маткаримов:- Менимча, фарзандга энг кераги бу меҳр ва эътибор! Болага доим эътиборли бўлиш керак, деб ўйлайман. Чунки, бола тарбиясига бефарқ бўлмаслик керак. Тўғри йўлга бошлаш учун, уришиш, қаттиққўллик ҳам бир усул, аммо меҳр бериб катта қилиш, энг яхшиси, деб ўйлайман.

 photo (13)

- Икковингиз ҳам бугунги кунда, бир-бирингизни ижодингизда нима етишмаяпти, деб ўйлайсизлар?

Рухшона: - Буларга жуда кўп таклифлар тушади. Масалан, клиплар, фильмлардан, кўп санъаткорлар клип суратга олиб беришни сўрашади. Кўпгина ижодкорлар, “мана шу клипда тушсам, ёки мана шу ишни қилсам юлдуз бўламан, машҳур бўламан” дейишади. Санжар акамда эса, шу нарса йўқ! Яъни, юлдузликкка интилиш йўқ! Клипдаги ролларини кўрганлар келиб, “ролингиз зўр чиқибди!” дейишса, қисқа қилиб, “раҳмат” деб қўя қоладилар. Бошқа одам бўлса, “шунақами, мана бу клипимни ҳам кўринг” дейди. Лекин, буларда ундай одат йўқ. Менимча, булар кўпроқ клипларда, фильмларда суратга тушишлари керак! Чунки, маҳоратлари кучли.  

Санжар Маткаримов: - Тўғри, эринчоқроқман. (кулиб қўяди) Рухшонанинг ижодига менимча, яхши клип етишмаётган бўлса керак. Буни тўғрилаймиз!

 

- Бирор ерга шошяпсизлар. Кутилмаганда кийиб чиққан кийимингиз турмуш ўртоғингизга ёқмади. Унинг гапига кириб, алмаштириб чиқасизми?

Рухшона:-Ҳа! Бундай вазият бўлиб туради, кийимингиз ёқмаслигига тўғри қараш керак. Турмуш ўртоғим, мана буни кий, ёки кийма, дейишга ҳам ҳаққилари бор! Тўғри қабул қиламан, алмаштириб чиқ, десалар айтган нарсаларини кийиб чиқаман! Ростдан ҳам, баъзида биз аёллар, “чиройли” деб, ўйлаб кийиниб оламизу, четдан қарасангиз, бошқача турган бўлиши мумкин.

Санжар Маткаримов:-Мен ўзимча кийим танлаб, мана буни кияман, демайман. Қўлимга илинган кийимни кийиб чиқиб кетишган ўрганиб қолгандим. Шунинг учун ҳам, ҳозир бу вазифани Рухшонага топширганман. Ҳаммасини тайёрлаб қўяди. “Уни киясизми, буни киясизми?” деб, тайёр қилиб қўяди. Мен, эса ўзимга энг яқин турганини олиб кияман! (кулади)

 

- Тўйингиздан сўнг, бир гап чиқди. Санжар Маткаримов аввал уйланиб, ажрашган экан. Бу қанчалик ҳақиқат?

Санжар Маткаримов: - У пайтларда “гиламлар учарди”. Яъни, анча олдин бўлган. 

 photo (2)

- Рухшона сиз, бу гапга қандай қарадингиз?

Рухшона: - -(самимий) Тўғрисини айтсам, мен бу нарсага умуман эътибор бермадим! Мен эшитганимда, биринчи ўринда ўзларидан сўрадим. Чунки, ташқаридаги гапни тинглаш керак эмас, ўша одамни ўзидан сўраш керак, деб ўйлайман. Сўраганимда, ўзлари айтиб бердилар ва ўша мавзу, ўша куннинг ўзидаёқ ёпилди! Ўтмиш бу, ўтиб кетган нарса, бу нарсага эътибор қилиш керак эмас! Биз бу мавзуга умуман тегмаймиз! Биринчи турмушми, иккинчими, 24 чими, барибир, севиб турмуш қурганингиз бошқача! Муҳими, ишонч ва муҳаббат!

Саида Вахобова

Интервью “Тасвир” газетасида чоп этилган

photo (4)