OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ART WEEK STYLE.UZ 2013 ДА ЛАРА ФАБИАН!  04.10.2013 17:46

foto(6)_187.jpg

Art Week Style.uz санъат ҳафталигининг якуний қисми бу гал, 27 октябрь куни Тошкентда дунёга машҳур хонанда Лара Фабиан концерти билан якунланади! Art Week Style.uz-2012 санъат ҳафталигини афсонавий хонанда, дунё юлдузи Демис Руссос концерти билан якунланганди. Art Week Style.uz-2012 санъат ҳафталиги якунида эса, итальян хонандаси Эрос Рамазотти ўзининг туғилган кунида хайрия концерти ўтказган ва чипталар сотилишидан тушган маблағ кўкрак бези саратони билан хасталанган беморларга ёрдам сифатида дори воситалари сотиб олиш, Ўзбекистонда ва хорижда жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун сарфланган. Art Week Style.uz-2010 нинг якунида, “Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида дунё операси юлдузи, испан тенори Хосе Каррераснинг концерти бўлиб ўтган. Art Week Style.uz-2008 ни эса, Британиялик машҳур рок хонандаси Род Стюартнинг концерти якунлаб берган.

foto(5)_199.jpg

Эндиликда эса, Art Week Style.uz 2013 Лара Фабианнинг концерти билан якунланиши кутилмоқда.

foto(1)_332.jpg

Лара Фабиан 1970 йил 9 январда Бельгиянинг Брюсселга яқин Эттербек (Etterbeek) ҳудудида туғилган. Болаликдан ўз истеъдодини намойиш қилган Лара 14 ёшидан мусиқий каръерасини бошлаган. У Консерваторияда мусиқа бўйича машғулотлар олиш билан бирга, турли танловларда иштирок этган. 1986 йил у “Трамплин” («Tremplin de la chanson») танловида ғолиб чиқиши, унинг учун катта имкониятлардан бири бўлган. Танловнинг бош совғаси сифатида, ғолибга ўз қўшиқларини пластинкага ёздириш имконияти берилган бўлиб,шунда Лара ўзининг «L’Aziza est en pleurs» деб номланган илк пластинкасини ёздирган.У Даниэл Балавуанга бағишланган (Daniel Balavoine) эди. Лара Фабианнинг халқаро даражадаги карьераси 1988 йил Евровидение-88 да Люксембург номидан қатнашганда бошланган ва у “Croire” қўшиғи билан тўртинчи ўринни эгаллаган. Сўнг «Je sais» деб номланган иккинчи платинкасини ҳам ёздирган.

foto(4)_221.jpg

Лара Фабианнинг биринчи альбоми 1991 йил чиққан, 1994 йил эса Канадада «Carpe Diem» деб номланган иккинчи тўплами чиққан ва олтин тўпламлар қаторидан жой олган. Лара Фабиан 1994 йил Квебек провинциянинг 25 та шаҳрида «Sentiments acoustiques» деб номланган концерт дастури турне ўтказган. Сўнг, ўша тўпламдаги “Si tu m'aimes” ("Агар мени севсанг") қўшиғини португал тилида куйлаган ва бу қўшиқ машҳур “Клон” сериалига саундрек қилиб олинган.

1995 йил ADISQ awards тақдимотида Лара Фабиан “Йилнинг энг яхши ижрочиси” ва “Энг яхши спектакль” йўналишлари бўйича ғолиб бўлган.

foto(7)_175.jpg

1996 йил “Pure” деб номланган учинчи альбоми Канадада сотувга чиққан ва икки ҳафтага бормай платина альбомига айланган. Бу альбом учун Лара “Йил альбоми” йўналишида Felix мукофотини қўлга киритган. “Pure” альбоми Францияда 1997 йил 19 июнда чиқарилган. Шу йил ёзидан хонанданинг қўшиқлари Франциянинг деярли барча телеканалларида янграган, унинг суратлари эса энг катта журналлар муқовасида пайдо бўлади. 1998 йил 3 ноябридан Лара Фабиан Франция, Монако, Швейцария шаҳарлари бўйлаб турне ўтказган. 1999 йилда эса Live альбомини чиқарган. 1998 йил хонанда Victoires de la musique танловида “Йил кашфиёти” мукофотига лойиқ топилган. 1999 йил Монакода ўтказилган World Music Awards тақдимотида эса, “Бенилюкс мамлакатларининг энг энг яхши ижрочиси” мукофоти билан тақдирланган. 1999 йил 30 ноябрда эса, ўзининг инглиз тилидаги илк альбомини чиқарган. Ана шу альбом устида ишлаш жараёнида Лара ўзи учун куй басталаб берган дунёга машҳур композиторлар ва хонандалар Барбара Стрейзанд, Мэрайя Кэри, Мадонна ҳамда Шер билан ишлаган.

foto(10)_126.jpg

Лара Фабиан 4 тилда – француз, итальян, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади. Хонанданинг дискографиясидан 12 та альбом ўрин олган. Лара Фабиан кўпинча саҳнага оддий либосларда, макияж ва турли тақинчоқларсиз чиқиши билан бошқа хонандалардан ажралиб туради.

foto(9)_138.jpg

Лара Фабианнинг бир қизчаси бор ва у 2007 йил 20 ноябрь куни дунёга келган. Қизига онаси Луиза Крокернинг шарафига Лу, деб исм қўйган.

foto(2)_289.jpg

Лара Фабианнинг ўзининг ҳаёт ва ижод йўли таъсири бўлган аёлларга бағишланган «TLFM» мусиқий альбоми 2009 йилда тингловчиларга тақдим қилинди.

foto_1768.jpg

Бундан ташқари, Лара Фабиан Россиялик бастакор Игорь Крутой (у ҳам Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигида иштирок этган) билан ижодий ҳамкорликда ҳам мусиқий альбом яратган. Ундаги қўшиқлар сўзлари Ларанинг ўзига, мусиқаси эса, бастакор Игорь Крутойга тегишли. Бу мусиқий альбом «Мадемуазель Живаго» деб номланган. Бу мусиқий альбомдан 4 тилдаги инглиз, француз, итальян ва испан тилларидаги қўшиқлар жой олган. Бундан ташқари, Лара илк марта рус тилида ҳам қўшиқ куйлаган ва бу Россия примадоннаси Алла Пугачеванинг “Тушга ўхшаш муҳаббат” («Любовь, похожая на сон») қўшиғидир.

foto(8)_158.jpg

2013 йилнинг 15 апрелида эса, Лара Фабианнинг “La Secret” («Секрет») яъни, «Сир» деб номланган янги мусиқий альбоми дунё юзини кўрди. Ундан 17 та қўшиқ жой олган бўлиб, 2 дискдан иборат.

foto(3)_245.jpg

 

ЛАРА ФАБИАННИНГ МАШҲУР  “SI TU M'AIMES” ("АГАР МЕНИ СЕВСАНГ") ҚЎШИҒИ ВИДЕО! КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!