OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҲАЁТДА...” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ҲИС-ТУЙҒУЛАРДА АКС ЭТГАН ҲАЁТ... 11.04.2015 02:06

 IMG_7894

10 апрель куни “Алишер Навоий” киносаройида режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Ҳаётда...” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

IMG_7891

Кино намойиши олдидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директор в.б. Аҳмаджон Умаров сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди.

IMG_7911

Сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилди.

IMG_7914

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев

IMG_7915

Оператор Рустам Муродов

IMG_7906

Постановкачи рассом Ҳилола Шерматова

IMG_7904

Асосий ролларда: Бахтиёр Қосимов, Акбархўжа Расулов, Зулхумор Мўминова, шунингдек Адиз Ражабов ва Алишер Узоқов.

IMG_7921

Фильмда меҳр –оқибат ва одамийлик туйғуларига кенг ўрин берилган.

IMG_7922

Акбархўжа Расуловнинг ноёб хислатга эга қаҳрамони орқали, ҳар бир инсон бу дунёга бошқаларга яхшилик қилиш учун келган, деган фикр илгари сурилгандек бўлса, Бахтиёр Қосимов қаҳрамони тимсолида, ўзини эмас, бошқаларни ўйлайдиган, ҳамиша бошқаларга яхшилик қилиш ниятида бўлган инсон қиёфаси намоён бўлади.

IMG_7920

Фильм воқеалари томошабинни ўйлантириб қўяди, ҳамда келажакда ҳар қандай ҳолатда бўлмасин, инсонларга яхшилик қилишга ундайди.

IMG_7908

Фильм Психологик драма жанрида суратга олинган бўлиб, асосий ютуқларидан бири унинг ғояси, яъни бу оламда ҳар бир инсон ўзини ҳақ, деб билиши, ҳар бир инсоннинг ўз ҳақиқати бўлиши, ҳамда инсон ҳамиша ҳаётнинг қадрига етиши кераклиги ишонарли равишда кўрсатиб берилган. Қолаверса, фильмнинг яна бир катта ютуғи бу актёрлар ансамбли бўлиб, унда бугунги кундаги таниқли ва маҳоратли актёрлар жамланган.

IMG_7901

“Ҳаётда...” фильми 11 апрелдан кинотеатрларда намойиш этилмоқда!

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

IMG_7874

IMG_7869

IMG_7878

IMG_7884

IMG_78181

IMG_7926

IMG_7885