OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ART WEEK STYLE.UZ-2013 ХАЙРИЯ ГАЛА-ОҚШОМИ МЕҲМОНИ НАДЕЖДА БАБКИНА! 08.10.2013 12:39

foto_1772.jpg

Art Week Style.uz-2013 доирасида 23 октябрь куни, Хайрия гала-оқшоми бўлиб ўтади. Мазкур хайрия оқшомидан йиғилган барча маблағлар кўкрак бези саратонига чалинган аёлларга зарурий дори-дармонлар сотиб олиш, аёлларнинг эътиборини кўкрак бези саратони хасталигини олдини олиш ва бу хасталикни эрта босқичларида аниқлашга қаратилган бепул текширув лойиҳаларини ўтказиш учун сарф этилади.

 foto(5)_200.jpg

Гала оқшомда чет эллик меҳмонлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳамкорлар, Ўзбекистоннинг санъат ва маданият арбоблари, шифокорлар, КБС га чалинган аёллар ва ОАВ вакиллари, жами 500 дан ортиқ инсонлар иштирок этадилар.

foto(1)_338.jpg

Хайрия гала оқшомига, аввалги йилларда кўплаб нуфузли меҳмонлар ташриф буюрганлар, жумладан: Ҳолливуд актёрлари Матиас Хьюз, Марк Дакаскос, киношунос Ханс Шлегель, франциялик кинопродюсер Региз Гезельбаш, телебошловчи Андрей Малахов, россиялик актёр Гоша Куценко, Россия халқ артисти Владимир Березин, актриса Елена Захарова, тележурналист Сергей Шолохов, режиссёр Егор Кончаловский, кинорежиссёр Сергей Соловьев, япониялик режиссёр Шунья Ито, стилист Анаит Киладзе, дизайнер Лорис Диран, Россиянинг “Рондо” гуруҳи, озарбайжонлик кино арбоби Юсуф Шайх, қирғизистонлик киношунос Гулбара Таламушева, эронлик режиссёр Шахрам Мокри, рассом Транг Трон Вю, ҳамда маммология соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар: “Хадасса” клиникаси вакили Ханна Тидхар (Исроил, Қуддус шаҳри), “Horev” клиникаси бош шифокори Роман Барак (Исроиль, Хайфа шаҳри) ва бошқалар...

foto_1773.jpg

Бу гал, Кўкрак бези саратонига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, Art Week Style.Uz-2013 доирасида бўлиб ўтадиган Хайрия Гала Оқшомига Россия халқ артисти Надежда Бабкина ташриф буюради!

foto(4)_222.jpg

Ўтган йили ўз концерт дастури билан оқшомда Александр Иванов ва «Рондо» гуруҳи қатнашган эди. Шунингдек оқшомда ким ошди савдо ҳам ўтказилган бўлиб, Хайрия гала-оқшомини ўтказиш ғояси Art Week Style.uz-2010 доирасида ўтказилган «Акция 14» лойиҳасида туғилган. 2012 йилги гала-оқшом натижаларига кўра эса 64 нафар аёлга онкологик препаратлар (эгистрозол, таксотер, герцептин, зомета, тамоксифен, фемара, рекармон, бонвива) топширилди, ҳар бир вилоятнинг 14 онкологик диспансерига керакли асбоб-ускуналар берилди (электрокардиографлар, операцион столлар, андоскопик мосламалардан иборат андоскопик жавонлар).

foto(2)_294.jpg

ШунингдекҲаёт учун!” Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси жамоат кенгаши раиси Гулнора Каримова, Фарғона, Хоразм ва Тошкент шаҳар онкологик диспанцерлари раҳбарларига  Damas Ambulance автомобили калитини топширди.

foto(3)_249.jpg

6 йил ичида(2008-2011 йиллар) “Ҳаёт учун!” КБС уюшмасининг онкомаммологлари, онкогинекологлари, УЗД мутуҳассислари ва тиббий психологлари томонидан бутун Ўзбекистон бўйича 29 мингдан ортиқ аёллар кўрикдан ўтказилди, Израил ва Корея Республикасининг ҳамкорлик клиникаларида 2 нафар КБС га чалинган аёл операция қилинди, шунингдек яна бир аёл тўлиқ даволанди, 583 нафар аёл умумий нархи 1 млрд 133 млн. 146 минг 900 сўм бўлган керакли дори-дармонлар билан таъминланди. 2013 йил “Ҳаёт учун!” Футбол ўйинлари вилоятларда бўлиб ўтди, ҳамда 163 мингдан ортиқ кишини ўзига жалб қилди. Тошкентдаги якуний ўйинни эстрадамиз юлдузлари ва “Келажак овози” ЁТМ фаоллари билан биргаликда 34 мингдан ортиқ киши томоша қилди. Томошабинларнинг 2 йиллик умумий сони 207 минг кишини ташкил этди. Хайрия марафонида эса 4 йил ичида(2010-2013 йиллар) 163 мингдан ортиқ киши қатнашди.

foto(1)_339.jpg

Art Week Style.Uz-2013 доирасида бўлиб ўтадиган Хайрия Гала Оқшоми меҳмони Россия халқ артисти Надежда Бабкина ҳақида қисқача маълумот:

foto(3)_250.jpg

Надежда Георгиевна Бабкина 1950 йил 19 мартда Астраханда, Чёрный Яр да туғилган. Болалигидан қўшиқ куйлаган ва 10 синфда ўқиётганида Россия ёшлар танловида Халқ қўшиқлари жанрида ғолиб бўлган. Мусиқа борасида, мусиқий билим юрти ва институтда таҳсил олган. 1974 йилда ўзининг “Рус қўшиқлари” («Русская песня») ансамблини ташкил қилган. 1985 йилда Олий Театр курсида, эстрада режиссёрлиги бўйича ҳам таҳсил олган.

foto(4)_223.jpg

Надежда Бабкина 1992 йилда Россия Халқ артисти унвони билан тақдирланган. Шунингдек, кўплаб унвонлар ва мукофотлар эгаси. Тиғиз иш графигига қарамай, Надежда Бабкина оила даврасида бўлишга ҳам, телевизион лойиҳаларда иштирок этишга ҳам вақт топади. Булар қаторида энг машҳурларидан бири «Модный приговор» теледастуридир.

foto(2)_295.jpg