OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

III «ОЛТИН ГЕПАРД» ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ ОЛДИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ: ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА? 09.10.2013 17:25

press-konferensiya(3).jpg

9 октябрькуни III «ОлтинГепард» Тошкент Халқаро Кинофоруми олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми  директори Акбар Ҳакимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими режиссёр Баҳодир Одилов, ҳамда киношунос Нигора Каримова, киноижодкорлар ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтариб, III «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро Кинофорумига тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилишди.

press-konferensiya(4).jpg

Мазкур матбуот анжуманида кўплаб киноижодкорларни учратиш мумкин эди. Жумладан, режиссёр Ҳилол Насимов, киношунос Ханжара Абулқосимова, режиссёрлар Қамара Камолова, Собир Назармуҳамедов, хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов, актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов, актрисалар Зарина Низомиддинова, Жамила Ғофурова, актёр ва хонанда Дониёр Ҳафизов, актёр Йигитали Мамажонов ва кўплаб ОАВ журналистлари. 

press-konferensiya(1).jpg

2013 йил 19-24 октябр кунлари пойтахтимизда Art Week Style.Uz санъат ҳафталиги доирасида Фонд Форум томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги кўмаги остида ташкиллаштирилган III «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро Кинофоруми ўта қизғин руҳда ўтиши кутилмоқда.

press-konferensiya(5).jpg

Эслатиб ўтамиз, III «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро Кинофоруми танлов дастурига 11 та тўлиқ метражли, 13 та қисқа метражли ва 10 та анимацион фильм, жами 34 та картина танлаб олинди. Бу фильмлар орасида ўзбек фильмлари ҳам бўлиб, улар: Ҳилол Насимовнинг “Тубанлик”, Собирназар Муҳамедовнинг “Армонли дунё”, Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларнинг “Балерина”, Анвар Сафаевнинг “Ит”, Азиз Аҳмеджановнинг “Ўн олтинчи уй” каби фильмлари бўлди.

press-konferensiya(13).jpg

“Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми  директори Акбар Ҳакимов кинофорумнинг танлов дастури ҳақида сўз юритиб, Кинофорумнинг географик кўлами кенгайганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмларга ҳам тегишлидир. Кинофорумнинг қисқа метражли фильмлар танловида, номзод сифатида 3 та ўзбек киноижодкорларининг фильмлари ўтганлиги, ҳозирги кунда ёш киноижодкорлар орасида қисқа метражли фильмлар суратга олишга бўлган қизиқишнинг кўтарилганлигидан далолатдир. Лекин, афсуски, анимацион фильмлар борасида, бундай ижобий фикр билдириб бўлмайди. Чунки, бу гал бирорта ҳам ўзбек анимацион фильмлари Кинофорум саралаш ҳайъати танловидан ўта олмади.

press-konferensiya(15).jpg  

“Биз саралаш вақтида ҳам, танлов дастури тузаётганда ҳам, максимал даражада объектив ёндошишга ҳаракат қилдик” дейди Акбар Ҳакимов.

press-konferensiya(8).jpg

Матбуот анжуманида ҳакамлар ҳайъати аъзолари, ҳамда саралашдан ўтган фильм номлари ҳам айтиб ўтилди.

press-konferensiya(11).jpg

 “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми доирасида танловдан ташқари қуйидаги дастурлар қабул қилинади:

-“Замонавий ўзбек киноси панорамаси” дастури;

-Франция кино дастури;

-“Чех эртаги оламида” номли Чехия фильмлари дастури;

-Ҳиндистон кино дастури;

-“Ҳақиқат вектори” ҳужжатли кино дастури;

-“Томошабин билан ҳамнафас” дастури (нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивали)

press-konferensiya(14).jpg

Тошкент халқаро  кинофорумининг фахрли меҳмонларидан маҳорат дарслари, иштирокчилар билан матбуот анжумани ҳам лойиҳа дастурида бўлиб, бу ҳам Кинофорумга қанчалик жиддий ёндошилаётганлигини кўрсатади.

  press-konferensiya(6).jpg

“Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми  директори Акбар Ҳакимов: - III “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми аввалгиларидан анча фарқ қилади. Авваламбор, фильмларнинг фалсафий мазмуни, уларнинг географик кўлами, янги слоган ҳам Кинофорумнинг манзарасини ўзгартириш, бойитишга хизмат қилади. Кино танловга киритилган фильмлар ҳақида айтсак, улар кино оламидаги янги тенденцияларни акс эттирувчи фильмлар бўлиб, уларнинг ижодкорлари орасида машҳур кинорежиссёрлар билан биргаликда, энди кино оламига кириб келаётган режиссёрларнинг фильмларини ҳам намойиш қиламиз. Кинофорумнинг ўтказилиб борилаётганлигининг натижаси, бизда, яъни миллий кинода, ёш режиссёрларда, қисқа метражли фильмлар суратга олишга қизиқиш ошиб, уларни бу йилги танловга 3 та фильмлари киритилганлигидир. Менинг назаримда, бу жуда катта ютуқ! Шунингдек, тўлиқ метражли фильмлардан ҳам, ўзбек кинорежиссёрларининг 2 та ижод намунаси номзод бўлганлиги ҳам, миллий кинонинг ривожланганлигидан далолат беради. Бунда ҳам Кинофорумнинг ўз ўрни бор. Лекин, муаммолар ҳам бор.  Кинофорум бир мезон сифатида, камчиликларни ҳам кўрсатяпти. Масалан, бизнинг анимацион фильмлар, танлов дастурига кира олмади. Демак, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар кўп, бу соҳани ҳам ривожлантириш керак. Кинофорумда шу тарзда, ютуқлар билан бирга мана шундай муаммоларни ҳам кўряпмиз. Кинофорумнинг мақсадларидан бири, миллий кинони ривожлантириш бўлгани учун, ёш киноижодкорларнинг маҳоратини ошириш бўйича ҳам маҳорат дарслари, бутунлай ўзгача тарзда ўтказилади. Яъни, Кинофорум доирасидаги кино таълими соҳасини ҳам бойитяпмиз. Маҳорат дарслари эндиликда 2 қисмдан иборат бўлади, биринчиси “Ёшлар ижод саройи”да бўлади, киноижодкорлар, жаҳоннинг етук кино арбоблари иштирокида 2-3 кун тренинглар ўтказилиб, вазифалар берилади. Ижодий учрашувлар эса, алоҳида ўтказилади. Бундан ташқари, танловдан ташқари ҳам, кўплаб лойиҳалар амалга оширилади. Лойиҳалар нафақат Тошкентда, балки Самарқандда ҳам ўтказилади. Бу биринчи марта бўлмоқда ва катта янгилик! Чунки, Самарқандда ҳам, миллий ҳам, замонавий фильмлар намойиши ҳам бўлиб ўтади! Бундан ташқари, Тошкентда “Глобал оламда миллий кино” деб номланган катта халқаро анжуман ўтказилади! Яъни, бутун оламда глобаллашув жараёнида, миллий кинонинг ўзига хослигини сақлаш нималарга аҳамият бериш керак, бошқа давлатларда ўз миллий киносига тарғибот ишлари қандай кетмоқда, деган мавзуларга эътибор қаратилади. Масалан, танловдан ташқари, дастурлардан Чехия фильмлари дастури ҳам, бизнинг аудитория кенгайишига сабаб бўлади. Чунки, унда болалар эртак фильмлари намойиш қилинади, бу ҳам янгилик бўлади. Бундан ташқари, Ҳиндистонлик машҳур режиссёр, продюсер, Умеш Меҳра ҳам Кинофорумда қатнашиш истагини билдириб, ҳозирда машҳур лойиҳа тайёрлаяпти. Танловдан ташқари, Ҳиндистон кино дастури ҳам, Кинофорумнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бўляпти. Бундан ташқари, Кинофорумнинг тақдирлаш маросими “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади! Бу ҳам Кинофорумнинг ривожланганлигидан далолат беради! Ўйлайманки, бундай лойиҳалар бизнинг маданиятимизни, санъатимизни янада ривожланишига туртки беради.

  press-konferensiya(2).jpg

Режиссёр Ҳилол Насимов: - “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми, бугунги кунда жаҳоннинг забардаст кинофестиваллари қаторига кириб олди. Бу ҳеч кимга сир эмас. Кинофорумга дунёнинг кўплаб мамлакатларидан, кучли киноижодкорларнинг фильмлари, баҳс-мунозаралар асосида, саралаб олинганлиги, ҳам буннинг исботидир. Шунинг учун ҳам, тўғриси, мен ўзим суратга олган “Тубанлик” фильмини, танловда номзодлар сафига киритилишини кутмаган эдим. Буни  менга хабар қилишганида, жуда ҳам тўлқинланиб хурсанд бўлдим. Чунки, биз эндигина Анападан қайтганимизда, бу хабарни эшитдим. Анапа кинофестивалида ҳам “Тубанлик” фильмимизни бошқача қабул қилишган эди. Яъни, намойиш бошлангач, бутун зал жимиб қолди, кейин эса йиғлаб кўришди. Намойишдан сўнг, ҳаттоки, бизнинг электрон манзилларимизни топиб, хатлар жўнатишди. Тўғриси, “Тубанлик”ни “Олтин гепард” Кинофорумидаги номзодлар қаторига киритилганлиги, биз фильм ижодкорлари учун кутилмаган иккинчи қувончли янгилик бўлди! “Олтин Гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумининг ўзига келсак, бу кинофорумнинг юртимизда ўтказила бошланиши, барча учун жуда катта воқеа! Киноижодкорлар, санъат аҳли учун жуда катта имконият, стимул! Бундан маънавий озиқланишимиз мумкин. Чунки, кино ва санъат соҳасидаги жаҳоннинг етук намоёндаларининг юртимизга ташрифи, куч-ғайрат билан қилинган фильмлар танлови, биз учун фахр! Жаҳоннинг етук давлатлари қаторида, шундай юқори даражадаги Кинофорумни, шундай тадбирларни ўтказилаётганлиги ўзбек халқи учун фахр! Биз бундан фахрланамиз!

  press-konferensiya(7).jpg

Режиссёр Баҳодир Одилов: - Биз албатта, “Олтин гепард” кинофорум ўтказиладиган кунни кутмоқдамиз. Бунга ҳам саноқли кунлар қолди. Ўйлаймизки, Кинофорум янада қизиқарли ва янада мазмунли ўтади! Бунга ҳаммамиз астойдил ҳаракат қиляпмиз. Ёз бўйи, фильмларни кўрикдан ўтказдик. Танлов комиссиясида ишлаш шарафига мен ҳам муяссар бўлдим ва шахсан мен, режиссёр учун бу жуда ҳам қизиқарли, масъулиятли бўлди. Барча йўналишлар бўйича, фильмлар кўриб чиқилди. Тўлиқ метражли бадиий филмьлар хусусида гапирадиган бўлсак, 110 дан ортиқроқ фильмлар ичидан фақатгина 10 дан ортиғини саралаб олиш керак эди. Аммо, айтиб ўтиш жоиз, барча фильмлар ўзига хос ва қизиқарли эди. Сифат, бадиий савияси жиҳатидан жуда юқори маҳорат билан ишланган фильмлар. Масалан, Лотин Америкаси, Перу, Австралиядан ҳам кўп фильмлар келди. Масалан, “Тозаловчи” фильмини олайлик, қизиқарли фильм. Ёки, Австралия фильмлари. Афсуски, объектив сабабларга кўра, у фильмлар дастурга кира олмади. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, йилдан йилга, Жаҳон кино оламида бизнинг Кинофорумга бўлган қизиқиш катта бўлмоқда! Умуман олганда барча кинофестивалларда, фильмлар нуфузини кўтарадиган бир нарса бор, бу ҳам бўлса фильмлар сифати. Бизнинг фильмларга ҳам мазмунан ва моҳиятан кучли фильмлар келди. Бу йил ҳам биз Кинофорум дастурини томошабинларга мослаб тузишга, биринчи навбатда, сюжет тарафлама қизиқарли фильмларни саралашга ҳаракат қилдик. Шу билан бирга ҳар фильмнинг ўзига хос фалсафий мазмуни бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Фильм муаллифи айтмоқчи бўлган оригинал ғоя ва дунёқараш бўлишига ҳам аҳамият бердик. Албатта, профессионализм, техник тарафлама юқори сифатдалигини ҳам, овоз, тасвир, актёрлар маҳоратини ҳам ҳисобга олдик. Кинофорум фақатгина фильм кўриб, дам олиш учун эмас, унга бир жараён, миллий кинони ривожланиши учун катта бир босқич, деб билиш керак, шунда Кинофорум дастурлари, янада қизиқарли ўтади, деб ўйлайман.

  foto(4)_226.jpg

Киношунос, продюсер ва журналист Феруза Нодирова: - “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумининг шиори, “ХХI аср тамаддунлари-маданиятлар мулоқоти” бўлиб, бу шиор ўзгармайди. Лекин, Кинофорум слогани ҳар йили ўзгариб боради. Бу йилги слоган эса, “Кўзгу ва тилсимда, акс-садо ва маъжозий ифодада” деб белгиланди. Нима учун слоганлар ўзгаради? Чунки, кино жонли жараён. Ҳар йили кинода ўзгаришлар натижасида шаклланиб, такомиллашиб боради. Шунга асосланган ҳолда, ҳар йили слоганлар янгиланади. Слоганлар кино жараёнларига ҳамоҳанг равишда ўзгаради. Олдинги слоганлардан келиб чиқиб, кўпроқ воқеликларга кўра, фильмлар саралаб олинган бўлса, бу гал эса, ҳам реал ҳаёт акс этган, ҳам мажозий истиоралар, ўхшатишлар, фалсафий талқин, барчаси баравар уйғунлашган фильмлар танланди. Бу йил танловга келган 520 та фильм ичидан 34 таси танлаб олинган бўлса, ҳаммаси мана шу совринга муносиб фильмлар, деб ўйлайман. Мен ўзим Қисқа метаржли фильмларни саралаш комиссиясида фаолият олиб бордим ва биз 4 ой давомида, 234 фильмнинг ичидан, 13 та фильмни танлаб олдик. Масалан, Швейцариядан “Парванэ”, Украинадан “Ароқхўр аёл”, Австриядан “Ноябрь ёғдулари” фильмларини, алоҳида эътироф этиб ўтиш мумкин. Ўйлайманки, қисқа метражли фильмлар дастури ҳам жуда қизиқарли ва ўзига хос. Биз Кинофорумнинг қисқа метражли фильмлар йўналиши учун ёш режиссёрларнинг фильмларини саралаб олдик. Чунки, Кинофорум ёш режиссёрларга катта имкониятлар беради. Азиз Аҳмеджановнинг “Ўн олтинчи уй” фильми Иккинчи жаҳон уруши воқеаликларини қамраб олган. Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовларнинг “Балерина” фильми, балет соҳасида илк қадамларини ташлаётган қизнинг илк ҳаётий синовлари, унинг кечинмалари акс этган фильм. Анвар Сафаевнинг дебют иши “Ит” фильми, ёзувчи Надар Думбадзенинг асари асосида суратга олинган бўлиб, бу фильм кучли фалсафий талқинга эга. Анимацион ва қисқа метражли фильмлар Кинофорум кунлари “Алишер Навоий” киносаройида намойиш қилинади. Барча томошабинларни мана шу намойишларга таклиф этиб қоламан. Бу фильмлар томошабинларни ҳаёт ҳақида фикрлашга, уларнинг савиясини баҳолашда, яхши мактаб даражасини ўтайди, деб ўйлайман. Бундан ташқари, Кинофорум доирасида ўтказиладиган, Жаҳоннинг етук мутахассисларининг маҳорат дарсларига ҳам эътибор қаратган бўлардим. Бу маҳорат дарслари профессионал ижодкорларимиз учун ўзига хос мактаб бўлади, деб ўйлайман. Ҳар бир йўналишлар бўйича мастер класслар белгиланган. Тошкент Халқаро Кинофорумининг бошқа Кинофестиваллардан фарқли жиҳатлари ҳам шулардан иборат. Кинофорумнинг йилдан йилга ўсиб бораётган савияси бу йил яна ҳам мустаҳкамланади, деб ўйлайман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

press-konferensiya(21).jpg

 

press-konferensiya(16).jpg

press-konferensiya(22).jpg

foto(2)_298.jpg

press-konferensiya(18).jpg

  foto_1778.jpg

foto(3)_253.jpg

foto(1)_342.jpg

press-konferensiya(23).jpg

press-konferensiya(19).jpg

press-konferensiya(25).jpg

press-konferensiya(10).jpg

press-konferensiya(20).jpg

press-konferensiya.jpg

press-konferensiya(24).jpg

press-konferensiya(12).jpg