OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ДАВРОН КАБУЛОВ: ЗАМОН ИНСОНЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИНЛИГИНИ КЎРДИМ! 13.10.2013 11:04

davron(3).jpg

Ҳозирги кунда ёшлар ичида, энг фаол телебошловчи, собиқ ҚВЗ эндиликда эса, “Миллион” жамоаси вакили, Даврон Кабулов ҳозирда яна бир касб сифатида ишбилармонликка ҳам қўл урган. У ўз фаолиятини тележурналист сифатида “Спорт” телеканалидан бошлаган.

 foto(15)_91.jpg

- “Kabulov Group” ни ташкил қилиш ғояси қаердан келиб чиқди?

- 2008 йилда ташкил топган “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси концертини мустақил равишда ташкил қилиш ғояси бизда анчадан буён бор эди. Лекин, бу воқеа 2012 йилга тўғри келди. Табиийки, “Қувноқлар ва зукколар” терма жамоаси концертини ташкил қилиш менинг зиммамга тўсатдан тушиб қолгани йўқ. Гуруҳдаги йигитлар ўз ишлари билан шуғулланиб юришарди. Менда эса бироз бўш вақт пайдо бўлди. Қолаверса, ўзимда ҳам бунга қизиқиш бор эди. Энг қизиғи, хусусий фирма ташкил этиш учун 5 та ном варианти таклиф қилганимизда “Kabulov Group” деган ном ўша рўйхатнинг бешинчи қаторида турганди! Лекин айнан шу ном ўтди, буниси бизга боғлиқ бўлмади. Биринчи мустақил ишимиз ўтган 2012 йил 9-10 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида берилган концерт бўлди. Менимча, биринчи тажриба учун ёмон ўтмади. Бу йилдан бошлаб фаолият турларини кенгайтириш ниятидамиз. Айни кунларда, тўй ва маросимларни ташкил этиш, шунингдек, хонандалик бўйича продюсерлик фаолиятини йўлга қўйдик.. Кастинг ўтказдик ва 4 киши ажратиб олинган, икки йигит ва икки қиз, квартет ташкил қилиш ниятидамиз. Бундан ташқари, ҳозирда телевизион лойиҳалар билан ҳам шуғулланяпман. Хуллас, иш тўхтамаяпти.

 foto(8)_162.jpg

- “ҚВЗ” термаси эндиликда “Миллион” жамоасига айланган. “Миллион” ҳам “ҚВЗ” каби концертлар ўтказадими?

- Концерт ўтказишимиз аниқ. Ўзи бошида ният икки нарсани ўзгартириш эди. Биринчиси – номимизни, иккинчиси – сифатни. Ном алмашди. Энди сифатга, ҳазилларнинг савиясига асосий урғу берилади. Дастуримизни такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз. Охирги пайтларда концерт борасида ўзимиз саҳнада қўйган номерлар, меҳмон бўлган санъаткорлар ва шу каби масалаларда, ҳаттоки йигитларнинг ўзи ҳам қониқмаётганди. Охирги концертимизда яхши тарафга ўзгаришлар қилганимиз ҳақида кўпчилик гапирди.

 davron(7).jpg

- Нима учун бошида айнан спорт соҳасидаги телеканалда ўз фаолиятингизни бошладингиз, кейинчалик эса бошқа каналларда давом эттирдингиз?

- Қурувчига бир объект топширганингизда, у биринчи бўлиб пойдевор қуяди, кейин девор қуради, сўнгра бошқа ишларни амалга оширади. Бино тайёр бўлгандан кейин қурувчининг у ерда ушланиб қолиши, менимча, мантиқсиз. Кейинги объектга ўтиш керак. Бу билан “Спорт” телеканалида фундамент қўйиб, ғишт териб, ҳаммасига улгурдим, дея олмайман. Аслида айнан ўша ерда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқчи эдим. Янги ғоя ва фикрлар берилди. Аммо, баъзи инсонлар билан қарашларимиз тўғри келмай қолди. Аммо, “Спорт” телеканали ўз уйимдек бўлиб қолган ва у ердаги ҳамкасблар билан зўр муносабатдаман. Ҳар ой мунтазам йиғилиб турамиз. Афсуски, ижодий ўсишга муҳитнинг алоқаси йўқ. Сизга қанчалик қадрдон инсонлар бўлмасин, барибир ижод учун етарли шароитлар яратилиши керак. Қадамни фақат олдинга қадам ташлаш керак – бир жойда тургандан маъно йўқ. Шунинг учун ҳам, ноилож бошқа каналга ўтиб кетишга мажбур бўлдим...

 

- Биринчи сизни таниган мухлисингизни эслай оласизми?

- Мадина Толибжонова. У вақтда мен “Спорт” телеканалида, ҳали эфирда чеҳрам кўринмаган вақтлар, кадр ортида матн ўқирдим. Ўша вақтда e-mail орқали танишгандик, ҳозир ака-сингилдек бўлиб кетганмиз. Ҳалигача фан-клуб учрашувларида кўришиб ҳам турамиз.

 

- Муваффақиятингиз сири, нимада деб ўйлайсиз?

- (ўйланиб) Муваффақият сири, менимча, ҳали муваффақиятга эришмаганимда.

 davron(8).jpg

- Ҳаётда сиз ўзингиз учун кашф этган ҳақиқат?

- Сизнинг дардингиз – фақат ўзингизнинг дардингиз! Вақти соати етганда ота-онангиздан ташқари, манаман деган яқинингиз ҳам оғирингизни енгил қила олмайди, айримлари қўлидан келса ҳам қилмайди. Фақат битта йўл кўрдим. Ўзингиз турган ҳар бир вазиятни таҳлил қилиб, қоронғулик деб баҳолаб, ёруғликка чиқишга ҳаракат қилавериш керак экан. Бундан ташқари, замонни алоқаси йўқ, дейишади. Лекин, замон инсонларни ўзгартириши мумкинлигини кўрдим. Вақт, пул ва аёллар одамларни НИМАга айлантириб қўйганини четдан томоша қилдим.

 

- Ўзингизни-чи, нима ўзгартира олди?

- Дард ўзгартирди. 16 ёшимгача менда ҳеч қандай касаллик бўлмаган! Кейин эса, ҳар йили нимадир сабаб билан бемор бўлиб, ётадиган бўлиб қолдим. Ундан ташқари, риёкор инсонлар ҳам мени ўзгартирди, атрофдагиларга бўлган ишончимни камайтириб қўйишди. Ҳамма билан яхши муносабатда бўлишни истайсиз. Баъзилар эса сиздан бор-йўғи воситачи сифатида фойдаланмоқчи бўладилар.

 davron(5).jpg

- Ўзингиз тан олиб айтадиган камчилигингиз ҳам борми?

- Бор! (самимий) Жуда ҳам инжиқман, қайсарман, уйқучи ва жаҳлдорман. (кулиб) Жуда ҳам жаҳлдор бўлмасам керагу, лекин инжиқлик, қайсарлик бу аниқ бор камчилигим. Тўғрилаш? Ҳаракат қилмайман ҳам. Инсонни қандай бўлса, шундайчилигича қабул қилиш керак, назаримда. Менимча, бу қайсарлик, инжиқлик ва ўжарлик ишга бўлган муносабатда намоён бўлади, холос. Яъни, иш вақтида жуда талабчанман. Бирга ишлайдиган ходимларимни албатта, ишга рисоладагидек кийиниб келишларини талаб қиламан. Масалан, ўзим ҳам фақат соат 18.00 дан кейин офисга спорт кийимида келишим мумкин. Ишга чегирма йўк – раҳбарга ҳам. Вазият тақозоси билан, масалан, шортикда офисга келиб қолсам, алмаштириб олиш учун, бошқа кийим-бош ҳам олиб келиб қўйдим.

 

- Сиз ҳақингизда сўз кетганда, “ўзини жуда ҳам яхши кўради” деган таърифни ҳам кўп эшитамиз. Аслида ҳам шундайми?

- Ўзини яхши кўради, деган таъриф менимча, тўғри бўлса керак. (самимий кулади) “Унақа эмас” деб, ўзимдан “оппоғой” ясаш ниятида эмасман. Чунки, ростдан ҳам ўзимни яхши кўраман. Иккинчидан, ким ўзини яхши кўрмайди?! Бунинг ижобий тарафлари ҳам бор, фақат ўзини яхши кўра олган инсонгина, бошқаларга ҳам энг яхши нарсаларни раво кўради. Фақатгина мастава ичиш учун Чорвоққа чиқиб келишимиз, яна бирор яхши нарса учун янада узоқроққа бориб келишимиз мумкин ва бу одатий ҳол. Ўша жараённинг ўзи 15 минут, лекин биз бунинг учун йўлга бир ярим соат ишлатишдан эринмаймиз. Нафақат ўзимга, балки ҳамиша ўзимнинг атрофимдагиларга ҳам энг яхшиси бўлишини ҳоҳлайман. Оддий мисол: қўшиқларнинг орасида ҳар хил сайтларнинг номлари эълон қилиниши асабимга тегади. Шунинг учун, ўзим ёқтирган қўшиқларнинг оригиналини эринмасдан 7 та радиодан териб чиқаман. Энг қизиғи, ўша дискни узоғи билан икки ой тинглашим мумкин.

 davron(9).jpg

- Инсоннинг ўзидан кўнгли тўлиши ҳақида, ҳамма ҳар хил фикр билдиради. Сизни ўз ишингиздан жуда ҳам кўнглингиз тўлиб, “мана шу ишни зўр қилдим” деган вақтингиз бўлганми?

- “Шу ишни зўр қилдим” деб 5-10 дақиқа ўйлашим мумкин, лекин кўнглим барибир тўлмаслиги аниқ. Ҳар доим концертдан чиққанимиздан кейин, мана бу ерида бундай дейишим керак эди, бу ерида ундай десам бўлар экан, деб тураман.

 foto(4)_229.jpg

- 23 рақамининг сири? Нима учун айнан 23 рақамини ёқтирасиз?

- Бу рақамнинг сабабчиси севимли футболчим Девид Бекхэм. У “Реал Мадрид”да, “Лос-Анжелес Гэлакси”да 23 рақами остида тўп сурган. Яхши кўрган баскетболчим Майкл Жордан ҳам айнан шу рақам остида ўйнаган. Ва ниҳоят яна бир сабаб, (самимий кулиб) онамлар 23 майда туғилганлар.

Бугун мен билан боғлиқ деярли ҳамма жойда – телефон ва машинам рақамларидан тортиб, энг майда нарсаларгача “23” албатта иштирок этади. Эътиборлиси, бу рақам билан боғлиқлик 2003 йилдан бошланган. Орадаги 2 та нолни тушириб қолдирсангиз, бу ҳам 23.

 davron(6).jpg

- Сизнинг тасаввурингиздаги бахт?

- Ҳали бахтнинг чизмасини чизиб ололмаганман. Ҳозир масалан, кўп нарсаларни айтишим мумкин. Масалан, оилавий хотиржамлик, ота-оналаримиз саломатлиги, ҳақиқий ширин севги, ижодий реализация, ўзингиздаги потенциалнинг ҳаммасини рўёбга чиқара олиш, молиявий қудрат ёки бизнес империя. Буларнинг ҳаммаси, мисол учун, ўша тарафга олиб боради. Аммо, бу ҳали бахт формуласи дегани эмас.

 

- Ҳаётингизда севгининг ўрни?

- Ҳозир айни вақтда, ҳеч қандай ўрни йўқ.

 

- Ўзимнинг омадим, нимада, деб ўйлайсиз?

- Оллоҳнинг назари тушганида, яхши замон ва яхши даврда яшаётганимда, бошимда йўл-йўриқ кўрсатиб, маслаҳат бериб турган инсонларнинг яхшилигида, атрофимда меҳрибон инсонлар йиғилганида.

 davron(1).jpg

- Энг ёқмайдиган савол?

- Яхши кўрган қизингиз борми?

 

- Эгаллаган соҳаларингизда, устозларингиз борми?

- Ҳар биттасида устозим бор. Журналистикада Фарҳод Рўзиев, Анвар Икромов, Сафармат Сафоевлар йўл-йўриқ кўрсатишган. ҚВЗда Шукрилло Маҳкамов, Олимжон Худойназаров, Миркомил Мусаев, Беҳзод  Комилжоновлар ёрдам беришган. Бизнесдаги устозим – дадам. Ҳар доим ёрдам бериб, йўл-йўриқ кўрсатиб турадилар. Лекин, бизнесга маблағ тикиб, сарфлаш учун отамдан пул олмаганман. Фақат маслаҳатлашамиз.

 davron_12.jpg

- Агар келажакда ўзингиз ҳам устозлик қилсангиз, қайси олган билимларингизни шогирдларингиз билан бўлишардингиз?

- Тўғрисини айтсам, бюрократик “устоз-шогирд” системаси унчалик ёқмайди. Чунки, ўрганмайдиган, лаёқати йўқ инсонни олиб келиб 4 соат маъруза ўқисангиз ҳеч нарса ўзгармайди. Агар вақти келиб, мени ҳам, устозлик қилишга озми кўпми ақлим етадиган даражага борадиган бўлсам, шогирдим шунчаки ёнимда юришини ва шу жараёнда ўрганишини ҳоҳлардим. Амалиётнинг ўзида унда қизиқиш уйғонадиган бўлса, назарияни ўзи ҳаракат қилиб ўрганиб олади.  

 

- Ота-онангизнинг энг кўп таъкидлайдиган ўгитлари?

- Оёғинг ердан узилмасин, дейишади. Ҳар доим катталарга нисбатан ҳурматда бўлгин, қўлинг кўксингда бўлсин, дейишади. Кейин синглингдан хабар олиб тургин, дейишади. Ўзи синглимдан тез-тез хабар олиб тураман. Ўзи икки кишисизлар, бир-бирингизни эҳтиёт қилинг, дейишади.

 davron(2).jpg

- ҚВЗдаги саҳнадаги сўзларингизни китоблардан оласизми, ўзингиз ўйлаб топасизми, қаердан оласиз?

- 90 фоизини ўзим ёзаман. Ҳазил масаласида, бошқа жамоадагиларнинг қаайсидир бирор янгилиги ёқиб қолса, бориб, илтимос қилиб, олдидан ўтиб, кейин бу нарсани катта концертда беришим мумкин. Лекин, иложи борича ўз гапимни ишлатишга ҳаракат қиламан. Концерт якунида айтадиган, инсонларни тўғри йўлдан юришга чақирадиган гапларни эса 100 фоиз ҳаммасини ўзим ёзаман.

 

- Бугунги кун журналистларига нима етишмаяпти, деб ўйлайсиз?

- Менимча, объективлик етишмаяпти! Фаворитизм бор. Бундан ташқари, объектни етарли даражада ўрганиш йўқ. Материал тайёрлашда ҳамма қоидаларга ҳам риоя қилишмайди. Баъзида бир мавзу ҳақида 2 бетлик материал чиқади ва энг қизиғи ўша объектнинг ўзидан бир оғиз бир нарса сўралмайди! Мисол, ўтган йили бир газетада Рухшона “Акфа Медиа”дан чиқиб кетганидан кейин, у ҳақида “Акфа Медиа”нинг фаррошигача гапириб, фикр билдирди. Лекин, Рухшонанинг ўзидан икки оғиз ҳам фикр олинмаган. Бу менимча, ғалати бўлса керак, деб ўйлайман.

 foto(11)_117.jpg

- Болаликдаги орзуларингизнинг қанчасига эриша олдингиз?

- Менимча, ҳали 10 фоизига ҳам эриша олмадим.

 

- Кечаги ва бугунги ўзбек санъати ҳақидаги фикрларингиз?

- Санъатнинг кечагисига баҳо беришга мен ҳали ёшлик қилсам керак. Лекин, мухлис сифатида фикр айта оламан. Кечаги САНЪАТнинг мухлиси, бугунги ШОУ-БИЗНЕСнинг қайсидир маънодаги иштирокчиси, четдан кузатувчиси сифатида, лекин, мухлиси сифатида эмас. Болалигимизда қўшиқларини тинглаб катта бўлганимиз – Севара Назархон, Абдулазиз Карим, DJ Пилигрим, Тоҳир Содиқов, ўша вақтдаги “Сетора” ва “Дадо” гуруҳлари, Шахзода ва Райҳонлар авлоди ҳозиргига қараганда анча кучлироқ эди, деб ҳисоблайман ва буни асослаб ҳам бера оламан. (ҳозир фақат замонавий эстрада ҳақида гаплашяпмиз) У вақтдаги авлод ҳеч бўлмаса, пианино чалишни билар эди, нотани ўқий олишарди. Агар битта хонада пианино билан қолдирсангиз, зерикканидан сигарета чекиб ўтирмасди... Мусиқа басталай олишарди. Ҳозирги санъатни санъат дейиш учун, твиттерда ҳам ёзганман, “18 вагон дух керак!”. Масалан, ҳозир бирортаси “Кетвомман” деган қўшиқ куйласа, бир ярим ой давомида хусусий телеканаллардаги тинимсиз “айланган”лиги учун ҳам тинглашга мажбур бўласиз, қулоғингизга ҳам ўрнашиб қолади. Лекин, 6 ойдан сўнг, ўша хонандани ҳам эслай олмайсиз! Шунчаки, “Кетвомман” деган қўшиқ. Фахриддин Умаровнинг “Кетмоқдаман” қўшиғи неча йилдан бери “яшаяпти”? 

 foto(14)_95.jpg

- Бунга яна бир сабаб, ҳозирда маълумот ҳаддан ташқари кўплиги эмасми?

- Маълумот кўпайиб бораверади, лекин яхши нарса барибир ўз харидорини, ўз тингловчисини топади. Яхши нарса, барибир ёдда қолади.

 

- Учта сўз билан ўзингиз фаолият юритаётган касбларингизни таърифлаб бера оласизми?

- Журналистика-қизиқарли, хавфли, иккиюзламачиликка асосланган. “Миллион” гуруҳидаги фаолият-қизиқарли, кулгули, ҳақиқий хобби. Бизнесдаги фаолият-пойдевор қуриш арафасидаги, катта режаларга ва орзуларга асосланган, пишиқ ва пухта.

 

- Агар ҳаётингизни кинога ўхшатса?

- Икки ой аввал трагедия эди, чунки, оёғим синган, ўрнимдан туролмас эдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Комедияга келсак, у ҳаётимда камроқ бўлади, фақат йигитлар билан йиғилиб қолсак бўлади. Ҳозир айни вақтда, мистик триллер. 

 foto(13)_102.jpg

- Кибр, ғурур ва инжиқлик? Сизга қай бири яқин?

- Ҳозир шундай дейишини кутгандик, дейишлари мумкин: лекин, кибрдан ташқари, иккитаси яқин. Ғурур ва инжиқлик етарли даражада.

 

- Шу кунларда ўқиётган китобингиз?

- Оёққа турганимдан сўнг, ҳали китоб ўқимадим, ижодий режаларга зўрға вақт топяпман. Куним югур-югурлар билан ўтмоқда. Тузалиш арафасида “Уста ва Маргарита”ни қайта ўқиб чиққандим – яхши асар.

  foto(12)_108.jpg

- Ҳақиқий муҳаббат ҳаётда бир марта келади, деган иборага қўшиласизми?

- Йўқ. Ҳозир идеаллаштириш давридан узоқлашганмиз. Навоий вақтларида Гули мадҳ этилган, уни идеаллаштириш бор эди. Ҳозир кўчага чиқсангиз, қизлар кўп, йигитлар ҳам. Характер ва инсонийлик тарафлама сизга тўғри келадиган инсон билан танишиш муаммо эмас, айниқса, одамлар билан кўп мулоқотда бўлинадиган бизнинг касбда. Бугун танишиб, “қаттиқ” севиб қолиб, (кулиб) “компот” бўлиб қолишни тушунмайман. Ўзаро мулоқот, ҳурмат ва самимийликка асосланган муносабатларни хуш кўраман.  

 foto(7)_179.jpg

- Ҳаётингизда сиз учун энг кутилмаган воқеа?

- Уйдагилар бир сафар мени уйлантириб қўймоқчи бўлиб, бир қизникига совчиликка кетишаётган вақтда тўсатдан хабардор бўлиб қолганман. Зўрға йўлдан қайтарганман! Бўлмаса, икки йил аввал уйланиб кетишим мумкин эди! (кулади) Уларга 18 асрда эмаслигимизни зўрға тушунтирганман!

 foto(9)_140.jpg

- Мухлисларингиз фикрлари сиз учун қанчалик муҳим?

- Муҳим, албатта. Чунки, бу мени ўзгартириши мумкин бўлган кам сонли омиллардан бири.

Саида Вахобова

foto(10)_127.jpg

  foto(6)_190.jpgfoto(5)_204.jpg