OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САҲНАДАН АЙТИЛГАН ҲАҚИҚАТ! ТИНЧЛИК- ЭНГ КАТТА БАХТ! «АЛЛОҲИМГА АЙТИБ БЕР!» ВИДЕО! + БУ ҚЎШИҚҚА ТОМОШАБИНЛАР МУНОСАБАТИ ҲАМ ВИДЕОДА! +МР3! 18.04.2015 00:23

 7T7A7166

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг 7 апрелда бошланган концерт кунлари муваффақиятли давом этмоқда.

Айниқса, сокин “Лола” қўшиғи янграганида эса, зал томошабинларнинг қўл телефонлари таратган ёғдуларга тўлиб, жуда чиройли романтик ҳолатни яратмоқда!

 7T7A6898

Концертнинг ҳар бир куни томошабинлар учун ўзгача ўтмоқда! Дастурдан ташқари қўшиқлару, томошабинларнинг рақслари, айниқса, Бобур ва Огаҳий ғазалларига куйланган қўшиқларга болаларнинг ҳам рақсга тушишлари, томошабинларни ҳаттоки янги қўшиқлар сўзларини ҳам, бир эшитгандаёқ ёд олиб, такрорлаб бирга куйлашлари, санъаткорнинг репертуар танлашда адашмаганлигини билдиради ҳамда, бунақаси чиндан ҳам фақат Озодбек Назарбеков концертида бўлиши мумкин!

 7T7A7070

Концертнинг 2 кунида дастурга киритилган “Аллоҳимга айтиб бер” қўшиғи эса, илк марта янграгандаёқ томошабинларни ҳайратга солган эди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ! Ўтган кунлар ичида бу қўшиқ, барчанинг қалбини эгаллаб улгурди! Ҳаттоки, болаларни ҳам бефарқ қолдирмади!

7T7A7016

Озодбек Назарбеков: - Бу мавзуда қўшиқ яратиш ғояси туғилганда, Ботир Эргашев унга шеър ёзиб қўйганлигини айтди ва шу шеърга, мусиқани Нодирбек Умаров басталади. Қўшиқ тайёр бўлиши биланоқ, концертнинг 2 кунида томошабинларга тақдим қилинди. Тўғриси, қўшиқнинг бу қадар муваффақиятини кутмаган эдим! Бу қўшиқни 5 хил тилда куйлаш ниятидаман, форс, араб, инглиз, рус тилларида ҳам куйланади, ҳозирда таржимага бериб қўйилган. Ўзбек тилида куйланган варианти билан 5 та тилда бўлади!

 7T7A6928

Концертнинг ҳар бир кунида, бу қўшиққа томошабинлар муносабати ўта юқори даражада бўлаётганлиги сир эмас!

ҚЎШИҚҚА МУНОСАБАТ! ВИДЕО! КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

1)

2)

 Фотолар ва Видео учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

7T7A7040

Қўшиқнинг ўзи эса, ҳамманинг кўзига ёш келтирмоқда!

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН! МР3

 ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ-АЙТИБ БЕР!-МРЗ

 7T7A5763

Бу қўшиқ чиндан ҳам, тинчликка чорловчи, бугунги ҳаётимизнинг қадрига етишга ундовчи Халқаро қўшиқ номига муносиб!

7T7A7170

Озодбек Назарбеков: - Тинчлик бу, энг катта ва буюк бахт! Бу тинчликни асрашга эса, ҳар биримиз масъулмиз! Тинчликни асраб, қадрига етиш, ҳар биримизнинг бурчимиз!

 7T7A5760

Надоматки, Яратганга ёлвориб,

Деёлмасман, мурғак жонин қайтиб бер!

Улар сени ўлдирди, энди бориб,

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер!

 

Нотинч юртнинг пешонаси шўр ўғли,

Дунё аҳлин зор йиғлатган зўр ўғли,

Эндигина уч ёш эдинг, гўр ўғли,

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер!

 

Айтгин барча шайтонга улфатларни,

Ёш бошингга тушган ғам, кулфатларни,

Ўлаксалар излаган калхатларни,

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер!

 

Туғилсайдинг ўзбек деган миллатда,

Яшар эдинг, миннати йўқ, рағбатда,

Ҳургина жон, энди боргин жаннатда,

Ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бер!

 

ВИДЕО! КЎРИШ УЧУН!

 

Концертдан яна бошқа видеолар инстаграм да Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида